UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  218 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  2 19:54Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 2:2 (матнли трансляция)  21 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  4 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  6 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  1 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  35 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  9 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  6 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  7

Жозе Моуриньо: "Ливерпуль" билан ўйинда "Атлетико"га қарши жавоб ўйинида ўйнайдиганлар майдонга тушмаса керак" Янгиликлар

Жозе Моуриньо: "Ливерпуль" билан ўйинда "Атлетико"га қарши жавоб ўйинида ўйнайдиганлар майдонга тушмаса керак"

«Челси» бош мураббийи Жозе Моуриньо «Атлетико»га қарши ўйиндан сўнг ноқулай тақвим ва «Ливерпуль»га қарши ўйинда бошқа таркиб ҳаракат қилиши мумкинлиги ҳақида гапириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, кеча бўлиб ўтган ўйинда дарвозабон Петр Чех ва ҳимоячи Жон Террилар жароҳат олишди.

"Ливерпуль"га қарши бўлиб ўтадиган ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, қарорни бир ўзим қабул қилмайман. Ўйлайманки, бу масалада клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашиш зарур. Мен шунчаки мураббийман.

Лекин, ўйиннинг якшанба куни бўлиб ўтиши умуман ёқмаяпти. Биз халқаро аренада Англия номидан қатнашаяпмиз ва еврокубокда қолган ягона жамоамиз.
Испанияда эса бундай жамоаларга шароитлар яратиб беришади.
Мен нима қилиш зарурлигини биламан. Лекин менинг фикрим - бутун бошли жамоани фикри дегани эмас. Мен раҳбарият билан гаплашиб олишим зарур.
Назаримда, якшанба кунги ўйинда "Атлетико"га қарши бўлиб ўтадиган жавоб ўйинида майдонга тушмайдиганлар ўйнаши зарур", - деб айтиб ўтди лондонликлар бош мураббийи.

Эслатиб ўтамиз, Фрэнк Лэмпард ва Жон Оби Микеллар хам дисквалификация туфайли «Атлетико»га қарши бўладиган жавоб ўйинини ўтказиб юборадилар.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика