UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  5 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  19 18:44Футзал бўйича Осиё кубоги–2026 кундалиги: 1-тур баҳслари якунланди (жадвал)  3 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Тожикистонни юта олмади  31 17:38"Сени топаман!" — Адрианонинг онасини сунъий интеллект ёрдамида алдаб, пулларини ўғирлашди  1 16:39"Фарғона вилояти ҳоким кубоги" старт олди: "Нефтчи" U-21 ва "Яйпан" ғалабага эришди  8 16:24"Тоттенхэм" футболчиси Ferrari да ўйинга кетаётиб, аварияга учради  0 15:50Матвей Сафонов "Ньюкасл"га қарши ўйин қайдномасига киритилди  3 15:17ЕЧЛ. Неаполда "Челси"нинг икки мухлиси шифохонага ётқизилди, бирига пичоқ билан ҳужум қилинган бўлиши мумкин  3 14:24Саудияликлар Усман Дембеле учун улкан таклиф тайёрлашмоқда  3 13:48Жейми Каррагер: "Бу "Ливерпуль" АПЛ учун мос эмас"  3 13:12Фабио Капелло: "Милан" — ўта пассив жамоа, ҳужумчилар ҳимояга ёрдам бермаяпти"  2 12:51Италия Кубоги. Барча чорак финалчилар ва жуфтликлар маълум!  2 12:24Бугунги тақвим: Суперлигада янги мавсуми қуръаси, футзал бўйича Осиё Кубогида "Марказий Осиё дербиси", ЧЛда охирги тур ва бошқалар  5 12:07Пол Скоулз: "Арсенал" АПЛ тарихидаги энг ёмон чемпион бўлиши мумкин"  13

Тоҳир Кападзе "Қўқон-1912" менежери этиб тайинланди Янгиликлар

Тоҳир Кападзе "Қўқон-1912" менежери этиб тайинланди

“Қўқон-1912” футбол клубининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Қўқон шаҳар ҳокими, шаҳар футбол федерацияси президенти А.Абдуллаев, “Қўқон-1912”  футбол клуби вице-президенти Б.Толипов ва жамоанинг барча мураббий ҳамда футболчилари иштирок этишди.

Йиғилишда Қўқон шаҳар ҳокими А.Абдуллаев сўз олиб жумладан шундай деди: Ҳурматли мураббий ва футболчилар! Мен бу ерга шаҳар ҳалқи номидан гапириш учун келдим. Қўқон ҳалқи футболни севадиган, ўз жамоаси билан ҳамма жойда фахрланишни истайдиган ҳалқ. Сизлар ўз кўрсатган ўйинларинг билан ҳалқимизни кайфиятини кўтаришларинг лозим эди. Афсуски амалда бунинг акси бўлди. “Навбаҳор” жамоаси билан бўлган ўйиндан сўнг жамоа бош мураббийи Муроджон Исмоилов матбуот орқали истеъфо сўради. Исмоиловга барча қилган ишлари учун миннатдорчилик билдирган ҳолда у кишининг истеъфоларини қабул қилдик.

Ҳурматли футболчилар, биз сизларга ишонамиз. Ҳали ҳам барчасини ўз жойига  қўйишга имкониятларинг бор.Бугундан бошлаб жамоани бош мураббий сифатида  Сергей Ковшов бошқаради. Яна бир мутахасис Тоҳир Кападзе бугундан бошлаб жамоа менеджери лавозимида фаолият юритади. Жамоанинг барча натижаларига Кападзе жавоб беради.

Ҳозирги замонавий футболда менеджер атамаси кўп учрайди. Масалан, “Қизилқум” жамоасини ҳам худди шундай лавозим мавжуд. “Қўқон-1912” жамоаси ҳам замон билан ҳамнафас бўлган ҳолда шундай лавозимни жорий этди.



Шаҳар хокими футболчилардан уларга нима халақит бераётгани ва қандай муаммо борлигини сўради. Футболчилардан Ғайрат Ҳасанов, Отабек Зокиров, Отабек Ҳайдаров, Наврўз Алимов сўз олиб, ўз фикрларини баён қилдилар.

"Бизда барча шароитлар етарли. Муаммо йўқ. Фақат биздан айрим ўйинларда омад юз ўгирди ва руҳий томондан ўзимизга келишимиз қийин бўлди  шекилли. Энди бундан буёғига бўладиган ўйинларда мухлисларимизни хурсанд қиламиз" деб ваъда беришди футболчиларимиз.



Шундан сўнг  жамоа бош мураббийи Сергей Ковшов ҳамда Тоҳир Кападзега сўз берилди.

- Сизларни номингиздан қолган биринчи давранинг 7та ўйини ва Ўзбекистон кубоги доирасидаги ўйинларда биз ўз шижоатимизни, ғайратимизни, спортчига хос бўлган майдондаги курашчанлигимизни кўрсатамиз деб  ҳурматли ҳокимимизга ваъда бераман. Мен асли қўқонликман, Қўқон ҳалқининг қандай футболни севишини яхши биламан. Бугундан бошлаб қаттиқ интизом асосида машғулотларга зўр берамиз. Халқимизга нимага қодир эканлигигингизни кўрсатишингиз шарт, -  деди Тоҳир Кападзе.



Сергей Ковшов ҳам ўз сўзида барча футболчиларни бир тану, бир жон бўлиб бирлашишга, ҳамма бир мушт каби жипс бўлган ҳолда қолган учрашувларда йўқотилган очколар ўрнини тўлдириш учун ҳаракат қилишга чақирди. Ким агар Қўқонда йил сўнгига қадар қолишни истаса марҳамат ўзини кўрсатсин, - деди Сергей Ковшов.

Йиғилиш сўнггида клуб вице-президенти, бош директор Бахтиёр Толипов сўз олиб жумладан шундай деди: Барчангиз юқоридаги гаплардан тўғри хулоса чиқарасиз деган умиддаман. Биз жамоа раҳбарияти номидан бугунгача жамоани бошқарган Мурод Исмоиловга келгуси фоалиятида омад, ўзларига соғлик тилаймиз. Бундан буёғига эса Сергей Ковшовдан, Тоҳир Кападзедан ва сиз футболчилардан ўз ишларингни сидқидилдан бажаришингизни сўраймиз. Намангандаги мағлубият тасодиф эканлигини исботлашингиз шарт. Сизлар чиройли ўйин ва натижани кўрсатиб беринглар, биз сизларга қўлимиздан келган барча шароитни яратиб берамиз.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика