UZ

Сўнгги янгиликлар

00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  0 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  13 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  5 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  5 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  3 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  69 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  67 20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0 19:58Бобир Абдихолиқов "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди  8

Фозил Мусаев Японияда ўйнайдиган биринчи ўзбек футболчисига айланди Янгиликлар

Фозил Мусаев Японияда ўйнайдиган биринчи ўзбек футболчисига айланди

Сўнги ярим йилни Қаршининг “Насаф” жамоасида ўтказган марказий ярим ҳимоячи Фозил Мусаев “Жубило Ивата” клуби билан кечган музокараларни поёнига етказиб, Япония вакили билан куни-кеча “2+1” кўринишида шартнома имзолади.

Бу ҳақда сайтимизга унинг агенти – халқаро спорт юристи Санъат Шарипов маълум қилди.

- Олиб борилган музокараларга ниҳоят нуқта қўйдик. Муваффақиятли ўтган тиббий кўрикдан сўнг битимга имзо чекдик. Ўзбек футболи трансфер оламида бу ўзига яраша катта воқеа бўлди, деб ҳисоблайман. Ҳали шу пайтгача Японияда ўзбекистонлик ўйинчи тўп сурмаган эди. Фозил бу борада илк ҳамюртимизга айланди. Шартнома уч йилга мўлжалланган бўлиб, “2+1” схемаси бўйича имзоланди. J-лига – Осиёдаги энг кучли миллий чемпионатлардан бири. Шу боис Мусаевнинг бу ерга ўтиши терма жамоамиз учун ҳам, шубҳасиз, яхши томонга хизмат қилади. Рақобат ўта кучли биринчиликда Фозил янада тобланиб, термамизнинг етакчиларидан бирига айланишига умид қиламиз, - дейди футболчига “Кун чиқар юрт”га сафар давомида ҳамроҳлик қилган Санъат Шарипов.
Ушбу тарихий трансфер борасида футболчининг ўзи қуйидаги фикрларни билдирди:

- Мен нафақат ўзим учун, балки Японияда бутун Ўзбекистон номи учун ҳам тўп сураман. Бу менга катта имконият. Шунинг учун боримни бериб ўйнашим лозимлигини ҳис қилиб турибман. Бу ерга келиб, мен клуб раҳбарияти, жамоа ва шарт-шароитлар билан танишдим. Менга ҳамма нарса маъқул келди. Барчаси аъло даражада. Буёғига энди мендан талаб этиладиган ягона нарса – чиройли футбол кўрсатиш. Бу мен учун нафақат футболчилик фаолиятимдаги, балки умуман бутун ҳаётимдаги муҳим босқичлардан бири бўлади.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз, “Жубило Ивата” Япониянинг энг номдор ва унвонлар қўлга киритиш бўйича энг етакчи клубларидан саналади. Мамлакатнинг тўрт карра чемпиони таркибида бразилиялик Дунга, италиялик Сальваторе Скиллачи, россиялик Дмитрий Радченко каби ўз вақтининг машҳур футболчилари тўп суришган. Бу жамоани бир пайтлар Луиз Фелипе Сколари ҳам бошқарган. Ҳозирда “Жубило Ивата”га Япония ва Осиё футболининг ўтмишдаги юлдуз ўйинчиларидан бири Хироши Нанами бош мураббийлик қилмоқда.



Фозил Мусаев "Жубило Ивата" билан музокарани давом эттирмоқда

Фозил Мусаев "Жубило Ивата" билан дастлабки келишувга эришди

Виталий Ни: "Фозил Мусаев Японияда ўйнаши мумкинлигини инкор этмайман"

Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика