UZ

Сўнгги янгиликлар

17:35"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Исмоилов "Нефтчи"да!  3 17:23"Футбол олами". Хайр, "Нефтчи". Хайр, ОКМК   0 17:05Суперлига. 14-тур дисквалификациялари: "Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Сурхон"да йўқотишлар бор  0 16:42"Ницца" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0 16:20Расман: "Ливерпуль" ҳимоячи трансферини эълон қилди  2 16:07"Бухоро" Олмалиқда ОКМКни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:50Тошкентда аёл ҳакамлар учун ФИФА семинари бошланди  0 15:38Ўзбекистон МТЖ собиқ аъзоси "Шўртан" мураббийлар штабидан жой олади  3 15:16"Манчестер Сити" футболчиси сафдан чиқди  0 14:49"Бунёдкор" стадионида аёллар ўйнайди: Суперлига баҳси "Дўстлик"ка кўчди  1 14:33Қониқарсиз натижалар "Локомотив" мураббийларини лавозимидан маҳрум этди  2 14:04Қашқадарё вилояти футбол академияси футболчилари "Насаф" қароргоҳида бўлди  0 13:38"Престон" ноодатий ҳамкорликни эълон қилди  0 13:11"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаевга қизиқаётгани ростми?  6 12:49Осиё Кубоги-2026 саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон футзал термаси рақибларини билиб олди  0

Ўзбекистон

Машъал-2

Биринчи лига. 16-тур

18/08/2015, 17:15

0
:
1
Тугади

Оқ-тепа

45'
90'
19'  
  • Учрашув якунланди!
  • 90+7'
    Cобир Усмонхўжаевнинг зарбаси жуда нотўғри чиқди.
  • 90+5'
    Темур Ҳакимов жуда қулай имкониятни кўкка совурди. Жарима майдони ичида зарба беришни кечиктириб юборди, оқибатда зарба ноаниқ чиқди.
  • 90'
    "Машъал-2"да ўзгаришлар: Аслиддин Абдиев ўрнига Шамсиддин Саъдуллаев, Муни Мирмуҳсин ўрнига Маъруф Тошев майдонга тушди.
  • 90'
    Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди.
  • 86'
    Анвар Раҳимов огоҳлантирилди.
  • 84'
    Темур Кагиров рақибини очиқчасига ушлаб қолгани туфайли огоҳлантирилди.
  • 78'
    "Машъал-2"да ўзгариш: Маҳсуд Маҳмудов ўрнига Алибек Раҳматуллаев ҳаракат қилади.
  • 74'
    Рақибини очиқчасига ушлаб қолган Раҳимбердиев сариқ карточка олди.
  • 73'
    Берумий Абдунабиевнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
  • 70'
    ЭҲ-ҲЭ! Наумов яна бир марта меҳмонларни голдан қутқарди. Ҳимоячиларнинг хатоси туфайли мезбонлар аъзоси жарима майдони ичига дарвозага зарба йўллади. Наумов қийинчилик билан зарбани қайтариб қолди.
  • 67'
    УҲ! Наумов меҳмонларни муқаррар голдан қутқариб қолди. Дарвозабон бош билан йўлланган зарбаси қийинчилик билан муштлари билан уриб юборди. Иккинчи зарбани эса, ушлаб олди.
  • 66'
    Темур Ҳакимов ўнг қанотдан жарима майдони ичига кириб борди ва зарба йўллади. Зарба кучсиз чиққани боис дарвозабон осонлик билан ушлаб олди.
  • 62'
    "Оқ-тепа" футболчилари ва мураббийлари ҳакамга эътироз бидирмоқда. Бош ҳакам мезбонлар қўполлик ишлатганида карточка кўрсатмаслиги меҳмонларни асабийлаштирмоқда.
  • 58'
    "Оқ-тепа"да ўзгариш: Абдул Азиз Юсупов ўрнига Берумий Абдунабиев ҳаракат қилади.
  • 56'
    Абдул Азиз Юсупов дарвозага зарба йўллаш чоғида тўп "Машъал-2" ҳимоячисининг қўлига теккандек бўлди. Ҳакамлар жим! Акс ҳолда пенальти белгиланарди. Аксинча, асабийлашиб қўполлик ишлатган Юсупов огоҳлантирилди.
  • 53'
    "Машъал-2"да ўзгариш: Уйғун Бобоназаров ўрнига Шокир Йўлдошев майдонга тушди.
  • 52'
    УҲ! Ҳакимовнинг ўнг қанотдан жарима майдони чизиғига етказиб берган тўпини Жўрабек Собиров ерлатиб дарвозага йўллади. Олимжонов оёқлари билан қайтарди.
  • 49'
    Анвар Раҳимов 25 метрлардан белгиланган жарима тўпини дарвозага йўллади. Олимжонов тўпни осонлик билан ушлаб олди.
  • 47'
    Мезбонлар аъзоси Абдиев Наумов билан бирга бир чиқаётганди, Қанот ҳаками байроқ кўтариб офсайдни белгилади.
  • Иккинчи бўлим бошланди!
  • Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!
  • 45+2'
    "Оқ-тепа" футболчилари бўлим сўнггида ҳужум ташкил қилишди. Раҳимовнинг зарбасига аниқлик етишмади.
  • 45'
    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
  • 41'
    Анвар Раҳимов 30 метрлардан дарвозани нишонга олди. Олимжонов тўпни осонлик билан ушлаб олди.
  • 41'
    Мезбонлар аъзоси Темур Машарипов тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
  • 36'
    "Оқ-тепа" ҳужумчиси Абдул Азиз Юсупов жуда қулай имкониятни кўкка совурди. Ҳужумчи жарима майдони ичида тўпни оёғига тўғирлай олмади. У фақат дарвозага зарба берса бўлди эди.
  • 34'
    "Оқ-тепа"да ўзгариш: Темур Яфаров ўрнига Анвар Раҳимов майдонга тушди.
  • 30'
    Техник муаммолар сабабли трансляциямиз узилиб қолди. Бу орада "Машъал-2" ҳужумчиси жуда қулай имкониятни кўкка совурди. У Наумов билан бирга бир вазиятдан фойдалана олмади. "Оқ-тепа" посбони Абдиевнинг иккита зарбасини ҳам қайтарди.
  • 19'
    Гол муаллифи Турсунмурод Ҳамдамов.
  • 19'
    ГОЛ! Мезбонлар ҳисобни очишди.
  • 13'
    Аҳмаджонов 20 метрлардан дарвозани нишонга олди. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.
  • 13'
    "Машъал-2" аъзоси Турсунмурод Ҳамдамов сариқ карточка олди.
  • 12'
    Борган сари устунлик "Оқ-тепа" жамоаси томонига ўтмоқда.
  • 11'
    "Илдар Магдеев чап бурчакдан тўпни жарима майдони ичига етказиб берди. Яфаровнинг бош билан йўлаган зарбаси "ўхшамади".
  • "Машъал-2" футболчисининг зарбасини "Оқ-тепа" посбони Михаил Наумов муштлари билан уриб юборди.
  • 6'
    Собир Усмонхўжаев сариқ карточка ишлаб олди.
  • 3'
    Ҳозирча ўйинга маза киргани йўқ. Футболчиларнинг ҳаракатлари қовушмаяпти.
  • Учрашув бошланди.
  • Захирадагилар: Сулаймон Аҳмедкаримов, Фарҳод Мирааҳматов, Давронбек Умиров, Зафаржон Қорақулов, Берумий Абдунабиев, Анвар Раҳимов, Жалолиддин Саидов.
  • "Оқ-тепа": Михаил Наумов, Темур Кагиров, Темур Яфаров, Вусал Магеррамов, Турсунбой Раҳимбердиев, Собир Усмонхўжаев, Илдар Магдеев, Темур Ҳакимов, Маъруф Аҳмаджонов, Абдул Азиз Юсупов, Жўрабек Собиров.
  • Яна саноқли дақиқалардан кейин учрашув бошланади.
  • Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. "Машъал-2" - "Оқ-тепа" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Яндекс.Метрика