UZ

Сўнгги янгиликлар

19:09"Страсбур" "Челси" футболчисини ижарага олди  0 18:45Расман: "Фулхэм" "Арсенал" футболчисини харид қилди  0 18:27Суперлига қайтмоқда! "Қизилқум" – "Бунёдкор". Таркиблар маълум  1 17:59Гвардиола Ҳоланднинг спорт формасидан қониқмаяпти  1 17:34"Бавария" "Манчестер Юнайтед"нинг икки ҳимоячи бўйича таклифини рад қилди  2 17:07"Лейпциг" "Барселона"нинг Дани Ольмо бўйича таклифини рад этди  1 16:39"Хави "Барселона"га келгач, ҳаммасини ўзгартирди" — Левандовски  1 16:13Суперлига. "Металлург"да 3, ОКМК ва "Андижон"да 1 нафардан. 14-турни ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:53Расман: "Осасуна" сардори фаолиятини Қатарда давом эттиради  2 15:262030 йилги Жаҳон чемпионати саналари маълум  2 14:59"Ливерпуль" янги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  2 14:33Ўзбекистон футзал МТЖ етакчиси мундиални ўтказиб юборадиган бўлди  5 14:19"Милан" собиқ устози "Ренн"да иш бошлаши мумкин  2 13:52"Тоттенхэм" "Ливерпуль" собиқ ҳужумчисига қизиқмоқда  1 13:25"Астон Вилла" Лукакуни қўлга киритишни режалаштирмоқда  3

Узбекистон

Пахтакор

Жалолиддин Машарипов - 67'

Олий лига. 10-тур

28/05/2016, 18:45

2
:
1
Тугади

Нефтчи

Мурод Бобожонов - 39', Отабек Исроилов - 79'

45'
90'
51'  Жамшид Искандеров (Темур Толипов)
54'  Азим Аҳмедов (Жамшид Болтабоев)
60'  Владимир Козак (Жалолиддин Машарипов)
67'  Жалолиддин Машарипов
85'  Аббос Отахонов
85'  Жавоҳир Соҳибов
17'  Алишер Саматов
20'  Алишер Саматов
39'  Мурод Бобожонов
43'  Бахтиер Ёқубов (Ислом Тошпўлатов)
59'  Шерзод Ҳакимов (Отабек Исроилов)
79'  Отабек Исроилов
79'  Мансур Саидов
86'  Жавоҳирбек Расулов
89'  Мансур Саидов (Абдуқодир Ортиқов)
  • ЎЙИН ТУГАДИ! "Пахтакор" - "Нефтчи" 1:2! Фарғоналиклар узоқ йиллик танаффусдан сўнг ниҳоят Тошкентдан уч очко билан қайтишмоқда...
  • 90+3'
    "Нефтчи": Мансур Саидов ўрнига Абдуқодир Ортиқов майдонга тушди.
  • 90+1'
    Ўткир Юсупов яна рақиб ҳужумини бартараф этишда жонбозлик кўрсатди.
  • 90'
    Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
  • 88'
    "Пахтакор" катта куч билан олдинга ўтишга уринмоқда...
  • 86'
    Жамшид Болтабоевнинг кучли зарбасини Ўткир Юсупов ушлаб олди.
  • 85'
    "Нефтчи"дан Жавоҳир Расулов, "Пахтакор"дан эса Жавоҳир Соҳибов ва Аббос Отахонов огоҳлантириш олди.
  • 83'
    "Пахтакор" ҳимояси ҳам бугун жуда кўп қўпол хатоларга йўл қўйди.
  • 82'
    Ҳар иккала жамоа таркибида захирадан майдонга тушган футболчилар гол уришга муваффақ бўлишди.
  • 81'
    Ўткир Юсупов тўпга ўз вақтида чиқиб келди ва хавфни бартараф этди. Жавоҳир Соҳибов олдинга ўтганди. Аммо бу наф бермади.
  • 79'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ОТАБЕК ИСРОИЛОВ! "Нефтчи"нинг бу сафарги ҳужумини ҳам Мансур Саидов ажойиб тарзда ривожлантирди ва шериги Отабек Исроиловга тўпни аниқ узатди. Отабек эса вазиятни ўз жамоаси фойдасига ўзгартирди - 1:2!
  • 77'
    "Нефтчи" ҳимоясида парокандалик юзага келмоқда. "Пахтакор" футболчилари осонлик билан улардан ортиқча қийинчиликсиз ўтиб кетишмоқда...
  • 73'
    Даврон Ҳошимовнинг кучли зарбасига бирозгина аниқлик етишмади. Даврон ҳозир осонлик билан жарима майдончаси ичида тўп билан сайр қилиб юрганди...
  • 72'
    Ҳисоб тенглашганидан сўнг ўйин анча ҳужумкор руҳда кечмоқда. "Пахтакор" катта куч билан олдинга ўтмоқда, "Нефтчи" эса қарши ҳужумда ўз омадини қидирмоқда.
  • 68'
    Ўтказиб юборилган голда Жалолиддин Машариповнинг юқори техникаси ва зарба бериш санъати кучлилиги кўпроқ сабабчи бўлди. Шунингдек, "Нефтчи" ҳимоячилари Машариповни зарарсизлантира олишмади ва унга зарба бериш имконини беришди. Бу вазиятда дарвозабон ҳеч нарса қила олмасди. Чунки Машарипов тўпни дарвозанинг узоқ бурчагига аниқ тепганди.
  • 67'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ЖАЛОЛИДДИН МАШАРИПОВ! Захирадан майдонга тушган Жалолиддин Машарипов Ҳусниддин Ғофуровдан чаққонлик билан ўтиб кетди ва жарима майдончасига кириб, тўпни айланма тарзда дарвозанинг узоқ бурчагига йўналтирди - 1:1!
  • 66'
    "Пахтакор" сафида Игорь Сергеев деярли кўринмаяпти...
  • 63'
    "Пахтакор" имкон қадар "Нефтчи" дарвозаси олдида хавф солишга уринмоқда. Бироқ уларнинг ҳужумда ўйлаётган режалари иш бермаяпти.
  • 60'
    "Пахтакор": Владимир Козак ўз ўрнини Жалолиддин Машариповга бўшатиб берди.
  • 59'
    "Нефтчи": Шерзод Ҳакимов ўрнига Отабек Исроилов майдонга тушди.
  • 56'
    "Нефтчи"нинг хавфли ҳужуми!!! Мансур Саидовнинг ажойиб тўп узатишидан сўнг Мурод Бобожонов яқин масофадан боши билан зарба йўллади. Бу вазиятда Темур Жўраев жуда яхши ҳаракат қилди ва сейв кўрсатиб жамоасини голдан сақлаб қолди...
  • 56'
    Андреев ҳужумга ўтаётганда Ҳусниддин Ғофуров билан тўқнашиб кетди. Асимов бу вазиятда "Пахтакор" жарима зарбаси тепиш кераклигини кўрсатди. Аммо ушбу стандарт вазияти уларга наф келтиргани йўқ.
  • 54'
    "Пахтакор": Азим Аҳмедов ўз ўрнини Жамшид Болтабоевга бўшатиб берди.
  • 52'
    "Нефтчи" анча яхши ва тартибли ҳимояланмоқда. "Пахтакор" эса асосан узоқдаги зарбалар орқали рақибга хавф солмоқда.
  • 51'
    "Пахтакор": Жамшид Искандеров ўрнига Темур Толипов майдонга тушди.
  • 49'
    Азим Аҳмедовнинг майдон марказидаги хатоси "Пахтакор"га қимматга тушиши мумкин эди. Темур Жўраев ўз постини ташлаб тўпга биринчи бўлиб етиб келди ва хавфни бартараф этди.
  • 48'
    Шерзод Ҳакимов майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
  • 46'
    Иккинчи тайм бошланди!
  • Биринчи тайм тугади. Танаффус! Ҳозирча "Нефтчи" ҳисобда олдинга бормоқда.
  • Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
  • 45'
    "Пахтакор"нинг хавфли ҳужумларини Ўткир Юсупов бирин-кетин бартараф этмоқда. Бу сафар Жамшид Искандеровнинг яқин масофадан дарвозаг томон тепган зарбасини Юсупов қайтаришга муваффақ бўлди. Қойил, Ўткир!
  • 44'
    Даврон Ҳошимов қўполлиги учун огоҳлантирди.
  • 44'
    "Нефтчи": Бахтиёр Ёқубов ўз ўрнини 1998 йилда туғилган Ислом Тошпўлатовга бўшатиб берди.
  • 42'
    "Нефтчи"да ўзгариш кузатилади шекилли. Бахтиёр Ёқубов жароҳат олди ва у ўйинни давом эттира олмайди.
  • 40'
    Хавфли вазият!!!!!!!!! Азим Аҳмедовнинг жуда кучли зарбасини Ўткир Юсупов сейв кўрсатиб бартараф этиб қолди!!!! Баракалла, Ўткир!
  • 39'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! МУРОД БОБОЖОНОВ! Шерзод Ҳакимовнинг жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпини Саидов Мурод Бобожоновга ташлади, Бобожонов эса бу сафар тўпни дарвозага аниқ йўллади - 0:1!
  • 37'
    Ўткир Юсупов ҳаводан келаётган тўпларни осонлик билан ушлаб олмоқда.
  • 35'
    "Пахтакор"нинг узоқ давом этган ҳужуми самара келтирмади. Мурод Бобожонов эса катта тезликда олдинга ўтиб, бир ҳимоячини алдади ва дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди. Аммо Мурод Темур Жўраевни ҳам алдаб ўтмоқчи бўлди ва зарба беришда жуда кеч қолди. "Пахтакор" ҳимоячиси тўпни қайтариб юборди.
  • 31'
    "Пахтакор" футболчилари имкон бўлиши билан узоқдан зарбалар йўллашмоқда. Бу сафар Жавоҳир Соҳибов ўз омадини синаб кўрди. Ўткир Юсупов бу вазиятда ишончли ўйнади.
  • 29'
    Азим Аҳмедовнинг узоқдан тепган зарбаси мўлжалдан анча ноаниқ кетди
  • 27'
    Ўйин тезлиги анча паст. Дарвозалар олдида деярли хавфли вазиятлар кузатилмаяпти.
  • 25'
    "Нефтчи" энди кўпроқ вақтни ҳимояда ўтказиши лозим бўлади. Сафарда бир киши кам бўлиб "Пахтакор"га қарши ҳужумкор ўйнаш қийин вазифа...
  • 23'
    Уч дақиқа ичида Алишер Саматов жуда бир қўпол ҳаракат қилмай иккита огоҳлантириш олди ва натижада "Нефтчи" бир киши кам бўлиб қолди. Азиз Асимов сал шошқалоқликка йўл қўйди, чамамда...
  • 22'
    Андреев амалга оширган жарима зарбасидан сўнг меҳмонлар хавфни бартараф этишди.
  • 20'
    Алишер Саматов Даврон Ҳошимовни ушлаб қолгани учун иккинчи сариқ карточкани олди ва майдонни тарк этмоқда... Азиз Асимовнинг қарори шундай бўлди....
  • 18'
    Шерзод Каримов узоқ масофадан тўпни дарвозага йўлламоқчи бўлди. Аммо Каримов тепган тўп анча ноаниқ кетди...
  • 17'
    Алишер Саматов тўпни ўз вақтида ўйинга киритмагани учун огоҳлантирилди.
  • 15'
    "Нефтчи" "Пахтакор" дарвозаси олдида босимни оширмоқда.
  • 13'
    Мурод Бобожонов Акбар Исматуллаевдан тезлик билан ўтиб кетди ва жарима майдончаси ичига киргандан сўнг нима қилишни ўйлаб, вақтни йўқотди. Натижада эса Мансур Саидовга узатган тўпи ҳам мўлжалга аниқ бормади. Мурод Бобожоновни тўпни дарвозага йўлласа ҳам, шеригига аниқ оширса ҳам бўларди...
  • 11'
    "Пахтакор"нинг яна бир ҳужуми хавфли чиқди. Даврон Ҳошимовнинг ошириб берган тўпини Игорь Сергеев боши билан дарвозага тўғирлаб қўя олмади. Сергеев бу вазиятда тўпга зарба беришга кеч қолди. "Нефтчи" ҳимоячилари эса рақибни ёлғизлатиб қўйишганди.
  • 10'
    Тўп билан кўпроқ майдон эгалари муомалада бўлишмоқда.
  • 8'
    Хавфли вазият!! "Пахтакор" жуда ажойиб ҳужум ташкил этганди. Жавоҳир Соҳибовнинг жарима майдончаси ичидан тўхтатмасдан дарвоза томон йўллаган зарбасини Ўткир Юсупов моҳирлик билан эгаллаб олди.
  • 7'
    "Пахтакор" бурчак зарбасини амалга оширди. Аммо ушбу стандарт вазиятидан сўнг "Нефтчи" футболчилари яхши ўйнашди ва тўпни ўз жарима майдончалари олдидан узоқлаштиришди.
  • 5'
    Шерзод Ҳакимов узоқ масофадан дарвозага зарба йўллади. Аммо ноаниқ.
  • 4'
    Жамоалар ҳужумга ўтишга шошилишмаяпти. Ўйин темпи ўртача.
  • 2'
    Даврон Ҳошимов ўз қаноти орқали жамоасини олдинга бошлаганди. Бироқ Ўткир Юсупов жарима майдончаси ичига ошириб берилган тўпни эгаллаб олди ва хавфни бартараф этди.
  • УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
  • Жамоалар ПФЛ мадҳиялари садолари остида майдонга тушиб келишмоқда...
  • Захира: 30.Ботирали Эргашев, 4.Аднан Ораховац, 9.Жалолиддин Машарипов, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Акобир Тўраев, 19.Суҳроб Бердиев, 48.Темур Толипов
  • "Пахтакор": 12.Темур Жўраев, 29.Владимир Козак, 5.Акбар Исматуллаев, 6.Аббос Отахонов, 24.Даврон Ҳошимов, 7.Азим Аҳмедов, 15.Жавоҳир Соҳибов, 28.Станислав Андреев (с), 8.Шерзод Каримов, 10.Жамшид Искандеров, 11.Игорь Сергеев
  • Захира: 35.Абдумавлон Абдужалилов, 25.Иброҳим Нўъмонов, 26.Отабек Исроилов, 44.Ислом Тошпўлатов, 46.Хуршид Асқаралиев, 51.Абдуқодир Ортиқов, 52.Ахрор Исмоилов
  • "Нефтчи": 1.Ўткир Юсупов, 22.Алишер Саматов, 2.Сардор Қулматов, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 15.Ҳусниддин Ғофуров, 18.Жавоҳир Расулов, 8.Умид Қодиров, 7.Мансур Саидов (с), 6.Бахтиёр Ёқубов, 9.Шерзод Ҳакимов, 10.Мурод Бобожонов
  • Олий лиганинг 10-тур доирасидаги "Пахтакор" - "Нефтчи" учрашуви матнли онлайн трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин.
Яндекс.Метрика