UZ

Сўнгги янгиликлар

07:35Ўзбекистон кубоги. Бугун 1-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 03:08Илёс Зейтуллаев: "Йигитларнинг кўзида ишонч бор эди. Мен ҳиссиётларимни яширмайдиган инсонман"  0 02:35Улуғбек Бакаев: "Бунёдкор" тартибли ўйин намойиш этди, биз эса гол ура олмадик"  1 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" чорак финалнинг илк баҳсида "Реал Мадрид"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  282 01:51ЕЧЛ. "Интер" "Бавария"га қарши ўйиннинг охирги дақиқаларида ғалабани илиб кетди  31 00:50ФИФА Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати чипталари сотувини ошириш учун ўзгача йўл тутмоқчи  1 00:15"Манчестер Сити" Кевин Де Брюйненинг ўрнига икки номзодни кўриб чиқади  2 23:50Неймар ЕЧЛ ғолиблигини қайси жамоа қўлга киритишини айтди  12 23:30"Фиорентина" де Хеани сақлаб қолиш учун унинг маошини икки баробарга оширмоқчи  3 22:59Григорий Колосовский: "Ўтказиб юборилган голда ҳимоячиларимга саволларим кўп"  0 22:45Муслимбек Саидбоев: "Менга натижа умуман муҳим эмас"  0 22:20Де Брюйне МЛСга ўтишга қарор қилса, "Интер Майами" футболчи учун асосий даъвогарга айланади  2 21:59Биринчи лиганинг илк турида фаолият олиб борадиган расмийлар номи маълум  1 21:35"Атлетико" мухлислари Альвареснинг пенальтиси бўйича УЕФА эълон қилган кадрлар ҳақиқийлигини шубҳа остига олишмоқда  17 21:11Ўзбекистон кубоги. “Бунёдкор” охирги дақиқадаги гол эвазига “Бухоро”ни мағлубиятга учратди  8

Самарқандлик футбол мухлисларининг ЎФФ президентига мурожаати Янгиликлар

Самарқандлик футбол мухлисларининг ЎФФ президентига мурожаати

Теглар :  Динамо
Сайтимиз почтасига самарқандлик футбол мухлислари номидан ёзилган мурожаат келиб тушди.

Ўзбекистон Футбол
Федерацияси президенти, сенатор
Усмонов Мираброр Зуфаровичга
Самарқанднинг «Динамо» жамоаси
бир гуруҳ мухлислари номидан


                                              МУРОЖААТ


Ассалому алайкум, ҳурматли Мираброр Зуфарович!

Аввало, сўнгги йилларда ҳурматли президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов раҳнамолигида мамлакатимиз эришиб келаётган ютуқлар қаторида сиз бошчилигидаги спортимиз, хусусан миллий футболимиз ҳам қўлга киритаётган янгидан-янги ғалаба ва марраларни эгаллаётган футболчиларимизни кўриб беҳад қувонаётганлигимизни ва бундай самарали ишлар учун шахсан сизга бўлган ҳурматимиз янада ошаётганлигини айтишга рухсат бергайсиз. Зеро, бундан тўққиз йил аввал мамлакатимиз раҳбари сизга маъсулиятли вазифа – «Миллионлар ўйини» бўлмиш футболнинг юртимиздаги ривожига маъсул этиб тайинлагач, шу кунгача футболимизни қай даража юқори савияга олиб чиқа олганлигингизни, қатор улкан ғалабалар кўрсатиб турибдики, бунинг замирида қанчалик меҳнатлар ётганлигини жуда яхши тушунамиз ва бу борада сизни доимо қўллаб-қувватлаймиз. Айниқса, ҳозирда ҳукуматимиз томонидан футболга сиёсат даражасида жуда катта эътибор берилаётганлигини, президентимиз томонидан эълон қилинаётган футбол ривожи йўлидаги қатор қарорлар мисолида ҳам кўриб турибмиз. Бу албатта, айниқса етишиб чиқаётган ёш авлод футболчиларининг - болалар, ўсмирлар ва ёшлар футболидаги қатор жаҳон даражасидаги ғалабаларимизни таъминлаб, ифода этиб турибди. Ўзбекистон терма жамоаларининг ҳам қўлга киритаётган ажойиб ғалабалари бутун мамлакатимиз футбол ихлосмандлари қаторида, самарқандлик миллионлаб мухлисларнинг қувончига сабаб бўлмоқда.

Албатта, мамлакатимиз жамоаларининг халқаро майдонларда эришаётган натижалари кишини хурсанд этиб, халқнинг кайфиятини кўтараётган бир паллада, вилоятимизнинг бош жамоаси «Динамо»нинг сўнгги йиллардаги натижалари киши дилини хира қилмоқда. Айниқса, жорий йилги мавсум якунида жамоа муваффақиятсизликка учраб, Олий Лигани тарк этгач, биз каби самарқандлик минглаб футбол ишқибозлари карахт аҳволга тушишди. Хусусан, «Олмалиқ» билан кечган учрашувнинг 90+3-дақиқасида меҳмонлар томонидан киритилган гол «Динамо» мухлислари юзига туширилган тарсаки мисоли таъсир қилгани аниқ. Ушбу ўйин якунига етгач, мухлис дилида нималар кечганлигини ишқибознинг ўзи билди, холос. Мухлислар дарди эса сизга бегона эмас.

Самарқанднинг бош жамоасига вилоятимиз ҳокими Зойир Тоирович Мирзаев раҳбарлигида эътибор кучайтирилган бўлсада, афсуски жамоа мураббийлари ва аъзолари клубни Олий Лигада олиб қола билишмади. Натижада эса клуб Биринчи Лигага равона бўлиш арафасида турибди. Бундай ҳолат эса ҳеч бир самарқандлик мухлисни қониқтирмайди.

Ахир, Олий Лигада мухлис тўплаш борасида етакчи ўринларда турадиган самарқандлик ишқибозлар, ҳар қандай ҳолатда ҳам, хоҳ «Динамо» уйда ўйнасин, хоҳ сафар учрашувида бўлсин ўз жамоаларини қўллаб-қувватлашдан тўхташмади. Самарқанддек бутун дунё тан олган қадимий ва ҳамиша навқирон шаҳарнинг бош жамоаси Ўзбекистон Олий Лигасида эмас, қуйи лигасида тўп суриб юриши ҳеч қандай мантиққа тўғри келмайди. Ўзбекистон довруғини ёйишда катта ўрин тутадиган афсонавий шаҳар жамоаси Олий Лигада бўлмаслиги ачинарли ҳолатдир. Ахир, Ўзбекистоннинг «иккинчи пойтахти» мақомидаги шаҳарнинг катта футболдан баҳраманд бўлмаслиги ачинарли эмасми?

Ҳурматли Мираброр Зуфарович, самарқандлик минглаб мухлислар номидан севимли жамоамиз, 4 миллион аҳолига эга Самарқанд вилоятининг ягона ва бош жамоаси «Динамо» клубини Олий Лигада олиб қолишда амалий ёрдам беришингизни сўраймиз. Ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган Самарқанд футболининг бош жамоаси бу йил 55 йиллигини нишонлади. Аммо вилоят футболининг бугунги куни жуда ғамгин ҳолатда Вилоятимиз бош жамоасининг лигадан тушиб кетиши, бугунги кунда жадал ривожланишда бўлган болалар, ўсмирлар ва ёшлар футболининг ҳам тараққий этишига жиддий тўсқинлик қилиши мумкин. Умуман, мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги етакчи вилоятлардан бири саналмиш Самарқанднинг бир йил катта футболдан четда қолиши вилоят футболининг ортга қадам қўйишига баробардир. Шундай экан, бугунги кунда Самарқанд футболи сизнинг ёрдамингизга ва эътиборингизга ҳар қачонгиданда ҳам муҳтож. Шу боис сиздан илтимос қилиб сўраб қолардикки, Самарқандга ташриф буюриб, вилоят футболи билан танишсангиз ва керакли чора-тадбирларни белгиласангиз сиздан миннатдор бўлардик.

Муҳтарам президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов ўзлари туғилиб ўсган Самарқанддда ҳар сафар бўлганларида, юртимиз эришаётган ютуқлар, тараққиёти йўлида вилоятимизнинг ҳиссаси улкан эканлигини таъкидлайдилар. Билъакс, биз ҳам Самарқанд футболи мамлакатимиз футболида юқори ўринларда бўлишини истаймиз ва бу йўлда сиздан амалий ёрдам кутиб қоламиз.

Сизга чексиз ҳурмат ва эҳтиром билан, самарқандлик футбол мухлислари.

(Мухлислар исм-шарифи ва имзоси илова қилинган)

Рейтинг: -51   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика