UZ

Сўнгги янгиликлар

12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  0 11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  3 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1 10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  1 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  1 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  5 08:45Аморим «Манчестер Юнайтед»да нималарни ўзгартириш кераклигини айтди  1 08:18Sofascore. «Ал Ваҳда» дуранг ўйнади. Ҳожимат Эркиновнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:46Суперлига. Бугун турнинг қизиқарли баҳсига гувоҳ бўламиз  4 03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  2 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  6 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  17

Японча ирода ёхуд Тошкентдан Тошкентгача... Янгиликлар

Японча ирода ёхуд Тошкентдан Тошкентгача...

Кеча Япония футзал терма жамоаси Осиё чемпионати тарихида энг шармандали натижасини қайд этди.

Япония терма жамоаси биринчи Осиё чемпионатида тўртинчи ўринни қўлга киритган. Қозоғистон УЕФАга ўтиб кетгач, японларнинг кўксига шамол тегади ва 2002 йил илк марта қитъа чемпионатининг финалига йўл олади.

Илк бор бош совринни Тошкентда, 2006 йил финалда Ўзбекистонни мағлубиятга учратиб, қўлга киритган кунчиқар юрт вакиллари сўнгги иккита Осиё чемпионатининг амалдаги ғолиблари ҳисобланарди.

Қисқаси, японларнинг Тошкентда бошлаган муваффақияти айнан Тошкентда ўзлари учун жуда ҳам ёмон бўлган натижа билан якунига етди.

Вьетнам билан бўлиб ўтган ўйиндан кейин япониялик футзалчилар ҳали ҳеч нимани йўқотмаган эдилар. Одатга кўра мухлисларининг олдига бориб таъзим қилдилар. Мухлислар эса уларни тинмай олқишладилар, ҳа тинмай. Бирон дақиқа бўлса-да, ўйинчиларни олқишсиз қолдирмадилар. Кеча ҳисоб 5:2 бўлиб турган вазиятда ҳам улар "Ниппон, Ниппон" (Япония дегани) дея ҳайқириб турдилар. Ҳаттоки 6-гол урилган пайти япон мухлисларининг қўллаб-қувватлашлари кучлироқ чиқди, ҳал қилувчи босқичга чиққан Қирғизистон мухлисларига қараганда.





Япония футзалчилари ва уларнинг мухлислари ўртасидаги муносабатни кўриб, очиғи тан бердим. Ҳавас қилдим. Айниқса, ютқазиб, ўзи бир аҳволда бўлишига қарамай, кўз ёшлари билан мухлислар олдига боришга ирода топа олган ўйинчиларга тан бердим. Футзалчи Ватан шаънини ҳимоя қила олмаганидан изтиробда, буни англаб турган мухлис эса футболчига далда бўляпти. Футзалчилар ўз одатларига кўра мухлислар олдига таъзим қилгани борган ҳолатни бир сўз билан таърифлаб бера олмайман. Яхшиси, буни суратларим "гапирсин".

Япония терма жамоасида йиғламаган ўйинчи қолмади. Ор-номуснинг ўта кучлилиги. Улар учун пул, жаҳон чемпионати ёки Осиё чемпионлигини йўқотилгани эмас, мағлубиятга учраса ҳам тинмай олқишлаб турадиган мухлиснинг кўзига тик боқиш оғир бўлди. Япон футзалчиларидан бирортаси мухлисларга таъзим қилар экан, уларга қарашга ботина олмас эди. Вьетнам билан ўйинда бундай бўлмаган эди. Уларга қараб, ҳали ЖЧ йўлланмасини йўқотилмаганлигини айтишганди. 

Бизда эса бироз бошқачароқ. Ғалаба қозонсак ҳаммамиз борамиз, мағлубиятга учрасак, кайфияти 1-2 футболчи мухлислар томон боради. 

Бизда ҳам шундай бўлармикин? Бунинг учун аввало футболчи ва мураббийларимиз биринчи қадамни ташлашлари керак деб ўйлайман. Жамоамиз ғалаба қозонадими ёки йўқми, барча, 18 нафар футболчи ва мураббийлар штаби эринмасдан стадионни айланиб мухлисларга таъзим қилиб чиқишлари керак. Мухлис ҳам эрийди, мана шундан кейин биров сўкармикин, йўқ, аксинча мағлубиятга учраб ҳам олқиш олади. Кейинги ўйинда эса масъулият ошади. Бундай ҳолатни аввало олий лигамизда, кейин ЎТЖ, ЁТЖ, ОТЖ ва ўз ўзидан МТЖда анъанага айлантиришимиз керак.


-



Мақола сўнгида Япония футзал терма жамоасининг "Хондаси", Мориока Каорунинг суратини тақдим этаман. У терма жамоанинг энг кучли ўйинчиси. Юлдузи, чемпионатида энг катта пул ишлайдиган футзалчи. Лекин у ҳам кўз ёшларини тия олмади. Жамоадошлари каби, унинг ҳам мухлислар олдида виждони қийналяпти.


Фотожурналистика фаолиятимдаги дебют мусобақам 2006 йил, айнан футзал бўйича Осиё чемпионатидан бошланган эди. 10 йил аввал Японларнинг қувонч кўз ёшларини суратга туширган эдим. Алам кўз ёшларини суратга олиш жуда қийин экан....

Нодирхўжа Юлдашев


Рейтинг: +51   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика