UZ

Сўнгги янгиликлар

13:06Июнда Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган Черчесов клуб билан шартнома имзолашга яқин?!  2 12:22ОЧЛ-2. "Насаф" гуруҳ босқичидаги рақибларини билиб олди  16 11:45Мактоминей – итальян грандини мақсади. Клуб МЮ хавбекининг агенти билан музокаралар олиб бормоқда  0 11:11Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" - "Пахтакор" 0:1  0 10:46"Манчестер Сити" "Реал" футболчисига 150 миллион евро таклиф қилди  4 10:18Эрик тен Хаг АПЛнинг 1-тури олдидан: "Биз тайёр эмасмиз, аммо..."  9 09:47Миср терма жамоаси ҳимоячиси наркотик таъсирида полициячини автомобилда уриб, ўлдирди  6 09:19Футзал. Бугун терма жамоамиз амалдаги жаҳон чемпионларига қарши баҳс олиб боради  2 08:51"Аякс" ва "Панатинаикос" пеналтилар сериясида берилган зарбалар сони бўйича еврокубоклар рекордини ўрнатди  6 08:20Тошкент дербисида "Пахтакор" "Бунёдкор"ни Ўзбекистон кубогидан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛEРEЯ  2 07:52Суперлига. Бугун мусобақа етакчилари меҳмонда ҳаракат қилишади  8 01:00ЛаЛига старт олди! Мавсумнинг илк ўйинида ғолиб аниқланмади  13 00:46Ўзбекистон футзал термаси Анголани мағлуб қилди  3 00:25Денис Коростиченко: "Футболчилар фақатгина ўзини намойиш этиш учун эмас, балки жамоа учун ва "Олимпик" номи учун курашишмоқда"  2 00:10Иван Бошкович: "90 дақиқа ўйинни назорат қилишнинг иложи йўқ. Мақсадимиз ҳар бир рақибни мағлубиятга учратиш"  10

Международный

Аль-Хиляль

AFC Лига чемпионов Азии. Финалный этап . 1/8-тур

17/05/2016, 23:05

0
:
0
Тугади

Локомотив Ташкент

45'
90'
62'  Наваф Альабед (Faisal Darwish)
68'  Абдуллах Утаиф (Khalid Al Kabi)
79'  Карлос Эдуардо (Яссер Аль-Кахтани)
27'  Islom Tuhtahujaev
56'  Игнатий Нестеров
60'  Sardor Mirzayev (Ikrom Alibaev)
66'  Марат Бикмаев (Sanjar Shaakhmedov)
77'  Каха Макхарадзе
80'  Oleg Zoteev (Неманья Яничич)
  • Учрашув якунланди! "Локомотив" мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда. Ҳаммаси яна бир ҳафтадан кейин Тошкентда бўлиб ўтадиган жавоб беллашувида маълум бўлади. Чорак финал иштирокчиси Тошкентдаги баҳсда аниқланади.
  • 90+3'
    Кахи Махарадзенинг узоқдан тепган зарбаси бироз ноаниқ кетди.
  • 90+2'
    "Локомотив" бурчак зарбасини амалга оширмоқда. Жепаровнинг ошириб берган тўпини рақиб футболчилари бартараф этишди...
  • 90'
    Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
  • 88'
    Темурхўжа Абдухолиқов қарши ҳужумда ўтиш имкониятига эга бўлганди. Аммо ҳужумчи рақиб ҳимоячисига нисбатан қоидани бузди деб топди бош ҳакам.
  • 86'
    Ўйин тугашига тобора оз вақт қолмоқда... "Ал Ҳилол" босимни кучайтириб, катта куч билан олдинга ўтмоқда... "Локо" эса ҳимояда имкон қадар аниқ ўйнашга интилмоқда...
  • 84'
    Хавфли вазият!!! Игнатий Нестеров яна жамоаси жонига оро кирмоқда!! Кааби Шерзод Файзиевни алдаб ўтди ва яхши вазиятга чиқиб бориб, дарвозани нишонга олганди... Нестеров бу ерда тўпни қайтариб қолди!! Балли, балли Игнат!
  • 83'
    Дарвозаларга зарба бериш бўйича: 4-1.
  • 81'
    Темурхўжа Абдухолиқовда имконият бўлганди. Аммо "Локо" ҳужумчисига бироз тезлик етишмади...
  • 80'
    "Локомотив": Олег Зотеев ўрнига Неманья Яничич майдонга тушди.
  • 79'
    "Ал Ҳилол": Карлос Эдуардо ўрнига Ёсир Ал Қаҳтони майдонга чиқди.
  • 78'
    Кахи Махарадзе рақиб ҳужумини қоидага зид равишда тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.
  • 76'
    Кахи Махарадзе майдон марказидаги тўқнашувда жароҳат олиб майдонда ётибди. Мирко Йеличич эса Неманья Яничични майдонга туширишга ҳозирлик кўрмоқда.
  • 74'
    Таблодаги қайд этилиб турган 0:0 ҳисоби аслида "Ал Ҳилол" учун ҳам ёмон натижа эмас. Чунки уларни кейинчалик Тошкентдаги баҳсда исталган дуранг натижаси ҳам қониқтириши мумкин. Камида улар сафарда гол уриб олиш имкониятига ҳам эга бўлишади. Бу тарафдан олиб қаралса, бу ҳисоб анча қалтис. Бизга сафарда уриладиган гол керак...
  • 73'
    Икром Алибоев яна узоқдан зарба йўллади. Рақиб дарвозабони учун бу катта муаммо туғдирмади.
  • 72'
    "Локомотив" сафардаги ўйинда гол киритишни уддаласа яхши иш бўларди. Чунки плей-офф ўйинларида меҳмонда урилган голнинг қиймати юқори бўлади.
  • 70'
    Ўйин темпи анча паст. Жамоалар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишмоқда.
  • 68'
    Кетма-кетлик давом этмоқда. "Локо"дан кейин бир дақиқа ўтиб яна мезбонлар ўзгаришга қўл уришди. Абдуллоҳ Отайф ўрнига Кааби майдонга туширилди.
  • 67'
    "Локомотив": Марат Бикмаев ўз ўрнини Санжар Шоаҳмедовга бўшатиб берди.
  • 65'
    Икром Алибоев узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Аммо унинг зарбаси мўлжалга аниқ бормади.
  • 64'
    Сервер Жепаровнинг жарима зарбасидан тепган тўпини рақиб посбони эгаллаб олди.
  • 62'
    "Ал Ҳилол" ҳам дастлабки ўзгаришни амалга оширди. Наваф ўз ўрнини Дарвишга бўшатиб берди.
  • 60'
    "Локомотив"да мажбурий ўзгариш. Сардор Мирзаев жароҳати боис ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Икром Алибоев майдонга тушди.
  • 57'
    "Локо" футболчиси Сардор Мирзаев клуб шифокорларидан тиббий ёрдам олмоқда. Мирзаев рақиббилан бўлган тўқнашувда бироз жароҳат олди.
  • 55'
    Уҳҳҳҳҳ! "Ал Ҳилол"нинг хавфли ҳужуми! Карлос Эдуардонинг кучли зарбасини Нестеров маҳорат кўрсатиб бартараф этиб қолди. Бу сафар Игнатий ишончли ўйнади ва хатосини ювди!
  • 52'
    "Ал Ҳилол" жарима зарбасини амалга оширди. Нестеров жарима майдончасига ошириб берилган тўпга чиқишда жуда катта хато қилди. Яхшиямки рақиб футболчилари тайёр "совға"ни кутишмаган экан...
  • 50'
    Мезбонлар аста-секин олдинга ўтишмоқда, тўп назорати "Ал Ҳилол" тарафида.
  • 48'
    Ўйин сокин тарзда давом этмоқда. "Ал Ҳилол" биринчи бўлимда бўлгани каби олдинга ўтишга шошилмаяпти, юқори босим ҳам уюштирмаяпти...
  • 46'
    Иккинчи тайм старт олди...
  • Танаффус! Ҳозирча ҳисоб ёмон эмас, яъни 0:0.
  • 45'
    Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
  • 45'
    "Ал Ҳилол"нинг ҳужуми! Карлос Эдуардода жуда қулай вазият юзага келганди. Аммо Карлос Эдуардонинг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади ва Нестеров ортиқча қийинчиликсиз тўпни ушлаб олди.
  • 43'
    Биринчи бўлимни дуранг билан якунлаш жуда муҳим. Иккинчи таймда қарши ҳужумда имкониятлар бўлади, муҳими гол ўтказмаслик ҳозирда...
  • 41'
    Хавфли вазият! "Ал Ҳилол"нинг яна ўша чап қанот орқали марказга кўчирилган ҳужумини Наваф ўзининг кучли зарбаси орқали голга айлантирмоқчи бўлганди. Аммо Игнатий Нестеров ўз ўрнида! Нестеров ҳам ишга киришди.
  • 40'
    Ҳозирча қувонарлиси шуки, "Локо" ўйин тизгини ўз қўлига олишга деярли эришди.
  • 38'
    "Локо" бурчак зарбасини амалга оширди. Бироқ ушбу стандарт вазиятидан самарали тарзда фойдалана олинмади.
  • 37'
    "Локо" "Ал Ҳилол"ни тўпсиз қолдириб, ўз жарима майдончаси олдидаги юзага келаётган босимни олдини олмоқда...
  • 35'
    Зотеев ҳужумда рақиб футболчисига нисбатан қоидани бузди.
  • 33'
    Марат Бикмаев олдинга ўтаётганда жамоадошлари уни тўп билан таъминлашди. Аммо Бикмаев ҳужумни ривожлантириш ўрнига, уни тўхтатиб қўйди. Оддий вазиятда рақибни алдамоқчи бўлиб тўпни майдондан ташқарисига чиқариб юборди...
  • 32'
    "Локомотив" ҳам аста-секин кенг майдон бўйлаб ҳаракатлана бошлади. "Локо" ҳужумга ўтаётганди, аммо Олег Зотеев ўзи томон узатилган тўпни майдонда сақлаб қола олмади.
  • 29'
    "Ал Ҳилол"нинг ўнг қанот уюштирган ҳужумидан кейин Карлос Эдуардо боши билан дарвозани ишғол этишга эришди. Аммо бу гол ўйиндан ташқари ҳолатда киритилгани боис инобатга олинмади.
  • 28'
    Рақибнинг тезкор қарши ҳужумини қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун Ислом Тўхтахўжаевга сариқ карточка кўрсатилди.
  • 27'
    "Локомотив" бурчак зарбаси ишлаб олди. Жепаров жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпни рақиб дарвозабони муштлари билан бартараф этди. "Ал Ҳилол" эса тезкор қарши ҳужумга ўтди...
  • 27'
    "Локо" ниҳоят ўйинни ўз майдончаси олдидан узоқлаштиргандек...
  • 25'
    Зотеев Наваф билан бўлган тўқнашувда бироз жароҳат олди. Унга эса тиббий ёрдам кўрсатилди. Олег майдонга қайтишга тайёр.
  • 24'
    "Локо"да ўйинни ўз қўлига оладиган футболчи кўринмаяпти. Жепаров ҳам, Кападзе ҳам ҳозирча жим. Махарадзе эса қора ишлар билан банд. Кахи имкон қадар рақибнинг ҳужумларини бузишга уринмоқда...
  • 22'
    "Ал Ҳилол" аксарият ҳужумларини чап қанот орқали ташкил этишмоқда. Салим Мустафоев анча тер тўкмоқда, ушбу ҳимоячига ҳозирча кўпроқ қийин бўлмоқда. "Ал Ҳилол" жуда катта босим уюштирмоқда. Муҳими, "Локо" бунга чидаб бериши лозим...
  • 20'
    "Ал Ҳилол" "Локо"га нисбатан уч баробар тўпга кўпроқ эгалик қилмоқда.
  • 18'
    "Ал Ҳилол" юқори босимни давом эттирмоқда. Шерзод Файзиев анча фаол ўйнамоқда. Айнан ушбу ҳимоячи ҳозирга қадар уч марта рақибнинг хавфли ҳужумини "қайноқ" пайтда бартараф этишни уддасидан чиқди...
  • 17'
    Бугунги учрашув бош ҳаками Ко Хюнг Жин кўпроқ курашга имкон бермоқда. Майда тўқнашувларга эътибор бермаяпти, футбол ўйнашга қўйиб бермоқда...
  • 15'
    "Ал Ҳилол" учрашувдаги дастлабки бурчак зарбасини ҳам алаг оширди. Аммо бу уларга наф келтиргани йўқ. "Ал Ҳилол" ҳужумда, "Локо" эса қарши ҳужумни пойлаб ўйнамоқда...
  • 13'
    Ўйинда устунлик тўлиқ мезбонлар қўлида. Улар "темирйўлчилар"га юқори босим ўтказишмоқда.
  • 12'
    "Локо" тўп билан муомалада бўлишда муаммоларга дуч келмоқда. Жамоа аъзолари оддий вазиятларда тўп узатишларда хатога йўл қўймоқда. Бу эса "Ал Ҳилол"га қўл келмоқда...
  • 10'
    Шерзод Файзиев ҳимояда яхши ҳаракат қилди ва рақиб ҳужумини бартараф этишда жонбозлик кўрсатди.
  • 9'
    Ушбу баҳсда қайси жамоа майдон марказида ўз устунлигини ўтказаса олса, ўша клуб керакли натижага эришиши мумкин бўлади...
  • 8'
    "Локо" тўпга эгалик қилди ва улар ўйин темпини бироз туширишга ҳаракат қилишмоқда.
  • 7'
    "Ал Ҳилол" тўпни ўз назоратида сақлаб турибди. Ҳозирча майдон маркази рақибга бериб қўйилмоқда.
  • 5'
    Хавфли вазият! "Локомотив" ҳимояда бироз суст ўйнади ва бир дақиқа ичида рақиб иккита имкониятга эга бўлганди. Биринчи уринишда мезбонлар футболчиси мувозанатни йўқотиб қўйди, иккинчи темпдаги ҳужумда эса Аилтон дарвозани узоқ масофадан нишонга олмоқчи бўлганди. Аммо унинг зарбаси ноаниқ чиқди.
  • 4'
    "Локо" ҳужумга ўтганди. Аммо Олег Зотеевнинг қанот орқали юришини рақиб ҳимоячиси тўхтатиб қолди.
  • 3'
    Бугун Марат Бикмаев ўнг қанотда, яъни вингер сифатида ҳаракат қилади...
  • 2'
    "Локо" дастлабки дақиқаларданоқ рақибга юқори прессинг қўлламоқда...
  • ЎЙИН БОШЛАНДИ! ОЛҒА "ЛОКО"! Кеттик...
  • Жамоалар ОЧЛ мадҳиялари садоси остида майдонга чиқиб келишмоқда...
  • "Ал Ҳилол" "Локо"га қарши 5-3-1-1 тактик схемаси остида майдонга тушади. Мирко Йеличич эса бугунги баҳсга одатдагидек 4-5-1 тактикасини қўлламоқда.
  • Ҳакамлар: Ко Хюнг Жин, Банг Ги Ёл, Парк Ин Сун, Ким Хи Гон (барчаси Жанубий Корея)
  • Захира: 12.Маъмур Икромов, 7.Садриддин Абдуллаев, 13.Неманья Яничич, 22.Санжар Шоаҳмедов, 28.Икром Алибоев, 44.Сергей Прохоров, 70.Иван Нагаев.
  • "Локомотив": "Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 8.Сервер Жепаров, 10.Марат Бикмаев, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 15.Сардор Мирзаев, 17.Салим Мустафоев, 18.Темур Копадзе (с), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 33.Олег Зотеев, 37.Шерзод Файзиев.
  • Захира: 30.Моҳаммед Аҳмад Ал-Вакид,10.Шулҳуб, 11.Алдовсари, 14.Сауд Харири, 19.Кааби, 20.Ёсир Ал Қаҳтони, 25.Дарвиш.
  • "Ал Ҳилол": 22.Фаҳад Ал Тхуаяян, 3.Карлос Эдуардо, 4.Абдулла Ал Зори, 5.Аҳмад Шарахили, 7.Салман Алфараж, 8.Абдуллоҳ Отайф, 9.Аилтон, 24.Наваф Алабид, 26.Дигао, 29.Салем Алдовсари, 70. Моҳаммед Жаҳвали.
  • "Локомотив" ўз тарихида илк маротаба нимчорак финал ўйинида иштирок этмоқда. Мирко Йеличич шогирдлари ўзбек ишқибозларини уялтириб, ўзлари ҳам уялиб қолишмайди деб умид қиламиз. Ўзбек жамоалари ичидан фақатгина "темирйўлчилар" ОЧЛдаги "юриш"ни давом эттиришмоқда. Йўлингиз анча узоқ ва бехатар бўлсин, "темирйўлчилар"!
  • Жамоалар аллақачон "Қирол Фахд" стадионига етиб келишган.
  • Яқин дақиқалар ичида жамоаларнинг бошланғич таркиблари маълум бўлади.
  • Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Ниҳоят бизнинг жамоаларимиз ОЧЛ плей-офф ўйинларида иштирок этишмоқда. Узоқ кутилган ўйин. Ишқибозлар соғиниб қолган лаҳзалар яқин. ОЧЛ нимчорак финал доирасидаги "Ал Ҳилол" - "Локомотив" учрашувини ушбу саҳифа орқали матнли онлайн тарзда кузатиб боришингиз мумкин. Бугун "Локо" кўп миллионлаб мухлисларимизни хурсанд этади деб ишонамиз. Олға "Локо"!
Яндекс.Метрика