UZ

Сўнгги янгиликлар

22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  3 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  2 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   3 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0 20:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Кувайтга қарши ўйинга тайёргарликни бошлади  2 20:25Ковачичнинг пенальтидан тепган зарбаси йўналишини топишда Лунинга жамоадоши ёрдам берди  4 20:18Сенсация! Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди  9 20:08"Аркадағ" кетма-кет ғалабалар сони бўйича "Реал", ПСЖ ва "Манчестер Сити"дан олдинда  14 19:39Хави "Барселона"нинг бугунги машғулотини бекор қилди  10 19:19"Барселона" ва "Сити" вакиллари "Лейпциг" футболчиси агенти билан учрашишди  0 18:54УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди  6 18:15Келаси мавсум Англия Кубогида жиддий ўзгариш рўй беради  3 18:00Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди  6

Олий лига. 5-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига. 5-тур рамзий терма жамоаси

Олий лигамизда 5-тур учрашувлари якунига етди. Одатга кўра, сайтимиз ходимларининг фикр-мулоҳазаларидан келиб чиқиб, турнинг рамзий терма жамоасини аниқладик.
5-тур рамзий термасига “Бунёдкор”, “Пахтакор”, “Бухоро”дан икки нафар, “Машъал”, “Насаф”, “Локомотив”, “Динамо” ва “Қизилқум”дан биттадан ўйинчи киритилди.

“Металлург”, “Навбаҳор”, “Сўғдиёна”, “Навбаҳор”, “Андижон”, “Олмалиқ”, “Нефтчи” клубларидан эса бу тур жамоасига ҳеч ким тушмади. Демак, қуйида рамзий терма билан танишишингиз мумкин.

ДАРВОЗАБОН
Ботир Носиров (“Машъал”)

“Машъал” бу тур сафарда “Қизилқум” меҳмони бўлиб, 0:0 ҳисобидаги дурангга эришди. Муборакликларнинг гол ўтказмаслигига дарвозабон Ботир Носировнинг хизмати катта бўлди. У бир неча вазиятларда ўз дарвозасини муқаррар голдан қутқариб қолди.



ҲИМОЯЧИЛАР
Георги Квесиешвили (“Бухоро”)
5-турда “Сўғдиёна” меҳмони бўлган “Бухоро” 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан ортга қайтди. Жиззахлик мухбиримизнинг маълум қилишича, шу куни меҳмонлар сафида Георги Квесиешвили анча яхши ўйин кўрсатган. Шу сабабли грузилиялик легионерни рамзий термамизга киритдик.

Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”)
Ислом Тўхтахўжаев бу турда деярли бехато ўйин кўрсатди. Қолаверса, “Локо”нинг жавоб тўпи киритилишида муносиб ҳисса қўшди. Эсингизда бўлса, Фарҳод Тожиев гол урган вазиятда унга айнан Тўхтахўжаев тўпни етказиб берди.

Егор Кримец (“Пахтакор”)

“Олмалиқ” билан кечган баҳсда Егор Кримец анча тартибли ўйин намойиш этди. Қолаверса, ўйиндаги ягона голга муаллифлик қилди. Кримец келгач, “Пахтакор”нинг ҳимоя чизиғи кучайди, у бир неча бор Миладиновичнинг хатосини тўғирлади.



Ислом Иномов (“Бунёдкор”)
Ислом Иномов “Локо”га қарши бор куч билан ҳаракат қилди. Эҳтимол собиқ жамоасига қарши ўзини астойдил кўрсатишни хоҳлагандир. Қанот ярим ҳимоячиси қандай ўйнаши керак бўлса, у шундай тўп тепишга ҳаракат қилди.

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
Кахи Махарадзе (“Пахтакор”)

“Пахтакор” сардорининг ўйин турдан турга очилиб боряпти. “Олмалиқ” билан кечган беллашувда Кахи марказда катта ҳажмдаги ишни бажарди. У бир неча бор шерикларини ўткир тўп узатишлар билан таъминлаб турди. Қолаверса, ҳимоядаги ишини ҳам унутиб қўйгани йўқ.



Артур Геворкян (“Насаф”)
“Нефтчи” билан кечган баҳсда Артур Геворкян гол уриш билан бирга голли тўп узатмани ҳам қойиллатди. Бу эса унинг тур рамзий жамоасидан ўрин олишига сабаб бўлди. Умуман олганда, Геворкян ҳар турда ўзини кўрсатишга муваффақ бўляпти.

Самандар Шодмонов (“Қизилқум”)
Самандар ўзининг собиқ жамоаси “Машъал”га қарши жон-жаҳди билан ҳаракат қилди. У бир неча марта жамоасининг ҳужумларини бошлаб берди. Гарчи “Қизилқум” ўз майдонида ғалаба қозона олмаган бўлса-да, қаршилик ярим ҳимоячи ўз ҳаракатлари билан ажралиб турди.



Жавлон Иброҳимов (“Бунёдкор”)
Жароҳатини даволаб яна майдонга қайтган Жавлон Иброҳимов тезда аввалги ўйинини топиб олди. “Жар” стадионида бўлиб ўтган “Локомотив”га қарши беллашувда Иброҳимов майдон марказида яхши ўйин кўрсатди. У бир неча бор рақибдан тўпни олиб қўйиб, ҳужум бошлашга муваффақ бўлди.

ҲУЖУМЧИЛАР
Феруз Бобоқулов (“Бухоро”)
Жорий мавсумни Бухорода бошлаган Феруз Бобоқулов бу турда тўп киритиб, жамоасининг уч очкони қўлга киритишида муносиб ҳисса қўшди. Умуман олганда, Бобоқулов яхши ҳужумчи, вазият бўлди дегунча гол уришни уддалай олади.

Санъат Шихов (“Динамо”)

Сафарда “Андижон” билан кечган ўйинда “Динамо” 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Бунда Санъат Шиховнинг охирги дақиқаларда киритган икки голи сабаб бўлди. Натижада ҳеч қандай савол-жавобсиз ҳужумчи тур рамзий термасидан ўрин олди.  



Бош мураббий - Равшан Ҳайдаров (“Динамо”)
Узоқ ўйланишлардан сўнг 5-тур рамзий терма жамоасига бош мураббий этиб Равшан Ҳайдаровни танладик. Бу турда “Андижон”нинг ўз майдонида очко олиши кутилганди, бироқ жамоа “Динамо”га имкониятни бой бериб қўйди. Натижада самарқандликлар устози Равшан Ҳайдаров жамоаси ўзига хос сенсация соҳиби бўлди.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика