UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55Флетчер МЮни бошқариш таклифи берилгани ҳақида: "Хаёлимга келган биринчи нарса Фергюсон билан гаплашиш эди"  0 20:55Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик  73 20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  0 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  4 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  9 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   19 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1

Ўзбекистон 27 ва 29 май кунлари Тошкентда Уммон билан ўйнайди Янгиликлар

Ўзбекистон 27 ва 29 май кунлари Тошкентда Уммон билан ўйнайди

Ниҳоят, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бир неча йиллик танаффусдан сўнг яна Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Терма жамоалар маркази манзилига йўлланган тинимсиз танқидлардан сўнг “мана сенларга деб”, бир эмас 2 та ўртоқлик учрашуви ташкил этиб беришяпти.

Режага кўра, миллий терма жамоамиз 27 ва 29 май кунлари Уммонга қарши 2 та ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ҳар иккала ўйин ҳам Тошкентда бўлиб ўтади. Шу кунларда бу маълумот ЎФФ томонидан расман тасдиқланиши кутиляпти.

350 минг АҚШ доллари эвазига Тошкентга келишга розилик берган Гарет Бэйл бошчилигидаги Уэлльс терма жамоасининг таклифи ЎФФга қимматлик қилган кўринади.

ФИФА рейтингида 81-ўринни эгаллаб турган Уммон терма жамоаси жорий йил ҳисобидан ҳозиргача 3 та ўйин ўтказди. 24 ва 31 январь кунлари Иордания ва Финляндия терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувида дуранг (0:0) ўйнаган Пол ле Гуэн шогирдлари 5 март куни Осиё Кубоги-2015 саралаш ўйинида Сингапурни 3:1 ҳисобида таслим этишди.

Майли, ҳеч бўлмаса Уммон билан келишишибдику, шунисига ҳам шукур! Лекин куз ойидаги ФИФА кунларида кучли рақиблар билан ўйнамасак бўлмайди. Осиё Кубоги-2015да ижобий натижага кўз тиккан эканмиз, бунинг учун тайёргарлик ҳам шунга монанд бўлмоғи керак.

Гуруҳдан эсон-омон чиқиб олсак, чорак финалда бизни Жанубий Корея ёки Австралия қарши олади. Шундай экан, танланажак спарринг-рақиблар ҳам савия борасида шу икки терма жамоадан паст бўлмаслиги лозим.   

Дарвоқе, қизиқ бир маълумот. Бугун соат 11.30да “Бунёдкор” делегацияси Тошкент -Теҳрон - Аҳваз йўналиши бўйича Эронга жўнаб кетади ва 1 апрель куни “Фулад”га қарши гуруҳ босқичининг 4-тур учрашувида майдонга тушади.

26 март куни Сиднейда Осиё Кубоги-2015 финал босқичига қуръа ташлаш маросимида қатнашган Миржалол Қосимов эса бугун кечқурун Сидней - Куала Лумпур - Тошкент йўналиши бўйича юртимизга қайтиб келади ва эртага эрталаб яна Тошкент - Истамбул - Теҳрон - Аҳваз рейси билан Эронга учар экан. Бу бизга ўтган йилги машҳур ХОХХОТ “ҳангома”сини эслатиб юбормаяптими? Қосимовнинг ўзи Сиднейдан тўғри Теҳронга учишни сўраган. Аммо Эронда давом этаётган Наврўз байрами сабаб, Теҳронга учадиган бир нечта рейслар бекор қилинган.

Камолиддин Алимов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика