UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  1 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  0 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  2 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  0 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  0 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  0 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  2 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  4 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  0 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  5 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  3 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  15

Узбекистон

Насаф

Азамат Алланиёзов - 14', Шоҳруҳ Гадоев - 28'

Ўзбекистон кубоги. 1-тур

12/08/2015, 19:30

0
:
2
Тугади

Локомотив

Бош ҳакам: Ҳасан Рўзиев

45'
90'
14'  Азамат Алланиёзов
28'  Шоҳруҳ Гадоев
64'  Илҳом Шомуродов (Баҳром Абдураҳимов)
73'  Шоҳруҳ Гадоев (Алишер Юсупов)
90'  Артур Геворкян (Акром Баҳриддинов)
33'  Иван Нагаев (Тимур Кападзе)
49'  Олег Зотеев (Жасур Ҳасанов О)
66'  Лутфулла Тўраев (Дилшод Раҳматуллаев)
  • "Насаф" - "Локомотив" (2:0) учрашувидан олиб борган матнли онлайн трансляциясини якунлаймиз. Доимо соғ ва саломат бўлинг, азиз футбол мухлислари! Эътиборингиз учун ташаккур!
  • УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Насаф" Ўзбекистон Кубогининг ярим финал дастлабки ўйинида "Локомотив"ни ишончли тарзда мағлубиятга учратди.
  • 90+3'
    ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!!!!!!!! ЗАРБААААААА! ИСЛОМ ТЎХТАХЎЖАЕВ!!!!! ЭЛДОР СУЮНОВ!!!!! Исломнинг узоқдан дарвозага йўналтирган кучли зарбасини Элдор Суюнов ажойиб "сейв" орқали қайтариб юборди. Қайтган тўпни энди Дилшод Раҳматуллаев дарвозага осонлик билан киритиб қўяман деган вазиятда Элдор Суюнов "супер-сейв" орқали ўз реакциясини кўрсатди ўйиннинг сўнгги сониясида "Насаф"ни муқаррар голдан сақлаб қолди! Балли, Элдор! Қойил Суюнов!!!
  • 90+1'
    Ўзгариш. "Насаф": Артур Геворкян ўрнига Акром Баҳритдинов майдонга тушди.
  • 90'
    Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
  • 90'
    Икром Алибоев огоҳлантирилди.
  • 88'
    Азамат Алланиёзовнинг узоқдан тепган тўпи мўлжалга аниқ бормади...
  • 86'
    Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда...
  • 84'
    "Насаф" сафида Акром Баҳритдинов майдонга тушишга ҳозирлик кўрмоқда...
  • 81'
    Икром Алибоев ва Санжар Шоаҳмедов ҳужум чизиғида ўйнашмоқда. Лекин улар кўпроқ ўрта чизиқда муваффақиятли ҳаракат қилишади. Ҳужумда уларнинг ўйлаган ғояларини рақиб ҳимоячилари осонлик билан "ўқий" олишмоқда.
  • 80'
    "Локомотив" жарима зарбаси тепишди. Дилшод Раҳматуллаевнинг бу галги уриниши самарасиз чиқди. Тўп жонли-деворга тегиб қайтди...
  • 78'
    Ўйин темпи тушди. Жамоалар анча толиқиб қолишгани кўриниб қолмоқда.
  • 75'
    "Насаф"нинг навбатдаги ҳужуми. Баҳром Абдурахимовнинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
  • 73'
    Ўзгариш. "Насаф": Шоҳруҳ Гадоев ўрнига Алишер Юсупов майдонга тушди.
  • 72'
    "Насаф" ҳужумга ўтаётганди. Бироқ Баҳром Абдурахимовдан рақиб футболчиси тўпни олиб қўйди ва "аждарлар"нинг бу галги уриниши якунига етмай қолди.
  • 70'
    Дилшод Раҳматуллаевнинг жарима тўпидан йўналтирган кучли зарбасини Элдор Суюнов бартараф этишга эришди. Ажойиб зарба ва чиройли "сейв"!
  • 69'
    Вадим Абрамов сўнгги ўзгаришни амалга оширди. Захирада икки нафар ҳужумчи бўла туриб, Абрамов ярим ҳимоячини туширди. Демак "Локо" ўйинни ҳужумчисиз якунлайдиган бўлди.
  • 67'
    Ўзгариш. "Локо": Лутфулла Тўраев ўрнига Дилшод Раҳматуллаев ўйинни давом эттиради.
  • 66'
    Учрашувни "Марказий" стадиондан туриб бевосита 6040 нафар томошабин кузатиб бормоқда.
  • 64'
    Ўзгариш. "Насаф": Илҳом Шомуродов ўрнига Баҳром Абдурахимов майдонга тушди.
  • 62'
    Хавфли вазият!!!! "Насаф" тезкор қарши ҳужум уюштирди. Фарруҳ Сайфиев тўпни Азамат Алланиёзовдан қабул қилиб олгач, чап қанот бўйлаб юриш қилди ва тўпни дарвозага тепди. Тўп дарвоза тўрига эмас, тўсинга тегиб қайтди...
  • 61'
    Жасур Ҳасановни Шуҳрат Муҳаммадиев ўз қанотида ишончли қўриқламоқда.
  • 59'
    Вадим Абрамов таркибга ҳужумчи қўйишга шошилаётгани йўқ. Қизиқ, Абрамов нимани ўйлаб қўйган экан? Ҳисоб 2:0, "Локо" учун қониқарли натижа эмаслиги аниқ...
  • 58'
    "Насаф" тўп назоратини ўз қўлига олган. Ҳужумга ўтишга эса шошилаётгани йўқ. "Локомотив" эса ҳозирча чорасиз қолмоқда.
  • 55'
    Хавфли вазият! Санжар Шоаҳмедовнинг кучли зарбасини Элдор Суюнов маҳорат кўрсатиб қайтариб қолди.
  • 55'
    Захирадан майдонга Жасур Ҳасанов "Локо"нинг чап қанотини кучайтирмоқда. Лекин Муҳаммадиев уни муносиб қўриқламоқда.
  • 53'
    "Насаф" буёғига натижага ўйнамоқда. "Локомотив"нинг ўйинида эса ҳали ҳам бурилиш кузатилгани йўқ. "Насаф"га қарши меҳмонда бир киши кам бўлиб ўйнаш қийин иш. Камига таркибда номинал ҳужумчиси бўлмаса...
  • 51'
    "Локомотив" ва "Насаф" навбати билан ҳужумга ўтишди. Лекин ҳар иккала жамоанинг бу галги уринишлари самарасиз кетди.
  • 49'
    Ўзгариш. "Локомотив": Олег Зотеев ўрнига Жасур Ҳасанов Орзиқулович майдонга тушди.
  • 47'
    "Локомотив" ҳужумкор руҳда иккинчи бўлимни бошлади. Тимур Кападзенинг фаоллиги эвазига ташкил этилган ҳужумни жамоадошлари тушунишмади.
  • Иккинчи бўлим бошланди! Ўйин давом этади...
  • Биринчи бўлим тугади! ТАНАФФУС!
  • 44'
    Эээ ҳа, Лутфулла Тўраев ҳужумчи ролида ўйнамоқда. Вазият шуни тақозо этмоқда. Буёғига иккинчи таймда ўзгариш бўлади шекилли.
  • 44'
    Вадим Абрамов қандай юришга қўл ураркин? Наҳотки ҳужумчисиз ўйнашда давом этишса?
  • 43'
    Энг қизиғи, "Локо" таркибида ҳужумчи қолмади. Нагаев ўзгартирилганди ва ўрнига ярим ҳимоячи Кападзе тушган. Абдухолиқов эса қизил карточка билан сийланди. "Локо"нинг ишлари юришмаяпти.
  • 42'
    Четлатиш! "Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов ортиқча эътирози ва тўпни отиб юборгани учун майдондан четлатилди. Ҳасан Рўзиев иккиланиб ўтирмасдан Абдухолиқовга қизил карточка кўрсатди.
  • 41'
    "Локо" ўйини Тимур Кападзе атрофида қурилмоқда.
  • 39'
    Одил Ҳамробеков майдонда ётибди. "Насаф" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
  • 38'
    "Локомотив" ўйин тизгинини ўз қўлига олишга уринмоқда. "Насаф" эса ҳужумга ўтишга шошаётгани йўқ. Таблодаги ҳисоб уларни қаноатлантираётгани аниқ.
  • 35'
    "Локомотив" бугун майдон марказини "Насаф"га бой бермоқда. Шу боис Абрамов икки ҳужумчи тактикасидан воз кечди ва Нагаев ўрнига Кападзени майдонга туширди. Бу билан Абрамов ушбу муаммони бартараф этмоқчи.
  • 33'
    Ўзгариш. "Локомотив": Иван Нагаев ўрнига Тимур Кападзе майдонга тушди.
  • 30'
    "Насаф" бугун ўзи истаганидек чиройли футбол намойиш этмоқда. "Локомотив"нинг ўйлаган режалари эса иш бермаяпти. "Локо" асосан қарши ҳужумга таяниб ўйнамоқда. Бироқ "Насаф" ҳимоячилари уларга ҳозирча имконият беришмаяпти.
  • 29'
    "Локомотив" ҳимоясида навбатдаги бўшлиқ ва "аждарлар"нинг бу сафарги ҳамласи муваффақиятли чиқди. Одил Ҳамробековнинг ажойиб пасидан сўнг Шоҳруҳ Гадоев тўпни дарвозага чиройли тарзда жойлаб қўйди, 2:0!
  • 28'
    ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ШОҲРУҲ ГАДОЕВ!!!!!
  • 25'
    Хавфли вазият!!!! "Насаф" чиройли комбинацион ҳужуми жуда хавфли чиқди. Артур Геворкян ва Шоҳруҳ Гадоев жуда эпчиллик билан жарима майдончаси ичига ёриб кирди. Гадоевнинг дарвозага тепган зарбаси мўлжалга аниқ бормади.
  • 24'
    "Локомотив"нинг ҳужуми бесамар кетди. Узоқ давом этган ҳужумни Ислом Тўхтахўжаев узоқдан зарба йўллаб самарали якунламоқчи бўлди. Лекин зарба жуда ноаниқ кўриниш олди.
  • 22'
    "Локомотив" офсайддан гол урди. Бу вазиятда қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳолат қайд этган эди. Шу боис Нагаевнинг голи инобатга олинмади.
  • 21'
    "Насаф" бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўтмоқда. "Локомотив" эса қарши ҳужумда тезликни оширмоқда. Лекин "темирйўлчилар"нинг ўйлаган режалари ҳозирча иш бермаяпти.
  • 20'
    Эркин Байдуллаевнинг тўп оширишидан сўнг Азамат Алланиёзов боши билан дарвозага зарба йўллади. Маъмур Икромов катта қийинчилик билан тўпни майдондан чиқариб юборди.
  • 18'
    Ўтказиб юборилган голдан сўнг меҳмонлар ҳужумкорликни оширди. Бироқ "Насаф" ҳимоячилари ишончли ўйнашди ва хавфни бартараф этишди.
  • 16'
    Артур Геворкяннинг ажойиб пасидан сўнг Илҳом Шомуродов дарвозабон билан яккама-якка чиқиб борди. Илҳом бу вазиятда тўпни дарвозага тепмади, ўнг қанот бўйлаб югурди ва очилиб келаётган жамоадоши Азамат Алланиёзов томон тўпни оширди. Азамат Алланиёзов эса ўзининг кучли зарбаси билан дарвозани нишонга олди.
  • 14'
    ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! АЗАМАТ АЛЛАНИЁЗОВ!!!!!!!!!!!!!
  • 13'
    Жамоалар навбати билан ҳужумга ўтишмоқда. Кичик устунлик майдон эгалари тарафда.
  • 11'
    Азамат Аллинёзов-Неманья Яничич тўқнашуви давом этмоқда. Ушбу икки футболчи якка-курашларда жуда фаол.
  • 10'
    "Локомотив" ҳужум уюштирди. Ўнг қанотдан Иброҳим Рахимовнинг ошириб берган тўпи мўлжалга аниқ бормади.
  • 8'
    "Насаф" жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Артур Геворкяннинг йўналтирган зарбаси жонли-деворга тегиб қайтди.
  • 7'
    "Насаф" энди бу сафар бурчак зарбасини амалга оширди. Азамат Алланиёзовнинг боши билан берган зарбасини ҳимоячилар дарвоза олдидан қайтариб юборишди.
  • 6'
    Бурчак зарбасидан сўнг Элдор Суюнов хавфни бартараф этди.
  • 5'
    "Локомотив" кетма-кет иккинчи бурчак зарбасини ишлаб олди. Илҳом Шомуродов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборганди.
  • 4'
    "Локомотив" ҳужумга ўтди. Бурчак зарбаси.
  • 3'
    "Насаф"нинг ҳужуми чап қанотдан ривожланаётган бир пайтда ҳакам ўйин қоидаси бузилганини таъкидлади.
  • 2'
    Ўйинни меҳмонлар анча тезкорлик билан бошлашди. Бироқ майдон эгалари тўп назоратини ўз қўлларига олишмоқда.
  • УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
  • Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда.
  • Хизматингизда камина Шаҳбоз Беғамов бўлади.
  • "Насаф": 25.Элдор Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 9.Илҳом Шомуродов, 17.Артур Геворкян, 20.Эркин Байдуллаев, 22.Шоҳруҳ Гадоев, 23.Шерзод Аъзамов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Одил Ҳамробеков, 34.Фарруҳ Сайфиев, 41.Азамат Алланиёзов.
  • "Локомотив": 12.Маъмур Икромов, 4.Бобур Йўлдошев, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 13.Лутфулла Тўраев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 24.Иброҳим Рахимов, 28.Икром Алибоев, 31.Неманья Яничич, 33.Олег Зотеев, 70.Иван Нагаев.
  • Қарши шаҳридаги "Марказий" стадиондан ўз репортажимизни бошлаймиз!
  • Ассалому алаукум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Ўзбекистон Кубогининг ярим финал дастлабки учрашувида "Насаф" ўз майдонида "Локомотив" жамоасини қабул қилади. Ушбу беллашувдан сайтимиз орқали матнли онлайн трансляциясини амалга оширамиз.
  • "Насаф" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг
Яндекс.Метрика