UZ

Сўнгги янгиликлар

13:43Ана холос! Гасперини Довбикка чиқиш эшикларини кўрсатмоқда  6 13:10Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 12:42Лондон клуби 70 млн фунтлик трансферни амалга оширишга тайёр  1 12:26Эшитдик-да! ЦСКА клубида ўзбекистонлик мураббий иш бошлашга яқин  0 11:51"Манчестер Сити" Грилишни 50 миллион фунтга сотмоқчи, аммо...  0 11:20Турғунбоевнинг голи турнинг энг яхшиси бўлишга даъвогар  14 10:55Марк-Андре тер Стеген фаолиятини АПЛнинг ТОП клубида давом эттириши мумкин  5 10:26Нидерландия терма жамоасининг яна бир собиқ футболчиси 13 йилга қамалиши мумкин  2 09:57“Челси“ Германия терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузиши мумкин  1 09:28“Манчестер Сити“ ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 09:00Женнаро Гаттузо Италия термаси билан шартнома тузади. Унинг ёрдамчилари ким бўлиши маълум  9 08:32МЮ Антонига нарх белгилади  10 08:05Суперлига. Жўрабеков жарима зарбасидан гол уриб, "Бухоро"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  1 08:03Белгиялик мураббий ЦСКАни бошқариши мумкин  0 07:35Суперлига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  2

Футзал бўйича Осиё чемпионатига бағишланган мусобақа бўлиб ўтди ФОТО Янгиликлар

Футзал бўйича Осиё чемпионатига бағишланган мусобақа бўлиб ўтди ФОТО

23 январь, шанба куни пойтахтимиздаги мини футболга ихтисослашган “Футбол 20” спорт мажмуаси майдонида Осиё чемпионатига бағишланган мусобақа ўтказилди.

Юртимизда спортга, ҳусусан футболга берилаётган эътибор йилдан йилга кучайиб бормоқда. Футболнинг оммавийлигини ошириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда, мусобақалар ўтказилмоқда. 10 февраль куни Тошкентда бошланадиган футзал бўйича Осиё чемпионати арафасида турли соҳа вакилларидан иборат бўлган 6та жамоа бош соврин учун кураш олиб боришди. Икки гуруҳда 3тадан жамоа финалга чиқиш учун курашишди.

"A" гуруҳида актёр ва ижодкорлардан иборат бўлган "Санъаткор" жамоаси, Олий суд ходимларидан ташкил топган жамоа ва "Бунёдкор" клуби ходимлари жамоаси. "B" гуруҳида Олий лига ҳакамлари жамоаси, "Осиё" ва спорт журналистларидан иборат "Журналистлар" жамоаси қатнашишди. 


"Санъаткор" жамоасида актёр Алишер Узоқов, шоир Ботир Эргашев ва бошловчи Даврон Кабулов тўп тепишди. Олий лига ҳакамлари жамоасида Сайфиддин Эрматов, Равшан Эрматов, Абдулҳамидулло Расулов, Шерзод Қосимов, Аҳмад Эргашев каби ҳакамлар ўйнашди. "Бунёдкор" ходимлари сафида собиқ футболчилар Абдумажид Тоиров ва Александр Хвостунов ҳаракат қилишди.


Учинчи ўрин учун баҳсда Олий лига ҳакамлари "Бунёдкор" жамоаси билан тўқнаш келди. Унда ҳакамлар 3:1 ҳисобида зафар қучишди. Ҳал қилувчи финал учрашувида эса Олий суд ходимлари ва "Осиё" жамоаси ўйнади. Қизиқарли кечган ўйинда суд ходимлари жамоаси 3:2 ҳисобида ғолиб чиқишди.


"A" гуруҳи

"Санъаткор" - "Бунёдкор" 0:6

"Олий суд" - "Санъаткор" 2:1

"Бунёдкор" - "Олий суд" 0:3



"B" гуруҳи

"Ҳакамлар" - "Осиё" 0:3

"Журналистлар" - "Ҳакамлар" 2:6

"Осиё" - "Журналистлар" 9:7


3-ўрин учун баҳс

"Бунёдкор" - "Ҳакамлар" 1:3

ФИНАЛ

"Олий суд" - "Осиё" 3:2


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика