UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  1 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  0 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  2 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  0 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  0 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  0 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  2 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  4 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  0 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  5 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  3 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  15

Узбекистон

Пахтакор

Аднан Ораховац - 23', Кахи Махарадзе - 66'

Ўзбекистон кубоги. 1-тур

12/08/2015, 19:00

3
:
2
Тугади

Бунёдкор

Достон Ҳамдамов - 3', Забиҳилло Ўринбоев - 34', Акром Комилов - 75'

Бош ҳакам: Виктор Серазетдинов

45'
90'
23'  Аднан Ораховац
52'  Шерзод Каримов (Жалолиддин Машарипов)
60'  Станислав Андреев
66'  Кахи Махарадзе
70'  Владимир Козак (Баҳодир Пардаев)
3'  Достон Ҳамдамов
30'  Хайрулла Каримов
34'  Забиҳилло Ўринбоев
59'  Рустам Ашурматов
72'  Рустам Ашурматов (Акром Комилов)
73'  Забиҳилло Ўринбоев (Анвар Ражабов)
75'  Акром Комилов
85'  Элдор Шомуродов (Воҳид Шодиев)
89'  Дилшод Жўраев
90'  Сато Минори
  • 90+3'
    ЎЙИН ТУГАДИ
  • 90+1'
    Мерзляков тўпни жарима майдонига узатди, Зуҳуров ўз ўрнида
  • 90'
    Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди
  • 90'
    Сато Минори. Ўйиндан ташқари ҳолатда туриб дарвозага гол ургани учун
  • 89'
    Дилшод Жўраев
  • 89'
    "Пахтакор" тинмай ҳужум қилмоқда, самарасиз
  • 86'
    Ўйин тугаб бормоқда. "Бунёдкор" қарши ҳужумда рақибни жазолашга уринмоқда.
  • 85'
    Ўзгариш. "Бунёдкор". Элдор Шомуродов ўрнига Воҳид Шодиев тушди
  • 82'
    Ўнг қанотдан жарима майдонига узатилган тўпни Хайрулла Каримов ўтказиб юборди, яхшики Милошевич уни қайтарди
  • 80'
    Ҳисобда яна ортда қолаётган "Пахтакор" ҳужумкорликнии оширди. Майдон четида Воҳид Шодиев турибди
  • 78'
    Бугун жамоалар томошабинларга ажойиб голларга бой ўйин намойиш этиб беришмоқда. Балки ўйин у қадар чиройли ўтмагандир, аммо голлар кўплигининг ўзи одамни қувонтиради
  • 75'
    Бунёдкорнинг ҳужуми, Сатонинг зарбасини Лобанов қайтарди, қайтган тўпни Акром Комилов жарима майдони ташқарисидан дарвозага йўллади - 2:3.
  • 75'
    ГОООООООООООООЛ! 2:3. Акром КОМИЛОВ!
  • 73'
    Ўзгариш. "Бунёдкор". Забиҳилло Ўринбоев ўрнига Анвар Ражабов тушди
  • 72'
    Хайрулла Каримов жарима майдони ёнида Сергеевни йиқитди, хавфли жарима тўпи.
  • 71'
    Ўзгариш. "Бунёдкор". Рустам Ашурматов ўрнига Акром Комилов тушди
  • 70'
    Ўзгариш. "Пахтакор". Владимир Козак ўрнига Баҳодир Пардаев тушди
  • 66'
    Чап қанотдан Андреев тўпни жарима майдонига узатди, Махарадзе тўпни дарвозага йўллади - 2:2.
  • 66'
    ГОООООООООЛ! Кахи Махарадзе!
  • 62'
    ЗАРБА!!! Андреевнинг зарбасини Зуҳуров қайтарди!
  • 61'
    Хайрулла Каримов жарима майдони ёнида Козакни йиқитди. Хавфли жарима тўпи
  • 60'
    Ташаббус "Пахтакор" томонида. Сабаби оддий, 1:2.
  • 58'
    Пахтакорнинг кетма-кет ҳужуми, Машариповнинг зарбаси хавфли лекин ноаниқ чиқди
  • 55'
    Бугун чап қанот ҳимоясида ўйнаётган Рустам Ашурматов ёмон таассурот қолдираётгани йўқ
  • 54'
    Сергеев жарима майдони ичида тўпни Андреевга оширди, Стаснинг зарбаси ноаниқ кетди. Бурчак тўпидан сўнг Зуҳуров тўпни эгаллаб олди
  • 52'
    Ўзгариш. "Пахтакор". Шерзод Каримов ўрнига Жалолиддин Машарипов тушди
  • 51'
    Шерзод Каримов жарима майдони ёнига яқинлашиб зарба берди, ноаниқ!
  • 50'
    ЗАРБА! Соҳибовнинг 30 метрлардан йўллаган зарбаси ҳимоячилардан бирига тегиб дарвозага борди, бироз ноаниқ
  • 49'
    "Пахтакор"нинг ҳужумчи ноаниқ пас туфайли тўхтади. Шерзод Каримов ва Достон Ҳамдамов майдон марказида тўқнашиб кетишди
  • 48'
    Айни пайтда Қаршида "Насаф" ва "Локомотив" ўртасидаги баҳс давом этмоқда. Шаҳбоз Беғамовнинг маълум қилишича у ерда ҳисоб 2:0. Азамат Алланиязов ва Шоҳруҳ Гадоев гол уришган
  • 46'
    Иккинчи бўлим бошланди
  • 45+2'
    Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Пахтакор" - "Бунёдкор" 1:2
  • 45+1'
    Шерзод Каримов жарима тўпини амалга оширди, тўп тўғри Зуҳуровнинг қўлига бориб тушди. Хайрулла Каримов оқсоқланмоқда...
  • 45'
    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
  • 42'
    Шерзод Каримов ўнг қанотдан марказга ўтиб чап оёқда зарба берди, жуда ноаниқ зарба бўлди
  • 41'
    "Пахтакор" катта куч билан ҳужумга ўтмоқда, аммо якуний зарба берилаётгани йўқ. Хайрулла Каримов бошчилигидаги ҳимоячилар яхши ўйнашмоқда
  • 37'
    Элдор Шомуродов катта тезликда рақиб жарима майдонига ёриб кирди, аммо зарба бера олмай қолди
  • 35'
    Шерзод Каримов жарима майдонига кириб бориб зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди, Жуда хавфли эди
  • 34'
    Шомуродов-Сато-Зуаги комбинациясидан сўнг Шакер зарба берди, тўп тўсинга тегиб қайтди. Қайтган тўпни Забиҳилло дарвозага йўллади - 1:2
  • 34'
    ГООООООЛ! Забиҳилло Ўринбоев 1:2
  • 33'
    "Бунёдкор" жарима тўпига эга бўлди. Жарима майдонига узатилган тўп ҳимоячилар томонидан қайтарилди
  • 32'
    Кахи Махарадзе ҳужумда қоидани бузди, ҳужум тўхтади
  • 30'
    Аввал "Бунёдкор", сўнгра "Пахтакор"нинг ҳужуми ноаниқ тўп узатиш туфайли узилиб қолди
  • 30'
    Хайрулла Каримов
  • 26'
    Ўйин кескин давом этмоқда. Футболчилар бир бирларини аяшмаяпти. Майдонда ҳақиқий жанг кетмоқда
  • 23'
    Бурчак тўпидан сўнг Ораховац боши билан дарвозага йўллади, Зуҳуров тўпни қайтарди, аммо тўп барибир чизиқни кесиб ўтди - 1:1.
  • 23'
    Аднан Ораховац! 1:1
  • 22'
    "Пахтакор"да жарима тўпи. Шерзод Каримовнинг 25 метрлардан йўллаган зарбасини Зуҳуров чиройли тарзда қайтарди!
  • 19'
    Пахтакор бурчак тўпини амалга оширди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди.
  • 17'
    Элдор Шомуродов ва Забиҳилло Ўринбоев бир бирларини тушунишмади
  • 13'
    Гол урилганидан сўнг "Бунёдкор" бироз устунроқ ўйнмоқда. Жамоа асосан қанотлардан ҳужум қилмоқда
  • 10'
    Пахтакорнинг ҳужуми, Андреев ва Шораҳмедов тўп учун курашишди, Станислав тўп Акмалнинг қўлига тегди деб кўрсатди, ҳакам индамади.
  • 9'
    Элдор Шомуродов жарима майдони ташқарисидан ерлатиб зарба берди, Лобанов тўпни ушлаб олди
  • 8'
    "Қалдирғочлар" ўз жарима майдончаси яқинида қоида бузди. "Пахтакорда" гол уриш учун ажойиб имконият
  • 3'
    Элдор Шомуродов ўнг қанотда рақиб ҳимоячисидан қочиб кетди ва Достон Ҳамдамовга тўпни оширди. Достон эса тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди
  • 1'
    Ҳакам хуштакни чалди ва ўйин бошланди
  • Жамоалар майдонга чиқиб келди
  • "Бунёдкор": 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов (С), 5.Дилшод Жўраев, 7.Шакер Зуаги, 9.Минори Сато, 13.Иван Милошевич, 17.Достонбек Ҳамдамов, 19.Забиҳилло Ўринбоев, 22.Рустамжон Ашурматов, 39.Элдор Шомуродов Захира: 45.Акбар Тўраев, 14.Воҳид Шодиев, 20.Самир Бекрич, 27.Сардор Собирхўжаев, 48.Акрамжон Комилов, 77.Виктор Карпенко, 88.Анвар Ражабов
  • "Пахтакор": 12.Александр Лобанов, 23.Александр Мерзляков, 2.Егорь Кримец, 4.Аднан Ораховац, 24.Даврон Ҳошимов, 7.Кахи Махарадзе (С), 15.Жавоҳир Соҳибов, 28.Станислав Андреев, 8.Шерзод Каримов, 29.Владимир Козак, 11.Игорь Сергеев Захира: 90.Акмал Турсунбоев, 5.Акбар Исматуллаев, 6.Мурод Холмуҳаммедов, 9.Жалолиддин Машарипов, 18.Баҳодир Пардаев, 20.Анвар Солиев, 21.Камолиддин Тожиев
  • Ассалому алайкум ҳурматли футбол ва сайтимиз мухлислари. Бир неча дақиқадан сўнг "Пахтакор" ва "Бунёдкор" ўртасидаги Тошкент дербиси бошланади. Бу икки жамоа Ўзбекистон Кубогининг ярим финал муносабати билан баҳс ўтказмади.
  • "Пахтакор" ва "Бунёдкор" ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг
Яндекс.Метрика