UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вест Хэм" 3:1  0 23:05АПЛ. "Арсенал" - "Эвертон" 2:1  0 23:02"Ланс" — "Монпелье" ва "Мец" — ПСЖ ўйинлари учун асосий таркиблар маълум. Ҳусанов илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қилади  0 22:47Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик"  4 22:40АПЛ. "Челси" - "Борнмут" 2:1  0 22:35Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади"  3 22:25АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Юнайтед" 0:2  0 22:00Ла Лига. 37-турдаги 9та ўйин бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  7 22:00АПЛ. "Манчестер Сити" — 2023/24 йилги мавсум чемпиони!  67 21:05Суперлига. Олмалиқда 8 та гол урилган оқшомда ОКМК "Сўғдиёна"ни таслим қилди  21 21:02Суперлига. Водий дербисида "Навбаҳор" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Нефтчи"ни мағлуб этди  192 20:26"Сассуоло" B Серияга тушиб кетди. Клуб Италия олий дивизионида сўнгги 11 мавсумда иштирок этди  3 19:58Алексей Евстафеев "Дўстлик" бош мураббийи этиб тайинланди  3 19:34FourFourTwo талқинига кўра Европада ўйнаган энг яхши аргентиналик футболчи номи маълум  8 18:35Серия А. "Сассуоло" - "Кальяри" 0:2  0

Узбекистон

Насаф

Шерзод Аъзамов - 26', Артур Геворкян - 54', Илҳом Шомуродов - 83'

Олий лига. 1-тур

06/03/2016, 17:00

1
:
2
Тугади

Шўртан

Бош ҳакам: Ҳасан Рўзиев

45'
90'
22'  Мақсуд Каримов
26'  Шерзод Аъзамов
46'  Шароф Муҳитдинов (Азамат Алланиёзов)
54'  Артур Геворкян
54'  Баҳром Абдураҳимов
79'  Шуҳрат Муҳаммадиев (Бобир Абдихолиқов)
83'  Илҳом Шомуродов
83'  Баҳром Абдураҳимов
84'  Илҳом Шомуродов (Дониёр Нарзуллаев)
14'  Жамол Отақулов (Холмурод Холмуродов)
60'  Юсуф Бўриев (Сардор Расулов)
77'  Игорь Таран (Аббос Омонов)
89'  Лазиз Убайдуллаев
  • Ўйин якунланди! "Насаф" мавсумни ғалаба билан бошлади. "Насаф" - "Шўртан" 2:1
  • 90'
    Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
  • 89'
    Лазиз Убайдуллаев огоҳлантирилди.
  • 86'
    "Насаф" ўйинни назорат қилмоқда. Учрашув тугашига эса оз вақт қолмоқда.
  • 84'
    "Насаф": Ҳозиргина гол урган Илҳом Шомуродов ўрнига Дониёр Нарзуллаев майдонга тушди. Энди "Насаф" 4-4-2 схемасида ҳаракатланади.
  • 83'
    Гооооооллллллллл! Илҳом Шомуродов! Баҳром Абдурахимовнинг ошириб берган тўпини Илҳом Шомуродов боши билан дарвозага аниқ йўллади - 2:1.
  • "Насаф" 3-4-3 схемасига ўтди.
  • 81'
    "Насаф" олдинга бормоқда. "Шўртан" эса бутун жамоа бўлиб ҳимояга ўтган. Артур Геворкяннинг жарима зарбасидан йўллаган зарбаси ҳам самарали чиқмади.
  • 79'
    "Насаф": Шуҳрат Муҳаммадиев ўз ўрнини Бобир Абдихолиқовга бўшатиб берди.
  • 77'
    "Шўртан": Игорь Таран ўрнига Аббос Омонов майдонга тушди.
  • 74'
    Игорь Таран дарвозабон билан яккама-якка чиқиб борди ва қулай имкониятдан самарали фойдалана олмади. Қувватов бу вазиятда тўпга ўз вақтида чиқиб келди ва хавфни бартараф этди.
  • 73'
    "Насаф" яна секинлашди. Иккинчи бўлим стартидаги ҳужумлар ёмғири пасайди.
  • 69'
    Илҳом Шомуродов қулай вазиятга чиқиб борганди. Аммо "Насаф" ҳужумчиси қулай имкониятдан самарали фойдалана олмади.
  • 65'
    Ўйин темпи яна тушиб кетди.
  • 63'
    "Шўртан" бутун жамоа бўлиб ҳимояланмоқда. "Насаф" эса иккинчи голни уриш учун олдинга интилмоқда.
  • 60'
    "Шўртан"да ўзгариш: Юсуф Бўриев ўрнига Сардор Расулов майдонга тушди.
  • 57'
    "Насаф" катта куч билан ҳужумга ўтмоқда! Эркин Бойдуллаевнинг зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни қайтариб юборди. Бурчак зарбасидан сўнг эса Азамат Алланиязовнинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига, кейинги вазиятда эса тўп мўлжалга аниқ бормади.
  • 54'
    Артур Геворкян 11-метрлик нуқтадан аниқ зарба йўллади ва ҳисобни тенглаштирди.
  • 54'
    "Шўртан" дарвоза томон пенальти. Баҳром Абдурахимовни рақиб ҳимоячиси йиқитди.
  • 51'
    "Шўртан" рақиб босимига чидаб бермоқда. Бугун "оқ бўрилар"нинг мудоофа чизиғи анча ишончли ўйнамоқда. "Насаф"да эса дарвозага аниқ зарба берадиган футболчи топилмаяпти.
  • 48'
    Уҳҳҳҳҳ! "Насаф"да яна имконият! Азамат Алланиязовнинг фаоллиги эвазига ташкил этилган ҳужумни Абдурахимов ривожлантирди. Дилшод Раҳматуллаев жарима майдончаси ичида ўзи учун ноқулай келган тўпга мохирлик билан зарба йўллади. Аммо тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.
  • 47'
    "Насаф" танаффусдан сўнг фаол ўйнамоқда. Баҳром Абдурахимов жарима майдончаси ичидан дарвозани аниқ нишонга ола билмади. Ҳисоб тенглашиши мумкин эди.
  • 46'
    "Насаф"да биринчи ўзгариш: Шароф Муҳитдинов ўрнига Азамат Алланиязов майдонга тушди.
  • Иккинчи тайм бошланди.
  • Танаффус!
  • 45'
    Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
  • 44'
    Элдор Тожибоев дарвозаси томон биринчи бўлимда деярли аниқ зарба бўлгани йўқ. Тўп эса "аждарлар"да.
  • 41'
    "Насаф" футболчиларига иштиёқ етишмаётгандек. "Шўртан" асосан ҳимояда ўйнаётган бўлсада, рақибга нисбатан камроқ хато қилмоқда. Майдон эгалари эса оддий вазиятларда хато қилишмоқда.
  • 37'
    "Шўртан" жамоаси тўп назоратини "Насаф"га топширган. Майдон эгалари эса тўп билан муомаладан бошқа нарсани қойиллата олишмаяпти. Дарвоза томон зарба йўқ.
  • 35'
    Стадионга ташриф буюрган мухлислар зерикиб қолишгандек.
  • 33'
    "Насаф" жамоаси ҳужум ташкил этишда фаол эмас. "Шўртан"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш уларга насиб этмаяпти.
  • 31'
    Ўйин темпи юқори эмас. "Насаф" ҳам ҳужумда самарали ўйнамаяпти. "Шўртан" эса ҳисобдан келиб чиқиб ўйнашни бошлади. "Оқ бўрилар" рақибни қарши ҳужумда ушлашмоқчи...
  • 28'
    "Насаф" жамоаси ўйинда ташаббусни рақибга топшириб қўйди ва бундан "Шўртан" унумли фойдаланди. Меҳмонлар ҳозирча ҳимояда ишончли, ҳужумда эса яхши ҳаракат қилишмоқда.
  • 26'
    Гооллллл! "Шўртан" ҳисобда олдинга чиқиб олди. Меҳмонларнинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужумини бартараф этишда дарвозабон ва ҳимоячи тушунмовчиликка дуч келди ва Аъзамовнинг оёғидан тўп дарвоза тўрига йўл олди - 0:1.
  • 24'
    "Шўртан" ташаббусни ўз қўлига олмоқда. "Насаф" футболчилари ўйинни рақибга топшириб қўйишди.
  • 22'
    Юсуф Бўриев тезлик билан ҳужумга ўтаётганда Мақсуд Каримов уни майдон марказида йиқитди ва ҳакам томонидан сариқ карточка билан сийланди.
  • 19'
    "Шўртан"нинг кам сонли ҳужумларидан бири ўнг қанотдан ривож олди. Жарима майдончаси ичига ошириб берилган тўпни Санжар Қувватов ўз вақтида эгаллаб олди ва хавфни бартараф этди.
  • 18'
    "Насаф"нинг узоқ давом этган ҳужумини Эркин Бойдуллаев узоқдан зарба йўллаб якунламоқчи бўлди. Аммо зарбага бирозгина аниқлик етишмади.
  • 16'
    "Насаф" кичик устунлик билан ўйнамоқда. Аммо ўйин темпи юқори эмас. Жамоалар эҳтиёткорлик билан ўйнашмоқда.
  • 14'
    Жароҳат олган Жамол Отақулов ўйинни давом эттира олмайдиган бўлди. Унинг ўрнига Холмурод Холмуродов майдонга тушди.
  • 13'
    Шерзод Аъзамов бурчак зарбасидан сўнг тўпни боши билан дарвозага йўллади. "Насаф" ҳимоячиси мўлжалда бироз адашди.
  • 12'
    Хавфли вазият! "Насаф"да гол уриш учун ажойиб имконият бўлганди. Илҳом Шомуродов қулай имкониятдан фойдалана олмади. Унинг тепган зарбаси дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди. Тўп йўл-йўлакай рақиб футболчисига тегди ва мезбонлар бурчак зарбасини амалга оширишади.
  • 9'
    Жамол Отақулов ва Илҳом Шомуродов майдонда ётибди. Уларга жамоа шифокорлари тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.
  • 7'
    Жамоалар навбати билан ҳужумга ўтишди. Лекин ушбу ҳужумлар кутилганидек хавфли чиқмади.
  • 5'
    "Шўртан" таркибида собиқ "насафчилар" сони олтита. Игорь Таран, Ботир Қораев, Асрор Алиқулов, Суннатилло Мамадалиев, Лазиз Убайдуллаев ва Элдор Бойматов. Бугун бу футболчилар ўйинни асосий таркибда бошлашган.
  • 4'
    Эркин Бойдуллаев чап қанот орқали Раҳматовни ҳужумга чорлади. Бироқ мезбонларнинг бу ўйлаган режаси иш бермади. "Шўртан" энди ташаббусни ўз қўлига олишга интилмоқда.
  • 2'
    Майдон эгалари "Насаф" жамоаси тўпни ўзида сақлаган ҳолда позицион ҳужумга ўтмоқчи.
  • УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
  • Бугун стадионда мухлислар сони жуда кам.
  • Қарши шаҳридаги "Марказий" стадионда Ўзбекистон давлат мадҳияси янграмоқда. Қаршида янги мавсум очиқ деб эълон қилинди.
  • Ўтган мавсум якунлари бўйича 2015 йилда Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши футболчиси номига сазовор бўлган "Насаф" сардори Артур Геворкянга ПФЛ ходими Шерзод Ражабов махсус совринни топширди.
  • Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда...
  • "Насаф": 35.Санжар Қувватов, 31.Сайдулло Раҳматов, 4.Мақсуд Каримов, 23.Шерзод Аъзамов, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 20.Эркин Бойдуллаев, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 14.Шароф Муҳитдинов, 18.Баҳром Абдураҳимов, 17.Артур Геворкян, 9.Илҳом Шомуродов. Захира: 25.Элдор Суюнов, 5.Илдар Маматказин, 6.Азизжон Ғаниев, 19.Деян Больевич, 21.Азамат Алланиёзов, 38.Дониёр Нарзуллаев, 45.Бобир Абдихолиқов.
  • "Шўртан": 1.Элдор Тожибоев, 5.Ботир Қораев, 25.Асрор Алиқулов, 3.Ҳасанбой Эргашев, 4.Жамол Отақулов, 23.Юсуф Бўриев, 7.Олим Каримов, 8.Суннатилла Мамадалиев, 18.Элдор Бойматов, 22.Лазиз Убайдуллаев, 9.Игорь Таран. Захира: 12.Фаррух Турдалиев, 2.Элёр Интизомов, 6.Аббос Омонов, 10.Кенжа Тўраев, 15.Холмурод Холмуродов, 19.Маъруфхон Муродов, 21.Сардор Расулов.
  • Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Қаршида Ўзбекистон чемпионатига старт берилади. Олий лиганинг 1-тури доирасида "Насаф" Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси билан куч синашади.
Яндекс.Метрика