Футзал бўйича Осиё чемпионати 2016
|
Таиланд |
Плей-офф. 4-тур 17/02/2016, 16:00 1
:
6
Тугади
|
Австралия |
45'
90'
-
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Таиланд - Австралия 6:1
-
39'Жирават бўш қолган дарвозани ишғол қилди
-
39'СУПХАВУУУУТ! Супхавут ҳисобни 5:1 га етказди!
-
38'Жэррод бўш дарвозани ишғол қила олмади!
-
ТАЙМАУТ!
-
36'Австралияликлар ўзининг бешинчи ўйинчиси билан ҳаракат қиляпти
-
ТАЙМАУТ!
-
33'Виват Таижаруен ҳисобни йириклаштирди! Таиланд терма жамоаси деярли ярим финалда
-
32'Фогертининг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди! Унинг ҳаракатлари Неймарни эслатиб юборяпти
-
31'Меттю Жиованели рақибга қарши қўпол ўйнади!
-
30'Австралияликларнинг ажойиб комбинациясига сўнгги зарба етишмади!
-
29'СУПХАВУТ! Туенкланг бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади
-
28'Супхавут дарвозабон билан яккама яка қолиб, посбонни таслим эта олмади
-
27'Жетсада Чудеч бурчакдан етказиб берилган тўпни чап оёғи билан дарвоза тўрига жойлаб қўйди! 3:1
-
27'Таиландликлар дарвозаси олдида хавфли стандарт! Австралияликлар ҳисобни тенглаштиришларига рақиб футболчиси йўл қўймади
-
26'Ҳужумлар сони анча кўпайиб қолди. Голдан эса дарак йўқ
-
24'Таиланд терма жамоаси футболчилари зарба бериш ўрнига тўпни бир бирига етказиб беришяпти
-
22'Супхавут яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилишга уринди, лекин бу сафар ҳам рақиб футболчилари зарбани ўзларига қабул қилиб олишди
-
21'Иккинчи бўлимдаги илк зарба муаллифи Супхавут бўлди, аммо тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
-
21'Иккинчи бўлим бошланди!
-
Жамоалар танаффусдан қайтишди. Бир неча сониядан сўнг ўйинниг иккинчи қисмига старт берилади
-
ТАНАФФУС
-
20'Грегори Жиованели ҳисобни қисқартирди ва жамоалар танаффусга чиқиб кетишди
-
20'Австралиялик ўйинчи сўнгги сонияларда рақиб посбонини ранжитиши мумкин эди, аммо у тўпни жамоадошига етказди ва ҳужум тўхтади
-
18'Таиландликлар рақибини ўз майдонига қамашга уриняпти, аммо ҳозирча ҳаракатлар самарасиз
-
17'Австралия терма жамоаси ўйинчиси қоида бузди. Қўполликлар бўйича ҳисоб 1:4
-
16'Австралияликларда гол уриш учун қулай стандарт.
-
15'Австралияликлар яна бир қулай имкониятни қўлдан бой берди
-
14'Жирават ўз жамоасининг учинчи голини уришга яқин эди, аммо посбоннинг фантастик сейви бунга йўл қўймади
-
13'Австралия қоида бузиш бўйича ҳисобни йириклаштириб олди. 0:3
-
13'Австралияликлар йирик танаси ёрдамида рақиб ўйинчиларидан қутилмоқчи бўлишяпти, аммо Таиланд футболчилари бунга йўл қўймаяпти
-
12'Супхавут ҳисобни йириклаштириши мумкин эди, аммо унинг зарбасини футболчи бартараф этди
-
11'Даниэль Фогерти ўнг қанотдан дарвозага зарба берди. Ноаниқ!
-
11'Австралия терма жамоаси футболчилари иккинчи маротаба қоидани бузишди
-
10'СуПХАВУУУУТТ! Туенкланг ён чизиқдан етказиб берилган тўпни узоқ масофадан ерлатиб дарвозага жойлаб қўйди!
-
8'Австралия терма жамоаси рақиб ҳимоясининг тирқишларини излаяпти. Аммо улар баъзида тўпни олдириб қўйиб, қарши ҳужумлар юзага келишига замин яратишмоқда
-
6'Жеррод Басжер қулай вазиятдан Пхупун қўриқлаётган дарвозани нишонга олди, посбон ўз вазифасини бажара олди
-
6'Линч ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, аммо рақиб футболчилари тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди
-
5'Грент Линч рақибга қарши қўпол ўйнадик. Ҳакам ҳозирча оғзаки огоҳлантириш билан чекланди
-
5'ЖИРАВАТ СОРНВИЧИАН! Ҳисоб очилди! Таиландликлар олдинга чиқиб олди
-
3'Учрашувдаги биринчи зарба муаллифи Чаемчареон бўлди, аммо аниқ эмас
-
1'Осиё Чемпионати тўпурари илк сониялардан рақибнинг бир неча ўйинчисини алдаб дарвозага зарба бермоқчи эди. Аммо австралияликлар бунга йўл қўймади
-
1'Учрашувга старт берилди!
-
Таиланд: 12. Канисон Пхупун, 3. Конгла Лакка, 6. Жирават Сорнвичиан, 7. Апиват Чаемчареон, 9. Супхавут Туенкланг. Захира: 1. Чалеамсри Пуангсри, 2. Виват Таижаруен, 4. Ампол Срирагев, 5. Пуняпон Пумвисет, 8. Жетсада Чудеч, 10. Наттавут Мадялан, 11. Ванлоп Пансомсуаи, 13. Чаивит Жамгражанг. 14. Варут Вангсама Аео. Австралия: 1. Анхело Константиноу, 4. Грегори Жиованели, 6. Вейд Меттю, 7. Тобиас Сито, 10. Даниэль Фогарти,. Захира: 2. Глен Келшоу, 3. Жаррод Басгер, 5. Дэйн Меррин, 8. Крис Полкинорн, 9. Грент Линч, 11. Дин Локхарт, 12. Роберто Майорана, 13. Бреин Гриффин Коллс, 14. Питер Спетис.
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Реал" ярим финалда "Атлетико"ни мағлуб этди, финалда "эл класико" кўрамиз
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади