UZ

Сўнгги янгиликлар

20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  1 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  85 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  24 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  7

Футзал. Колумбиядаги Жаҳон чемпионатига борадиган барча жамоалар номи маълум Янгиликлар

Футзал. Колумбиядаги Жаҳон чемпионатига борадиган барча жамоалар номи маълум

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиққанидан хабарингиз бор.

2016 йил сентябрь ойида бўлиб ўтадиган мундиалга 19 май куни Колумбиянинг Меделин шаҳрида қуръа ташланади. Жаҳон чемпионатига чиққан барча 24та жамоанинг номи маълум бўлди. 

Мезбон - Колумбия
Осиё - Эрон, Ўзбекистон, Таиланд, Вьетнам, Австралия.
Жанубий Америка - Аргентина, Бразилия, Парагвай.
Океания - Соломон ороллари
Африка - Миср, Марокаш, Мозамбик
Шимолий Америка - Коста-Рика, Куба, Гуатемала, Панама
Европа - Озарбайжон, Италия, Қозоғистон, Португалия, Россия, Испания, Украина

Ўзбекистон, Вьетнам, Мозамбик, Озарбайжон каби терма жамоалар илк бор футзал бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этишади. Бразилия терма жамоаси амалдаги Жаҳон чемпиони ҳисобланади. Ҳозирга қадар ўтказилган 7та мундиалнинг 5тасида Бразилия ғолиб чиққан. Қолган икки чемпионатда Испания тахтга кўтарилган.

Осиё жамоалари орасида энг яхши натижани Эрон қайд этган. Форслар 1992 йилги мундиалда тўртинчи ўринни банд этишган.

Эслатиб ўтамиз, Колумбиядаги мундиал 10 сентябрь куни старт олиб 1 октябрь куни ўз ниҳоясига етади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика