UZ

Сўнгги янгиликлар

22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  1 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  1 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  19 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  3 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  3 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  5 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  1 16:34Влахович фойдали таклиф сабаб А Серияни тарк этиши мумкин  0 16:08Леау Ла Лиганинг топ клубларидан бирига ўтиши мумкин  2 15:40Тер Штеген "Барселона"дан кетиши мумкин. Нега?  27 14:32Орзу йўлининг муваффақиятли якуни ёхуд ҳар қадамда тарихга кирган Кападзе   31 14:11"Реал" 39 ёшли футболчи билан шартнома имзолаши мумкин?!  5

Жамшид Саидов нима учун истеъфога чиқарилганини билмайди Янгиликлар

Жамшид Саидов нима учун истеъфога чиқарилганини билмайди

2016 йилги мавсумнинг кашфиёт жамоасига айланган «Бухоро» клубида куни кеча жиддий ўзгаришлар юз берди.
23 январь, душанба куни клуб раҳбарияти йиғилиш ўтказиб, Жамшид Саидов ва Тачмурод Агамуродов бошчилигидаги мураббийлар штабини истеъфога чиқарди. Натижада клубнинг бир қатор етакчи футболчилари ҳам жамоани тарк этиш арафасида туришибди.

Ўтган мавсумда Олий Лигада 4-ўринни эгаллаб, мухлислар ташрифи борасида ҳам энг етакчи жамоага айланган «Бухоро» клуби атрофида рўй бераётган гап-сўзлар ҳеч кимни беэътибор қолдирмаяпти. Клуб одатдагидек янги мавсумга тайёргарлик кўраётган бир пайтда кескин ўзгаришларнинг юз бериши ажабланарли бўлди. Энди клубни ким бошқаради ва жамоа таркиби қандай кўриниш олади?

Клубдаги вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида «Бухоро» бош мураббийи Жамшид Саидовга мурожаат қилганимизда, мураббий ҳам истеъфога чиқарилганлигини маълум қилди.


— Жамшид ака, тўғриси, “Бухоро” клубида содир бўлаётган ўзгаришлар барчамизни ҳайрон қолдиряпти. Клубда нималар бўляпти?

— Бухоро вилоят ҳокимиятда йиғилиш бўлди, у ердан чиққанимизга икки соат бўлди. Унда клубдан кетишимизни маълум қилишди. (суҳбат душанба куни ўтказилган)


— Бундай истеъфони қандай қабул қилдингиз?

— Ҳаммаси жойида. Раҳбарларга ёқмаган бўлсак, яна нима ҳам қила олардик. Балки бошқа мураббийларга ишонч билдиришаётгандир. Тўғриси, клубдан кетишимизга қандай сабаб бўлганини билмадим.


— Бунгача “Бухоро”ни янги мавсумга ўзинглар тайёрлаётгандинглар. Январь ойи ҳам тугаб боряпти. Тайёргарлик режаси давом этаётганди. Бундай пайтда ўз муносабатингизни ҳам билдирдингизми?

— Мени ҳам тўғри тушунинг. Орадан маълум вақт ўтганидан сўнг нима учун бундай ўзгаришлар бўлганини айтишим мумкин. Аниғи шуки, раҳбариятнинг қарори билан ишдан бўшадик.


— Энди таркиб нима бўларкин? Ҳар ҳолда ҳаммаси сизларнинг режаларингиз асосида давом этаётганди…

— Биз энди футболчиларга ҳеч нима айта олмаймиз. Янги раҳбарият таркиб масаласида шуғулланишга киришади. Энди бизнинг “Бухоро” клубига алоқамиз йўқ. Вазият бундай тус олишини умуман кутмагандик.

Рейтинг: -13   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика