UZ

Сўнгги янгиликлар

00:47МЮ Мактоминейни АПЛнинг бошқа бир клубига сотмади  0 00:35Кьеза фаолиятини Англияда давом эттиришга яқин турибди  1 00:05"Динамо" Жаҳонгир Ўрозов ва Муҳаммадали Турсуновни ўз таркибига қўшиб олди  0 23:30Жоау Канселунинг кейинги манзили Саудия Арабистони бўладими?  0 22:55Ханс-Дитер Флик: "Ямалнинг оёғи ердан узилмаслиги керак"  1 22:15ОКМК назорат ўйинида "Олимпик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 21:35Матс Хуммелс Еврокубокларда ўйнайдиган А Серия клубига ўтиши мумкин  0 20:54"Қизилқум" назорат ўйинида "Локомотив U21"га мағлуб бўлди  0 20:31Расман: Стадиондаги муаммо сабаб "Динамо" — "Навбаҳор" учрашуви қолдирилди  52 20:00Де Хеа фаолиятини А Cерияда давом эттирадими?  1 19:39Ана холос! "Рома" ва "Тоттенхэм" собиқ ҳужумчиси 11 йилдан сўнг фаолиятини тиклашга қарор қилди  4 19:13УEФА Суперкубоги ўйинини ким бошқариши маълум  0 18:49Погбанинг акаси Бельгиянинг учинчи лигасида ўйнайди  5 18:25"Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Парижда ўғриликка учради  14 18:01"Шўртан" учта трансферни амалга оширди  3

Международный

Аль-Аин

AFC Лига чемпионов Азии. Финалный этап . 1/4-тур

23/08/2016, 20:30

0
:
0
Тугади

Локомотив Ташкент

45'
90'
33'  Мохаммед Файез
43'  Данило Морено
70'  Дуглас (Мохаммед Абдульрахман)
83'  Кайо (Ибрахим Диаки)
70'  Артур Геворкян (Марат Бикмаев)
77'  Темурхуджа Абдухаликов (Ikrom Alibaev)
86'  Oleg Zoteev (Sherzod Fayziev)
  • 90+4'
    ЎЙИН ТУГАДИ! "Ал Айн" - "Локомотив" 0:0. Жавоб учрашуви 13 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади!
  • 90+4'
    ЗАРБААААААААААА! Шерзод Файзиевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини посбон ушлаб олди
  • 90+2'
    Бурчак тўпидан сўнг "Ал Айн" ҳимоячилари икки марта тўпни қайтаришди
  • 90+2'
    4 дақиқа қўшилди ўйинга
  • 90+1'
    ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТТТТТТТТТТ! Сардор Мирзаев чап қанотдан тўпни дарвозага йўллади, дарвозабон тўпни қайтарди!
  • 90'
    Ўйиннинг асосий вақти тугади
  • 89'
    Энди Муҳаммад Абдулраҳмон Нестеровга нисбатан қўпол ўйнади
  • 89'
    ЗАРБАААААААААААААА! Нестерооооооооооооов! Баракалла! Умарнинг хавфли зарбасини Игнатий қайтарди!
  • 88'
    Хавфли вазият! Ўнг қанотдан Диаки томон тўп узатилди, унинг зарбаси ноаниқ кетди
  • 87'
    ЗАРБАААААААААААААААААААААААА! САРДОР МИРЗАЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕВ! Жепаровнинг қойилмақом пасидан сўнг Сардор Мирзаев жарима майдони ичидан ноаниқ зарба берди!
  • 87'
    Олег Зотеев ўрнига Шерзод Файзиев тушди
  • 86'
    Умар Абдулраҳмоннинг зарбаси ноаниқ кетди, бугун Умарнинг куни эмас шекилли. Шундай бўла қолсин
  • 83'
    Кайо ўрнига Иброҳим Диаки тушди
  • 83'
    Мухлислар стадионни тарк этишни бошлашди...
  • 81'
    ЗАРБААААААААААА! Асприлла тезкор ҳаракат билан жарима майдонига кириб борди аммо Нестеров зарбани қайтаришга эришди ва жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди!
  • 79'
    ЗАРБА! Муҳаммад Абдулраҳмоннинг зарбаси ноаниқ чиқди
  • 78'
    "Локо" сафида бугун Яничич ва Махарадзе жуда ажойиб ҳаракат қилишмоқда
  • 76'
    Темурхўжа Абдухолиқов ўрнига Икром Алибоев тушди
  • 74'
    "Локомотив" футболчилари ҳозирча тартибли ҳимояланишмоқда
  • 70'
    Айнан шу дақиқаларда Тошкент халқаро аэропортига Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган спортчиларимиз етиб келишди!
  • 68'
    Дуглас ўрнига Муҳаммад Абдулраҳмон тушди
  • 68'
    Артур Геворкян ўрнига Марат Бикмаев тушди
  • 67'
    ЗАРБА! Абдухолиқовдан тўпни қабул қилиб олган Санжар Шоаҳмедовнинг зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди, бурчак тўпи
  • 66'
    Энди Темурхўжа Абдухолиқов жарима майдони ташқарисидан зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб ўз йўналишини ўзгартирди
  • 66'
    Яна ўша Асприлла жарима майдонига ёриб кириб зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб ўз кучини йўқотди
  • 65'
    ЗАРБАААААААААААААААААААААА! Артур Геворкяннинг кучли ва хавфли зарбаси озгина ноаниқ кетди!!!!!!!!
  • 64'
    Сервер Жепаров жарима майдонига яқин жойда жарима тўпи ишлаб олди
  • 62'
    Кайо ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, Асприлла боши билан марказга тўпни ташлаб берди, бу ерда Нестеров тўпни эгаллаб олди
  • 62'
    "Локомотив" ҳужумга ўтди, ўнг қанотдан жарима майдонига узатилган тўпга Сардор Мирзаев зарба бера олмади
  • 60'
    ЗАРБАААААААААААА! Муҳаммад Ғарибнинг кучли зарбаси ноаниқ чиқди!
  • 59'
    Хавфли вазият! Майдон марказидан тўп ўнг қанотдан жарима майдонига кириб бораётган Асприлла томон узатилди, Нестеров тўпни қайтариб юборди
  • 57'
    "Ал Айн" ўз уйида гол ура олмаётгани учун футболчилар шошмоқда ва асабийлашмоқда
  • 53'
    "Локомотив"да имконият пайдо бўлганди, бироқ дарвозага зарба берадиган футболчи топилмади
  • 49'
    Ўйин темпи бироз пастроқ, жамоалар иккинчи бўлимда голга тортадиган вазият яратишмади
  • 47'
    "Ал Айн" таймни ҳужумкор бошлади
  • 46'
    Иккинчи бўлим бошланди
  • 45+2'
    Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча 0:0
  • 45'
    Дастлабки бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
  • 44'
    Биринчи бўлим тугаб бормоқда
  • 41'
    Асприлла огоҳлантирилди
  • 40'
    Мезбонларнинг яна бир ҳужуми! Асприлла ўнг қанотдан узатган тўпни Махарадзе қайтариб юборишга эришди
  • 38'
    ЗАРБА! Кайо жарима майдони ичидан зарба берди, Нестеров тўпни ушлаб олди
  • 36'
    "Ал Айн" ҳимоячилари тўпни ўзида сақлаб туришибди, ҳужумда Асприлла тўпни олдириб қўйди
  • 33'
    Муҳаммад Фаёз огоҳлантирилди
  • 30'
    Ўйин кескин курашларга бой кечмоқда
  • 27'
    ЗАРБААААААААААААААААА! ШОАҲМЕДОВ! Жепаров-Мирзаев-Абдухолиқов комбинациясидан сўнг Санжар Шоаҳмедов кучли зарба берди, дарвозабон тўпни қайтарди!
  • 24'
    ЗАРБАААААААААААААА! Ўнг қанотдан Артур Геворкян тўпни жарима майдонига узатди, марказий ҳужумчи ўрнида Сардор Мирзаев пайдо бўлди, унинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди!
  • 22'
    Хавфли вазият! Асприлла тезкор қарши ҳужумга ўтди, унинг йўлидан Яничич чиқди ва зарба йўлига ўзини қалқон қилди
  • 19'
    Яничич қисқа вақт ичида 3 март қўполлик ишлатди, шу кетишда у сариқ карточка олади
  • 18'
    ЗАРБААААААААААААААААА! Бу сафар Умарнинг зарбаси ажойиб ва хавфли чиқди! Нестеров тўпни ажойиб тарзда қайтарди!
  • 18'
    Яна бир бор жарима тўпи тепишади мезбонлар. Тўп ёнида Умар Абдулраҳмон
  • 16'
    ЗАРБА! Умар Абдулраҳмон жарима тўпини амалга оширди, ўта ноаниқ
  • 15'
    ЗАРБА! Кайонинг зарбасини Нестеров ушлаб олди
  • 14'
    Ташаббус мезбонлар томонига ўтди
  • 12'
    "Ал Айн"да яна бир вазият, Умар Абдулраҳмоннинг пасидан сўнг Дуглас зарба берди, ноаниқ
  • 9'
    ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Ўнг қанотдан Асприлланинг тўп узатишига Кайо ета олмади, акс ҳолда!
  • 7'
    ЗАРБА! Мезбонларнинг илк ҳужуми, Дугласнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси хавфли лекин ноаниқ чиқди!
  • 5'
    Дастлабки дақиқаларда устунлик "Локомотив" томонида. Ҳужумкор ўйин намойиш этилмоқда
  • 3'
    ЗАРБАААААА! Бурчак тўпидан сўнг Яничич ҳаводаги курашда ютиб чиқди ва зарба берди, ноаниқ!
  • 2'
    ЗАРБА! Темур Кападзенинг зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. Бурчак тўпи
  • 1'
    Ўйин бошланди
  • Иккала жамоа майдонга тушиб келмоқда
  • "Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 8.Сервер Жепаров, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 13.Неманья Яничич, 15.Сардор Мирзаев, 18.Тимур Кападзе, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 33.Олег Зотеев, 71.Артур Геворкян.
  • "Ал Айн": 17.Холид Эйса, 5.Исмоил Аҳмад, 7.Лукас Кайо, 9.Дуглас, 10.Умар Абдулраҳмон, 19.Муҳанад Салим, 23.Муҳаммад Аҳмад Ғариб, 25.Амир Абдулраҳмон, 29.Ли Мюнг Жу, 50.Муҳаммад Фаёз, 70.Данило Асприлла.
  • Ҳакамлар: Адҳам Муҳаммад Маҳадмеҳ, Аҳмад Ал Роалле, Исса Маҳмуд Ал Амави, Муҳаммад Муса Абу Лум (барчаси Иордания) Комиссар: Ту Ксилианг (Хитой)
  • Осиё чемпионлар лигаси чорак финалидан ўрин олган "Ал Айн" - "Локомотив" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.
  • Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!
Яндекс.Метрика