UZ

Сўнгги янгиликлар

00:32Расман: "Милан" Павлович трансферини эълон қилди  1 00:01"Атлетико" "Барселона" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 23:31ЕЧЛнинг янги формати тасдиқланди: анъавий гуруҳ босқичи ўтмишга айланди, қуръани махсус компьютер ўтказади  9 22:30Аёллар футболи афсонаси Марта ўзининг Олимпиададаги катта эҳтимол билан сўнгги ўйинида қизил карточка олди  1 21:43Расман: АПЛ "Манчестер Сити"ни жаримага тортди  2 21:18Килиан Мбаппе ўзи ўйнаган клубни расман сотиб олди  2 20:49Юрген Клопп қачон мураббийликка қайтиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  3 20:25Расман: "Насаф" сербиялик вингер трансферини эълон қилди  8 19:46Суперлигада тоза ўйин вақти ошди  6 19:20"Боруссия" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олади  0 18:43Расман: U-20 Осиё кубогида чемпион бўлган футболчимиз легионерга айланди  8 18:18Флик "Барса" ҳақида: "Манчестер Сити"дек иш тутмоқчимиз"  0 17:41"Барселона" Европа чемпионининг трансфери устида ишлашни бошлади  3 16:53"Пахтакор" фахрийлари 11 август куни Минскда "Динамо"га қарши ўйнайди  8 16:11Ўзбекистон терма жамоаси амалдаги Жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  9

Узбекистон

Насаф-2

Биринчи лига. 26-тур

17/10/2015, 15:00

5
:
0
Тугади

Оқ-тепа

45'
90'
35'  
38'  
53'  
55'  
58'  
  • 90+2'
    Учрашув якунланди. "Оқ-тепа" футболчилари йирик ҳисобда ғалаба қозонди. 0:5.
  • 90'
    Учрашувга 2 дақиқа қўшиб берилди.
  • 88'
    Искандар Қурбонов ўрнига Шоҳруҳ Сафаров, Дилмурод Жумаев ўрнига Дилшод Саидов ҳаракат қилади.
  • 81'
    Мезбонлар қарши ҳужумда меҳмонларни жазолашларига бир баҳя қолди. Аммо ҳужумчига тажриба етишмади.
  • 76'
    Берумий Абдунабиев чап қанотда Жўрабек Собиров билан "стенка" ўйнаб катта тезликда жарима майдони ичига кириб борди ва дарвозага зарба йўллади. Захирадан майдонга тушган дарвозабон тўпни уриб юборишга улгурди.
  • 75'
    Ҳисоб 0:5 кўринишида бўлса-да, меҳмонлар ҳужум қилишдан тўхтаётгани йўқ.
  • Оқ-тепанинг марказий ярим ҳимоячиси Собир Усмонхўжаев ўнг қанот ҳимоясида, марказий ҳимоячи Жалолиддин Саидов ҳужум ортида тўп сурмоқда.
  • 71'
    Бунёд Шодиев ўрнини Зийнатилло Икромжоновга бўшатиб берди.
  • 69'
    Оқ-тепа дарвозабони ҳам алмашди. Михаил Наумов ўрнини Рустам Дадабоевга бўшатиб берди.
  • 65'
    Темур Ҳакимов ўз ўрнини Жалолиддин Саидовга бўшатиб берди.
  • 63'
    Меҳмонлар дарвозабони алмашди. Жавоҳир Комилов ўрнига Азамат Аҳмедов ҳаракат қилади.
  • 62'
    Абдул Азиз Юсупов ўрнига Берумий Абдунабиев майдонга тушди. Темур Кагиров ўрнига Темур Яфаров ҳаракат қилади.
  • 58'
    Отабек Комилжонов ўрнига Даврон Тўраев ҳаракат қилади.
  • 58'
    Ҳисоб 0:5. Абдул Азиз Юсупов ўнг қанотдан жарима майдони ичига кириб борди ва ўткир бурчакда турган бўлишига қарамасдан кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди.
  • 55'
    Нажмиддин Нормуродов огоҳлантирилди.
  • 55'
    Ҳисоб 0:4. Аҳмаджоновнинг ажойиб тўп узатишидан кейин дарвозабон билан бирга бир чиққан Абдул Азиз Юсупов дарвозабонни ҳам алдаб ўтиб, бўш қолган дарвозани нишонга олди.
  • 53'
    Темур Ҳакимов дублини нишонламоқда. Жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олган ҳужумчи ерлатиб дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олди.
  • 46'
    Иккинчи бўлим бошланди!
  • Биринчи бўлим якунланди! Танаффус! Қаршида ёмғир ёғишни бошлади. "Оқ-тепа" футболчилари ечиниш хонасига, "Насаф-2" аъзолари захира ўриндиғига йўл олди.
  • 45'
    Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди.
  • 43'
    Оқ-тепанинг икки тўпурари ўз ҳисобига биттадан гол ёзиб қўйди.
  • 38'
    Меҳмонлар чиройли комбинация ташкил қилишди. Ўнг қанотда 28 метрлардан белгиланган жарима зарбасини ўйинга киритишда барча футболчилар тўпдан ўтиб кетишди. Ҳакимов ўзидан олдин тўпдан ўтиб кетган Раҳимовнинг йўлига тўпни ташлаб берди. Анвар тўпни ҳаволатиб жарима майдони ичига етказди. Тўп йўл-йўлакай футболчиларнинг бирига тегиб йўналишини ўзгартирди. Ҳимоячиларнинг эътиборидан четда қолган Магерамов дарвозабон қаршисида ёлғиз қолиб тўпни дарвозага йўллади. Тўп дарвозабондан ўтиб кетган эди. Бунга тайёр турган Юсупов бўш қолган дарвозани ишғол қилиб қўя қолди.
  • 38'
    Ҳисоб 0:2. Гол муаллифи Абдул Азиз Юсупов.
  • 35'
    Гол урилган вазиятда меҳмонлар узоқ тўп узатишлар орқали жарима майдони ичига киришди. Марказда Умиров тўпни юқоридан Юсуповга етказганди. Абдул Азиз тўпга бўйи етмади. Ундан ўтган тўпни ҳимоячи қуршовида бўлган Ҳакимов 5-6 метрлардан кучли зарба билан дарвозага йўллади.
  • 35'
    Оқ-тепа ҳисобни очди. Гол муаллифи Темур Ҳакимов.
  • 33'
    УҲ! Оқ-тепадан яна бир хавфли зарба. Анвар Раҳимовнинг ўнг қанотдан жарима майдони ичига етказиб берган тўпини Жўрабек Собиров оёғига тўғирлаб дарвозага йўллади. Комилов ҳаводан бурчакка йўл олган тўпни катта қийинчилик билан бартараф қилди.
  • 31'
    Негадир жамоаларнинг ўйини қовушиб кетмаяпти.
  • 28'
    Ўзгариш амалга оширилди. Раҳимбердиев ўрнига Умиров ҳаракат қилади.
  • 25'
    Оқ-тепа сафида ўзгариш бўлади. 19-дақиқада бурнидан жароҳат олган Турсунбой Раҳимбердинв ўз ўрнини Давронбек Умировга бўшатиб беради.
  • 23'
    Тажриба борасида устун бўлган меҳмонлар борган сари мезбонлар дарвозасига яқинлашиб бормоқда.
  • 16'
    УҲ! Ҳакимов ўнг қанотда мезбонлар аъзосидан тўпни олиб қўйиб, катта тезликда жарима майдонига яқинлашди ва оҳиста зарба йўллади. Дарвозанинг узоқ бурчагига йўлланган чиройли зарбани дарвозабон ушлаб олди.
  • 14'
    Устунлик меҳмонлар қўлида. Лекин дарвозага аниқ зарба йўқ.
  • 10'
    Меҳмонлардан дарвоза томон кетма кет учта зарба, лекин зарбалар дарвозага етиб боргани йўқ. Қорақуловнинг биринчи зарбаси жамоадоши Юсуповга теккан бўлса, иккинчи зарбасии ҳимоячилар бартараф қилди. Учинчи зарбани Раҳимов йўллади. Анварнинг зарбаси юқорига кетди. Ҳамма зарбалар жарима майдони ташқарисидан йўлланди.
  • 7'
    Ҳозирча кураш жарима майдонлари атрофида кечмоқда.
  • 2'
    УҲ! Қорақуловнинг 25 метрлардан белгиланган жаримадан йўллаган зарбасини дарвозабон катта қийинчилик билан бартараф қилди.
  • 1'
    Учрашув бошланди!
  • Захирадагилар: 35. Рустам Дадабоев, 2. Жалолиддин Саидов, 5. Темур Яфаров, 6. Фарҳод Мирааҳматов, 11. Берумий Абдунабиев, 20. Илдар Магдеев, 28. Давронбек Умиров.
  • “Оқ-тепа”: 1. Михаил Наумов, 7. Анвар Раҳимов, 8. Жўрабек Собиров, 10. Темур Ҳакимов, 14. Зафаржон Қорақулов, 15. Собир Усмонхўжаев (сардор), 18. Турсунбой Раҳимбердиев, 19. Темур Кагиров, 22. Вусол Магерамов, 24. Маъруф Аҳмаджонов, 26. Абдул Азиз Юсупов.
  • Захирадагилар: 23. Азамат Аҳмедов, 5. Зийнатилла Икромжонов, 14. Сирожиддин Еттибоев, 17. Даврон Тўраев, 18. Худоёржон Саъдуллаев, 28. Дилшод Саидов, 34. Шоҳруҳ Сафаров.
  • “Насаф-2”: 21. Жавоҳир Комилов, 16. Нажмиддин Нормуродов (сардор), 8. Искандар Қурбонов, 10. Худойберди Холиқов, 19. Акмалжон Олимов, 20. Отабек Комилжонов, 22. Бунёд Шодиев, 27. Дилмурод Жумаев, 33. Абдулазиз Нишонбоев, 42. Самандар Шукуралиев, 57. Бобурмирзо Ғофуров.
  • Ассалому алайкум! Ўзбекистон Биринчилигининг 2-босқич, 12-тур доирасидан ўрин олган "Насаф-2" - "Оқ-тепа" жамоалари ўртасидаги беллашувнинг матнли трансляциясини шу саҳифада ўқиб боришингиз мумкин.
Яндекс.Метрика