UZ

Сўнгги янгиликлар

09:05МЮ Ўринбоевнинг жамоадошига қизиқиш билдирмоқда  1 08:39“Навбаҳор“ “Нефтчи“ футболчиси билан 2 ярим йиллик шартнома тузди  2 08:13Салоҳ барча даврларнинг энг яхши африкалик футболчи ким деган саволга жавоб берди  6 07:47“Навбаҳор“ Одиловнинг ўрнига бразилиялик футболчини олиб келмоқда  6 07:20Суперлигада иккинчи давра бошланишига 10 кун қолганида навбатдаги истеъфо рўй берди  6 00:45МЮ яна Шешко вариантига қайтди. Бунинг учун клуб ўйинчи сотиши керак  2 00:19"Сўғдиёна" ўртоқлик ўйинида "Абдиш Ата" клуби билан дуранг ўйнади  3 23:59Винисиус янги шартнома бўйича "Реал"да Мбаппедан кўпроқ маош олишни истамоқда  7 23:35"Реал" Конатенинг трансфери бўйича "Ливерпуль" билан алоқага чиқди  13 22:45"Барса" Рэшфордни тўлиқ сотиб олиши учун қанча тўлаши кераклиги маълум. Футболчи маоши бироз камайишига рози бўлган  3 22:25"Нефтчи" ўртоқлик ўйинида Қирғистоннинг "Нефтчи" клубини ўта йирик ҳисобда ютди  13 22:01Мбемо "МЮ"да тиббий кўрикдан ўтди ва шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 21:35Расман: Тома Табатадзе "Бухоро" клубига ўтди!  17 21:07"Динамо" Беларусда ўтказилган назорат ўйинида маҳаллий жамоага ютқазди  1 20:35АПЛнинг икки клуби Коло-Муани билан шартнома имзоламоқчи  0

Самвел Бабаян: "Кимда Ўзбекистон паспорти бўлса унда терма жамоага чақирилиш имконияти бор" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Кимда Ўзбекистон паспорти бўлса унда терма жамоага чақирилиш имконияти бор"

Теглар :  Самвел Бабаян
Ўзбекистон - Филиппин учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида Самвел Бабаян қатнашди.
"Эртага Филиппинга қарши ўйин кутиб турибди. Жамоага ҳурмат билан муносабатда бўламиз. Мураббий ҳам кучли. Эртага ўзимизнинг кучли ўйинимизни кўрсатиб ғалаба қозонишга уринамиз", - дейди Самвел Бабаян.

"Эртага бизни муҳим ўйин кутиб турибди. Яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз", - дейди Сервер Жепаров.

- Эртага кўпроқ гол уриб чиройли ўйин кўрсатиш режада борми? Ёки энг асосийси натижами?
- Бизга уч очко жуда ҳам керак. Шу боис энг асосийси ғалаба қозониш.

- Савол кулгили бўлиши мумкин. Бунгача ўйинлар "Пахтакор"да ўтказилаётганди, бу сафар "Бунёдкор"да. Бу ташаббус кимдан чиқди?
- Олдин ҳам "Бунёдкор"да ўйнашни истагандик. Бироқ ўша пайтда майдон ҳолати қониқарли даражада эмасди. Ҳозир эса барчаси идеал ҳолатда. "Бунёдкор" стадиони мустақиллик даврида юртимизда қурилган энг муҳташам стадионлардан бири. Энг замонавий ва Осиёда ҳам энг яхшиларидан бири ҳисобланади.



- Сардор Мирзаевнинг қайси жиҳатлари маъқул келмади?

- Мирзаев мавсуми жуда яхши бошлади. ОЧЛ ва Олий лигада жуда яхши ўйнади. Шу боис терма жамоа йиғинига чақирилди. У терма жамоага номзод футболчи ҳисобланади. Унга ҳали имконият берамиз.

- Рақиб эртанги баҳсдан олдин имкониятимиз жуда ҳам кам деди. Бунга муносабатингиз.
- Менимча у айёрлик қилмоқда. Эртага улар ҳам ғалаба учун курашишлари турган гап. Уларнинг мурббийи жуда ҳам тажрибали ва кўп нарсани билади.

- Сиз бурчак тўпларини амалга оширасиз. Лекин кўпинча тўпни эмас 16 килолик тошни тепаётгандек туюлади. Бунга сабаб нима?
Сервер Жепаров:
- Доим ҳам бурчак тўпи ўхшамайди. Машғулотларда бунинг устида ишлаяпмиз. Танқидни тўғри қабул қиламан. Балки эртага бурчак тўпидан сўнг гол урармиз. Бундан жуда хурсанд бўлардим.

- Водийдан деярли футболчи чақирилмаяпти. Водийдаги учта жамоадан ҳам футболчиларни кузатиб бораяпсизми?
- Терма жамоага чақирилишда географияга қарамаймиз, у Фарғонада ўйнайдими ёки Қашқадарёдами фарқи йўқ. Кимда Ўзбекистон Республикаси паспорти бўлса унда терма жамоага чақирилиш имконияти бор. Доим кучли футболчи терма жамоага чақирилади.

- Ҳозир мухлислар Андреев нима учун термага чақирилганини сўрашмоқда. У ОЧЛда ҳам майдонга тушмаяптику?
- Жасур Ҳасанов ҳам ўйнамади лекин уни ҳам чақирдим. Айтмоқчиманки терма жамоага барча кучли футболчиларни чақирамиз. Бу мени ёки бошқанинг терма жамоаси эмас, бу халқимизнинг жамоаси.

- Ғалаба учун мукофот пули бериладими?

- Бу жамоа сири. Мираброр Усмонов бошчилигида терма жамоага эътибор жуда катта. Лекин ишонинг ҳар бир футболчи пул учун эмас ватан учун майдонга тушишади. Эртага барча мухлисларни келиб жамоамизни қўллаб туришларини сўраб қоламиз. Биз халқимиз учун ўйнаймиз.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика