UZ

Сўнгги янгиликлар

17:09"Қайрат" устози Иброҳимҳалил Йўлдошевни танқид қилди  0 16:41Кутганмидингиз? Тиниб-тинчимас Роналдудан навбатдаги рекорд!  6 16:30Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Қўқон-1912" (онлайн ҳисоб)  1 16:17Футзал. Ўзбекистоннинг ЖЧ илк туридаги рақиби Нидерландия Тошкентга етиб келди  5 15:25Жалолиддин Машарипов ва Жамшид Искандеров билан қисқа интервью  2 14:58Championat.asia ва Transfermarkt август ойнинг энг яхшиларини аниқлади  7 14:39"Ҳумо Арена" тарихда илк бор футзал баҳсига мезбонлик қилди. Ўзбекистон – Бразилия тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:20Қирғиз Республикаси устози: "Эртага Ўзбекистон терма жамоасини ҳайрон қолдира оламиз"  20 13:48Сречко Катанец: "Фақат югураверишнинг фойдаси йўқ, ақлни ҳам ишлатиш керак"  15 13:23Шомуродовнинг клубдоши фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  4 12:54Зидан "Манчестер Юнайтед" бошқарувига келиши мумкин  8 12:26"Барселона" собиқ хавбеки фаолиятига якун ясади  7 11:59Стивен Бергвейн: "Саудия Арабистонида рақобат Нидерландиядагидан юқорироқ"  5 11:32Лени Йоро "Реал"ни эмас, балки МЮни танлаганининг асл сабаби маълум бўлди  1 11:16Италия терма жамоаси ҳимоячиси Исроилга қарши ўйинда қатнашмайди  2

Ўзбекистон

Бунёдкор

Сато Минори - 52', Элдор Шомуродов - 63', Достон Ҳамдамов - 65'

Олий лига. 9-тур

14/05/2016, 19:00

0
:
3
Тугади

Бухоро

Бош ҳакам: Шерзод Қосимов

45'
90'
52'  Сато Минори
52'  Отабек Шукуров
53'  Шаҳзодбек Нурматов (Баҳодир Насимов)
63'  Элдор Шомуродов
65'  Достон Ҳамдамов
65'  Баҳодир Насимов
70'  Акмал Шораҳмедов (Дилшод Аҳмадалиев)
80'  Сато Минори (Александр Алемпиевич)
29'  Артем Филипосян
46'  Санат Шихов (Саламат Қутибоев)
46'  Суҳроб Неъматов (Азиз Ибрагимов)
72'  Жасур Ҳасанов
73'  Камолиддин Мурзоев (Баҳодир Пардаев)
  • Ўйин тугади! "Бунёдкор" - "Бухоро" 3:0. "Қалдирғочлар" пешқадам "Локомотив"га очколар сони бўйича етиб олишди ва турнир жадвалида қўшҳокимлик вужудга келди.
  • 90+1'
    Жасур Ҳасанов узоқдан кучли зарба йўллади. Мурод Зуҳуров ўйинга қўшиб берилган дақиқалардагина чинакамига ишга киришишига тўғри келди.
  • 90'
    Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
  • 88'
    "Бухоро" футболчилари олдинда бир-бирларига мақсадсиз тўп узатмаларни амалга ошириб ўтиришибди...
  • 85'
    "Бунёдкор" олдинга ўтишни истамаяпти. Улар шунчаки таблодаги ҳисобдан қониқишмоқда.
  • 83'
    Тўпга асосан "Бухоро" жамоаси эгалик қилмоқда. Аммо улар рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар содир эта олишмаяпти.
  • 80'
    "Бунёдкор": Сато Минори ўрнига Александр Алимпиевич майдонга тушди.
  • 78'
    Ўйин темпи кескин пасайди.
  • 75'
    Ҳамдамов-Минори-Насимов учлиги ташкил этган ҳужумни Шомуродов самарали якунлаши мумкин эди. Аммо Элдорнинг дарвоза томон тепган зарбаси мўлжалга аниқ бормади.
  • 73'
    "Бухоро" таркибидаги охирги ўзгариш. Камол Мурзоев ўрнига Баҳодир Пардаев майдонга тушди.
  • 72'
    Учрашув бош ҳаками Шерзод Қосимов Жасур Ҳасановга огоҳлантириш кўрсатди.
  • 71'
    Бугунги учрашувни бевосита стадиондна кузатиш учун 1504 нафар томошабин ташриф буюрганини стадион суҳандони эълон қилди.
  • 70'
    "Бунёдкор" сафида ўзгариш. Акмал Шораҳмедов ўрнига Дилшодбек Аҳмадалиев туширилди.
  • 69'
    "Бухоро" шу кунга қадар Тошкентда "Бунёдкор" дарвозасиги тўп кирита олмаган. Ҳозирги ўйини давом этадиган бўлса, унда бугун ҳам улар бу ишни амалга ошира олмасликлари ҳақиқатга яқинроқ.
  • 67'
    "Бухоро" жамоасида жамоавий ўйин ҳали яхши йўлга қўйилмагани бугунги учрашувда очиқчасига кўриниб қолмоқда. Жамоа ҳимоядан ҳужумга ўтишда етарли муаммоларга эга. Ҳимоя ва ҳужум ўртасидаги боғлиқлик ҳам йўқ.
  • 65'
    Голллллллллллллллллллллллллл! Достонбек Ҳамдамов! "Бунёдкор"нинг чап қанот орқали бошланган ҳужуми майдон марказига кўчди ва Насимов Ҳамдамовни тўп билан таъминлади. Достонбек эса яккама-якка вазиятда ҳисобни йириклаштиришга эришди - 3:0.
  • 63'
    Голлллллллллллллллллл! Элдор Шомуродов! Максимилиан Фоминнинг қўпол хатосидан сўнг Элдор Шомуродов орадаги фарқни иккитага оширди - 2:0.
  • 60'
    Акром Комилов ўз қанотидан навбатдаги ҳужумни ривожлантирди. Жарима майдончасига ошириб берилган тўпга Сато Минори боши билан зарба беришга бироз кеч қолди ва натижада ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.
  • 58'
    "Бухоро" жарима зарбасини амалга оширди. Шавкат Саломовнинг йўллаган зарбасидан сўнг Зуҳуров тўпни қўлидан чиқариб юборди. Қайтган тўпга эса Фомин яқин масофадан тўғри зарба бера олмади. Шундоқ вазият кўкка совурилди....
  • 56'
    Энди буёғига "Бухоро" ҳужумга ўтмаса бўлмайди. Таблодаги ҳисоб уларни қониқтирмаслиги табиий ҳолат. "Бунёдкор" футболчиларида эса ҳужумда бўш ҳудудлар кўпайиши ҳам аниқ.
  • 55'
    "Бухоро"нинг ҳужуми. Камол Мурзоев келаётган тўпни Ашурматов сўнгги паллада бартараф этиб қолди. Бурчак зарбасидан эса меҳмонлар самарали тарзда фойдалана олишмади.
  • 53'
    "Бунёдкор" сафида дастлабки ўзгариш. Шаҳзодбек Нурматов ўз ўрнини Баҳодир Насимовга бўшатиб берди.
  • 52'
    Голлллллллллллллллллллл! Супер гол! Сато Минори! Отабек Шукуровдан тўпни қабул қилиб олган Сато Минори чамаси 27 метрлар масофадан тўпни тўғри дарвозага йўллади ва супер гол муаллифига айланди. Тўп аввалига дарвоза тўсинига тегди ва кейин дарвоза тўридан жой олди - 1:0.
  • 49'
    "Бухоро" ҳужумга ўтмоқда. Чап қанотдан ошириб берилган тўпга Мурзоев боши билан зарба берганди. Зуҳуров ортиқча қийинчиликсиз тўпни ушлаб олди.
  • 47'
    "Бунёдкор"нинг майдон марказидан бошлаган ҳужумини якунлаш мақсадида югурган Ҳамдамов тўпга биринчи бўлиб етиб кела олмади. Худоёров хавфни бартараф этди.
  • 46'
    "Бухоро" сафида иккита ўзгариш руй бермоқда. Суҳроб Неъматов ўрнига Саламат Қуттибоев, Санъат Шихов ўрнига эса Азиз Ибрагимов майдонга тушди.
  • Иккинчи тайм бошланди!
  • Биринчи бўлим тугади - 0:0. Танаффус! Бироз дам олиб, 15 дақиқадан сўнг яна трансляцияни давом эттирамиз...
  • 45+1'
    "Бухоро" бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади. Шавкат Саломовнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
  • 45'
    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
  • 44'
    "Бухоро" тайм сўнггида бурчак зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди.
  • 42'
    Дарвозалар олдида хавфли вазиятлар кескин камайди...
  • 40'
    "Бухоро" асосий эътиборини ҳимояга қаратган ҳолда ўйнамоқда. Сўнгги дақиқалардаги ҳаракатларидан шуни сезиш мумкинки, меҳмонлар биринчи бўлимда дарвозаларидан тўп олиб чиқмаслик учун жон куйдиришмоқда.
  • 38'
    Сергей Лушан ва Жамшид Саидов ўйинни тик турганча кузатиб боришмоқда.
  • 36'
    "Бунёдкор" ҳужумда ўйлаган режаларини тўлиқ амалга ошира олмаяпти. Баъзан рақиб ҳимоячилари ишончли ўйнашаётган бўлса, қолган пайтда футболчиларнинг ўзига маҳорат етишмаяпти.
  • 35'
    Достонбек Ҳамдамовнинг ҳаракатлари ёмон эмас, аммо футболчи ҳужумга нуқта қўйувчи зарбани беришда хато ўйнамоқда.
  • 34'
    "Бунёдкор" ҳужумда ўтаётганда "Бухоро" олти киши бўлиб ҳимояланмоқда.
  • 32'
    Руслан Мелзиддинов ҳимояда яхши ўйнади "қалдирғочлар"нинг хавфли ҳужумини бартараф этиб юборди.
  • 29'
    Артём Филипосян майдон марказида рақиб футболчисига нисбатан қўпол ҳаракати учун огоҳлантирилди.
  • 28'
    Минорининг тўп узатишидан сўнг Нурматов жарима майдончаси олдидан дарвозага зарба йўллади. Ноаниқ.
  • 26'
    Ўйин сўнгги 5 дақиқадан буён асосан майдон марказида кечмоқда.
  • 23'
    "Бухоро" энди ташаббусга эгалик қилмоқда ва рақибга босимни кучайтирмоқда.
  • 21'
    Хавфли вазият! "Бухоро" жуда қулай вазиятга эга бўлганди. Санъат Шихов жарима майдончаси ичида тўп билан тўхтаб қолгани натижасида рақиб ҳимоячиси илдамроқ ҳаракат қилди ва ҳужумни бартараф этди. Савол, нега Санъат Шихов жим туриб қолди? Тез фикрлаш керак бўлган вазиятда Шихов кўнгилдагидек ўйнай олмади. Тайёр голли вазият кўкка совурилди...
  • 19'
    "Бухоро"нинг бошланғич таркибида собиқ "қалдирғочлар" сони бештани тешкил этмоқда. Дарвозабон Худоёров, Шавкат Саломов, Руслан Мелзиддинов, Артём Филипосян ва Камол Мурзоев ўз вақтида "Бунёдкор" либосида ҳаракат қилишган. Захирада ўтирган Баҳодир Пардаев ҳам собиқ "бунёдкорчи" саналади.
  • 17'
    "Бунёдкор"нинг ҳужумлари давом этмоқда. Яна Шомуродов жамоадоши Достонбек Ҳамдамовни жуда қулай тарзда тўп билан таъминлаганди. Лекин Достон яқин масофадан дарвозани мўлжалга олишда адашди.
  • 16'
    Элдор Шомуродов бошлаб берган ҳужумни Ҳамдамов ривожлантирди ва Сато Минори ушбу ҳужумга нуқта қўймоқчи бўлди. Аммо унинг жарима майдончаси ичидан тепган тўпи хавфли, аммо ноаниқ чиқди.
  • 15'
    Ўйин Тошкентда ўтаётганига қарамай, стадионнинг катта қисми "Бухоро" жамоасига мухлислиқ қилмоқда.
  • 14'
    Достонбек Ҳамдамов чамаси 30 метрлар масофадан дарвозани "ўққа" тутмочи бўлганди. Аммо унинг тепган тўпи анча ноаниқ кетди.
  • 12'
    "Бунёдкор" рақиб ҳимоясини ёриб ўтишда бироз муаммоларга дуч келмоқда. Филипосян ҳамда Мелзиддинов ҳозирча ишончли ўйнашмоқда.
  • 11'
    "Бухоро" жамоасининг ўнг қанот орқали ташкиллаштирган ҳужумини жарима майдончаси ичида пайдо бўлган Санъат Шихов муваффақиятли якунлаши мумкин эди. Аммо унинг Зуҳуров дарвозаси томон тепган тўпини "қалдирғочлар" посбони ушлаб олди.
  • 10'
    Бухородан кўп минг сонли ишқибозлар ўзларининг севимли жамоаларини қўллаб-қувватлаш учун Тошкентга ташриф буюришган. Улар айни пайтда "Бухоро"ни тинимсиз олқишлашмоқда.
  • 8'
    Ўйин тезлиги пасайди. Жамоалар энди асосан позицион ҳужумларга эътибор қаратишмоқда.
  • 6'
    "Бунёдкор" ташаббусни ўз томонига оғдириб олмоқда. "Қалдирғочлар"нинг навбатдаги хамласи. Шаҳзодбек Нурматов ҳимоячилардан ўтиб кетиб, дарвозани нишонга олмоқчи бўлди. Аммо зарба кўнгилдагидек чиқмади.
  • 5'
    "Бунёдкор" гол уриш учун ажойиб имкониятга эга бўлганди. Элдор Шомуродовни жамоадошлари жуда қулай вазиятга чиқарганди. Бироқ Элдор дарвозани мўлжалга олишда адашди.
  • 4'
    "Бухоро"нинг майдон марказидан ташкил этган ҳужумини Алишер Саноев узоқдан йўллаган зарбаси орқали самарали якунламоқчи бўлганди. Аммо зарбага аниқлик етишмади.
  • 3'
    "Бухоро" футболчилари анча фаол ўйнашмоқда. Тўп назорати ҳам айнан меҳмонлар томонида.
  • 2'
    "Бухоро" дастлабки дақиқаларданоқ ҳужумга отланди. Чап қанот орқали Шихов ҳамда Мерзляков томонидан содир этилган ҳужум ўйиндан ташқари ҳолат туфайли тўхтаб қолди.
  • Учрашув старт олди!
  • Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишди...
  • Захира: 45.Акбар Тўраев, 6.Анвар Ғофуров, 14.Баҳодир Насимов, 16.Дилшодбек Аҳмадалиев, 19.Забиҳилло Ўринбоев, 71.Александр Алемпиевич, 77.Виктор Карпенко.
  • "Бунёдкор": 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов (С), 3.Акром Комилов, 7.Шакер Зуаги, 9.Сато Минори, 10.Элдор Шомуродов, 11.Шаҳзодбек Нурматов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 22.Рустам Ашурматов, 29.Отабек Шукуров, 30.Юрица Бульят
  • Захира: 30.Асилбек Омонов, 3.Сардор Раҳмонов, 8.Саламат Қуттибоев, 18.Баҳодир Пардаев, 21.Павел Смоляченко, 33.Бобуржон Омонов, 61.Азиз Ибрагимов
  • "Бухоро": 1.Муҳиддин Худоёров, 7.Суҳроб Неъматов, 10.шавкат Саломов (С), 11.Санъат Шихов 16.Артём Филипосян, 19.Жамшид Ҳасанов, 23.Александр Мерзляков, 85.Руслан Мельзиддинов, 87.Алишер Саноев, 93.Максимилиан Фомин, 97.Камолиддин Мурзоев
  • Олий лига 9-тур учрашуви "Бунёдкор" - "Бухоро" ўйинининг матнли онлайн трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин.
Яндекс.Метрика