UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  0 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  78 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  14 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  408 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  3 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  17 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  9 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  37 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  10

Мундиал орзуси (биринчи қисм) Янгиликлар

Мундиал орзуси (биринчи қисм)

1994 йил расман ФИФАга қабул қилинган мамлакатимиз футболи бу йил бешинчи марта жаҳон чемпионати финал босқичига чиқиш миссиясини якунлади.
Ўтган беш саралаш баҳсларида қандай натижа қайд этганмиз, нечанчи ўринни эгаллаганмиз ва неча очко тўплаганмиз, бу ҳақда хўп ва кўп ёзилди. Бундан кейин ҳам бу иш давом этади. Аммо мен ўша натижаларга тўхталиб ўтишни лозим топмадим. Ушбу мақоламнинг биринчи қисмида, бизга армон бўлиб қолган ЖЧ йўлланмаларининг соҳиблари тарихига эътибор қаратишни маъқул топдим. Осиёнинг етакчи терма жамоаларининг мундиалга қатнашиш пойдеворини таҳлил қилиш орқали, терма жамоаларимиз учун фойдали маълумотлар юзага чиқишидан умидворман.

Осиё қитъасидан ЖЧга чиққан жамоаларни йилма йил эсга олсак.

2014 йил Бразилияда ўтадиган жаҳон чемпионатига иштирок этиш ҳуқуқини Япония, Жанубий Корея, Австралия ва Эрон қўлга киритди. Иордания ноябрда ўз бахтини Жанубий Америка қитъасининг бешинчи жамоаси билан синаб кўришини бизга аҳамияти йўқ. Сабаби оддий, бу йўлланма кўп эҳтимоллар билан қитъадошларимизга насиб этмайди.

2010 йилги ЖАРда ўтган жаҳон чемпионатида Япония, Жанубий Корея, Австралия ва Шимолий Корея терма жамоалари иштирок этди. Япония ва Жанубий Корея 1/8 финалда тўхтаган бўлса, Австралия ва Шимолий Корея гуруҳ баҳслари билан чекланди.

2006 йилда Германия майдонларида ўтган ЖЧда Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони ва Эрон терма жамоалари қитъамиз шарафини ҳимоя этганди. Бу гал қитъадошларимиз гуруҳ баҳслари билан чекланишган.
2002 йилги мундиал Осиё қитъасида қўш мезбон Япония ва Жанубий Корея майдонларида ўтди. Икки мезбондан ташқари Хитой ва Саудия Арабистони ҳам ЖЧда иштирок этди. Бу турнирда мезбонлар яхши иштирок этишгани эсингиздан чиқмаган бўлса керак. Япония 1/8 финалда тўхтаган бўлса, Жанубий Корея тўртинчи ўринни қўлга киритганди.

1998 йил Францияда ўтган ЖЧда Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони ва Эрон терма жамоалари иштирок этганди. Барча жамоалар гуруҳ баҳсларидан сўнг ортга қайтишган.

Умумий статистикага мурожаат этадиган бўлсак, шу 5 ЖЧ йўлланмаси қуйидагича қўлга киритилибди.
Япония 5 марта
Ж.Корея 5 марта
С.Арабистони 3 марта
Эрон 3 марта
Австралия 2 марта
Хитой 1 марта
Ш.Корея 1 марта

Қўшимча маълумот сифатида қуйидагиларни келтириб ўтсам. Япония 1998 йилгача умуман ЖЧ финал босқичида иштирок этмаган. Жанубий Корея 1986 йилдан бошлаб мунтазам қатнашиб келаётган қитъанинг ягона жамоаси ҳисобланади. Бундан ташқари улар 1954 йилда ҳам бир марта мундиалда қатнашишган. Саудия Арабистони терма жамоаси эса 1994 йил АҚШ майдонларида 1/8 финалга қадар етиб борган. Эрон терма жамоаси эса аввал 1978 йил ЖЧда иштирок этган ва гуруҳ баҳсларидан сўнг уйга қайтган.

Юқоридаги маълумотларга таянган ҳолда биз ЖЧ финалига чиқиш йўлини Жанубий Корея ва Япония қайд этган натижалардан излаб кўрсак.

Бу мақолани ўқиб туриб бу икки мамлакатни “бой ва ривожланганда” дейишга шошилманг. Яратганга шукрким, бизнинг давлатимиз ҳам дунё ҳамжамиятида ўз ўрни ва нуфузига эга ҳисобланади.

Демак изланишларни Жанубий Кореядан бошласак.
Саккизинчи марта кетма-кет мундиалда иштирок этаётган кореяликлар бу кўрсаткичга осонлик билан эриша олмаганлар. Улар жаҳон чемпионатида мунтазам иштирок этаётган бўлишсада, қитъа кубогида 1986 йилдан буёғига бир марта кумуш (1988) ва уч марта бронза медаллари (2000, 2007 ва 2011) билан чекланган. Узоқ тарихга мурожаат этадиган бўлсак, икки карра Осиё чемпиони (1956 ва 1960) ва икки марта иккинчи ўрин (1972 ва 1980) ҳамда бир марта бронза медал эгаси (1964). Умумий ҳисобда 2 олтин, 3 кумуш ва 4 бронза кореяликлар музейини безаб турибди. Кореяликлар жаҳон чемпионатларида асосан маҳаллий мутахассис бошчилигида иштирок этган. Фақатгина 2002 ва 2006 йилларда Голландиялик таниқли мутахассислар хизматидан фойдаланилган (1986 йил Ким Жунг Нам, 1990 йил Ли Хо Тайк, 1994 йил Ким Хо, 1998 йил Ким Пюк Сеук, 2002 йил Гусс Хиддинк (Голландия), 2006 йил Дик Адвокат (Голландия), 2010 йил Хух Жунг Мо ва навбатдаги ЖЧда ҳам маҳаллий мураббий Хон Мен БО жамоани бошлаб тушиши кутилмоқда. Дарвоқе саралаш ўйинларида Чой Кан Хи кореяликларга устозлик қилганини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик керак.

Терма жамоага футболчиларга олтин кўприк вазифасини ўтовчи Олимпиада ўйинларида ҳам Жанубий Корея муваффақиятли қатнашиб келмоқда. Улар охирги 7 олимпиаданинг барчасида қатнашган Осиёнинг ягона жамоаси бўлиб турибди. 1988 йил Сэул мезбонлик қилган баҳсларда мезбон сифатида иштирок этган. Бунгача ҳам 1948 ва 1964 йилларда бу мусобақа таъмини татиб кўришган. 2012 йил Лондонда бронза медалларига сазовор бўлган кореяликлар 3-ўрин учун баҳсда Японияни мағлуб этган.

Бизнинг олимпиячиларимиз илк марта 1996 йилги турнир саралашида иштирок этганлигини ҳисобга олсак, кореяликлар 1996-2012 йил давомида 5 олимпиаданинг барчасида тўп суришган.

Ёшлар терма жамоаси (U-20) турнирларида ҳам жанубий кореяликлар яхши натижаларга эришишган. 19 марта ўтказилган турнирнинг 12тасида улар иштирок этишган. Энг яхши натижалари 4-ўрин (1983). 1994 йилдан бошлаб ҳисоблаганда улар фақат 1995 ва 2001 йил финал турнирига чиқа олишмаган. Шу давр мобайнида 8 мусобақанинг 4тасида гуруҳдан чиқиб плей-офф баҳсларида тўп тепишган. Шу жумладан бу йил Туркияда ўтган турнирда улар ¼ финалда Ироқ терма жамоасига ютқазган.

Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бу мамлакат терма жамоаси 4 марта иштирок этган. Сўнгги икки мундиалда уларнинг иштирок эта олмаётганлигига бизнинг терма жамоа қўлга киритаётган муваффақиятлар тўсиқ бўлмоқда балки. Бу турнирда кўп ҳам иштирок этмаган бўлсада, иштироклари давомида кореяликлар икки марта чорак финалга қадар етиб боришган. 1994 йилдан буёғига ҳисобласак, улар 3 марта ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатида қатнашган.... (давоми бор.)

Бахтиёр Ширинов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика