UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49"Интер" Депайга таклиф юборди  3 00:22Дуглас Коста "Флуминенсе"ни тарк этди  2 23:45Куртуа — жирафа, Рюдигер — псих, Менди — генерал. "Реал Мадрид" футболчилари бир-бирларини қандай чақиришади?  4 23:28"Барселона" Фликни бош мураббий сифатида таништирди  12 23:01Ўзбекистонлик ўсмирлар Японияни тор-мор этди  8 22:44Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ легионери терма жамоа ихтиёрини вақтинчалик тарк этди  17 22:22Ўртоқлик ўйини. Бразилиялик футболчини кўрикдан ўтказаётган "Динамо" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  6 22:05"Ювентус" ўз футболчисини "Борнмут"га 18 миллион еврога сотади  1 21:48"Реал" Кепа эвазига Лунинни "Челси"га қўйиб юборишга тайёр  2 21:31Гвардиола "Реал Мадрид" футболчилари "Олтин тўп"га фаворит эканлигини айтди  20 21:14Франциянинг 6 карра чемпиони профессионал клуб мақомидан маҳрум қилинди  5 20:57УEФА Евро-2024 ўйинларида мухлисларни ирқчилик ва камситувчи хатти-ҳаракатлари учун етти давлатни жаримага тортди  3 20:30Назорат учрашуви. Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Суперлига клубига ютқазди  2 20:13Париж-2024. Рақиб футбол жамоаси машғулот майдонига дрон учирган мамлакат ходимлари турнирдан четлатилди  0 19:55Азмун БАА клубига ўтади  13

Международный

Локомотив Ташкент

AFC Лига чемпионов Азии. Финалный этап . 1/4-тур

13/09/2016, 19:00

1
:
0
Тугади

Аль-Аин

Кайо - 38'

45'
90'
65'  Salim Mustafaev (Oleg Zoteev)
67'  Oleg Zoteev
67'  Артур Геворкян (Ikrom Alibaev)
74'  Sardor Mirzayev (Марат Бикмаев)
85'  Марат Бикмаев
88'  Ikrom Alibaev
88'  Каха Макхарадзе
38'  Кайо
43'  Омар Абдульрахман
59'  Фаузи Файез
76'  Ли Мён Ю
78'  Дуглас (Ахмед Барман)
82'  Данило Морено (Мохаммед Абдульрахман)
90'  Омар Абдульрахман (Ибрахим Диаки)
  • Ўйин якунланди! Афсуски, "Локомотив" жамоаси чорак финалда ўз юришини якунлади...
  • 90+3'
    Умар Абдулраҳмон ўрнига Диаки майдонга тушди.
  • 90+2'
    Футболчиларимиз рақибларини жарима майдончаси ичига "қамаб қўйганлар"... Афсуски, бунинг фойдаси бўлмади...
  • 90+1'
    Аввалига Бикмаев, кейин эса Махарадзелар қулай имкониятдан фойдалана олмадилар...
  • 90'
    Ҳакам иккинчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берди...
  • 89'
    Майдонда вазият кескинлашган. Энди қолган вақт ичида 2 та гол киритиш учун футболчиларимизга вақт етмаса керак...
  • 88'
    Махарадзе ва Алибоевларга сариқ карточка. Ҳакамга эътироз билдирганликлари учун!
  • 87'
    Умар Нестеров билан бирга бир вазиятда қолди. Игнатий бу ерда жамоаси жонига оро кирди!
  • 85'
    Марат Бикмаев Умар Абдулраҳмонга нисбатан қўпол ўйнади ва огоҳлантириш ишлаб олди.
  • 82'
    Алибоевдан рейд! Афсуски, сўнгги зарбада яна аниқлик етишмади...
  • 81'
    Асприла ўрнига Муҳаммад Алроқи майдонга тушди.
  • 78'
    Рақибларимиз сафида ўзгариш: Дуглас ўрнига Аҳмад Барман ўйинни давом эттиради.
  • 76'
    Ли Мён Ю футболчимизга нисбатан қўпол ўйнагани учун сариқ карточка билан жазоланди.
  • 76'
    Ўйин якунланишига 15 дақиқадан камроқ вақт қолди. Бугун аниқ қўшимча вақт кўрмаймиз. Шу вақт ичида 2 та гол киритишимиз лозим!
  • 75'
    Сардор Мирзаев ўрнига Марат Бикмаев майдонга туширилди.
  • 74'
    Шоахмедовнинг зарбаси... Яна кучсиз. Афсус...
  • 71'
    Умар Абдулраҳмоннинг берган зарбасини Нестеров қайтариб юборди. Яхши!
  • 69'
    Алибоевдан ажойиб зарба. Аммо, рақиб посбони ҳам ўз ўрнида...
  • 68'
    Артур Геворкян ўрнига Икром Алибоев ўйинни давом эттирадиган бўлди.
  • 67'
    Олег Зотеевга сариқ карточка кўрсатилди.
  • 65'
    Салим Мустафоев ўрнига Олег Зотеев майдонга туширилди
  • 63'
    ЗАРБАААА! Яничиччччч... Бурчак тўпидан сўнг Яничичнинг берган зарбаси рақиб дарвозаси устунига тегди. Эххх....
  • 60'
    Махарадзееее! Дарвозабон! Унинг боши билан берган зарбасини Саид бартараф этди. Стадион ларзага келмоқда! Шундай давом этамиз!
  • 59'
    Фавзи Фаёз огоҳлантирилди!
  • 58'
    Хавфли вазиятттт... Афсуски, Сервернинг чап оёқда берган зарбаси кучсиз бўлди ва рақиб посбони тўпни осонлик билан эгаллаб олди.
  • 57'
    Меҳмонлар иккита кетма-кет тезкор қарши ҳужум уюштиришди. Ҳайрият, футболчиларимиз бу вазиятларда тўғри ҳаракат қилдилар!
  • 55'
    Нестероввввв! Қойил! Рақиб футболчиси билан деярли бирга бир вазиятда қолган посбон ҳавфли зарбани бартараф этди!
  • 53'
    "Локо" футболчилари олдинга ўтишда давом этишмоқда. Аммо, кескин ҳужумлар йўқ...
  • 49'
    Иккинчи бўлимда асосан меҳмонлар олдинга ўтишмоқда.
  • 46'
    Иккинчи бўлим бошланди! Гол керак!!!!
  • Биринчи бўлим якунланди. ТАНАФФУС!
  • 45'
    Ҳакам биринчи бўлимдаги тўхталишлар учун бир дақиқа қўшиб берди.
  • 43'
    Умар Абдулраҳмон вақт чўзгани учун сариқ карточка билан жазоланди. Ҳаа, бошлашди араблар...
  • 39'
    Гол... Рақибнинг 7-рақамли футболчиси Каио "Локомотив" дарвозасини ишғол этди ва ҳисобни очди - 0:1!
  • 38'
    Санжар Шоаҳмедовнинг аниқ, лекин кучсиз бўлган зарбасини ушлаб олиш рақиб посбони Саид Мусаббаҳга қийинчилик туғдирмади
  • 35'
    Ана энди рақиблардан хавфли ҳужуммммм... Асприлла! Сал қолишига сал қолди. Ҳайриятки, унинг зарбаси ноаниқ бўлди!
  • 29'
    Тошкентликлар ҳужум қилишда давом этмоқдалар. Аммо, лекин, бироқ... Ҳозирча, бу самара бергани йўқ.
  • 24'
    Энди эса тўп рақиб дарвозасига бориб тушди. Аммо, ҳакам унгача Темурхўжанинг ўйиндан ташқари ҳолатда эканлигини қайд этиб бўлганди!
  • 23'
    Тимур Копадзееее.... Афсус, унинг аниқ ва кучли зарбасини рақиб посбони ушлаб олди. Ундан кейин эса Абдуҳолиқовда рақиб жарима майдони ичида қулай имконият юзага келганди...
  • 19'
    Рақиб футболчиларидан "фол в атаке". Каио жарима майдончамиз ичида Ислом Тўхтахўжаевга нисбатан қўпол ўйнади.
  • 16'
    Шоаҳмедов узоқдан зарба берганди. Бироқ, ноаниқ...
  • 13'
    Сардор Мирзаеввв... Марказ орқали ёриб киришга ҳаракат қилганди! Афсуски, бу борада унга тажриба етишмади.
  • 9'
    Вакилларимиз ўнг қанотдан ҳужум уюштиришганди. Бироқ, рақиб ҳимоячилари бехато ҳаракат қилмоқдалар. Ҳозирча!
  • 7'
    Ҳозирча хавфли ҳужумлар кўрганимиз йўқ...
  • 4'
    Темурхўжа Абдуҳолиқовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда... Ҳаммаси жойида!
  • 2'
    Рақиб футболчилари чап қанот орқали олдинга интилишмоқда. Ҳайриятки, арабларнинг дастлабки уринишлари "оффсайд" билан якунланди!
  • 1'
    Ўйин бошланди! Олға, "Локомотив"!
  • Стадионга йиғилганлар Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳотирасига бир дақиқа сукут сақладилар...
  • Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда!
  • Захира: 40.Муҳаммад Бусанда, 11.Саид Ал Катири, 13.Аҳмад Барман, 16.Муҳаммад Абдулраҳмон, 18.Иброҳим Диаки, 37.Рашид Муҳаир, 44.Салим Жума.
  • "Ал Айн": 17.Холид Эйса, 4.Саид Мусаббеҳ, 5.Исмоил Аҳмад, 7.Лукас Кайо, 9.Дуглас, 10.Умар Абдулраҳмон, 19.Муҳанад Салим, 21.Фавзи Фаёз, 25.Амир Абдулраҳмон, 29.Ли Мюнг Жу, 70.Данило Асприлла.
  • Захира: 12.Маъмур Икромов, 4.Бобур Юлдашов, 7.Садриддин Абдуллаев, 10.Марат Бикмаев, 28.Икром Алибоев, 29.Қувондиқ Рўзиев, 33.Олег Зотеев.
  • "Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 8.Сервер Жепаров, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 13.Неманья Яничич, 15.Сардор Мирзаев, 17.Салим Мустафоев, 18.Тимур Кападзе, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 71.Артур Геворкян.
  • Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!
Яндекс.Метрика