UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  4 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  4 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  26 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

Бугун Осиё Кубоги U-22 старт олади Янгиликлар

Бугун Осиё Кубоги U-22 старт олади

Бугун Осиё футболида янги мусобақа бошланади.
Олимпия терма жамоалари эндиликда ҳар икки йилда бир марта қитъа чемпионатида иштирок этишади. Олимпиада ўйинлари йўлланмаси соҳиблари ҳам ушбу турнир орқали аниқланади. 2013 йилда ўтиши лозим бўлган мусобақа 2014 йилнинг январига қолдирилганди. Унда Шуҳрат Мақсудов бошчилик қилаётган олимпия терма жамоамиз қатнашади. Терма жамоамизнинг тайёргарлиги, рақиблар ҳамда мусобақа тўғрисида батафсил маълумотларни тақдим этамиз.

ЧЕМПИОНАТ
2012 йил ОФК 22 ёшгача бўлган терма жамоалар учун янги чемпионат ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилди. Унга кўра, Олимпиада йўлланмаси масаласи ҳам чемпионатнинг ўзида ҳал этилиши керак эди. У худди миллий терма жамоалар ўртасидаги Осиё Кубоги билан бир хил форматда ўтказилади. Ўша йилнинг июль ойида Уммон илк турнир мезбони сифатида тасдиқланди. Уммонликлар бу борада Таиландни ортда қолдиришди.

Уммон султонлиги Араб кўрфазида жойлашган давлатлардан биридир. Яман, Эрон, БАА ва Саудия Арабистони билан чегаралари мавжуд. Ҳудуди 309501 квадрат километрдан иборат. Аҳолиси эса 3 миллион 900 мингга яқин. Чемпионат учрашувлари пойтахт Маскат ва унга яқин жойлашган Сиб шаҳарларида бўлиб ўтади. Аҳолиси бўйича ушбу шаҳарлар Уммонда энг кўп аҳоли истиқомат қиладиган дастлабки икки шаҳар ҳисобланади. Маскатдаги беллашувлар Султон Қобус спорт мажмуаси “Қироллик полицияси” стадионларида, Сибдаги баҳслар “Сиб” стадионида ўтказилади. Терма жамоамиз барча ўйинларини Сиб шаҳрида ўтказади. Султон Қобус спорт мажмуаси 34 минг мухлисга мўлжалланган. Миллий терма жамоа асосий учрашувларини шу стадионда ўтказиб келади. “Қироллик полицияси” 14, “Сиб” стадиони 15 минг мухлисни бағрига сиғдиради.

Илк бор ўтказиладиган чемпионатда қитъанинг барча етакчи терма жамоалари иштирок этади. “С” ва биз қатнашадиган “D” гуруҳларида тенг кучли жамоалар йиғилган. Гуруҳлар таркиби ва учрашувлар ўтказиладиган сана ҳамда стадион билан танишиб олинг. Баҳслар бошланиши Тошкент вақтида келтирилган.

“А” гуруҳи
Уммон
Иордания
Жанубий Корея
Мьянма
11 январь
18:00 Жанубий Корея – Иордания   “Қироллик полицияси”
21:00 Уммон – Мьянма   Султон Қобус сорт мажмуаси
13 январь
18:00 Мьянма – Жанубий Корея   “Қироллик полицияси”
21:00 Иордания – Уммон   Султон Қобус спорт мажмуаси
15 январь
21:00 Уммон – Жанубий Корея   Султон Қобус спорт мажмуаси
21:00   Иордания – Мьянма    “Қироллик полицияси”

“B” гуруҳи
КХДР
БАА
Сурия
Яман
11 январь
18:00 КХДР – Яман   “Сиб”
21:00 БАА – Сурия   “Сиб”
13 январь
18:00 Сурия – КХДР   “Сиб”
21:00 Яман – БАА   “Қироллик полицияси”
15 январь
18:00 КХДР – БАА   “Сиб”
18:00 Сурия – Яман   “Қироллик полицияси”

“С” гуруҳи
Эрон
Япония
Австралия
Қувайт
12 январь
18:00 Австралия – Қувайт   “Қироллик полицияси”
21:00 Япония – Эрон   “Қироллик полицияси”
14 январь
18:00 Эрон – Австралия   “Қироллик полицияси”
21:00 Қувайт – Япония   “Қироллик полицияси”
16 январь
18:00 Австралия – Япония   “Қироллик полицияси”
18:00 Эрон – Қувайт   “Сиб”

“D” гуруҳи
Ироқ
Саудия Арабистони
Ўзбекистон
Хитой
12 январь
18:00 Ўзбекистон – Хитой   “Сиб”  (Спорт ТВ live)
21:00 Саудия Арабистони – Ироқ   “Сиб”
14 январь
18:00 Ироқ – Ўзбекистон   “Сиб”   (Спорт ТВ live)
21:00 Хитой – Саудия Арабистони   “Сиб”
16 январь
21:00 Саудия Арабистони – Ўзбекистон   “Сиб” (Спорт ТВ live)
21:00 Хитой – Ироқ   “Қироллик полицияси”

Чорак финал
19 январь
18:00 “В” гуруҳи ғолиби – “А” гуруҳи 2-ўрин   “Сиб”
21:00 “А” гуруҳи ғолиби – “В” гуруҳи 2-ўрин   Султон Қобус спорт мажмуаси
20 январь
18:00 “D” гуруҳи ғолиби – “С” гуруҳи 2-ўрин   “Қироллик полицияси”
21:00 “С” гуруҳи ғолиби – “D” гуруҳи 2-ўрин   “Сиб”

Ярим финал
23 январь
18:00 3-жуфтлик ғолиби – 4-жуфтлик ғолиби   “Сиб”
21:00 1-жуфтлик ғолиби - 2-жуфтлик ғолиби   Султон Қобус спорт мажмуаси

3-ўрин учун
25 январь
20:30 “Сиб”

Финал
26 январь
20:30   Султон Қобус спорт мажмуаси
 

Беҳзод Назаров тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика