UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  22 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  1 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  0 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  11 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  4 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  3 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2

Узбекистон

Бунёдкор

Ўзбекистон кубоги. 4-тур

17/10/2015, 17:00

2
:
1
Тугади

Насаф

Артур Геворкян - 71', Шерзод Аъзамов - 74', Шерзод Аъзамов - 82'

Бош ҳакам: Равшан Эрматов

45'
90'
14'  Иван Милошевич
39'  Акром Комилов
64'  Акром Комилов
74'  Забиҳилло Ўринбоев (Воҳид Шодиев)
80'  Достонбек Ҳамдамов (Виктор Карпенко)
30'  Шуҳрат Муҳаммадиев
71'  Артур Геворкян
74'  Шерзод Аъзамов
82'  Шерзод Аъзамов
89'  Илҳом Шомуродов (Азамат Алланиёзов)
90'  Шоҳруҳ Гадоев
90'  Элдорбек Суюнов
90'  Шоҳруҳ Гадоев (Хамза Каримов)
  • 90+3'
    ЎЙИН ТУГАДИ! "НАСАФ" ЎЗ ТАРИХИДА ИЛК БОР ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ СОҲИБИГА АЙЛАНДИ!
  • 90+2'
    Шоҳруҳ Гадоев ўрнига Ҳамза Каримов тушди
  • 90+2'
    Элдорбек Суюнов ҳам вақтни чўзгани учун огоҳлантирилди
  • 90+1'
    Шоҳруҳ Гадоев огоҳлантирилди
  • 90'
    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди
  • 89'
    Илҳом Шомуродов ўрнига Азамат Алланиёзов тушди
  • 87'
    ЗАРБАААА! Бурчак тўпидан сўнг Ғофуров боши билан зарба берди, Суюнов ўз ўрнида!
  • 87'
    Карпенко кетма-кет иккинчи марта бурчак тўпини амалга оширди
  • 86'
    Ёмғир ёғишда давом этмоқда, лекин стадиондан ҳеч ким кетаётгани йўқ!
  • 85'
    Ўйинни стадиондан Аҳрол Иноятов, Равшан Ҳайдаров каби мутахассислар кузатиб боришмоқда
  • 82'
    Минорининг зарбасидан сўнг тўп Шерзод Аъзамовга тегиб дарвозага бориб тушди - 1:2.
  • 82'
    ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ! 1:2! САТО МИНОРИ!
  • 80'
    Достон Ҳамдамов ўрнига Виктор Карпенко тушди
  • 79'
    Зарба! Воҳид Шодиевнинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди
  • 77'
    "Насаф" иккита гол урганидан кейин ҳам ҳужум қилишни тўхтатгани йўқ
  • 75'
    Геворкяннинг бурчакдан узатиб берган тўпини Шерзод Аъзамов дарвозага йўллади!
  • 75'
    ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! 0:2! ШЕРЗОД АЪЗАМОВ!
  • 74'
    Забиҳилло Ўринбоев ўрнига Воҳид Шодиев тушди
  • 73'
    Абдураҳимовнинг жарима майдонига узатган тўпни Ашурматов қайтарди, акс ҳолда Илҳом Шомуродов турганди
  • 71'
    Артур Геворкян жарима тўпини чиройли тарзда дарвозага жойлаб қўйди, Зуҳуров тўпни қайтара олмади
  • 71'
    ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! 0:1! ГЕВОРКЯН
  • 70'
    Ашурматов жарима майдони чизиғи устида Геворкянни йиқитди. Хавфли жарима тўпи
  • 69'
    ЗАРБААА! Геворкян акробатик тарзда зарба берди, Зуҳуров тўпни эгаллаб олди
  • 68'
    ЗАРБАААААААААААААААА! Артур Геворкян ўнг қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!
  • 66'
    Бурчак тўпидан сўнг Зуаги боши билан зарба берди, Суюнов ўз ўрнида
  • 66'
    "Бунёдкор" бурчак тўпини ишлаб олди, Жиззахда ёмғир ёғмоқда.
  • 65'
    "Бунёдкор" 10 киши бўлиб қолмоқда...Энди нима бўлади? Кузатишда давом этамиз
  • 64'
    Акром Комилов! Иккинчи сариқ карточа олиб майдонни тарк этади! У Ҳамробековни йиқитганди
  • 62'
    Ҳозирча иккала жамоа мураббийлари ўзгаришларни амалга оширишга шошилишмаяпти. Улар ўйин 120 дақиқа давом этиши мумкинлигини жуда яхши билишади
  • 61'
    "Насаф" ҳужум қилишда давом этмоқда
  • 60'
    Илҳом Шомуродовнинг пасидан сўнг Гадоев кучли зарба берди, тўпни Зуҳуров қайтарди
  • 59'
    ЗАРБААААААААААА! ГАДОЕЕЕЕЕЕЕЕЕВ! ЗУҲУРООООООООООООВ!
  • 57'
    ЗАРБА! Гадоевнинг зарбаси йўлига Ғофуров тўғаноқ бўлди
  • 56'
    "Бунёдкор"дан жавоб ҳужуми! Бироқ Достон Ҳамдамов жарима майдони ичидан зарба бера олмади
  • 55'
    Яна "Насаф"нинг ҳужуми, Абдураҳимов ўнг қанотда Геворкянга тўп узатди, Артур ҳимоячини алдаб ўта олмади, Сайфиевнинг зарбаси эса осмону фалакка кетди!
  • 53'
    Бурчак тўпидан сўнг Одил Ҳамробеков тўпни боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ
  • 52'
    Тўпни қайтариш чоғида Зуҳуров кичик жароҳат олди, унга шифокорлар ёрдам кўрсатишди
  • 51'
    ЗАРБАААААААААААААА! Абдураҳимовдан қойилмақом зарба! Зуҳуров қийинчилик билан тўпни қайтарди!
  • 48'
    "Насаф"нинг тезкор қарши ҳужуми! Шомуродов-Геворкян-Гадоев комбинациясидан сўнг Шомуродов зарба берди, ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлишди
  • 47'
    Минори ҳужумда рақибга нисбатан қўпол ўйнади. Иккинчи бўлимни жамоалар бироз эҳтиёткор тарзда бошлашди
  • 46'
    Иккинчи бўлим бошланди
  • 45+1'
    Дастлабки бўлим тугади. Ҳозирча 0:0
  • 45'
    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
  • 45'
    Бурчак тўпидан сўнг Суюнов тўпни қайтарди
  • 44'
    Сал қолди! Фарруҳ Сайфиев ўз жарима майдони ичида хатога йўл қўйди, Элдор Шомуродов тўпни олиб қўйганида гол бўларди
  • 43'
    Қандай ажойиб пас! Баҳром Абдураҳимов жарима майдони сари бораётган Гадоевни кўра олди, Шоҳруҳ эса зарба бера олмади
  • 42'
    Энди "Насаф" ҳужумчиси Илҳом Шомуродов боши билан дарвозага зарба берди, Зуҳуров тўпни ушлаб олди
  • 41'
    ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯТ! Сато Минори чаққон ҳаракатлари билан жарима майдонига кириб бориб ҳаводан тўпни узатди, ҳужумга етиб келган Акром Комиловнинг бош билан берган зарбаси салгина ноаниқ кетди!
  • 39'
    Акром Комилов. Шуҳрат Муҳаммадиевни йиқитгани учун
  • 38'
    ЗАРБААА! Геворкян жарима майдони ташқарисидан кучли зарба берди! Зуҳуров тўпни қайтаришга эришди!
  • 36'
    Геворкяннинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди.
  • 35'
    "Насаф" бурчак тўпига эга бўлди.
  • 32'
    Эркин Бойдуллаевнинг жарима майдонига узатган тўпини Зуҳуров ушлаб олди
  • 30'
    Шуҳрат Муҳаммадиев. Акром Комиловни йиқитгани учун
  • 26'
    Ўйин темпи бирозгина тушди, жамоалар дастлабки дақиқаларда жуда юқори темпда ўйнашди
  • 25'
    "Бунёдкор"дан жавоб ҳужуми, бироқ бу сафар ҳам ҳужум охиригача етгани йўқ. Достон Ҳамдамов фаол ўйнаганди бу вазиятда
  • 24'
    ЗАРБААА! Ҳамробековнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Гадоев дарвозага йўллади, Зуаги тўпни қайтарди
  • 22'
    Хавфли вазият! Абдураҳимов ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Ашурматов тўпни қайтарди, кейин Зуҳуров тўпни эгаллаб олди
  • 20'
    Ўйиндан иссиққина фотоларни сайтимизнинг фотогалерея бўлими орқали томоша қилинг.
  • 19'
    Қойил Ашурматов! Абдураҳимовнинг тезкор рейдини Рустам ажойиб подкат билан тўхтатиб қолди
  • 18'
    ЗАРБА! Ўнг қанотдан оширилган тўпни Зуаги боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!
  • 16'
    Қарши ҳужумда "Насаф"чиларда имконият бўлди. Акмал Шораҳмедовнинг хатосидан Илҳом Шомуродов фойдалана олмади
  • 15'
    Хавфли вазият! "Қалдирғочлар"нинг тезкор қарши ҳужуми, бироқ Элдорнинг паси ўхшамади. Бурчак тўпидан сўнг Ғофуров боши билан зарба берди, Суюнов тўпни ушлаб олди
  • 14'
    Иван Милошевич. Илҳом Шомуродовни йиқитгани учун
  • 13'
    "Насаф" ҳимоячилари хатога йўл қўйишди, аммо Забиҳилло Ўринбоев имкониятдан фойдалана олмади
  • 12'
    Муҳаммадиев ўнг қанотда тўпни жарима майдонига узатди, Гадоев боши билан зарба берди, Зуҳуров ўз ўрнида
  • 11'
    Энди "Насаф"дан ҳужум. Геворкяннинг ҳаводан узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди. Кейинги уринишда Гадоев ноаниқ зарба берди
  • 8'
    Мана "Бунёдкор"нинг ҳужуми, Акмал Шораҳмедов ўнг қанотдан узатган тўпини Шерзод Аъзамов қайтарди
  • 6'
    "Бунёдкор" кўпроқ ҳимояланмоқда, "аждарлар"нинг шаштлари баландроқ
  • 3'
    Жарима майдонига узатилган тўпни Ғофуров боши билан қайтарди
  • 3'
    Ўйинни қаршиликлар анча фаол тарзда бошлашди, ҳозир Ғофуров Геворкянни йиқитди. Жарима тўпи
  • 2'
    Геворкян бурчак тўпини амалга оширди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди
  • 1'
    Хавфли вазият! Шуҳрат Муҳаммадиев ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатиб берди, тўпни Ашурматов қайтарди, сал қолса Рустам автогол муаллифи бўлар эди!
  • 1'
    ЎЙИН БОШЛАНДИ!
  • Бугун "Бунёдкор" оқ, "Насаф" кўк рангли либосда ҳаракат қилишади
  • Диққат иккала жамоа майдонга тушиб келишди!
  • Стадион мухлислар билан деярли тўлган, учрашув бошланишига оз қолмоқда
  • Ҳар иккала жамоа футболчилари майдонга тушишга тайёр туришибди
  • Рашван Эрматов ўз фаолиятида бешинчи марта Ўзбекистон кубоги финалида ишлайди. Бу борада у мутлоқ рекордчига айланиб олади.
  • «Насаф»: 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 9.Илҳом Шомуродов, 17.Артур Геворкян (С), 18.Баҳром Абдураҳимов, 20.Эркин Бойдуллаев, 22.Шохруҳ Гадоев, 23.Шерзод Аъзамов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Одил Ҳамробеков, 34.Фарруҳ Сайфев Захира: 30.Ўткир Юсупов, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Акрамжон Баҳриддинов, 10.Кенжа Тўраев, 16.Алишер Юсупов, 32.Хамза Каримов, 41.Азамат Алланиёзов
  • «Бунёдкор»: 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 6.Анвар Ғофуров (С), 7.Шакер Зуаги, 9.Минори Сато, 13.Иван Милошевич, 17.Достонбек Ҳамдамов, 19.Забиҳилло Ўринбоев, 22.Рустамжон Ашурматов, 39.Элдор Шомуродов, 48.Акрамжон Комилов Захира: 45.Акбар Тўраев, 5.Дилшод Жўраев, 14.Воҳид Шодиев, 20.Самир Бекрич, 27.Сардор Собирхўжаев, 77.Виктор Карпенко, 88.Анвар Ражабов
  • Ҳакамлар: Равшан Эрматов (Тошкент), Абдуҳамидулло Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент), Бахтиёр Намозов (Тошкент) Назоратчи: Артём Арутюнов (Тошкент).
  • Стадионга мухлислар ташрифи давом этмоқда
  • Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! Ўзбекистон кубоги финалининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Яндекс.Метрика