UZ

Сўнгги янгиликлар

09:16"Бухоро" ҳали бери ўз майдонида ҳаракат қилмайдими? Лига Бухоро футбол академияси майдони юзасидан хавотирда  0 08:50Энрике Артетанинг гапларига жавоб қайтарди  4 08:27Ярим финалда мағлуб бўлган Артета нималар деди?  15 07:45Пролига. Бугун биринчи давранинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:10ЕЧЛ. ПСЖ "Арсенал"ни мағлуб этиб, Чемпионлар Лигаси финалига чиқди  1 01:54ЕЧЛ. ПСЖ ўз уйида ҳам "Арсенал"дан устун келди ва финалга йўл олди!  123 01:02Саудия Арабистони. Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" ўз майдонида Бензема ўйнаётган "Ал Иттиҳод"га мағлуб бўлди ва 4-ўринга тушиб кетди  10 00:43МЮ "Фиорентина" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Форварднинг товон пули 50 млн еврони ташкил қилади  1 00:11Клаудио Раньери мухлислар талқинига кўра А Сериянинг ушбу мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилди  6 23:49Иньиго Мартинес "Барса" ҳақида: "Ҳеч ким шубҳаланмасин - биз албатта қайтамиз"  10 23:23Мэддисон жароҳати сабаб узоқ муддат майдонга туша олмайди  0 22:58Ачербининг ҳикояси фильмга арзийди: у 11 йил олдин саратон касаллигини енгди, энди эса "Интер"ни Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиқди  8 22:30Агуэро собиқ жамоадошларидан рамзий терма жамоа тузди  5 21:58"Марсель" ЕЧЛга тўғридан-тўғри йўлланма олган тақдирда Лапортни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб қишда "Ал Насср" ҳимоячисини қўлга киритишга ҳаракат қилди  0 21:33Гути "Барса"нинг ҳимоядаги муаммолари ҳақида: "У деярли йил давомида олов билан ўйнашди. Ҳужум қилиш ва гол уриш ажойиб, аммо EЧЛ финалига чиқишни истаган жамоа жуда кам гол ўтказиши керак"  8

Ўзбекистон

Нефтчи

Аббосбек Махсаталиев - 42', Аббосбек Махсаталиев - 50'

Олий лига. 7-тур

30/04/2016, 18:00

2
:
2
Тугади

Шўртан

Игорь Таран - 20', Кенжа Тўраев - 90'

45'
90'
42'  Аббосбек Махсаталиев
50'  Аббосбек Махсаталиев
72'  Мурод Бобожонов (Отабек Исроилов)
75'  Бахтиер Ёқубов (Алишер Саматов)
90'  Жавоҳирбек Расулов (Сардор Қулматов)
20'  Игорь Таран
74'  Аббос Омонов (Маъруф Муродов)
81'  Элдор Бойматов (Кенжа Тўраев)
90'  Кенжа Тўраев
  • Учрашув 2:2 ҳисобида ўз якунига етди. "Шўртан" ушбу мавсумдаги дастлабки очкосини қўлга киритди.
  • 90+4'
    Гооол, заҳирадан майдонга тушган Маъруф Муродов учрашувдаги ҳисобни тенглаштирди.
  • 90'
    "Нефтчи"да ўзгариш: Жавохир Расулов ўрнига Сардор Кулматов.
  • Заҳирадан курашга қўшилган "Шўртан" футболчилари ўйинни чин маънода кучайтирди.
  • Иккинчи бўлимнинг сўнгги 10 дақиқалиги меҳмонларнинг кичик устунлигида ўтмоқда.
  • 81'
    "Шўртан"да ўзгариш. Элдор Бойматов ўрнига Кенжа Тўраев тушди.
  • 79'
    "Нефтчи" бироз бўшашмоқда. Кичик устунлик меҳмонларда.
  • 75'
    "Нефтчи"да ўзгариш: Бахтиёр Ёқубов ўрнига Алишер Саматов майдонга тушди.
  • 74'
    "Шўртан"да ўзгариш. Маъруф Муродов Аббос Амонов ўрнига майдонга тушди.
  • 72'
    Ўзгариш. Отабек Исроилов майдонга тушди, Мурод Бобожонов чиқди.
  • 68'
    Хавфли вазият !!! Мансур Саидов қанотдан жарима майдончасига ёриб кириб зарба берди. Бироқ зарбани дарвозабон қайтарди.
  • "Шўртан" ўйин тизгинини қўлга олишга ҳаракат қиляпти.
  • 66'
    Тўлиқ устунлик майдон эгалари тарафида. "Шўртан" эса фарғоналикларнинг бутун жамоа бўлиб олдинга ўтгандан фойдаланиб қарши ҳужумдан омадини қидирмоқда.
  • 61'
    Зарба !!! Аббос Махсталиев яна узоқдан гол уришга уриниб кўрди. Бироқ ғузорликлар дарвозабони тўпни қайтарди.
  • 59'
    Мансур Саидов Бобожоновга бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши учун жуда қулай узатмани берди. Бироқ ҳимоячи Мансурнинг фикрини "ўқиди".
  • 50'
    Аббосбек Махсталиев ўйиндаги иккинчи голини урди. У ҳимоячидан қайтган тўпни меҳмонлар дарвозасига киритди.
  • Иккинчи бўлимга старт берилди. Тайм аввалида таркибда ўзгаришлар бўлмади.
  • Бугунги ўйинни "Истиқлол" стадионида 1200 мухлис томоша қилмоқда.
  • Биринчи бўлим 1:1 ҳисобида ўз якунига етди.
  • 42'
    Аббосбек Махсталиев учрашувда ҳисобни тенглаштирди - 1:1. Унга Мурод Бобожонов пас берди.
  • 40'
    "Шўртан" футболчилари "Нефтчи"нинг ҳужумларини қайтаришда жуда кўп қўполликларга йўл қўйишмоқда.
  • 38'
    "Нефтчи" жамоасида ҳужумлар сони кўп бўлгани билан уни якунловчи футболчи етишмаяпти.
  • 37'
    Хавфли вазият! Бахтиёр Ёқубов тўпни ҳаволатиб жарима майдончасига жуда қулай тарзда етказиб берди. Бироқ "Шўртан" ҳужумни бартараф этди.
  • 35'
    "Шўртан"нинг ҳужумларида Ботир Қораев ҳамда Игорь Таран жуда фаол ҳаракат қилмоқда .
  • 34'
    Сўнгги 10 дақиқа "Шўртан" жарима майдончаси ичида кечди. Ниҳоят, меҳмонлар ҳам ҳимоядан чиқиб олдинга ўтишмоқда.
  • 31'
    Зарба !!! Шукур Пўлатовнинг жаримадан тепган зарбасини дарвозабон қайтарди.
  • 30'
    "Нефтчи" "Шўртан"ни жарима майдончасига "қамаб" олди.
  • 27'
    Айтиш керакки, "Шўртан" ҳимояда жуда тартибли ўйин кўрсатмоқда. Майдон эгалари асосан қанотлардан тўпни ҳаволатиб жарима майдончасига етказиб беришга ҳаракат қилишмоқда.
  • 25'
    "Нефтчи" гол ўтказиб юборганидан сўнг катта куч билан ҳужумда ўтмоқда.
  • 23'
    "Нефтчи" футболчиси Мурод Бобожонов ҳисобни тенглаштирди. Бироқ ҳакам голни ҳисобга олмади. Офсайд!
  • 20'
    ГОООЛ ! Игорь Таран Ўткир Юсупов дарвозасига пенальтидан гол урди.
  • 18'
    "Нефтчи" дарвозасига пенальти белгиланди. Ҳимоячи Шукур Пўлатов рақибни жарима майдончасида тўхтатиб қолди.
  • Бугун стадионда мухлислар сони кўп эмас.
  • 14'
    Хавфли вазият !!! "Нефтчи" футболчиларинг тезкор ҳужумини "Шўртан" ҳимоячилари қайтарди. Аниқроғи, иккинчи қаватдаги курашда меҳмонлар устун келди.
  • 11'
    "Нефтчи" футболчилари ўйин бошланиши билан олдинга катта куч билан ташланишмоқда. "Шўртан" жамоаси эса кўпроқ тўпни ўзида сақлашга ҳаракат қиляпти.
  • 7'
    Тўпга эгалик қилиш борасида устунлик фарғоналик футболчиларда, "Шўртан" эса қарши ҳужумда ўйнамоқда.
  • 2'
    Беллашув "Нефтчи" ҳужуми билан бошланди.
  • 1'
    "Нефтчи" - "Шўртан" учрашувига старт берилди. Баҳсни мезбонлар бошлаб беришди.
  • "Шўртан": 1.Элдор Тожибоев, 3.Ҳасанбой Эргашев, 5.Ботир Қораев, 6.Аббос Омонов, 7.Олимжон Каримов, 8.Суннатилла Мамадалиев, 9.Игорь Таран, 11.Зафар Полвонов, 14.Умар Эшмуродов, 18.Элдор Бойматов, 22.Лазиз Убайдуллаев. Захара: 12.Фаррух Турдалиев, 10.Кенжа Тўраев, 19.Маъруфхон Муродов, 21.Сардор Расулов, 23.Юсуф Бўриев, 25.Асрор Алиқулов, 29.Мирмуҳсин Сатторов.
  • "Нефтчи": 1.Ўткир Юсупов, 3.Шукурали Пўлатов, 6.Бахтиёр Ёқубов, 7.Мансур Саидов, 8.Умиджон Қодиров, 10.Мурод Бобожонов, 11.Аббос Махсталиев, 18.Жавоҳир Расулов, 20.Дилёрбек Эрматов, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 32.Жаҳонгир Меҳмонов. Захира: 35.Абдумавлон Абдужалилов, 2.Сардор Қулматов, 9.Шерзод Ҳакимов, 17.Илҳом Бойдадаев, 22.Алишер Саматов, 26.Отабек Исроилов, 28.Сардор Эминов.
  • Жамоалар таркиби билан таништириб ўтамиз.
  • Олий лига 7-туридан ўрин олган "Нефтчи" ҳамда "Шўртан" жамоалари ўртасидаги учрашувга 18:00 да старт берилади. Ўйин Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида бўлиб ўтади.
Яндекс.Метрика