UZ

Сўнгги янгиликлар

22:30Англия кубоги. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди. Бош соврин учун рақиб — "Кристал Пэлас"  29 22:24"Ливерпуль" — АПЛ чемпиони!  17 22:10Суперлига. "Насаф" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва мусобақа жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  20 21:51Григорий Колосовский: "Олимпик-Mobiuz" қандай футбол ўйнаш кераклигини кўрсатиб қўйди"  0 21:40Анвар Бердиев: "Футболчиларимизда ўзига бўлган ишонч етишмади"  0 21:35Элит ОЧЛ. Чорак финалнинг сўнггида баҳсида "Кавасаки Фронтале" ва "Ал Садд" ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  4 21:21Фарҳод Нишонов "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин: "Ғалабага ҳақли эдик, бошқа вазиятларимиздан фойдаланганимизда ҳисоб йириклашиб кетарди"   2 20:57Рюдигер класикодаги ҳакам билан боғлиқ воқеа учун оммадан узр сўради  15 20:35РПЛ. "Химки" — "Акрон" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди, Эсанов эса захирада қолдирилди  0 20:04"Сабаҳ" — "Қорабоғ". Раҳмоналиев захирада  0 20:03"Кайсериспор" — "Ризеспор". Алиқулов асосий таркибда  2 20:01"Рубин" — "Факел". Ашурматов захирада  0 20:00Суперлига. "Шўртан" бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" майдонида ютқазди  4 20:00АПЛ. МЮ "Борнмут" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди, мезбонлар 70-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишганди  8 19:58А Серия. "Рома" меҳмонда чемпионлик учун курашаётган "Интер"ни мағлуб этди, Шомуродов ягона голга ассистентлик қилди  44

Ўзбекистон

Зомин

Биринчи лига. 24-тур

02/10/2015, 16:00

0
:
2
Тугади

Оқ-тепа

45'
90'
26'  
60'  
  • Учрашув якунланди. Ҳисоб: 2:0.
  • 90+3'
    Бекзод Мирзамуродов ўрнига Аслиддин Мелибоев ҳаракат қилади.
  • 90'
    Исломбек Бийтўраев ўрнига Лутфулла Файзуллаев ҳаракат қилади.
  • 90'
    "Зомин" дарвозасига пенальти. Темур Ҳакимовнинг зарбасини Шоҳруҳ Эшбўтаев қайтарди.
  • 88'
    Темур Ҳакимов 25 метрлардан белгиланган жарима зарбасини ноаниқ бажарди.
  • 87'
    Илдар Магдеев ўрнига Шаҳзод Анваров майдонга тушди.
  • 85'
    Сўнгги дақиқаларда устунлик меҳмонлар қўлида. Аммо дарвозага зарбалар йўқ. Мезбонлар қарши ҳужумдан фойдаланишга ҳаракат қиляпти.
  • 83'
    Илдар Магдеев огоҳлантирилди.
  • 79'
    Жўрабек Собиров ўнг қанотдан жарима майдони ичига кириб, зарба берди. Озгина хато.
  • 77'
    Жўшқин Отабеков ўрнига Элдор Каримов ҳаракат қилади.
  • 72'
    Собир Усмонхўжаевга қўполлик ишлатган Асилжон Мансуров майдондан четлатилди. Қаттиққўллик қилишга ҳаракат қилаётган ҳакам ўйинни қўлдан чиқариб юборяпти.
  • 70'
    Абдул Азиз Юсупов ўрнига Берумий Абдунабиев майдонга тушди.
  • 68'
    Энди меҳмонларнинг захирадан майдонга тушган футболчиси Суҳроб Саримсоқов огоҳлантирилди.
  • 66'
    Магдеев - Ҳакимов ажойиб комбинация ташкил қилишди. Бироқ сўнгги зарбани йўллашда Усмонхўжаевга куч етишмади. Унинг зарбасини дарвозабон осонлик билан ушлаб олди.
  • 64'
    Захирадан майдонга тушган Абдураҳмон Абдулҳақов огоҳлантирилди.
  • 62'
    Жамоаларда ўзгариш: "Зомин"да Сардорбек Иномжонов ўрнига Абдураҳмон Абдулҳақов майдонга тушди. "Оқ-тепа"да Анвар Раҳимов ўрнига Суҳроб Саримсоқов ҳаракат қилади.
  • 60'
    ГОЛ! Достон Тошматов "Зомин"нинг иккинчи голини урди. Наумов пенальтини қайтарган эди. Қайтган тўпни Тошматов дарвозага тўғирлади.
  • 58'
    "Оқ-тепа" дарвозасига пенальти белгиланди.
  • 56'
    Яфаров Мансуровни қўполлик билан тўхтатиб қолгани сабабли огоҳлантирилди.
  • 55'
    Ҳимоячиларнинг хатосидан кейин жарима майдони ичида Достон Тошматов ерлатиб дарвозага зарба йўллади. Наумов тўпни ушлаб олди.
  • 55'
    Ўйин яна қизишни бошлади.
  • 52'
    Анвар Раҳимов 20 метрлардан зарба йўллади. Зарба кучсиз чиқди.
  • 47'
    Меҳмонлардан ҳужум. Марказда Усмонхўжаев Ҳакимовни қулай вазиятга чиқарди. Темур бир ҳимоячини чалғитиб дарвозага диоганал кўринишда зарба йўллади. Бироз хато.
  • 46'
    Шукурулло Жониқулов огоҳлантирилди.
  • Иккинчи тайм бошланди!
  • Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!
  • 45'
    Майдоннинг ҳолати жуда ёмонлигидан "Зомин" футболчиси майдон марказида икки марта йиқилиб тушди.
  • 44'
    Биринчи бўлимга вақт қўшиб берилмади.
  • 43'
    Устунлик меҳмонлар қўлида.
  • 39'
    УҲ! Меҳмонлардан яна бир ҳужум. Зафар Қорақулов ўнг қанотдан тўпни ерлатиб дарвоза томон етказди. Тўп ҳаммадан ўтиб кетди. Абдул Азиз Юсупов яна тўпни дарвозага тўғирлашга кечикди.
  • 29'
    УҲ! "Оқ-тепа"нинг энг хавфли ҳужуми. Ўнг қанотдан Темур Ҳакимов тўпни жарима майдони ичига етказди. Ҳимоячи тўпни қайтарди. Қайтган тўпни Жўрабек Собиров дарвозага ерлатиб йўллади. Магдеев тўп йўналишини бироз ўзгартирди. Тўп ҳимоячи ва дарвозабондан ўтиб кетди. Абдул Азиз Юсупов устун олдида тўпга оёқ қўйишга улгурмади. Акс ҳолда гол бўларди!
  • 28'
    Анвар Раҳимов огоҳлантирилди.
  • 26'
    ГОЛ! Чап қанотда тўп учун курашда тўп Магерамовнинг қўлига тегди. Белгиланган жарима тўпини Элдор Эргашев жарима майдони ичига етказди. Шу вақтгача "Оқ-тепа" дарвозасига икки марта зарба йўллаган Сардор Иномжонов бош билан ҳисобни очди.
  • 24'
    УҲ! Учрашувдаги энг хавфли вазият. Жарима майдони ичидаги пала-партишликдан кейин Азамат Абдуллаев 16 метрлардан дарвозага зарба йўллади. Тўп рикошет билан дарвозага борди. Наумов тўпни қийинчилик билан қайтарди.
  • 20'
    Абдул Азиз Юсуповга қўполлик ишлатгани учун Асилжон Мансуров огоҳлантирилди.
  • 19'
    Ўнг қанотдан Темур Ҳакимов дарвозага яқинлашиб зарба берди. Ҳимоячининг қуршовида бўлгани учун зарба кучли чиқмади. Дарвозабон тўпни уриб юборди.
  • 18'
    Майдон марказида Магдеевга нисбатан қўполлик ишлатилди. Мезбонлар ҳакамнинг қароридан норози. Айниқса мураббийлар штаби.
  • 16'
    Иномжонов 18 метрлардан дарвозага ерлатиб зарба йўллади. Ноаниқ.
  • 15'
    Иккала жамоа бош мураббийлари ҳам ўйинни тик турган ҳолда кузатмоқда. Тинмай футболчиларга кўрсатма беряпти.
  • 12'
    Ўйин темпи бироз тушди. Кураш асосан майдон марказида кечмоқда.
  • 10'
    Жўрабек Собиров жарима майдони ичида дарвозага зарба берди, Эшбўтаев осонлик билан ушлаб олди.
  • 6'
    Қарши ҳужумга ўтган меҳмонлар қулай имкониятга эга бўлишди. Ҳакимов чап қанотдан ҳужумга ўтиб, марказдаёқ тўпни Юсуповга етказди. Абдул Азиз эса, олдинга чиқиб кетган дарвозабонни алдади, бироқ тўпни ўзидан узоқлаштириб юборгани учун хавф бартараф бўлди.
  • 5'
    Темур Яфаровнинг хатосидан кейин Сардорбек Иномжонов дарвозага зарба беришга ҳаракат қилди, лекин ҳимоячининг ўзи хатосини тўғирлади.
  • 4'
    Икки жамоага ҳам ғалаба жуда кераклиги боис, ўйиннинг илк дақиқалари курашларга ва тўқнашувларга бой ўтмоқда.
  • 2'
    Ҳозирча устунлик меҳмонлар томонида. Майдоннинг ҳолати жуда ачинарли. Бу майдонда умуман комбинацион футбол намойиш қилиб бўлмайди.
  • Қойил! "Зомин" матбуот хизмати ўйинга "программка" чиқарибди.
  • 1'
    Учрашув бошланди!
  • Ўтган мавсумнинг биринчи қисмини "Оқ-тепа" сафида ўтказган дарвозабон Шоҳруҳ Эшбўтаев, бу йилги мавсумни Тошкент жамоасида бошлаган Элдор Эргашев бугун собиқ клубига қарши майдонга чиқади.
  • Учрашув 15 дақиқадан кейин старт олади. Айни вақтда жамоалар майдонда сўнгги машғулотни ўтказяпти.
  • Захирадагилар: 35. Рустам Дадабоев, 28. Давронбек Умиров, 19. Шаҳзод Анваров, 11. Берумий Абдунабиев, 18. Темур Кагиров, 4. Суҳробжон Саримсоқов.
  • “Оқ-тепа”: 1. Михаил Наумов, 14. Зафаржон Қорақулов, 17. Фарҳод Мирааҳматов, 5. Темур Яфаров, 20. Илдар Магдеев, 10. Темур Ҳакимов, 8. Жўрабек Собиров, 26. Абдул Азиз Юсупов, 15. Собир Усмонхўжаев (с), 7. Анвар Раҳимов, 22. Вусол Магерамов.
  • Захирадагилар: 16. Расул Камолиддинов, 3. Элдор Каримов, 6. Жалол Маликов, 15. Абдураҳмон Абдулҳақов, 17. Шаҳбоз Мусаев, 19. Лутфулло Файзуллаев, 77. Аслиддин Мелибоев.
  • “Зомин”: 12. Шоҳруҳ Эшбўтаев, 4.Азамат Абдуллаев, 5. Убайдулло Набиев, 7. Шукур Жониқулов (с), 8. Исломбек Бийтўраев, 9. Элдор Эргашев, 10. Сардор Иномжонов, 11. Жўшқин Отабеков, 14. Достонбек Тошматов, 20. Асилжон Мансуров, 27. Бекзод Мирзамуродов.
  • Ассалому алайкум! Ўзбекистон Биринчилигининг 2-босқич, 11-туридан ўрин олган "Зомин" - "Оқ-тепа" жамоалари ўртасидаги учрашувнинг матнли транслцияси билан ушбу саҳифада танишишигиз мумкин.
Яндекс.Метрика