UZ

Сўнгги янгиликлар

08:40"Рома" янги мавсум учун учинчи либослар тўпламини намойиш қилди  1 08:13Гари Линекер: "Рэшфорд барчасини уддалайди"  1 07:45Хуршид Мухторовнинг янги жамоаси маълум  1 02:00Ғиштдан дарвоза қуриб ўйнаган, "Атлетико" майдонида энг яхши футболчи деб топилган ҳамда Роналдудан жарима зарбаси тепишни ўрганган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  1 01:46Эшли Янг АПЛдан тушиб кетган жамоа учун тиббий кўрикдан ўтди  0 01:11Расман: Роберто Фирмино - "Ал Садд" футболчиси!  4 00:51"Милан" футболчиси "Бешиктош"га ўтиши мумкин  0 00:35"Ювентус" футболчисини "Вердер"га сотди  2 00:20Отабек Шукуров Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўйинига ташриф буюрди  2 23:5617 йиллик фаолиятдан кейин Сауль "Атлетико"дан кетди  1 23:39Расман: Уго Экитике "Ливерпуль"га ўтди  5 23:14Рэшфорд: "Барселона"ни уйимдек, бу ердагиларни оиламдагидек кўряпман"  5 22:59"Атлетико" "Ал Насср"га ўтиши керак бўлган футболчини 34 миллионга сотиб олади  0 22:34Месси ва Альба бир ўйинга четлатилиши мумкин  0 22:17Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАни кичик ҳисобда мағлуб қилди  9

Футзал. 3-тур. 3-кун. "Дўстлик AIN" – "Бунёдкор" 0:4 (+ фото) Янгиликлар

Футзал. 3-тур. 3-кун. "Дўстлик AIN" – "Бунёдкор" 0:4 (+ фото)

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати 1-босқич 3-тур 3-кун беллашувлари доирасида "Бунёдкор" ушбу тур сенсацияси соҳиби бўлган "Дўстлик AIN" клуби билан беллашди.
Олдинги икки турда "Максам-Чирчиқ" ва "Локомотив" каби кучли клубларни мағлуб эта олган қаршиликлар бугун "Бунёдкор"га йирик ҳисобда ютқазиб қўйишди - 0:4.

Дўстлик-AIN– Бунёдкор 0:4
Голлар: Дилмурод Шавкатов 20, Даврон Валижонов 21, 34, Бахтиёр Умаров 29.
"Дўстлик-AIN": Акмал Хазрамқулов, Алишер Юсупов, Жасур Ўрунов, Дилмурод Тошматов, Алишер Ибрагимов, Шерзод Мустафоев, Шахбоз Аҳмедов, Улуғбек Мажидов, Бахтиёр Баратов.
"Бунёдкор": Алишер Холмуҳамедов, Асомиддин Жалолиддинов, Бахтиёр Умаров, Улуғбек Абдуллаев, Аскар Тўлаганов, Даврон Валижонов, Дилмурод Шавкатов, Абдушукур Ясинов, Лазиз Далиев, Алишер Ибрагимов, Абдулла Бўриев, Сардор Жабборов.


Баҳс якунлангач "қалдирғочлар"нинг ўйновчи мураббийи Абдулла Бўриев ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
"Бугунги ўйин кутилгандан ҳам яхши бўлди. Йигитларим кечаги ўйиндан хулоса чиқариб яхши ўйин намойиш этишди. Иккита сариқ карточка туфайли дисквалификацияга учраган футболчимизни ўрнини шериклари билинтиришмади. Кўрдинглар йирик ғалабага эришдик".

- Биринчи бўлимда зерикарли ўйин гувоҳига айландик. Бунга нима сабаб бўлди?
- Биз "Дўстлик AIN"нинг олдинги икки ўйинини кўргандик. Улар қарши ҳужумда голлар уриб икки пешқадамни мағлуб эта олишди. Шу боис биз эхтиёткорроқ ўйнадик, рақиб эса яна ҳимоявий ўйин намойиш этдик. Менимча айнан шу сабабли ҳам биринчи бўлим мухлисларга ёқмаган бўлиши мумкин.


Толибжон Қосимов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика