UZ

Сўнгги янгиликлар

17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 17:10Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Металлург" иштирокидаги ўйинлар давом этмоқда  2 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  4 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  2 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  13 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  5 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  2

Интервью. Шохруз Норхонов: “Неймар деб чақиришса хурсанд бўламан” Янгиликлар

Интервью. Шохруз Норхонов: “Неймар деб чақиришса хурсанд бўламан”

Бу йил Тошкентнинг “Обод” клуби олий лигада дебют мавсумини ўтказмоқда. Ташкил топганига уч йил бўлган клуб элитада ўзини йўқотиб қўймаяпти.

Жамоа “Бухоро” ва “Қизилқум” билан ўз майдонида дуранг ўйнади. Ўзбекистон кубоги доирасида “Оқ-тепа” 5:0 ҳисобида таслим қилинди. “Бунёдкор”га қарши баҳсда эса 2:2 ҳисоби қайд этилди. Жамоанинг ёш ҳужумчиси Шохруз Норхонов “Оқ-тепа” билан ўйинда тўртта гол уриб покерга эришди, “Бунёдкор” ва “Қизилқум” билан учрашувларда биттадан гол уришга муваффақ бўлди. Биз олий лигада ўз голлари ҳисобини очган Шохруз билан суҳбатлашишга қарор қилдик.

- Тошкент шаҳри Учпета тумани, “Қорёғди” маҳалласида туғилганман, - деб гап бошлади Шохруз Норхонов. 236-ўрта мактабида таҳсил олганман. Биринчи футболга онам олиб борганлар. БЎСМ-2да футбол сир асрорларини ўрганишни бошлаганман. Биринчи мураббийим Дониёр Муродов бўлади. 17 ёшда БЎСМ-2даги ўқишим тугаган. Сўнгра Иккинчи лигада “Ўрикзор”, “Тошкент” каби клубларда ўйнаб юргандим. 2012 йил Воҳид Холбоев мени биринчи лигага, “Оқ-тепа” клубига таклиф қилганди. Ҳозирги даражага етишишда шу мураббийнинг хиссаси катта бўлган деб бемалол айта оламан. Бироқ икки йил давомида “Оқ-тепа”да ўз ўйинимни кўрсата олмагандим. 2014 йил Шоҳид Тиллабоев “Истиқлол” клубига таклиф қилганди. Бир йил давомида шу жамоада анча яхши фаолият олиб бордим. 2015 йил “Обод” клубидан таклиф бўлди, Бобур Зуҳриддинов жамоага чақирганди. Ҳозиргача шу жамоа шарафини ҳимоя қилиб келаяпман. 



- “Истиқлол”да ҳимояда ҳам ўйнаган экансиз. Шу ростми?
- Ҳа тўғри. Ўнг қанот ҳимояда ўйнаганман. “Оқ-тепа”да ўнг қанот ярим ҳимоячиси сифатида ўйнардим. “Истиқлол”да ҳимояда муаммо бўлганида ҳимояда ҳам ўйнатишган. “Обод”да ҳам дастлабки мавсумда ўнг қанот ярим ҳимоячиси бўлиб ҳаракат қилганман. Алишер Азизов марказий ҳужумчи вазифасини бажарарди. Бу йилдан мураббийлар мени марказий ҳужумда ўйнатишмоқда.

- Сизга қайси жойда ўйнаш қулайроқ?
- Марказий ҳужумда ва ўнг қанот ярим ҳимоясида ўйнаш. Аслида жамоам учун исталган жойда ўйнашга тайёрман.

- Бобур Зуҳриддинов жуда ёш мураббий. Машғулотлар вақтида ўзидан катталар билан қандай ишлайди?
- Ўзбекистонда бундай мураббий йўқ деб айта оламан. Ёшлар билан ҳам, катталар билан ҳам бирдек ишлай олади. Машғулотларда ўзидан 10 ёш катта футболчи ҳам мураббийга қулоқ солади. Чунки машғулотлари жуда ҳам қизиқарли ўтади. У ҳар бир ўйинчининг ичига кира олади, Зуҳриддинов нафақат мураббий балки кучли психолог. Футболчининг камчилигини юзига айтмайди, ортиқча мақтамайди ҳам. Йигитлардан нима истаётганини тушунтириб бера олади.

- Мағлубиятларда ўзини қандай тутади?
- Ютқазиб қўйсак ҳеч кимдан айб қидирмайди. Мағлубиятдан сўнг барча тўғри хулоса чиқариб кеийнги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Футболчилар бир-бирини қўллайди. Жамоа жуда ҳам аҳил, жуда ҳам. Мураббийдан тортиб, шифокоргача.


- “Бунёдкор” билан кубок баҳсида ва “Қизилқум” билан олий лига баҳсида тўп киритдингиз. Бироқ гол урсангиз негадир буни совуққонлик билан қабул қилаяпсиз. Шохруз Норхонов голни нишонламайдими?
- (кулади) Йўғе. Биринчи лигада гол урганимда нишонлардим. Шунчаки бу олий лига рақиблар жиддий. Шу боис гол урганимда ичимдан бошқача ҳиссиётлар ўтмоқда. Олий лигада биринчи бор ўйнаётганим учун шундай бўлаяпти шекилли. Балки кейинчалик голни бошқача нишонларман.

- Ўтган йил “Обод”нинг мақсади нима бўлса ҳам олий лигага чиқишмиди?
- “Обод” 2014 йил биринчи лигада 3-ўринни банд этганди. 2015 йил клубга келганимда йил бошида раҳбарият йиғилиш ўтказган ва олдимизга олий лигага чиқишни вазифа қилиб қўйган эди. Ўшанда йил бошида нима бўлса ҳам олий лигага йўлланма олишга ҳаракат қилишга келишиб олгандик.

- Мавсум ўртасида “Оқ-тепа” 6 очко фарқ билан биринчи ўринда бораётганди...
- Тўғри таъкидладингиз, фарқ катталашиб кетганди. Аммо мураббийлар ҳам, футболчилар ҳам ўз ўйинимизни кўрсатиб ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш учун ўйнаш ҳақида ўйладик. Ҳеч ким бир биридан айб қидирмаган, ҳеч ким олий лигага чиқа олмадик деган фикрда бўлмаганди.

- “Косонсой”га қарши ўйиндаги ғалаба “Обод”га олий лигани тақдим этганди.
- Сўнгги турда ўз майдонимизда бу жамоани мағлуб этишимиз шарт эди. “Оқ-тепа” ўз учрашувини ютаётганди, шу боис ҳар бир урган голимизни байрам сифатида қабул қилгандик. Учала гол ҳам ажойиб тарзда урилганди. Шукурки ғалаба қозониб олий лигага чиққандик. Ўша кун ҳаётимдаги энг унутилмас кунлардан бири бўлиб қолди. Ишонаманки ҳали бундан ҳам ажойиб кунларни бошдан кечираман.



- “Обод” ўтган йилги вазифани бажариб олий лигага чиқди. Бу йилчи, раҳбарият жамоа олдига қандай вазифа қўйди?
-  Имкон қадар юқори ўринни банд этишни мақсад қилиб қўйганмиз. Биз олий лигада янги жамоамиз. Лекин таркибга қараб “Обод” 10таликка киришга лойиқ деб ҳисоблайман.

-  “Обод” кучли ва тажрибали клубларга қарши ўйинларда чиройли ўйин намойиш этмоқда. Хатто очколар ҳам тортиб олаяпти. Бунинг сири нимада?
- Аҳиллик. Жамоадаги ҳар бир футболчи шеригини қўллаб қувватлайди. Жисплашиб кетганмиз. Бошқа футболчининг хатосини нариги футболчи тўғрилашга уринади.

- Жамоанинг мақсадини айтдингиз. Сизнинг шахсий мақсадингиз?
- Доим олға интилиш ва юқорига чиқиш. Энг катта мақсадим ўйиним ва голларим орқали миллий терма жамоадан чақирув олиш. Ҳар бир футболчининг орзуси миллий терма жамоада ўйнаш. Худди шундай орзу менда ҳам бор. Меҳнат қилишдан қочмайман, ўз устимда ишлаб, ўйинларда голларим сонини кўпайтираверишим керак.

- Кўпчилик сизни “Ўзбек Неймари” деб атамоқда. Бунга қандай қарайсиз?
- Ўзим Неймарнинг ўйинларини кузатиб борардим. Ўйинига ҳавас қиламан, шу боис шундай деб чақиришса хафа бўлмайман, аксинча хурсанд бўламан. Лекин унинг даражасига чиқишимга анча бор.

- Ўзбекистонда кимларга ҳавас қиласиз?
- Юртимизда кучли ва тажрибали футболчилар жуда кўп. Одил Аҳмедов ва Сардор Рашидовнинг ўйинларига ҳавас қиламан.

- Бўш вақтда нима қиласиз?
- Ҳозир бор эътиборим футболга қаратилган. Эрталаб ўзим якка тартибда машғулот ўтказаман. Жисмоний тайёргарликка урғу бераман. Дам оламан ва кечки пайт клуб билан бирга шуғулланаман. Бўш вақтим ҳозир жуда кам.



- Футболчилар орасида дўстларингиз борми?
- “Олмалиқ”да ўйнаётган Мурод Ражабов, “Оқ-тепа” вакили Маъруф Аҳмаджонов билан дўстмиз. Бошқа клубларда ҳам дўстларим бор.

- Энг катта орзуингиз?
- Дунёнинг энг кучли клуб сафида ўйнаш.

- “Барселона”ми?
- (кулади) Шундай деса ҳам бўлади. Лекин бунинг учун жуда кўп ишлашим кераклигини биламан.

- Олий лигада ўйнаяпсиз, голлар ураяпсиз, интервьюлар бераяпсиз. Юлдузлик касалига чалиниб қолмайсизми?
- Йўқ, йўқ. Бундай бўлмайди. Эришган натижадан ҳаволаниб кетмайман ва меҳнат қилишда давом этаман.

- Суҳбат сўнггида кимларга миннатдорчилик билдирмоқчисиз?
- “Истиқлол”да бирга ишлаган Шоҳид Тиллабоев, бош мураббий Камол Жўнашев, маъмур Мурож акага катта раҳмат айтаман. Воҳид Холбоевга эса алоҳида миннатдорчилик билдираман. Айнан шу киши мени катта футболга олиб келганди.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика