UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  25 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  2 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Осиё Кубоги-2015. Терма жамоанинг бугунги тайёргарлиги Янгиликлар

Осиё Кубоги-2015. Терма жамоанинг бугунги тайёргарлиги

Хабарингиз бор, 5 март куни Ўзбекистон – БАА ўртасида Осиё Кубоги-2015 саралаш баҳси ўтказилади.
Миллий терма жамоамизнинг кечадан бошланган йиғини бугун давом эттирилди. Бугун тушдан кейин футболчилар “Жар” стадиони ёнидаги майдонда машғулот ўтказишди. Машғулотда жами 13 нафар футболчи қатнашди.

Булар – Игнатий Нестеров, Мурод Зухуров, Элдор Суюнов, Сардор Рашидов, Жасур Ҳасанов, Фозил Мусаев, Ислом Тўхтахўжаев, Шавкат Муллажонов, Азиз Ҳайдаров, Иван Нагаев, Воҳид Шодиев, Акмал Шораҳмедов ва Санжар Турсунов.



Дастлаб футболчилар енгил чигалёзди машқларни бажаришди. Бунда машғулотни катта мураббий Шуҳрат Мақсудов олиб борди. Шундан сўнг футболчилар бош мураббий Миржалол Қосимов бошчилигида асосий машғулотларга ўтишди. Дарвозабонлар билан эса одатдагидек Пётр Гизимчук ишлади.

Жамоа аъзолари энди йиғилгани боис, шунингдек, аксарият ўйинчилар терма ихтиёрига ҳали етиб келмагани учун Қосимов йигитларга бирмунча енгил юкламаларни берди. Футболчилар тўп билан кўпроқ спортнинг енгил атлетика турига яқин машқларни бажаришди. Якунда иккига бўлинган ҳолда майдоннинг ярим қисмида футбол ўйналди.



“Қизиллар” дарвозасини Мурод Зухуров, “Яшиллар” дарвозасини Элдор Суюнов қўриқлади. Игнатий Нестеров эса футболчилар қатори майдонда тўп тепди. Футболчилар еттитадан иккига бўлинишди. Катта мураббий Шуҳрат Мақсудов “Яшиллар” томонида бўлди.

“Қизиллар”: Зухуров, Муллажонов, Шораҳмедов, Мусаев, Нестеров, Нагаев, Ҳасанов.

“Яшиллар”: Суюнов, Тўхтахўжаев, Рашидов, Ҳайдаров, Мақсудов, Шодиев, Турсунов.

Шундай қилиб бугунги машғулот мана шундай тарзда якун топди. Бош мураббий Миржалол Қосимовнинг айтишича, терма жамоамиз тўлиқ таркиб билан фақат 2 мартдан бошлаб шуғулланиш имконига эга бўлади.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика