UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Суперлига. "Хоразм" – ОКМК: Стошич, Абдунабиев ва Сенага асосий таркибда, Траоре ва Ҳақназарий захирада  0 18:02Суперлига. "Сўғдиёна" – "Насаф": Болевич ва Жўрақўзиев бошланғич таркибда  1 17:57Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" (матнли трансляция)  0 17:26ЖЧ-2026да ҳар бир тайм учун мажбурий танаффус жорий этилади  5 16:57Фати "Реал" сафида дебют қилиши мумкин  7 16:29"Барселона" президенти лавозимига номзодлар маълум  4 16:01Витинья кимларни энг кучли ярим ҳимоячилар деб билади?  14 15:33"Роналду эффекти": "Альмерия" Испаниянинг энг оммабоп клублари қаторига кирди  6 15:08Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Хитойга йирик ҳисобда таслим бўлди  18 14:50"Атлетико" тарбияланувчиси — "Челси" трансфер нишони  0 14:27"Бухоро" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  3 14:12"Хоффенхайм" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  1 13:47Иньеста ЖЧ-2026 иштирокчи терма жамоасида иш бошлади  1 13:21"Бухоро" 15 йилдан сўнг мавсумни кетма-кет икки ғалаба билан бошлади  7 12:52Анзур Исмоилов 2003 йилдан буён Суперлигада гол урган энг ёши катта футболчига айланди  2

“Ал Жаиш” ОФКдан “Бунёдкор”га техник мағлубият ёзишни сўраяпти Янгиликлар

“Ал Жаиш” ОФКдан “Бунёдкор”га техник мағлубият ёзишни сўраяпти

Хабарингиз бор, Қатарда бўлиб ўтган “Ал Жаиш” - “Бунёдкор” баҳсида тошкентликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқишди. “Ал Жаиш” эса мағлубиятга учрагани туфайли гуруҳдан чиқа олмади, ваҳоланки, уларни дуранг ҳам қониқтирарди.
Баҳс якунига етганидан сўнг орадан кўп ўтмай “Ал Жаиш” “Бунёдкор” иштирокидаги ўйинларга техник мағлубият ёзиш кераклиги ҳақида ОФКга мурожаат қилди. Бунга сабаб этиб “Бунёдкор” футболчиси Анвар Ғофуровнинг бу йилги ОЧЛда иккита клуб таркибида майдонга тушгани кўрсатилган.

Яхши биласиз, Анвар Ғофуров шу йилнинг ўзида дастлаб “Локомотив” (плей-офф), кейин “Бунёдкор” (гуруҳ босқичи) сафида ОЧЛ ўйинларида майдонга тушди. Хусусан Қатардаги беллашувда 6-рақамда тўп сурган Ғофуров майдонда тўлиқ ҳаракат қилди.

“Ал Жаиш” ёзган шикоят хатида футболчининг бу йилги ОЧЛда иккита клуб таркибида ўйнагани асос қилиб олинган ва уларнинг фикрича, бу ерда регламент бузилган. Бизга маълум бўлишича, ОФК ҳозир шу масалани ўрганиб чиқяпти.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика