UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0 21:29Карвахаль ўзига рақобатачи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  2 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  1 20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0 19:49"Арсенал" қанотни кучайтирмоқчи, лекин Мартинелли қолади  0 19:22"Футбол олами". Қаршида "триллер" рўй берди, "Навбаҳор"дан 6:0, "Бунёдкор"да суперкамбэк  1 19:06"Монако" "Барселона" ҳужумчисини ижарага олди  1 18:38"Арсенал" "Челси" вингери учун таклиф юборди  2 18:10Хаби Алонсо Родригонинг "Реал"даги роли ҳақида гапирди  2 17:43"Атлетико" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  2 17:21"Сурхон" Олмалиқда ОКМКни ожиз қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05"Насаф" футболчиси легионерга айланмоқда  11 16:46Жамолиддин Раҳматуллаев – Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи!  12 16:27Ана холос! Нико Уильямс "Барселона"га ўтмаса, "Реал"га йўл олишини айтди  10

Ўзбекистон

Машъал

Шерзод Файзиев - 40', Ҳумоюн Муртозаев - 85'

Олий лига. 16-тур

03/08/2015, 18:30

2
:
2
Тугади

Навбаҳор

Алишер Маҳмудов - 8', Шаҳбоз Эркинов - 27'

Бош ҳакам: Олим Толибжонов

45'
90'
11'  Ботир Носиров (Санжар Қувватов)
40'  Шерзод Файзиев
40'  Аббос Омонов
46'  Аббос Омонов (Мирзоҳид Ғофуров)
75'  Аббос Шодмонов (Жамшид Ҳасанов)
85'  Ҳумоюн Муртозаев
85'  Жамшид Ҳасанов
7'  Роббим Ҳасанов
8'  Алишер Маҳмудов
8'  Шаҳбоз Эркинов
27'  Шаҳбоз Эркинов
27'  Санат Шихов
34'  Азим Аҳмедов
55'  Алишер Маҳмудов (Аъзам Алиев)
85'  Азим Аҳмедов
90'  Илҳом Бойдедаев (Раҳматулло Бердимуродов)
  • 90+4'
    Учрашув якунланди. "Машъал" - "Навбаҳор" 2: 2
  • 90+1'
    Бойдадаев ўрнига Раҳматулла Бердимуродов тушди
  • 90'
    Учрашувда тўхтаилишлар учун 4 дақиқа қўшиб берилди.
  • 87'
    ГОООООООООООООООЛ! Ҳумоюн Муртозаев ҳисобни тенглаштирди.
  • 85'
    Азимжон Аҳмедов бирга-бир чиқиб бораётган ҳужумчини тўхтатгани учун иккинчи огоҳлантириш билан майдондан четлаштирилди.
  • 75'
    Аббос Шодмонов ўрнига майдонга Жамшид Хасанов тушди.
  • 61'
    Холмурод Холмуродов
  • 46'
    Омонов ўрнига Ғофуров тушган бўлса, Алишер Маҳмудов ўрнига 55 дақиқада Аъзамжон Алиев тушди
  • 45'
    Биринчи бўлим якунланди
  • 41'
    Бахтиёр Ашурматов ҳакам кескин эътироз билдиргани учун майдондан четлаштирилди
  • 40'
    Аббос Омонов томонидан бурчакдан киритилган тўпни Шерзод Файзиев дарвозага боши билан жойлаб қўйди.
  • 40'
    ГООООООООООЛ! Шерзод Файзиев 1:2
  • 34'
    Азим Аҳмедов Ҳумоюн Муртозаев билан тўп учун курашда қўпол ҳаракати учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
  • 33'
    Холмуродовни пасини Тўраев боши билан дарвозага йўллади. Тўраевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
  • 31'
    Зоҳир Қўзибоев томонидан киритилган голни ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатда деб топди ва дарвозабон тўпни ўйинга киритди.
  • 30'
    Жамоалар 1 дақиқалик дам олишга чиқди. Иссиқ об-ҳава ўйинга таъсир ўтказмоқда.
  • 27'
    Саънат Шиховнинг пасини Эркинов ажойиб тарзда дарвоза тўрига жойлаб қўйди - 0:2.
  • 27'
    ГООООООООЛ! Шаҳбоз Эркинов!
  • 23'
    Тўраевнинг жаримадан берган зарбасини Ҳумоюн Муртозаев деярли очиқ қолган дарвозага йўллай олмади.
  • 22'
    Маҳмудов жарима майдонига яқин жойда Омоновга нисбатан қўпол ўйнади. Жарима зарбаси белгиланди.
  • 20'
    Зафар Тўраев 20 метр масофадан кучли зарба йўллади бироз Ортиқов ўз ўрнида яхши ҳаракат қилди.
  • 18'
    Жиямуродов чап қанотдан Холмурод Холмуродовга тўпни ошириб берди. Холмуродовдан олдин тўпга Акбаров етиб келди ва хавфни бартараф этди
  • 14'
    Шодмоновнинг "Навбаҳор" дарвозаси томон йўллаган пасини Қўзибоев ҳавода кучли зарба билан йўллади. Анча ноаниқ.
  • 13'
    Аббос Шодмонов жарима майдончаси ичида хатога йўл қўйди. Эркинов яқин масофадан дарвозага аниқ зарба йўллай олмади.
  • 11'
    "Машъал" сафида дарвозабон Ботир Носиров ўрнига майдонга Санжар Қувватов тушди.
  • 10'
    Ботир Носиров жароҳат олди ва майдонни тарк этмоқда.
  • 8'
    Шаҳбоз Эркинов дарвозабонни хато қилишга мажбур этди. Жарима майдончаси ичида оширилган тўпни Алишер Маҳмудов дарвозага жойлаб қўйди - 0:1.
  • 8'
    ГОООООООООЛ! 0:1. Алишер Маҳмудов
  • 7'
    Роббимжон Ҳасанов. Аббос Омоновни тезкор ҳужумга ўтишга тўхтатиб қолди ва ҳакам томонидан сариқ карточка билан "сийланди".
  • 5'
    Саматов-Аҳмедов-Бойдадаев кетма-кетлигида қанотдан ташкил этилган ҳужум ҳимоя чизиғида қийинчиликсиз тўхтатилди.
  • 3'
    Холмурод Холмуродов қанотдан тезкор кириб бораётган бир вақтда Шамсиддинов Холмуродовни тўхтатиб қолди. Жарима зарбаси эса анча ноаниқ.
  • 1'
    Ўйинни "Навбаҳор" бошлаб беради. Учрашувга старт берилди.
Яндекс.Метрика