UZ

Сўнгги янгиликлар

21:43Расман: АПЛ "Манчестер Сити"ни жаримага тортди  2 21:18Килиан Мбаппе ўзи ўйнаган клубни расман сотиб олди  1 20:49Юрген Клопп қачон мураббийликка қайтиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  3 20:25Расман: "Насаф" сербиялик вингер трансферини эълон қилди  6 19:46Суперлигада тоза ўйин вақти ошди  5 19:20"Боруссия" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олади  0 18:43Расман: U-20 Осиё кубогида чемпион бўлган футболчимиз легионерга айланди  7 18:18Флик "Барса" ҳақида: "Манчестер Сити"дек иш тутмоқчимиз"  0 17:41"Барселона" Европа чемпионининг трансфери устида ишлашни бошлади  2 16:53"Пахтакор" фахрийлари 11 август куни Минскда "Динамо"га қарши ўйнайди  7 16:11Ўзбекистон терма жамоаси амалдаги Жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  8 15:29Расман: "Навбаҳор" ёзда 7 футболчини ўз сафига қўшиб олди  18 14:57"Мен ҳамон МЮ билан АПЛ ва ЕЧЛни ютишни орзу қиламан"  4 14:32Англия терма жамоаси футболчиси тез орада "Атлетико"га ўтади  2 13:33Гвардиола: "Улар бизга муаммо туғдиришди"  5

Узбекистон

Насаф

Илҳом Шомуродов - 45'

Олий лига. 25-тур

12/10/2015, 18:00

0
:
1
Тугади

Нефтчи

45'
90'
12'  Мақсуд Каримов
23'  Одилжон Ҳамробеков
45'  Илҳом Шомуродов
45'  Шерзод Аъзамов
52'  Одилжон Ҳамробеков (Азиз Ғаниев)
70'  Эркин Бaйдуллаев
75'  Шоҳруҳ Гадоев (Акром Баҳриддинов)
85'  Азамат Алланиёзов (Алишер Юсупов)
31'  Дилёрбек Эрматов
60'  Бахтиер Ёқубов (Акмал Холматов)
73'  Рўзимбой Аҳмедов (Мурод Бобожонов)
79'  Шерзод Ҳакимов (Отабек Исроилов)
  • 90+3'
    Ўйин тугади. "Насаф" ўз майдонида "Нефтчи"ни мағлуб этди - 1:0.
  • 90+2'
    Майдон эгалари мана шу ҳисобни сақлаб қолишга уринишмоқда
  • 90'
    Алишер Юсуповнинг амалга оширган жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди
  • 90'
    Асосий вақтга 3 дақиқа қўшилди
  • 89'
    Акром Баҳриддиновга нисбатан қўполлик ишлатилди. Қаршиликлар чамаси 35 метрлардан жарима тўпини амалга оширишади
  • 86'
    ЗАРБА! Акмал Холматов жарима тўпидан сўнг дарвозани нишонга олди, Суюнов тўпни қайтарди
  • 85'
    Ўзгариш. "Насаф"да Азамат Алланиёзов ўрнига Алишер Юсупов тушди
  • 81'
    Илҳом Шомуродов олдинга ўтди, бироқ Шукурали Пўлатовнинг юришини тўхтатди
  • 79'
    "Нефтчи"да ўзгариш: Шерзод Ҳакимов ўз ўрнини Отабек Исроиловга бўшатиб берди.
  • 78'
    Ажойиб ҳужум! Эркин Бойдуллаевнинг фаоллиги эвазига ташкил этилган ҳужумни Баҳром Абдурахимов самарали якунлай олмади. Абдурахимов тепган зарбани Черемесин эгаллаб олди.
  • 77'
    "Насаф"нинг ҳужумини Алланиязов ривожлантирди ва Илҳом Шомуродов ҳужумга сўнгги нуқтани қўймоқчи бўлди. Бироқ Шомуродовнинг зарбасига аниқлик етишмади.
  • 75'
    "Насаф": Шоҳруҳ Гадоев ўрнига Акром Баҳритдинов майдонга туширилди.
  • 73'
    "Нефтчи": Рўзимбой Аҳмедов ўз ўрнини Муроджон Бобожоновга бўшатиб берди.
  • 71'
    Эркин Бойдуллаев огоҳлантирилди
  • 70'
    Яна бир вазият! Шерзод Ҳакимовда ҳам гол уриш учун қулай имконият бўлганди!
  • 69'
    Хавфли вазияяяяяяяяяяят! Рўзимбой Аҳмедов Элдор Суюнов билан бирга бир вазиятга чиқиб борди, бироқ посбон тўпни қайтарди!
  • 67'
    "Насаф" - "Нефтчи" учрашувини 6170 нафар томошабин стадиондан кузатиб бормоқда.
  • 66'
    ЗАРБАА! Баҳром Абдураҳимов чамаси 16 метрлар масофадан айланма зарба билан тўпни узоқ бурчакка йўналтирди. Зарба бироз ноаниқ чиқди.
  • 65'
    Ўзгариш. "Нефтчи". Бахтиёр Ёқубов ўрнига Акмал Холматов тушди
  • 58'
    Ўйин темпи бироз пасайди. "Насаф" бироз куч тежаган ҳолда ўйнаётгандек. Олдинда уларни муҳим баҳс, Ўзбекистон Кубоги финали кутиб турибди.
  • 55'
    Шуҳрат Муҳмаадиевнинг қанотдан ошириб берган тўпига Азамат Алланиязов боши билан зарба йўллади. Бирозгина ноаниқ.
  • 52'
    Ўзгариш. "Насаф"да Одил Ҳамробеков ўрнига Азиз Ғаниев тушди
  • 48'
    "Нефтчи"нинг ҳужуми охирига етмай қолди
  • 46'
    Иккинчи бўлим бошланди
  • Биринчи бўлим тугади. Танаффус! Ҳозирча майдон эгалари кичик устунлик билан танаффусга чиқиб кетишди.
  • 45'
    ГООООООООООООЛ! Илҳом Шомуродов! Бурчак зарбасидан сўнг Шерзод Аъзамов боши билан тўпни Шомуродов тарафга узатди, Илҳом эса бу вазиятдан унумли фойдаланди! "Насаф" ҳисобда олдинга чиқиб олди.
  • 44'
    "Насаф" дарвозабони Элдорбек Суюнов ҳозир ўз постини ташлаб рақибнинг тезкор ҳужумини бартараф этишда жонбозлик кўрсатди.
  • 43'
    "Нефтчи" бугун қарши ҳужумга таяниб ўйнамоқда.
  • 40'
    "Насаф" катта куч билан олдинга бормоқда. "Нефтчи" эса ҳимояланишда бехато ўйнамоқда. Илгиз Танташев "Насаф" фойдасига иккинчи маротаба бурчак зарбаси белгилашга жазм этмади.
  • 38'
    "Нефтчи" мезбонларни қарши ҳужумда жазолаши мумкин эди. Шерзод Ҳакимовни сўнгги паллада Одил Ҳамробеков зарарсизлантира олди.
  • 34'
    "Насаф" катта куч билан олдинга бормоқда. Баҳром Абдурахимов ва Шуҳрат Муҳаммадиев жуда чиройли комбинацион ҳужум уюштирди. Азамат Алланиязовнинг бош билан йўллаган зарбасини Черемесин ушлаб олди.
  • 34'
    "Насаф" катта куч билан олдинга бормоқда. Баҳром Абдурахимов ва Шуҳрат Муҳаммадиев жуда чиройли комбинацион ҳужум уюштирди. Азамат Алланиязовнинг бош билан йўллаган зарбасини Черемесин ушлаб олди.
  • 31'
    Дилёрбек Эрматов Муҳаммадиевга қарши очиқчасига қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.
  • 27'
    "Насаф"нинг ҳужуми пайтида Илҳом Шомуродов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
  • 24'
    "Нефтчи"нинг бу галги ҳужумини Рўзимбой Аҳмедов самарали якунлашга интилди. Аҳмедовнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
  • 23'
    Огоҳлантириш: Одилжон Ҳамробеков.
  • 22'
    Ажойиб ҳужум ва кучли зарба! Баҳром Абдурахимовнинг кучли зарбасини Черемесин қайтариб қолишга эришди. Бу сафар фарғоналиклар посбони ишончли ўйнади ва жамоаси жонига оро кирди.
  • 20'
    Хавфли вазият! "Насаф"нинг яна бир ҳужуми. Баҳром Абдурахимовнинг узоқдан тепган зарбасини ушлашда Черемесин ишончли ўйнай олмади. "Нефтчи" ҳимоячилари хавфни бартараф этишди
  • 17'
    "Насаф" ҳужумкорликни оширди. Ўнг қанотдан Шуҳрат Муҳаммадиев мезбонлар ҳужумини ривожлантирди ва бурчак тўпи ишлади. Бурчак зарбасидан сўнг Черемесин тўпга чиқишга хатога йўл қўйди. Шерзод Аъзамовнинг жарима майдончаси атрофидан йўллаган кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади.
  • 14'
    "Нефтчи" олдинга ўтди. Кетма-кет амалга оширилган иккита бурчак зарбаси ҳам "Нефтчи"га самара келтирмади.
  • 12'
    Огоҳлантириш. "Насаф" ҳимоячиси Мақсуд Каримов сариқ карточка билан сийланди.
  • 11'
    Тўп назорати тўлиқ "Насаф" қўлига ўтган. "Насаф"ни бугунги ўйинда сардор сифатида бошлаб тушган Эркин Бойдуллаев ҳозирча етакчилигини намойиш этмоқда.
  • 8'
    "Нефтчи"нинг рақиб дарвозаси томон тепган биринчи зарбаси. Аббос Махсталиевнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
  • 6'
    Рўзимбой Аҳмедов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
  • 4'
    Ҳозирча кичик устунлик мезбонлар тарафида. "Насаф" позицион ҳужум ташкил этишни режалаштирмоқда.
  • 2'
    "Насаф"нинг дастлабки ҳужуми ўнг қанотдан ташкил этилди. Лекин бу вазиятда меҳмонлар ҳимояси ишончли ўйнади ва хавфни бартараф этди.
  • УЧРАШУВ СТАРТ ОЛДИ!
  • Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда.
  • "Нефтчи": 30.Евгений Черемесин, 3.Шукурали Пўлатов, 6.Баҳтиёр Ёқубов, 9.Шерзод Ҳакимов, 20.Дилёрбек Эрматов, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 22.Рўзим Аҳмедов, 27.Адриан Кашкавал, 33.Сардор Раҳманов, 44.Умиджон Қодиров, 38.Аббос Махсталиев.
  • "Насаф": 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 9.Илҳом Шомуродов, 18.Баҳром Абдурахимов, 20.Эркин Бойдуллаев (с), 22.Шоруҳ Гадоев, 23.Шерзод Аъзамов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Одилжон Ҳамробеков, 34.Фарруҳ Сайфиев, 41.Азамат Алланиязов.
  • Бугун Олий лиганинг 25-тур доирасидаги "Насаф" - "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтади. Ушбу жамоалар турнир жадвалида ёнма-ён жойлашишган. "Нефтчи" тўртинчи поғонани ўзиники қилиб турган бўлса, қаршиликлар улардан бир поғона юқорида, яъни учинчи ўринда боришмоқда.
  • Қарши "Марказий" стадионидан ўз репортажимизни бошлаймиз.
  • Ўйин соат 18:00да бошланади.
  • Олий лиганинг 25-туридан ўрин олган "Насаф" - "Нефтчи" ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин.
Яндекс.Метрика