UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49"Интер" Депайга таклиф юборди  3 00:22Дуглас Коста "Флуминенсе"ни тарк этди  2 23:45Куртуа — жирафа, Рюдигер — псих, Менди — генерал. "Реал Мадрид" футболчилари бир-бирларини қандай чақиришади?  4 23:28"Барселона" Фликни бош мураббий сифатида таништирди  12 23:01Ўзбекистонлик ўсмирлар Японияни тор-мор этди  8 22:44Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ легионери терма жамоа ихтиёрини вақтинчалик тарк этди  17 22:22Ўртоқлик ўйини. Бразилиялик футболчини кўрикдан ўтказаётган "Динамо" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  6 22:05"Ювентус" ўз футболчисини "Борнмут"га 18 миллион еврога сотади  1 21:48"Реал" Кепа эвазига Лунинни "Челси"га қўйиб юборишга тайёр  2 21:31Гвардиола "Реал Мадрид" футболчилари "Олтин тўп"га фаворит эканлигини айтди  20 21:14Франциянинг 6 карра чемпиони профессионал клуб мақомидан маҳрум қилинди  5 20:57УEФА Евро-2024 ўйинларида мухлисларни ирқчилик ва камситувчи хатти-ҳаракатлари учун етти давлатни жаримага тортди  3 20:30Назорат учрашуви. Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Суперлига клубига ютқазди  2 20:13Париж-2024. Рақиб футбол жамоаси машғулот майдонига дрон учирган мамлакат ходимлари турнирдан четлатилди  0 19:55Азмун БАА клубига ўтади  13

Англия

Манчестер Юнайтед

Златан Ибрагимович - 42'

Премьер-лига . 4-тур

10/09/2016, 16:30

2
:
1
Тугади

Манчестер Сити

Кевин Де Брёйне - 15', Келечи Ихеаначо - 36'

Стадион: Old Trafford, 75272 томошабин

Бош ҳакам: Марк Клаттенбург

45'
90'
42'  Златан Ибрагимович
45'  Эрик Байи
46'  Генрих Мхитарян (Андер Эррера)
46'  Джесси Лингард (Маркус Рэшфорд)
51'  Златан Ибрагимович
52'  Маруан Феллени
81'  Люк Шоу (Антони Марсьяль)
83'  Уэйн Руни
15'  Кевин Де Брёйне
15'  Келечи Ихеаначо
36'  Келечи Ихеаначо
42'  Давид Сильва
53'  Келечи Ихеаначо (Фернандо)
60'  Рахим Стерлинг (Лерой Сане)
90'  Кевин Де Брёйне (Пабло Сабалета)
90'  Фернандиньо
  • УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! МЮ - МС 1:2
  • 90+4'
    Фернандиньодан тактик фол ва сариқ карточка!
  • 90+2'
    Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди
  • 90'
    Де Брюйне ўрнига Пабло Сабалета майдонга тушмоқда
  • 85'
    Руни рақиб жарима майдончасига ёриб кирди, Браво дарвозасини ташлаб чиқди, аммо тўп инглиздан узоқлашиб кетди ва ҳужум йўққа чиқди
  • 83'
    Клаудио Браво яна бир бор рақибни алдамоқчи бўлди, Руи эса бунга чидай олмади ва посбонга нисбатан қўполлик ишлатди
  • 80'
    Люк Шоу ўрнига Антони Марсьяль майдонга тушди
  • 79'
    Де Брюйненинг зарбаси ноаниқ бўлди
  • 78'
    "Сити" футболчилари рақиб жарима майдончаси олдида стандарт ишлаб олишди
  • 74'
    "Сити" қарши ҳужумда. Сане ўз қанотидан ҳужумга ўтди ва тўпни Де Брюйнега ташлади. Кевин эса дарвозага зарба берди. Тўп дарвоза устунига тегиб, нариги устун ёнидан ўтиб кетди.
  • 73'
    МЮ қарши ҳужумга ўтди. Эррера Златанга тўпни узатди, аммо "Сити" ҳимоячиси тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди
  • 69'
    ГООООЛ! ЙЎҚ! ОФФСАЙД! Рашфорд чап қанотдан қарши ҳужумга ўтди. Маркус жарима майдончаси чизиғи устидан дарвозага зарба берди, тўп Златанга тегиб дарвозага кириб кетди. Ён ҳакам байроқчасини кўтарди
  • 66'
    Златан Ибрагимович Феллайнининг иккинчи қаватда ютиб берган тўпига зарба берди. Аммо яна ноаниқ
  • 63'
    "Сити" марказни қўлдан бой берди, аммо уларнинг қарши ҳужумлари хавфлироқ чиқмоқда
  • 59'
    "Манчестер Сити" таркибида ўзгариш: Рахим Стерлинг ўрнига Лерой Сане майдонга тушди
  • 56'
    Браво рақибни алдашга киришиб кетди ва навбатдаги хатога йўл қўйди, аммо сўнгги сонияларда у ўз хатосини тўғирлади.
  • 53'
    Ихеаначо ўрнига Фернандо тушди. Ҳужумчи ўрнига ярим ҳимоячи
  • 52'
    Феллайни тўп учун курашда қўлини ишлатгани учун огоҳлантирилди
  • 51'
    Златан Ибрагимович тўп учун курашда Отамендига мағлуб бўлганидан сўнг, аргентиналикнинг оёғига зарба берди ва ҳакам томонида огоҳлантирилди
  • 47'
    "Сити" рақибни тинчлантирмаса "Юнайтед" ҳисобни тенглаштириши мумкин
  • 46'
    МЮ иккинчи бўлимнинг илк дақиқаларидан катта куч билан ҳужумга ўтди. Рашфорд ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни жуда чиройли услубда Златанга ташлаб берди. Ибрагимович берган зарба эса дарвозага бормади
  • 46'
    Иккинчи бўлим бошланди
  • 46'
    "Манчестер Юнайтед" таркибида ўзгариш: Мхитарян ўрнига - Андер Эррера Лингард ўрнига - Маркус Рашфорд
  • ТАНАФФУС
  • 45'
    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. Златан эса Бравонинг навбатдаги хатосидан фойдалана олмади. Афсус
  • 45'
    Эрик Байи Давид Силвани тўхтатиб қолгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди
  • 42'
    ГООООЛЛЛЛ! ЗЛАТАН!!! МЮ стандарт амалга оширди ва Браво тўпни ушлаб олишга ҳаракат қилди, аммо Стоунс унга ҳалақит қилди ва тўп Златанга тушди, Ибрагимович бундай қулай имкониятдан унумли фойдаланди.
  • 42'
    Силва Антонио Валенсияга нисбатан қўпол ўйнади. Ҳакам Давидни жазолади
  • 36'
    ГООООЛЛЛЛ! КЕЛЕЧИ ИХЕАНАЧО! Кевин Де Брюйне жарима майдончасининг ўнг томонидан ерлатиб Де Хеа дарвозасига зарба берди. Тўп устунга тегиб қайтди ва бўш қолган Ихеаначога тушди. Келечи эса қулай вазиятни қўлдан бой бермади
  • 32'
    "Манчестер Сити" осонлик билан рақиб жарима майдончасига яқинлашиб олмоқда, аммо сўнгги лаҳзада зарба берувчи футболчини мезбонлар тўхтатиб қолишмоқда
  • 30'
    Санья жарима майдони ташқарисидан зарба берди, тўп тўсин устидан ўтиб кетди
  • 28'
    Блинд тўпни ҳужумга узатди, Мхитарян дарвозабон билан бирга-бир чиқаётганди, аммо тўпни тўхтата олмади ва Браво уни йиқитгандек бўлди. Барча пенальтими деб ҳакамга ўгирилишганда, рефери ўйиндан ташқари ҳолат бўлганини кўрсатди
  • 27'
    Тезлик борасида ҳам устунлик меҳмонлар томонида.
  • 23'
    Тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик "шаҳарликлар" томонда. "Сити"нинг ажойиб ҳужуми голсиз якунланди. Нолито очиқ қолган Ихеаначога оширди, Келечи эса зарба беришга кечикди
  • 19'
    Устунлик "Манчестер Юнайтед" тарафга ўтди. "Шаҳарликлар" голдан сўнг бироз чекинишди ва янги ҳужум учун куч тўплашмоқда. "Иблислар" эса мувозанатни тиклаши учун яхшигина тер тўкишига тўғри келади
  • 15'
    ГОООЛЛЛЛ! ДЕ БРЮЙНЕ! Ҳимоя чизиғидан ҳужумга тепилган тўпга биринчи бўлиб Келечи Ихеаначо чиқди ва тўпни Де Брюйнега ташлади. Кевин МЮ ҳимоячисидан чаққонроқ чиқди. Дарвозабон билан бирга-бир чиққан бельгиялик дарвозанинг чап томонига зарба берди ва Де Хеани алдади
  • 12'
    Златан Ибрагимович тўпни эгаллаб, жамоани қарши ҳужумга чорлади. Унинг зарба бериш учун қилган ҳаракати бесамар кетди. "Сити" футболчисига теккан тўп Мхитарянга тушди, Генрих эса тўпни олдириб қўйди. Навбат меҳмонларга
  • 7'
    МЮ ҳужумга ўтди. Мхитарян тўпни орқароқдан очилиб келаётган Погбага ташлади, Поль эса дарвоза томон зарба берди. Унинг зарбаси бироз ноаниқ кетди
  • 6'
    Рахим Стерлинг ўз жамоадошидан тўп қабул қилиб, ўнг қанотдан тўпни марказга узатди, аммо тўп рақиб ҳимоячисига тушиб қолди ва ҳужум йўққа чиқди
  • 5'
    "Манчестер Сити" биринчи хавфли ҳужумдан сўнг, тўпга эгалик қилишни бошлади ва турли услубда ҳужумлар ташкил қилмоқда.
  • 3'
    Ўйиндаги илк хавфли вазият "шаҳарликлар" томонидан яратилди. Де Брюйне чап қанотдан жарима майдончасига тўпни ташлади. Де Хеа тўпга чиқишга иккиланди ва тўп ҳеч кимга тегмай ўтиб кетди. "Юнайтед"нинг омади келди
  • 2'
    Илк дақиқалар кутилмаганда "Юнайтед" тўпга эгалик қилмоқда. "Сити" футболчилари эса ҳозирча тўп учун курашишмоқда
  • 1'
    Учрашув бошланди
  • Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Бир неча сониядан сўнг Манчестер дербиси бошланади.
  • "Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Байи, Блинд, Валенсия, Шоу, Феллайни, Погба, Мхитарян, Руни, Лингард, Ибрагимович.
  • "Манчестер Сити": Браво, Санья, Отаменди, Стоунс, Коларов, Фернандиньо, Де Брюйне, Силва, Стерлинг, Нолито, Ихеаначо.
Яндекс.Метрика