UZ

Сўнгги янгиликлар

03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  15 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  27 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  29 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  68 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  15 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  3 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  9 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  4 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  6 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0

Сервер Жепаров Эроннинг “Истиқлол” клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолади Янгиликлар

Сервер Жепаров Эроннинг “Истиқлол” клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров Эроннинг “Истиқлол” футбол клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолади.

35 ёшли ярим ҳимоячи  Теҳрон шарафини ҳимоя қилувчи “Истиқлол”нинг тиббий кўригидан муваффақиятли ўтди ва клуб билан 500 минг АҚШ долларига тенг 1,5 йиллик шартнома имзолади.

Сервер Жепаров янги клубида фаол иштирок этиб, самарали натижа кўрсата олса, мукофот пули кўринишидаги қўшимча бонусларга эга бўлади.

Эрон Про Лигаси вакили “Истиқлол” 2015/16 йилги мавсумда чемпионатни 3-ўринда тугатган эди. Жорий мавсумда  жамоа 16-турдан кейин 25 очко билан 16 та жамоа орасида 5-поғонани эгаллаб турибди.

2008 ва 2011 йилларда Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилган Сервер Жепаровнинг сўнгги клуби Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси бўлганди. У 2016 йилги мавсумда “темирйўлчилар”нинг барча мусобақаларида 34 ўйинда майдонга тушиб,  8 та гол киритди ва “Локомотив”нинг тарихда илк бор Ўзбекистон чемпиони бўлишига ҳамда мамлакат Кубоги соҳибига айланишига ҳисса қўшди.


Сервер Жепаров профессионал фаолияти давомида қуйидаги клубларда тўп сурган:

“Навбаҳор” — 2000–2001
“Пахтакор” — 2001–2007
“Бунёдкор” — 2007–2010
“Сеул” (Жанубий Корея) — 2010 (ижара)
“Сеул” (Жанубий Корея) — 2011
“Аш-Шабоб” (Саудия Арабистони) — 2011–2013
“Сеонгнам” (Жанубий Корея) — 2013–2014
“Ульсан Хёндаи” (Жанубий Корея) — 2015
"Локомотив” Тошкент — 2016

Маълумот учун, Жепаров “Сеул” клуби билан Жанубий Корея (2010) чемпионлиги ва Кубоги (2010), “Аш-Шабоб” (2012) билан Саудия Арабистони чемпионлигини қўлга киритган. Шунингдек, у Тошкентнинг уч клуби — “Пахтакор” (2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007), “Бунёдкор” (2008, 2009) ва “Локомотив” (2016) сафида Ўзбекистон чемпиони бўлишга эришган.

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи 2008 йилда Ўзбекистон чемпионати тўпурари, 2008 ва 2010 йилларда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлганди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика