UZ

Сўнгги янгиликлар

08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  1 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  1 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   4 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  0 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  3 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  29 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  10 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  3 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  13

Испания

Барселона

Луис Суарес - 53'

Примера Дивизион . 14-тур

03/12/2016, 19:15

1
:
1
Тугади

Реал Мадрид

Серхио Рамос - 90'

Стадион: Camp Nou, 98485 томошабин

Бош ҳакам: карлос Клос Гомес

45'
90'
28'  Неймар
53'  Луис Суарес
53'  Неймар
60'  Иван Ракитич (Андрес Иньеста)
75'  Луис Суарес
78'  Андре Гомеш (Арда Туран)
83'  Серхио Бускетс
87'  Неймар (Денис Суарес)
90'  Хавьер Маскерано
13'  Иcкo
66'  Иcкo (Каземиро)
77'  Карим Бензема (Марко Асенсио)
80'  Даниэль Карвахаль
87'  Матео Ковачич (Мариано Диас)
90'  Серхио Рамос
90'  Лука Модрич
  • ЎЙИН ТУГАДИ! Дуранг!
  • 90'
    Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
  • 90'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! СЕРХИО РАМОС!!! "Реал"нинг доимий ҳалоскори Модричнинг жарима зарбасидан оширган тўпини Рамос боши билан дарвозага аниқ йўллади ва мувозанатни тиклади - 1:1! Қойил!
  • 88'
    Хавфли вазияттттттттттт! Роналдуууууууууууууууу!!!!!! Альба!!!!!!!!!!! Роналдунинг боши билан дарвоза томон йўллаган зарбасини Альба қайтариб юборишга муваффақ бўлди.
  • 87'
    "Барселона": Неймарни ўрнига майдонга Денис Суарес тушди.
  • 87'
    Ўнг қанотдан ошириб берилган тўпни Рамос дарвозага йўллади. Ноаниқ.
  • 86'
    "Реал"га ҳужумларни ташкил этадиган футболчи етишмаяпти. Модрич кутилган ўйинни намойиш этмади. Тони Кроосни ўрни билинмоқда. Шунингдек, Гарет Бэйлнинг йўқлиги ҳам сезилиб турибди.
  • 85'
    "Реал" жарима зарбасини амалга оширди. Аммо бундан наф чиққани йўқ.
  • 83'
    "Реал" ҳужум қилиши керак, аммо "Барселона" уларни ҳимояланишга мажбур этмоқда...
  • 82'
    Иньестанинг ажойиб тўп узатишидан сўнг Месси дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва дарвоза томон зарба йўллади. Аммо ноаниқ. Жуда қулай имконият кўкка совурилди.
  • 81'
    "Реал" ҳужумга ўтишга қийналмоқда...
  • 80'
    Неймарга қарши қоидани бузган Карвахаль ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
  • 78'
    "Барселона": Андре Гомеш ўз ўрнини Арда Туранга бўшатиб берди.
  • 77'
    "Реал": Карим Бензема ўрнига Асенсио майдонга чиқди.
  • 75'
    Луис Суарес ҳакам билан баҳслашгани учун огоҳлантирилди.
  • 73'
    "Барселона" дарвозабони тер Штеген ҳозирча ишсиз қолмоқда.
  • 70'
    Неймарда яна бир вазият юзага келди. Унинг бу сафарги зарбаси йўлига Варан туғаноқ бўлди. "Барса" босимни оширмоқда. Ютқазаётган "Реал" эса жим...
  • 69'
    "Барселона"нинг хавфли ҳужумлари давом этмоқда! Иньестанинг бу галги зарбаси хавфли чиқди, аммо ноаниқ. Аниқроғи, тўп йўл-йўлакай Карвахалга тегиб ўз йўналишини ўзгартирди.
  • 68'
    Уҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳ! Қандай вазият! Неймар!!!!!!!!! Месси-Иньеста-Неймар учлигида содир этилган вазиятни бразилиялик футболчи самарали якунлаши мумкин эди. Неймар ҳаммасини аъло даражада бажарди, дейиш учун тўпни дарвозага аниқ йўллай олиши лозим эди. Бир ҳимоячини чиройли тарзда ортда қолдирган Неймар, дарвозани нишонга олишда бирозгина адашди....
  • 66'
    Зидан ҳам ўзгаришга қўл урди. Иско ўрнига Каземиро майдонга туширилди.
  • 62'
    "Реал" ўйинда ҳозирча бурилиш ясай олмаяпти. "Барселона" рақибига ҳужум қилиш имкониятини ҳам тақдим этмаяпти. "Реал" ҳозирча "Барса" томонидан "бўғиб" қўйилган...
  • 60'
    "Барселона" сафида илк ўзгариш. Ракитич ўрнига Иньеста майдонга туширилди. Андреас Иньестани "Камп Ноу" жуда илиқ кутиб олди.
  • 59'
    Зидан баъзи ўзгартиришларни амалга ошириши лозим.
  • 58'
    Бензема жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилишда суст ўйнади ва натижада Альба ундан тўпни ўз вақтида олиб қўйди.
  • 57'
    "Реал" ҳужум ташкил этишда баъзи муаммоларга дуч келмоқда. Бу ерда "Барселона"нинг таянч ярим ҳимоячилари ҳам катта кўламдаги ишларни амалга оширмоқда.
  • 55'
    "Барселона" эса энди қарши ҳужумга таяниб ўйнайди. Уларнинг асосий мақсади энди мудофаа чизиғини ишончли қўриқлашдан иборат.
  • 54'
    Голдан сўнг ўйин янада шиддатли ва жозибадор тус олишига умид қиламиз. "Реал" энди буёғига биринчи рақам остида ҳаракат қилишга мажбур. Ҳисоб шуни тақозо этмоқда.
  • 53'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ЛУИС СУАРЕС! Неймар жарима зарбасидан тўпни оширди ва Луис Суарес боши билан дарвозани ишғол этди - 1:0.
  • 50'
    Ўйин мухлислар кутган томошабопликни тақдим этмаяпти.
  • 48'
    Бу сафарги бурчак зарбаси ҳам самарасиз якунланди. "Барселона" стандарт вазиятларидан унумли фойдаланишда оқсамоқда.
  • 47'
    "Барселона" таймни ҳужум билан бошлади. Суареснинг ҳаракатларидан сўнг бурчак зарбаси ишланди.
  • Иккинчи тайм бошланди.
  • Танаффус! Биринчи тайм тугади.
  • 45'
    Ҳакам биринчи бўлимга ҳеч қанча вақт қўшмади.
  • 43'
    Хавфли вазият!!!!! "Реал" гол уриш учун ажойиб имкониятга эга бўлганди. Пике охирги сонияларда тўпга тегишга улгурди. Акс ҳолда таблодаги ҳисоб очиларди. Бурчак зарбасидан сўнг Вараннинг боши билан дарвозага йўллаган тўпини Штеген ушлаб олди.
  • 42'
    Ўйин темпи бироз пасайди.
  • Жамоалар футбол ўйнагани чиққанми ёки тўпни рақиб футболчисининг тана қисмига текканда, ҳакамдан пенальти сўрашни мақсад? Ҳар бир кичик вазият учун ҳакамга мурожаат қилиб, нуқтага ишорани кутишдан чарчашмаяпти... Альба ҳозирги вазиятда тўп Карвахалнинг қўлига тегди, деб ўйлади... Ҳакам эса бошқача фикрда...
  • 38'
    Йилнинг энг яхши футболчиси бўлишга энг асосий даъвогар ҳисобланган Роналду ўйинида жонланиш кузатилмоқда. Криштиану икки рақибдан узиб кетди ва дарвоза томон зарба беришга улгурди. Аммо унинг зарбаси ўзи истаганидек чиқмади.
  • 37'
    Ниҳоят! Ўйиндаги илк аниқ зарба! Роналдунинг яқин бурчакка йўналтирган кучли зарбасини тер Штеген қайтариб юборишга муваффақ бўлди.
  • 35'
    "Барселона" жарима зарбасини тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Аммо Мессининг тўп узатиши бесамар кетди.
  • 33'
    "Барселона" ўйин тизгини бироз рақибга топшириб қўйгандек.
  • 31'
    Роналду ва Бензема бир вазиятда тўпга зарба бериш учун биргаликда чоғланди ва натижада ҳеч бирининг уриниши ўхшамади.
  • 30'
    Ўйин дарвозаларга зарбаларсиз давом этмоқда. Мессининг жарима зарбасидан ташқари эсда қоларли зарба кўрганимиз йўқ. Қолган вазиятларда тўп дарвозага қадар етиб бормаяпти...
  • 28'
    Неймар Лукас Васкесга нисбатан ишлатган қўполлиги учун сариқ карточка билан сийланди.
  • 26'
    Ўйиннинг ички динамикаси юқорилиги натижасида ҳар бир кичик эпизод ҳам хавфлидек чиқмоқда. Аммо учрашувнинг умумий картинаси ҳозирча кутилганидек эмас. Ҳужумлар якунига етмай узилиб қолмоқда. Месси ҳам, Роналду ҳам ҳозирча у қадар фаоллик билан ажралиб туришгани йўқ.
  • 24'
    Такрорий лавҳада Маскерано жарима майдончаси ичида Роналунинг футболкасини яққол ушлаб қолгани кўринди. Ҳакам эса буни кўрмаган.
  • 22'
    Ўйинни шиддатли тус ола бошламоқда. Лукас Васкеснинг тўп узатишидан сўнг Бензема гол уриши мумкин эди. Аммо унинг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади. Жавобан эса "Барселона" қарши ҳужумга ўтди. Аммо Суареснинг тўп узатишидан сўнг "Реал" ҳимоячилари хавфни бартараф этишди.
  • 21'
    Неймарга бироз бўш ҳудуд қолдирилганидан унумли фойдаланиб ҳужумга ўтди. Неймарнинг чап қанотдан жарима майдончаси ичига оширган тўпини Суарес қабул қилиб олди ва дарвозага тепди. Аммо тўп йўлига ҳимоячи ғов бўлишга улгурди...
  • Зидан анча жиддий қиёфа билан ўйинни кузатиб бормоқда.
  • 19'
    Мессининг жарима зарбасидан тепган тўпини Навас ортиқча қийинчиликсиз ушлаб олди.
  • 18'
    "Барселона" ва Месси учун яхши имконият. Модрич ўз жарима майдончаси олдида Мессига нисбатан қоидани бузди. Жарима зарбаси. Кузатамиз...
  • 15'
    Жамоалар ўйинга тезлик қўшишмоқда. Ҳужумларга тезкорлик билан ўтилмоқда. Прессинг оширилди. Аммо ҳозирча мудофаа чизиғи вакиллари ишончлироқ ўйнашмоқда. Ҳакамнинг ҳар бир қарори рақиб футболчилари тарафидан эътиро билан қабул қилинмоқда.
  • 13'
    Иско огоҳлантирилди.
  • 12'
    "Реал" бу сафар бурчак зарбасини амалга оширди. Лекин бу бесамар кетди. "Барселона" эса қарши ҳужумга ўтаётганда "Реал" ҳимоячилари томонидан зарарсизлантира олинди. Акс ҳолда улар гол уриш учун ажойиб имкониятга эга бўлишарди.
  • 10'
    "Барселона"нинг хавфли ҳужуми!!!! Неймарнинг тўп оширишидан сўнг Серхи Роберто ажойиб имкониятга эга бўлганди. Аммо унинг тепган зарбаси йўлига Рамос ғов бўлди. Тўп бу вазиятда Рамоснинг қўлига теккандек бўлди. Аммо шуниси аниқки, Рамос тўпни қўли билан ўйнамаганди, тўп қўлга теккан бўлиши мумкин. Бурчак зарбасидан сўнг эса "Реал" ҳимоячилари хавфни олдини олишга муваффақ бўлишди.
  • 9'
    "Реал" тўп назоратини "Барса"га топширди ва қарши ҳужумда пайт пойлашга ўтди. "Реал" иккинчи рақам билан ўйнашни маъқул кўраётгандек.
  • 7'
    Бускетс-Неймар-Альба-Месси-Неймар комбинацияси самарали якунлайман қолди. "Реал" ҳимоячилари ушбу вазиятда аниқлик билан ҳаракат қилишди ва хавфни бартараф этишди.
  • 5'
    Ҳозирча жамоалар ҳужумга ўтишга шошилаётишгани йўқ. Эҳтиёткорона ва тартибли футбол кўрсатишга интилишмоқда.
  • 3'
    "Реал"нинг илк ҳужуми пайтида Лукас Васкес жарима майдончаси ичида йиқилди. Ҳакам ҳам бу вазиятда Васкес йиқилди, деб топди. Йиқитилган бўлганида улар 11-метрлик нуқтани кўрсатган бўларди.
  • 2'
    Ўйин кутилганидек кескин курашлар остида бошланди. Бускест Модричга нисбатан бироз қўпол ўйнагани учун ҳакам ўйинни тўхтатишга мажбур бўлди. Тўп назорати асосан "Реал"да.
  • УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! Ҳар иккала жамоага омад тилаган ҳолда биз ҳам ўз ишимизни бошладик...
  • Жамоалар майдонга чиқиб келишди.
  • "Барселона" ҳам "Реал" танлаган услубни танлаган. Луис Энрике Иньестанинг хизматларидан фойдала олмайди.
  • "Реал" бугун 4-3-3 тактик схемасидан фойдаланади. Зидан Кросс, Бэйлнинг хизматларидан фойдалана олмайди. Шунингдек, эндигина жароҳат фориғ бўлган Каземиро ҳам захирада қолдирилган. Унинг ўрнига Ковачич, Тони Кроссни ўрни эса Иско билан тўлдирилган. Бэйлни ўрнини эса Лукас Васкес эгаллаган.
  • Факт: Испания чемпионатида Криштиану Роналду 10та гол билан биринчи, Месси эса 9та гол билан иккинчи ўринда боряпти. Учинчи ўриндаги Луис Суарес ҳисобида 8та гол бор.
  • Факт: "Реал" 5-7-турлар оралиғида уч бор дуранг ўйнаб, шундан кейин қаторасига олтита беллашувни ғалаба билан якунлади. Бундан ташқари, "Реал" барча ўйинларда гол уришни уддалаб келяпти. "Барса" эса фақат битта беллашувда тўп кирита олмаган: "Малага" билан 0:0 ўйнаган.
  • Факт: "Реал Мадрид" Испания чемпионатида ҳали мағлуб бўлмаган ягона жамоа бўлиб турибди. Зидан шогирдлари 13та ўйиннинг 10тасида ғалаба қозониб, уч бор дуранг ўйнашган. Бундан ташқари, "Реал" премьерода энг кўп гол урган жамоа ҳисобланади - 36та. Агар бугун "Реал" ютқазиб қўйгудек бўлса, бу чемпионатдаги илк мағлубияти бўлади. Умуман олганда, Зидан Мадрид клуби бошқарувини қўлга олганидан бери ички чемпионатда фақат бир марта ютқазган: "Атлетико" билан кечган ўйинда.
  • Факт: "Барселона" охирги икки ўйинда ғалаба қозона олмади. Каталонияликлар аввалига "Малага", кейин "Реал Сосьедад" билан дуранг ўйнашди. "Барса" бу мавсум ҳисобидан шу пайтгача ўз майдонида 6та ўйинда майдонга тушиб, шундан учтасида ғалаба қозонди. Жамоа икки бор дуранг қайд этган бўлса, бир марта мағлуб бўлган. "Барса" ўз майдонидаги ўйинларда 11 очко жамғарди, тўплар нисбати 13-5.
  • Бу ўйин ортиқча таърифга муҳтож эмас. Мухлислар жаҳон чемпионати, Европа чемпионати ҳамда Чемпионлар Лигаси финали қатори мана шу учрашувни ҳам орзиқиб кутишади. Бугун "Ноу Камп" стадионида қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда. Хусусан, бугунги ўйин "Барса" учун катта аҳамиятга эга. Чунки каталонияликлар биринчи ўриндаги "Реал"дан олти очкога ортда қолишяпти. Ўз навбатида "Реал" учун ҳам мазкур беллашув эътиборга молик бўлади, чунки пойтахтликлар ички чемпионатда ҳали мағлуб бўлишмади ва бугун ҳам анъанани давом эттиришга ҳаракат қилишади.
  • Учрашувни онлайн кўришни истаганлар диққатига: "Эль класико" www.Aleziya.com сайти орқали "тасикс" ҳудудида намойиш этилади. Атига 6 цент эвазига йилнинг, мавсумнинг энг эътиборга молик ўйинини кўришингиз мумкин.
  • "Реал": Навас, Карвахаль, Серхио Рамос, Варан, Роналду, Бензема, Марсело, Ковачич, Лукас Васкес, Модрич, Иско.
  • "Барселона": Тер Штеген, Пике, Ракитич, Серхио Бускетс, Суарес, Месси, Неймар, Маскерано, Альба, Серхи Роберто, Андре Гомес.
  • Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! "Эль класико"ни кўришга, эээ, йўғе, ўйиндаги вазиятларни онлайн тарзда ўқишга тайёрмисизлар? Биз Сиз учун ушбу саҳифа орқали Испаниядаги энг муҳим ва катта афишали ўйинни матнли онлайн тарзида шарҳлаб борамиз.
Яндекс.Метрика