UZ

Сўнгги янгиликлар

10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   1 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  5 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  9 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  21 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  34 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан-ўйингача"  1

“Вебстер иши” ва футболчилар ҳуқуқи Янгиликлар

“Вебстер иши” ва футболчилар ҳуқуқи

Шотландиялик Энди Вебстер футболчи сифатида катта муваффақиятга эришмаган. Лекин унинг номи ҳам Марк Босман сингари ўйинчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилишда катта ўзгаришга сабаб бўлган.
У футболчилар ичида биринчи бўлиб трансферини клубидан сотиб олиб, фаолиятини бошқа жамоа таркибида давом эттириш ҳуқуқини қўлга киритган. Шу тариқа “Вебстер иши” футбол тарихида янги саҳифа очган.

Биз футболчилар ва ишқибозларга ўйинчиларнинг ҳуқуқлари ҳақида маълумотлар бериб боришни аввалги сонларимизда таъкидлагандик. Бу сафар шартномаларни бекор қилиш мумкин бўлган вазиятларга тўхталиб ўтамиз.

1997 йил Босман иши рўй бергач, 2001 йил ФИФА ўйинчилар ўтиши ва ҳолати бўйича регламентни қабул қилган. Бироқ унда ҳам шартномани ҳурмат қилиш, унга амал қилиш биринчи рақамли моҳият бўлиб қолганди. Клуб ва футболчи ўртасида келишмоқчилик келиб чиққан тақдирда турли айёрликлар юзага келарди. Клуб футболчини истамаслиги ёки ўйинчининг атайин жароҳат олгандек тутиши каби ҳолатлар кўпайиб кетганди. Лекин мавжуд бўлган 17-модда ёрдамида ҳар қандай шартномани футболчи учун ёмон оқибатларга олиб келмайдиган қилиб бекор қилса бўлади. Агар шартномада товон пули кўрсатилмаган бўлса, ўша шартномани тузилганидан 3 йил ўтгандан кейин бекор қилиш мумкин. Бунда шартнома тузилгунга қадар футболчи 28 ёшга тўлмаган бўлиши лозим. 28 ёшга тўлган тақдирда эса орадан 2 йил ўтиб, ўша тузилган шартномадан қутулса бўлади. Товон пули кўрсатилган тақдирда эса исталган вақтда ўша пулни тўлаб, шартномадан воз кечиш имконияти бор. Бироқ барча футболчилар ҳам бу қоидалардан хабардор эмас. Шу сабабли бизда кўпинча клуб ва ўйинчи ўртасида келишмовчилик келиб чиқади. Ўйинчиларнинг аксарияти ҳуқуқ ва мажбуриятларини билмайди, шартномада қандай бандлар кўрсатилганидан хабардор эмас. Кейин клублар истаган ишини қилишлари мумкин. Яна бир муҳим қоида: футболчи жамоасида расмий учрашувларда 10 фоиздан камроқ беллашувларда қатнашган бўлса ҳам шартномани бекор қилдириш имкониятига эга. Фақат дарвозабонларга бу қоида тааллуқли эмас.

Ўз навбатида клублар бунга қарши баъзи чораларни ўйлаб қўйишган. Айтайлик, 5 йиллик шартноманинг умумий миқдори 10 миллион доллар этиб белгиланади. Дастлабки 3 йилда клуб 1 миллиондан, охирги 2 йил учун 3,5 миллиондан тўлайди. Шунда футболчи 3 йилдан кейин уни бекор қилиш ҳақида ўйламайди. Яна бир ўта муҳим ҳолатни эслатиб ўтамиз. Футболчининг бир жамоадан иккинчисига кўчиб ўтишида биринчи навбатда ФИФАнинг трансферлар учун ишлаб чиққан қоидаси амалда бўлади. Шартнома тузиш бандлари ҳам шундай. Бунда бирламчи қонун ФИФА қоидалари ҳисобланади. Ундан кейин мамлакат меҳнат қонунлари ишга киради. Агар шартнома банди бўйича биринчи келишмовчилик аниқланса ва бу ФИФА регламентида бўлмаса, ундай ҳолда ишни барибир ФИФА махсус қўмитаси кўриб чиқади. Клублар ва футболчилар ўртасидаги келишмовчилик ФИФА бажарадиган иш ҳажмининг катта қисмини ташкил этади. Бир вақтнинг ўзида минглаб шундай ишлар кўриб чиқилади. Жараёнлар йиллаб давом этиши мумкин. Масалан, бразилиялик Матузалемнинг иши ҳалигача “Шахтёр” ва “Сарагоса” ўртасида якун топмаган. Ҳар бир келтирилган янги фактдан кейин ФИФА ишни қайтадан криб чиқади ва шунга яраша қарор қабул қилади.

Энди Вебстер 2006 йил “Хартс”дан “Уиган” сафига кўчиб ўтиш учун шундай имкониятдан фойдаланган. Яъни, шартномасини бекор қилдириб, трансфер пулини ўзи тўлаган. Вебстер инглиз жамоасига ўтганда ундан бунинг учун 635 минг фунт тўлашни талаб қилишган. Бироқ бу сумма анча камайтирилган. Чунки “Хартс” хўжайини Романов футболчини янги шартномага қўл қўйдириш учун мажбуран захирада ушлаб туришга буйруқ берган. Шунга қарамай, Вебстер мунтазам равишда терма жамоасига жалб қилинган. Ўша ишни ютиб чиқишда ушбу фактор муҳим роль ўйнаган. Охир-оқибат Вебстер фақат шартноманинг қолган қисми учун маошини тўлаб, “Хартс”дан кетиш имкониятига эга бўлган. Ўшанда ҳамма клублар тамом бўлганини айтиб ўтганди. Лекин бундай бўлмайди. Лекин ўшандан сўнг бу моддадан фойдаланиш оммавий тус олди. Аргентиналик Ариэль Ортега “Фенербахче”га кўчиб ўтгач, орадан 4 ой ўтиб, Туркияда қолишни истамаган. Натижада у трансфер суммаси 11 миллион долларни тўлаб, уни бекор қилдирган. Бироқ футболчилар ҳамиша бу қоидадан ютавермайди. Чунки жамоани ўз хоҳишига кўра тарк этган деб топилган тақдирда ўйинчи 4 ойга дисквалификация қилинади. Клублар футболчини ўзига керак деб ҳисоблаган ҳолатда ҳеч қачон ўйинчининг кетишига шунчаки қараб ўтиришмайди. Улар футболчи кетиш учун атайлаб савиясидан паст даражада ўйин кўрсата бошлагани, мураббийлар штаби қарорларига қарши чиққани ва бошқа фактларни қаторлаштириб ташлаш имкониятига эгалар. Бундай вазиятда футболчи ёки унинг янги жамоаси маълум миқдорда пул тўлаб, футболчи 4 ойдик дисквалификация олади. Матузалем иши бўйича чиқарилган охирги қарор клуб ва футболчига “Шахтёр”га бир неча миллион долларни тўлаш ҳақида бўлди. Чунки Матузалем Донецкни ўз хоҳиши билан тарк этган, бу пайтда “Лацио” салмоқли сумма эвазига ярим ҳимоячини қўлга киритишни хоҳлаганди. Ўшанда аниқ миқдордаги пулдан қуруқ қолиб кетганини исботлай олган “Шахтёр” бугунги кунда 12 миллион долларлик тўланмаган маблағга эга. Бу пулни “Сарагоса” ҳамда Матузалем ўртада тўлаб беришлари лозим.

Шартномани бекор қилиш мумкин бўлган яна бир ҳолат клубнинг ўз мажбуриятларини бажармаслигидир. Вақтида маош бермаслик, футболчиларга етарли шароит яратиб бермасдик шулар қаторига киради. Буларнинг барчаси шартномада кўрсатилган бўлади. Айтайлик, футболчи 5 ойлик маошини вақтида олмагани тўғрисида ариза берса ва унинг аризаси тўғри деб топилса, унда футболчига пулларни тўлаб қўйиш шарт. Акс ҳолда, шу вазиятнинг ўзи шартномани бекор қилишга асос бўла олади.

Бизнинг футболда ҳали бундай эътиборни тортадиган ҳолатлар юзага келмаган. Шунинг учун ўқувчиларимизга шартномани биз санаб ўтган қоидалар асосида бекор қилиш қандайдир ғалати кўриниши мумкин. Лекин уларнинг барчаси амалда. Футболчилар бундан унумли фойдаланган ҳолатлар кўп учраган. Ўз навбатида клубларда ҳам имкониятлар қолади. Масалан, шартнома бандига қўшимча тарзда миллий қонунда ФИФА регламентига зид келмайдиган шартни ёзиш мумкин. Бунда жамоа ўз ҳуқуқини ҳимоя қилишда ёрдам берадиган маълум вазиятни кўзда тутади. “Вебстер қоидаси”дан нафақат футболчи, балки мураббийлар ҳам фойдаланишлари мумкин. Бир неча йиллар олдин Радомир Антич Сербия футбол федерацияси билан судлашганди. Бундай ҳуқуққа фақат бош мураббий эга холос.

Шартномаларга оид ҳолатлар тўғрисида маълумот беришни туркум мақолалар сифатида давом эттирамиз.

Беҳзод НАЗАРОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика