UZ

Сўнгги янгиликлар

21:21Фарҳод Нишонов "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин: "Ғалаба ҳақли эди, бошқа вазиятларимиздан фойдаланганимизда ҳисоб йириклашиб кетарди"  0 20:57Рюдигер класикодаги ҳакам билан боғлиқ воқеа учун оммадан узр сўради  3 20:35РПЛ. "Химки" — "Акрон" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди, Эсанов эса захирада қолдирилди  0 20:15"Насаф" — "Қизилқум" 1:0 (Матнли трансляция)  6 20:04"Сабаҳ" — "Қорабоғ". Раҳмоналиев захирада  0 20:03"Кайсериспор" — "Ризеспор". Алиқулов асосий таркибда  2 20:01"Рубин" — "Факел". Ашурматов захирада  0 20:00Суперлига. "Шўртан" бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" майдонида ютқазди  4 20:00АПЛ. МЮ "Борнмут" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди, мезбонлар 70-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишганди  8 19:58А Серия. "Рома" меҳмонда чемпионлик учун курашаётган "Интер"ни мағлуб этди, Шомуродов ягона голга ассистентлик қилди  43 19:56Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"ни тотал устунлик билан ютди  42 19:32"Ноттингем Форест" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  22 19:25"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Диас, Салоҳ ва Александер-Арнольд асосий таркибда  11 18:27Про лига. "Локомотив" кутилмаганда "Олимпик-MobiUz"га мағлуб бўлди, "темирйўлчилар" пенальтидан фойдалана олишмади ва Ҳошимов майдондан четлатилди  2 17:57ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Ордабаси"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида тўрт ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0

Рауф Инилеев: "Мақтаарал" клуби таклифини қабул қилдим" Янгиликлар

Рауф Инилеев: "Мақтаарал" клуби таклифини қабул қилдим"

Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев ниҳоят ўзига иш жойи топди.
Икки йилдан кўпроқ вақт мобайнида футболдан четда бўлган тажрибали мутахассис Қозоғистон 1-лигаси вакили "Мақтаарал" клуби билан шартнома имзолади. Тез орада миллий терма жамоамизнинг собиқ бош мураббийи янги клубини қабул қилиб олади. Биз вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида мураббийнинг ўзи билан боғландик.

- Рауф Талгатович, узунқулоқ гапларга кўра, Қозоғистон клубларининг бирида иш бошлашга яқин турган экансиз. Шу ростми?
- Ҳа, бу маълумотни тасдиқлайман.

- Сир бўлмаса, айнан қайси жамоада?
- Қозоғистон 1-лигаси вакили "Мақтаарал" клубида иш бошлайман. Бу жамоа 2012 йили 2-лига ғолиби бўлган. Ўтган йили эса профессионал клуб мақомини олган.

- Расман шартнома имзоладингизми?
- Ҳа, тез орада жамоани қабул қилиб оламан.

"Мақтаарал" Жанубий Қозоғистон вилояти жамоаси бўлиб, ўз уй учрашувларини 4 229 томошабинга мўлжалланган "Марказий" стадионида ўтказади. Эътиборлиси, ўтган йили жамоа таркибида ўзбекистонлик футболчилар Руслан Матниязов (дарвозабон),  Эрнес Седько (ҳужумчи) ҳамда Алишер Орифжонов (ярим ҳимоячи) тўп тепишган. Фурсатдан фойдаланиб, биз Рауф Инилеевга янги иш жойида муваффақият тилаймиз. Суҳбатнинг тўлиқ вариатини эса кейинроқ эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Камолиддин Алимов суҳбатлашди. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика