UZ

Сўнгги янгиликлар

00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  2 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  1 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  5 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  9 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4

“Қўқон-1912” бронза медали билан тақдирланди Янгиликлар

“Қўқон-1912” бронза медали билан тақдирланди

Қўқонда мавсум-2013 якунига бағишлаб тадбир бўлиб ўтди.
Биринчи лигада 2-ўринни эгаллаб олий лигага йўл олган “Андижон” чоршанба куни мавсум якунига бағишлаб тадбир ўтказганди.

Кеча эса чемпионатда 3-ўринни банд этган “Қўқон-1912” жамоаси медаллар топшириш маросимини ўтказди. Йил давомида “СА” ва ҳамкоримиз “ФЭ” газетаси билан мустаҳкам аълоқа ўрнатган, “Қўқон-1912” клуби мана шу хурсандчиликка шерик бўлиш учун бизга ҳам расмий таклиф билан чиқди ва шу муносабат билан кеча Қўқон шаҳрида бўлиб қайтдик.

Маросим жойи бўлмиш Қўқон шаҳридаги “Bowling” ресторанига кириб борар эканмиз, у ерда жамоанинг ушбу муваффақиятига ўз ҳиссасини қўшган барча аъзоларини учратдик. Раҳбариятдан тортиб, ошпазгача.

Бундан ташқари ташкилотчилар Қўқон футболига бефарқ бўлмаган ва ўз вақтида жамоа учун меҳнати сингганларни ҳам тадбирга таклиф этишни унутишмагани эътиборимизни тортди. Хусусан таниқли мураббий Баҳром Ҳакимов ҳар галгидек ўғли Рустам Ҳакимов билан бирга келди. Шунингдек собиқ тўпурар ҳужумчи Умид Исоқов ҳам маросимга ташриф буюрди.

Соат 12:00да бошланган кеча ҳақиқий байрамона руҳда ўтди. Дастлаб сўзга Қўқон шаҳар ҳокими Акромжон Абдуллаев чиқди ва жамоанинг бу йилги чемпионатда 3-ўринни эгаллагани билан футболчиларни, клуб раҳбариятини ҳамда мухлисларни чин дилдан табриклаб, муборакбод этди.

Шундан сўнг клуб раҳбарлари ва жамоанинг бош таъсисчиси бўлмиш “Қўқон Спирт” заводи раҳбари, “Нефтчи” клубининг раиси Комилжон Мирзабоев ҳамда ПФЛдан медалларни олиб келган Валерий Лёткин футболчиларга бронза медалини танътанали равишда топширди.

“Қўқон-1912”нинг жонкуяр раҳбари Бахтиёржон Толипов ҳам сўзга чиқиб ҳомийлар ва футболчиларга миннатдорчилик билдирди ва ҳар бир чизиқнинг энг яхшилари бўлган футболчиларга эсталик совғаларни тақдим этди. Унга кўра, “Энг яхши футболчи” – Азиз Тўхтабоев. “Энг яхши дарвозабон” – Азиз Ашуров. “Энг яхши ҳимоячи” – Александр Критинин. “Энг яхши ярим ҳимоячи” – Раҳматулло Мелибоев. “Энг яхши ҳужумчи” – Омон Абдуғаниев. “Энг яхши ёш ҳужумчи” - Отабек Ҳайдаров. “Энг фойдали футболчи” – Азиз Мадалиев деб топилди. Уларга LCD телевизорлари ва бошқа бир қатор қимматбаҳо совғалар улашилди.

Қолаверса 3-ўринни эгаллашида кўп меҳнати сингган бош мураббий Тоҳир Кападзега музлатгич. У кишига мураббийлар штабида мавсум мобайнида яқиндан кўмак берган Муҳиддин Абдувалиевга эса телевизор тақдим этилди.

Мухлислар номидан ҳам бир қатор ашаддий ишқибозлар сўзга чиқиб, “Қўқон-1912”нинг бу йилги иштирокидан жуда мамнун эканликларини билдиришди ва келгусида жамоанинг олий лигага чиқишини хоҳлашларини айтишди. Дарвоқе, мухлислар талқини бўйича бу йил жамоа сафида “Энг яхши футболчи” деб Азиз Тўхтабоев топилди. Унга фанатлар ўз совғаларини топиширишди.

Шу тариқа тадбир хурсандчилик ва яхши кайфият билан поёнига етди.
 

Исломбек Рустамбеков 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика