UZ

Сўнгги янгиликлар

22:41Бундеслига. "Бавария" ва "Хольштейн Киель" ўртасидаги ўйинда 7та гол урилди, "Боруссия" меҳмонда "Хайденхайм"дан устун келди  0 22:08АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Борнмут"дан устун келди, "Эвертон"дан 4:0, "Саутгемптон" ва "Фулхэм"дан меҳмондаги ғалаба  6 21:51"Атлетико" — "Мальорка". Таркиблар маълум  5 21:36Озарбайжон чемпионати. "Сумқайит" ўз уйида "Араз" билан дуранг ўйнади, Жалолиддинов 62 дақиқа ҳаракат қилди  3 21:04"Наполи" Кварацхелиянинг ўрнини Саудия Арабистонидаги ўйинчи билан тўлдиради  2 20:37Асенсио АПЛ клубига ўтиши мумкин  1 20:13"Брест" — ПСЖ. Кварацхелия, Дембеле ва Барколя асосий таркибда  1 19:57Назорат ўйини. "Нефтчи" Қозоғистон клубини таслим қилди  6 19:48Баҳодир Мирзаев: "Қуръадан кўнглимиз тўлди, буёғига амалда кўрсатиш қолди"   4 19:35АПЛ. "Ноттингем Форест" жавобсиз 7та гол урди  11 19:30Иван Бошкович: "Бизга энг қийин рақиб рўбарў келди"   10 19:25Тўртта баҳс учун таркиблар маълум бўлди  1 18:58Рэшфорднинг ижараси деярли ҳал. Маошни "Астон Вилла" тўлайди  0 18:32Суперлиганинг биринчи давра тақвими маълум бўлди  27 17:30Суперлига қуръаси олдидан. Мутахассис фикри: "Футболи ривожланган мамлакатлар қуръа ташлашда бошқа тизимлардан ҳам фойдаланмоқда"   1

Ўзбекистон

Локомотив

Темурхўжа Абдухолиқов - 9', Марат Бикмаев - 30', Марат Бикмаев - 48', Кахи Махарадзе - 75'

Олий лига. 3-тур

01/04/2016, 16:00

0
:
4
Тугади

Нефтчи

45'
90'
9'  Темурхўжа Абдухолиқов
30'  Марат Бикмаев
30'  Санжар Шоаҳмедов
40'  Марат Бикмаев
48'  Марат Бикмаев
64'  Сервер Жепаров (Қувондиқ Рўзиев)
68'  Темурхўжа Абдухолиқов (Дониёр Усмонов)
75'  Кахи Махарадзе
75'  Тимур Кападзе
77'  Санжар Шоаҳмедов (Садриддин Абдуллаев)
13'  Илҳом Бойдедаев
52'  Илҳом Бойдедаев (Алишер Саматов)
63'  Жаҳонгир Меҳмонов
68'  Жавоҳирбек Расулов (Отабек Исроилов)
73'  Мансур Саидов (Сардор Эминов)
90'  Умид Қодиров
  • УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Локомотив"нинг кетма-кет учинчи ва бугунги йирик ғалабаси билан "темирйўлчилар" мухлисларини табриклаймиз.
  • 90'
    Умид Қодиров Шерзод Файзиевга нисбатан қоидани бузгани учун огоҳлантирилди.
  • 90'
    Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
  • 88'
    "Нефтчи" ниҳоят ҳужумга ўтди. Нестеров ва Махарадзе рақиб футболчиларининг зарбаларининг йўлига ғов бўлди.
  • 85'
    Ўйинда фақат битта масала очиқ қолмоқда. "Локо" бешинчи голни киритадими ёки "Нефтчи" ушбу ҳисобни ушлаб қоладими?
  • 81'
    Марат Бикмаевнинг бош билан йўллаган зарбасини Абдумавлон Абдужалилов қайтариб юборди ва ниҳоят "Нефтчи" дарвозабон билан ўйнаётганини кўрсатиб қўйгандек бўлди. Ўтган дақиқалар мобайнида "Нефтчи" дарҳақиқат дарвозабонсиз ўйнаётгандек туюлганди...
  • 77'
    Учрашувдаги сўнгги ўзгариш. "Локомотив": Санжар Шоаҳмедов ўрнига Садриддин Абдуллаев майдонга тушди.
  • 76'
    Голлллллллллл! Темур Кападзенинг тўп оширишидан сўнг Махарадзе жамоасининг навбатдаги голини киритди - 4:0.
  • 74'
    Ўйин тақдири ҳал этилган. Жамоалар қолган дақиқаларни шунчаки ўтказишмоқда. "Локо" катта куч билан олдинга бормаяпти. "Нефтчи" эса ҳужумда кутилган ўйинни намойиш қилиб бера олмаяпти.
  • 73'
    Жароҳат олган Мансур Саидов ўз ўрнини Сардор Эминовга бўшатди. Бу "Нефтчи"нинг охирги футболчи алмаштириши.
  • 71'
    "Нефтчи" дарвозаси олдидаги навбатдаги хавф. Салим Мустафоевнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.
  • 68'
    "Локомотив" иккинчи ўзгаришни амалга оширди. Темурхўжа Абдухолиқов ўрнига Дониёр Усмонов майдонга чиқди.
  • 67'
    Учрашув тезлиги бироз пасайди.
  • 66'
    "Нефтчи": Жавоҳир Расулов ўрнига Отабек Исроилов майдонга туширилди.
  • 64'
    "Локомотив": Сервер Жепаров ўрнига Қувондиқ Рўзиев майдонга тушди.
  • 62'
    "Локомотив" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.
  • 61'
    "Локомотив"нинг ўнг қанотдан ташкил этган ҳужумини рақиб ҳимоячилари бартараф этишди. Жепаров бу вазиятда жамоаси учун бурчак зарбаси ишлаб олди.
  • 59'
    "Локомотив" жамоаси ҳужум қилишдан чарчади шекилли. Тўпни асосан ўзида сақлаб турган ҳолда ўйинни назорат қилмоқда.
  • 57'
    "Нефтчи"нинг ҳужуми. Дилёрбек Ирматовнинг зарбасига аниқлик етишмади.
  • 54'
    "Локомотив" ҳужум қилишда давом этмоқда. Бикмаев, Шоаҳмедов, Абдухолиқов, Мирзаев бугун анча фаол ўйнамоқда.
  • 52'
    "Нефтчи": Илҳом Бойдедаев ўз ўрнини Алишер Саматовга бўшатиб берди.
  • 50'
    "Нефтчи" захирасида Ўткир Юсуповдек маҳоратли дарвозабон турганида Фёдоров ёш болалардек хато қилаётган Абдумавлон Абдужалиловни туширганига тушуниш қийин. Бугун "Нефтчи" дарвозабонининг ёш болалардек йўл қўяётган хатолари эвазига катта ҳисобда ютқазмоқда.
  • 49'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! МАРАТ БИКМАЕВ! Сардор Мирзаевнинг жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпига дарвозабон биринчи бўлиб чиқиб келди, аммо тўпни ушлашни уддасидан чиқмади. Абдумавлон Абдужалиловнинг оддий вазиятдаги жуда қўпол хатосидан сўнг Бикмаев бемалол ўз дублини расмийлаштирди - 3:0.
  • 47'
    "Нефтчи"нинг тезкор ва хавфли ҳужуми! Умиджон Қодировнинг дарвоза томон йўллаган кучли зарбасини Нестеров маҳорат кўрсатиб қайтариб юборди.
  • 46'
    Иккинчи бўлим бошланди!
  • Биринчи тайм тугади. Танааффус! Иккинчи бўлимда "Нефтчи"дан ёрқинроқ ўйин ва муносиб қаршилик кутамиз. "Локомотив" эса биринчи таймни жуда яхши ўтказди.
  • 45'
    Биринчи бўлимга ҳакам 1 дақиқа вақт қўшиб берди.
  • 43'
    "Нефтчи" тўпни ўз назоратида ушламоқда. Улар позицион ҳужум қилишда уринишмоқда. Аммо "Локо" ўз майдончаси олдида зич жойлашиб олган ва рақибга ҳужумга ўтишга имкон бермаяпти.
  • 40'
    Марат Бикмаев Бойдедаевга ишлатган қўполлиги учун ҳакам томонидан сариқ карточка билан сийланди.
  • 38'
    "Нефтчи"нинг хавфли ҳужуми! Мурод Бобожонов жарима майдончаси ичида ёлғиз қолганди. Бобожоновнинг бош билан йўллаган зарбасига бирозгина аниқлик етишмади.
  • 36'
    "Нефтчи" энди ҳужумга отланмоқда. Буёғига улар ҳужум қилишга асосий эътиборларини қаратишга мажбурлар.
  • 34'
    "Нефтчи" ҳимоячилари доимо юқори босимда қолишмоқда. Катта куч билан ҳимояланаётган жамоа дарвозасига иккита гол киритишни уддасидан чиқди "Локо". Бугунги ўйин чиройли ва мазмунли футбол орқали ҳар қандай ҳимояни ёриб ўтиб бўлишига ёрқин мисол.
  • 32'
    "Локомотив" майдонда истаганини қилмоқда. Ҳозирча майдон эгаларининг икки нафар ҳужумчиси ҳам гол киритишга муваффақ бўлишди.
  • 30'
    ГООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! МАРАТ БИКМАЕВ! 2:0! "Нефтчи" футболчиси жарима майдончаси олдидан тўпни Шоаҳмедовга олдириб қўйди. Санжар эса тезда жамоаси ҳужумини ташкил этди ва Марат Бикмаевга қидириб топди. Марат эса тўпни қабул қилиб олиб, бир рақиб ҳимоячисини алдаб ўтди ва дарвозанинг яқин бурчагига зарба йўллади. Абдумавлон Абдужалилов эса бу сафар тўпни қўлларини ўртасидан ўтказиб юборди - 2:0.
  • 28'
    Жавоҳир Расулов рақиб билан бўлган тўқнашувда бироз жароҳат олди ва унга жамоа шифокорлари тиббий ёрдам кўрсатишди.
  • 26'
    Ажойиб ҳужум! Чиройли комбинация. Темурхўжа Абдухолиқовнинг нозик дид билан берган пасини Сардор Мирзаев гол билан якунлаши мумкин эди. Аммо унинг тепган тўпи дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди.
  • 24'
    "Нефтчи"да жамоавий ўйин кўринмаяпти. Жамоа бугун беш киши бўлиб ҳимояда ўйнамоқда. Ҳужумда эса футболчиларда ижодкорлик етишмаяпти. Асосан Мурод Бобожонов олдинги чизиқда бир ўзи яккаланиб қолмоқда.
  • 22'
    "Локомотив"нинг хавфли ҳужуми! Темурхўжа Абдухолиқов-Сардор Мирзаев-Темур Кападзе училиги иштирокидаги комбинацияни Кападзе самарали якунлаши мумкин эди. Бироқ "Локо" сардорининг боши билан йўллаган зарбасини Илҳом Бойдедаев дарвоза чизиғи олдидан қайтариб қолишга муваффақ бўлди.
  • 19'
    Ўйин темпи бироз пасайди. "Нефтчи" ўйинни ўз жарима майдончаси олдидан узоқлаштиришга ҳаракат қилмоқда.
  • 17'
    Мурод Бобожонов катта тезликда рақиб жарима майдончаси ичига ёриб кирмоқчи бўлди. Бироқ Махарадзе ҳимояда ишончли ҳаракат қилди ва Бобожоновдан ўз вақтида тўпни олиб қўйди.
  • 15'
    Кахи Махарадзе бугун жароҳат олган Ислом Тўхтахўжаев ўрнида марказий ҳимояда ўйнамоқда.
  • 13'
    "Нефтчи" футболчиси Илҳом Бойдедаев қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.
  • 10'
    Тўлиқ устунлик майдон эгалари тарафига ўтди. "Нефтчи" эса ҳимояланиш билан банд. Ҳозирча дарвозабон йўл қўйган қўпол хато эвазига "Локо" ҳисобда ҳам олдинда бормоқда.
  • 8'
    ГООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ТЕМУРХЎЖА АБДУХОЛИҚОВ! Темур Кападзенинг узоқдан йўллаган зарбасини дарвозабон Абдумавлон Абдужалилов қўлидан чиқариб юборди ва қайтган тўпни Темурхўжа Абдухолиқов осонлик билан дарвозага йўллади - 1:0.
  • 4'
    Марат Бикмаев ва Темурхўжа Амбдухолиқовнинг комбинациясидан сўнг Бикмаев тўпни дарвозага йўллади. Бироқ зарба ноаниқ.
  • 2'
    "Локомотив" тўпни ўз назоратига олган ҳолда ҳужумга ўтмоқда.
  • УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
  • "Нефтчи": 35.Абдумавлон Абдужалилов, 3.Шукурали Пўлатов, 7.Мансур Саидов, 8.Умид Қодиров, 10.Мурод Бобожонов, 11.Аббос Махсталиев, 17.Илҳом Бойдедаев, 18.Жавоҳир Расулов, 20.Дилёрбек Эрматов, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 32.Жаҳонгир Меҳмонов. Захира: 1.Ўткир Юсупов, 2.Сардор Қулматов, 9.Шерзод Ҳакимов, 22.Алишер Саматов, 23.Абдураҳмон Абдулхақов, 26.Отабек Исроилов, 28.Сардорбек Эминов.
  • "Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 8.Сервер Жепаров, 10.Марат Бикмаев, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 15.Сардор Мирзаев, 17.Салим Мустафоев, 18.Тимур Кападзе, 22.Санжар Шоаҳмедов, 33.Олег Зотеев, 37.Шерзод Файзиев. Захира: 12.Маъмур Икромов, 7.Садриддин Абдуллаев, 20.Ислом Тўхтахўжев, 21.Дониёр Усмонов, 28.Икром Алибоев, 29.Қувондиқ Рўзиев, 77.Жасур Ҳасанов.
Яндекс.Метрика