UZ

Сўнгги янгиликлар

01:49Миср олимпия терма жамоаси сардори БАА клубига ўтди  1 00:44"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолади  0 00:16Париж-2024. Франция ва АҚШ чорак финал иштирокчиларига айланди  0 23:55"Пахтакор" ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионини таркибга қўшиб олди  9 23:38ОКМК хорватиялик футболчи билан шартнома имзолади  5 23:28"Андижон"ни Эркинов тарк этди ва унинг ўрнига "Динамо" футболчиси қўшилди  1 23:10Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:1, Олимпиадани ғалабасиз якунладик  12 22:59ЦСКА легионер футболчисини Ўзбекистонга юборди  2 22:32Россия кубоги. "Рубин" "Акрон"ни тор-мор этди, Эсанов дебют қилди  2 22:15Париж-2024. Марокаш ва Аргентина плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  3 22:02"Андижон" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади  7 21:41"Насаф" "Атлетико Мадрид"да ўйнаган сербиялик футболчини таркибга қўшиб олди  9 21:24ОКМКни Қосимов ва яна икки нафар футболчи тарк этди  13 21:03Париж-2024. Миср Испанияни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди  15 20:51Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди"  25

Узбекистон

Насаф

Илҳом Шомуродов - 7', Артур Геворкян - 23', Илҳом Шомуродов - 55', Артур Геворкян - 69'

Олий лига. 23-тур

25/09/2015, 18:30

1
:
5
Тугади

Навбаҳор

Улуғбек Бақоев - 13', Улуғбек Бақоев - 31'

Бош ҳакам: Равшан Эрматов

45'
90'
7'  Илҳом Шомуродов
7'  Шоҳруҳ Гадоев
23'  Артур Геворкян
37'  Шерзод Аъзамов
55'  Илҳом Шомуродов
68'  Азамат Алланиёзов (Алишер Юсупов)
69'  Артур Геворкян
72'  Баҳром Абдураҳимов (Акром Баҳриддинов)
85'  Илҳом Шомуродов (Кенжа Тўраев)
13'  Улуғбек Бақоев
21'  Раҳматулло Бердимуродов
22'  Аъзам Алиев
23'  Отабек Валижонов
25'  Ғайрат Жўраев
31'  Улуғбек Бақоев
38'  Улуғбек Бақоев
46'  Алишер Маҳмудов (Даврон Исоқов)
46'  Ғайрат Жўраев (Муҳаммаджон Расулов)
58'  Роббим Ҳасанов
  • 90+2'
    Учрашув якунланди. "Насаф" ўз уйида "Навбаҳор"ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди
  • 90'
    2 дақиқа қўшилди
  • 88'
    Жамоалар тўпни бир-бирларига узатиб шунчаки вақт ўтказишмоқда...
  • 86'
    Жарима зарбасидан сўнг Элдорбек Суюнов ишончли ўйнади ва тўпни эгаллаб олди.
  • 85'
    Шуҳрат Муҳаммадиев рақибга нисбатан қоидани бузди ва сариқ карточка билан сийланди.
  • 84'
    "Насаф": Илҳом Шомуродов ўрнига Кенжа Тўраев майдонга тушди.
  • 81'
    "Навбаҳор": Роббим Ҳасанов ўрнига Омон-бийк Халилов туширилди.
  • 75'
    "Навбаҳор" жарима зарбаси тепди. Хавфли зарба! Отабек Валижоновнинг жарима зарбасидан тепган тўпини Элдорбек Суюнов катта маҳорат кўрсатиб қайтариб юборди. Қойил!
  • 73'
    Ўйин темпи у қадар юқори эмас. "Насаф" учрашув тақдирини ҳал этиб қўйди. "Навбаҳор" эса олдинга боришга ҳаракат қилмоқда. Лекин уларнинг бу режаларини "аждарлар" ҳимоячилари "ўқий" олишмоқда.
  • 72'
    "Насаф": Баҳром Абдурахимов ўрнига Акромжон Баҳритдинов майдонга тушди.
  • 68'
    ГООООООООООООООООЛ! Артур Геворкян! Чамаси 30-метрлар масофадан белгиланган жарима зарбасини Артур Геворкян жуда моҳирона амалга оширди ва ҳисобни 5:1га келтирди.
  • 68'
    ГООООООООООООООООЛ! Артур Геворкян! Чамаси 30-метрлар масофадан белгиланган жарима зарбасини Артур Геворкян жуда моҳирона амалга оширди ва ҳисобни 5:1га келтирди.
  • 67'
    "Насаф": Азамат Алланиязов ўрнига Алишер Юсупов майдонга тушди.
  • 60'
    "Навбаҳор" ҳимоясида камчиликлар жуда кўп эканлиги билиниб қолмоқда...
  • 58'
    "Навбаҳор" бугун кутилган ўйинни намойиш қилиб бера олаётганича йўқ.
  • 55'
    ГОООООООООООООООООЛ! ИЛҲОМ ШОМУРОДОВ! Бурчак тўпидан сўнг Шомуродов ҳимоячиларнинг хатосидан унумли фойдаланди ва ҳисобни йирик кўринишга келтирди, 4:1!
  • 50'
    "Навбаҳор" иккинчи бўлимни фаоллик билан бошлади. "Насаф" эса тўп назоратини ўз қўлига олишга уринмоқда.
  • 48'
    Давронбек Исоқовнинг жарима майдончаси ичида бош билан берган зарбасини Элдорбек Суюнов маҳорат кўрсатиб бартараф этиб қолди.
  • 46'
    "Навбаҳор": Алишер Маҳмудов ўрнига Даврон Исоқов, Ғайрат Жўраев ўрнига эса Муҳаммаджон Расулов майдонга тушди.
  • Иккинчи бўлим бошланди!
  • Биринчи бўлим тугади. Танаффус! Ҳозирча "Насаф" 3:1 ҳисобида олдинга бормоқда!
  • 44'
    Эркин Байдуллаевдан супер зарба ва дарвоза устуни! "Насаф"нинг тўртинчи голи бўлишига устун тўсқинлик қилди...
  • 40'
    "Насаф" стандарт вазиятидан сўнг қулай имкониятга эга бўлганди. Бироқ Аъзамовнинг жарима майдончаси ичидан тепган зарбаси кучсиз чиқди.
  • 38'
    Улуғбек Бақоев тўпга қўли билан зарба бергани туфайли сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
  • 37'
    Шерзод Аъзамов қўпол ҳаракати учун огоҳлантирилди.
  • 36'
    "Навбаҳор" дарвозабони Хуршид Хўжаев бир қатор вазиятларда жамоаси жонига оро кирмоқда.
  • 33'
    "Навбаҳор" жамоаси ўтказиб юборилган голлардан сўнг ўзини ўнглаб олишга қийналмоқда. "Насаф" эса тўпни қабул қилиб олиши билан олдинга қараб интилмоқда.
  • 31'
    Улуғбек Бақоев энди ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди, 3:1!
  • 26'
    "Навбаҳор" футболчилари жуда асабий тарзда ҳаракат қилишмоқда.
  • 25'
    Энди Ғайрат Жўраев сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
  • 23'
    "Навбаҳор" аъзолари Аъзам Алиев ва Отабек Валижонов огоҳлантирилди.
  • 23'
    ГОООООООООООООООООООООООЛ! АРТУР ГЕВОРКЯН! "Навбаҳор" ҳимоячиси Аъзам Алиев тўпни қўли билан ўйнади ва меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. Артур Геворкян эса нуқтадан адашмади ва "Насаф"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди, 2:1!
  • 19'
    Ўйинда тўлиқ ташаббус майдон эгаларида....
  • 15'
    Хавфли вазият!!!!! Азамат Алланиязовнинг боши билан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайди...
  • 13'
    ГООООООООООООООООООООООООООЛ! УЛУҒБЕК БАҚОЕВ! Жарима зарбасидан ошириб берилган тўпни Улуғбек Бақоев боши билан дарвозага йўллади ва ҳисобни тенглаштирди.
  • 9'
    Бу гол "Насаф"нинг Олий лигадаги 1000-голи сифатида тарихдан ўрин олди.
  • 9'
    Бу гол "Насаф"нинг Олий лигадаги 1000-голи сифатида тарихдан ўрин олди.
  • 7'
    ГОООООООООООООООООООООЛ! ИЛҲОМ ШОМУРОДОВ!!!!!!!!!! Шоҳруҳ Гадоевнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини Илҳом Шомуродов боши билан дарвозага йўллади ва ҳисобни очди.
  • 5'
    "Насаф"ужумкор руҳда ўйнамоқда. "Навбаҳор" эса қарши ҳужумга таяниб ҳаракат қилмоқда. Элдорбек Суюнов рақибнинг қарши ҳужумини бартараф этишга муваффақ бўлди.
  • 2'
    "Насаф"нинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужуми самарасиз чиқди. Илҳом Шомуродов тўп оширишда хато ўйнади.
  • УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
  • Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга тушиб келишмоқда...
  • "Насаф": 25.Элдор Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 9.Илҳом Шомуродов, 17.Артур Геворкян, 18.Баҳром Абдурахимов, 20.Эркин Байдуллаев, 22.Шоҳруҳ Гадоев, 23.Шерзод Аъзамов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Одил Ҳамробеков, 41.Азамат Алланиязов.
  • "Навбаҳор": 46. Хуршид Хўжаев, 5. Рахматилло Бердимуродов, 9. Илҳом Бойдедаев, 10. Алишер Маҳмудов, 11. Отабек Валижонов, 20. Улуғбек Бақоев, 21. Аъзам Алиев, 23. Ғайрат Жўраев, 27. Роббим Ҳасанов, 33. Тохир Шамсиддинов, 89. Бобир Акбаров. Захира: 32. Нодир Ашурматов, 87. Акмал Ортиқов, 18. Даврон Исоқов, 44. Омон-Биик Ҳалилов, 77. Муҳаммад Расулов.
  • “Насаф” – “Навбаҳор” ўртасидаги бугунги учрашув жамоаларнинг чемпионатдаги 38-ўйини сифатида қайд этилади. Бунгача жамоалар 37 бор куч синашишган ва шулардан 19 беллашувда “аждарлар” ғалабага эришишган. 10 ўйинда “лочинлар”нинг қўли баланд келган бўлса, қолган 8 баҳсда жамоалар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати 57-56, “Насаф” фойдасига.
  • Ҳар иккала жамоалар стадионга етиб келишган ва бироздан сўнг ўйин олди чигалёзди машқларини бошлашади.
  • Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Олий лиганинг 23-туридан ўрин олган "Насаф" - "Навбаҳор" учрашуви матнли онлайн трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин.
Яндекс.Метрика