UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  3 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  97 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Криштиану Роналду яна қовун туширди Янгиликлар

Криштиану Роналду яна қовун туширди

Кеча "Реал" ва "Бетис" ўртасидаги баҳсда (1:1) "Қироллик клуби" ҳужумчиси Криштиану Роналду рақибга зарба берди.

Бу унинг жорий мавсумдаги биринчи "қовун тушириши" эмас. У аввалги учрашувлардан ҳам агрессив ҳаракатлар билан рақиб футболчиларига зарба берган.

Роналду бу мавсум Примерода икки маротаба сариқ карточка олди, аммо четлатилгани йўқ. Бу сариқ карточкаларнинг ҳеч бири Криштиану рақибга зарба берган пайтда берилмади. Бундан ташқари, сўнгги бир неча ойда унинг ўзини тутиши жуда шубҳали туйилмоқда.

Кўпчилик аввалига Роналдунинг бу "қилиқлари" Рафаэль Бенитес туфайли деб ўйлаган эди, аммо ҳозирги кунда "Қироллик клуби"ни Зинедин Зидан бошқараётган бўлсада, португалияликнинг агрессив ҳаракатлари тугагани йўқ.


Криштианунинг жорий мавсумдаги беш қўполлигини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

1. Криштиану Роналду -  Дэвид Саймон. Роналду "Лас-Пальмас" ярим ҳимоячиси Дэвид Саймонни оёғига зарба берди (30 октябрь, 2015). Ушбу вазиятда бош ҳакам эътибори тўпга қаратилган эди. (TAS-IX эмас)



2. Криштиану Роналду - Криховяк. "Севилья"га қарш ўйинда Криштиану Криховяк юзига тирсаги билан зарба беришга уринади (7 ноябрь, 2015).



3. Криштиану Роналду - Дани Алвес. "Реал" ва "Барселона" ўртасидаги баҳсда (0:4) Роналду унинг йўлини тўсишга уринган Дани Алвесга тирсаги билан зарба беради (21 ноябрь, 2015).



4. Криштиану Роналду - Начо Касес. Роналду яна бир бор йўлидаги футболчи, Нача Касесни уриб йиқитди. Бу сафар ушбу вазият "Спортинг" - "Реал" учрашувида содир бўлди (17 январь, 2016). Ўйиндан сўнг Роналду: "Мен бу ишни атайин қилганим йўқ. Агар атайин унга зарба берганимда, Касес ўрнидан турмаган бўлар эди".



5. Криштиану Роналду - Франциско Молинеро. "Бетис" футболчиси Франциско Молинеро Криштиану Роналдунинг қўполлигини "ифлос ҳаракат" деб атади: "Бу ифлос ҳаракат эди, уни майдондан ҳайдаш керак. Мен ҳам бегуноҳ эмасман, аммо футболчи ўзини тута билиши лозим".


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика