UZ

Сўнгги янгиликлар

23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  0 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  14 22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  2 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  3 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  1 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  0 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  14 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  1 19:37Садриддин Абдуллаев: "Локомотив" — янги жамоа. Ичимдаги "футболчи" ҳиссини енгиб ўта олдим"  1 19:11Сэр Жим Рэтклифф ўз баёноти юзасидан изоҳ берди  1 18:49"Пахтакор" Украина жамоасига мағлуб бўлди  25 18:28Мураббий янги, лекин муаммолар эскилигича қолмоқда  13 18:02САфарда ОКМК ўйинида. Нодир Абдураззоқов ва Миржамол Қосимов "Ротор" билан баҳсдан кейин нимлар дейишди?   1

Сейду Кейта Сардор Рашидов билан бирга ўйнайди Янгиликлар

Сейду Кейта Сардор Рашидов билан бирга ўйнайди

"Барселона", "Валенсия" ва "Рома" клубларида ўйнаган машҳур футболчи Қатарда ўйнайдиган бўлди.

Мали терма жамоасида 100дан ортиқ ўйин ўтказган Сейду Кейта Қатарнинг "Ал Жайиш" клуби билан 6 ойлик шартномага имзо чекди.

Бу ҳақда Қатар клуби расмий сайти эълон қилди.

Кейта Европада "Марсель", "Лорьян", "Ланс", "Севилья", Осиёда Хитойнинг "Далиан Аербин" каби клубларда ҳам фаолият олиб борган. 

"Ал Жайиш" ёзги трансфер бозори вақтида Сейду Кейтадан ташқари Муҳаммад Абдраб ("Ал Хаиритиат"), Даме Траоре ("Лаҳвия"), Фаҳд Абдулл ("Ал Хор") ва Ҳамза Сенҳажи каби футболчиларни ўз сафига қўшиб олди. 

18 август куни Сейду Кейтанинг таништирув маросими бўлиб ўтади. 

Маълумот учун, Кейта ОЧЛ талабномасида "Ал Жайиш"нинг марокашлик легионер ҳужумчиси Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳнинг ўрнини эгаллайди. Ҳамдаллаҳ тиззасидан жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан. 

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик Сардор Рашидов ўйнаётган "Ал Жайиш" клуби ОЧЛ чорак финалида БААнинг "Ал Наср" клубига қарши ўйнайди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика