UZ

Сўнгги янгиликлар

08:28Руни қайси клубда ўйнаш армон бўлиб қолганини маълум қилди  0 07:56"Ливерпуль" афсонаси вафот этди  0 07:27Бугун тарихда илк бор "Ҳумо арена"да футзал учрашуви бўлиб ўтади  1 07:05Миллатлар лигаси. Германия - Венгрия, Немислар йирик ғалаба билан бошлашди, Мусиалада 1+3  0 06:53Миллатлар лигаси. Ирландия - Англия, Райс ва Грилиш собиқ терма жамоаларига гол уришди  0 01:46Миллатлар лигаси. Германия, Греция ва Нидерландиядан йирик ғалаба, Украина эса кутилмаганда Албанияга мағлуб бўлди  0 01:23"Реал" жамоадаги захира ўйинчисининг ҳаракатларидан ҳайратда  5 00:55Эмерик Лапорт шу ёзда унга "Реал" қизиққани ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  0 00:22"Реал" Киммихни "Барселона"дан илиб кетмоқчи?  4 23:26"Ливерпуль" бир йилдан сўнг текинга "Байер"нинг асосий ўйинчиларидан бирини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 23:00Миллатлар лигаси. Англия Ирландиядан устун келди, Грузия, Молдова ва Арманистондан ишончли ғалаба  4 22:26FourFourTwo ўз талқинига кўра тарихдаги энг яхши итальян мураббийини эълон қилди  10 21:58Луис де ла Фуэнте "Барселона" футболчисининг жароҳатини маълум қилди  1 21:28Нима?! Серхио Рамос "Реал"га қайтиши мумкин  4 20:48Довбик жароҳат сабаб Украина терма жамоасидан Римга қайтди, "Рома" Шомуродовни кейинги ўйинга қўйиши мумкин  8

Международный

Канада

Дэвид Эдгар - 20'

Товарищеские матчи . 1-тур

07/06/2016, 19:00

1
:
2
Тугади

Узбекистан

Элдор Шомуродов - 62'

45'
90'
14'  Маньрекар Джеймс (Стивен Витория)
20'  Дэвид Эдгар
60'  Тешо Акинделе (Маркус Хабер)
69'  Тосайн Рикеттс (Иэн Хьюм)
81'  
81'  Дэвид Хойлетт (Михаэль Петрассо)
81'  Дэвид Эдгар (Симеон Джексон)
3'  Игорь Кримец (Sherzod Azamov)
60'  Davron Khashimov (Shukhrat Mukhammadiev)
62'  Элдор Шомуродов
69'  Александр Гейнрих (Достонбек Хамдамов)
77'  Сервер Дьепаров (Джасур Хасанов)
84'  Элдор Шомуродов (Salamat Kutybaev)
  • УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! ЎЗБЕКИСТОН - КАНАДА 1:2
  • 90+3'
    Учрашувнинг сўнгги дақиқалари қоидабузарликлар билан ўтяпти
  • 92'
    Канадаликлар ўйинни чўзишяпти, аммо арабларчалик эмас
  • 92'
    Сергеев чарчаган кўринади. У Муҳаммадиевнинг оширмасини тўхтатиб ўзига тўғирлай олмади ва тўп майдонни тарк этди
  • 90'
    Учрашувнинг асосий вақтига қанча дақиқа қўшиб берилгани номаълум. Ўйин давом этяпти
  • 90'
    Учрашувнинг асосий вақтига қанча дақиқа қўшиб берилгани номаълум. Ўйин давом этяпти
  • 88'
    Ҳасанов ўз қанотидан ҳаволатиб тўпни жарима майдончасига узатди, аммо Канада терма жамоаси футболчилари иккинчи қаватда жуда тартибли ўйнашяпти
  • 88'
    Бабаян эса Достонга ортга қайтмасликни буюряпти
  • 87'
    Рақиб дарвозабони ётиб олди. Ўйин вақти чўзиляпти. Сергеев бу ҳақда ҳакамга эътироз билдирди
  • 85'
    Стандарт бартараф этилди, аммо бироз ўтиб яна жарима зарбаси ишлаб олдик. Комилов жабрланувчи ролида
  • 84'
    Канадаликлар ўз жарима майдончаси ёнида қоида бузишди. Дарвоза томон масофа 40 метрга яқин
  • 80'
    Акром Комилов рақиб узатмасини бош билан қайтараман деб дарвозамизга ҳужумчилардан аниқроқ зарба берди. Автогол. Яна ҳисобда орқадамиз
  • 80'
    АВТОГОЛ! Канада олдинга чиқиб олди
  • 78'
    Хоилет футболчимизни алдаб Лобанов дарвозасига зарба берди, аммо тўп йўналиши жуда ноаниқ эди
  • 77'
    Жепаров майдонни тарк этмоқда. Унинг ўрнини Жасур Ҳасанов эгаллайди
  • 75'
    Муҳаммадиев ўнг қанотда рақибдан қочиб кетишга ҳаракат қилиб, тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди ва тўп майдонни тарк этди.
  • 73'
    Лобанов тўпни Шомуродовга ташлаб берди, Элдор эса рақибдан қочаман деб тўпни олдирди
  • 70'
    Футболчиларимиз анча жонланишди ва прессингни кучайтиришяпти. Рақиб эса хато қилишни бошлади
  • 69'
    Достон майдонга тушиши билан биринчи зарбасини беришга муваффақ бўлди. Зарба аниқ, аммо кучсиз бўлди
  • 68'
    Александр Гейнрих ўрнига Достон Ҳамдамов майдонга тушди
  • 66'
    Жавоҳир Соҳибов рақибга қарши қўпол ўйнади! Сариқ карточка
  • 65'
    Александр Гейнрих узоқ масофадан зарба бериб, дарвозабонни синашга уринди. Аммо унинг зарбаси жуда ноаниқ
  • 62'
    Ҳужумни Гейнрих бошлаб берди. У тўпни товони билан рақиб таъқибисиз турган футболчига оширди. Навбатдаги ўйинчимиз "прострел" амалга оширди ва дарвоза томон зарба берилди. Рақиб футболчисига теккан тўп иккинчи қаватда Сергеевга тушди ва Игорь тўпни Шомуродога ташлади. Элдор эса узоқ бурчакка зарба бериб ҳисобни тенглаштирди.
  • 62'
    ГОООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!! ШОМУРОДОВВ!!
  • 60'
    Дарвон Ҳошимов ўрнига Муҳаммадиев майдонга тушди
  • 59'
    Футболчиларимиз кетма-кет қоида бузишмоқда. Статистикага қарайдиган бўлсак, биз улардан 2 марта кўп қоидабузарликка йўл қўйган бўлсак ажаб эмас.
  • 58'
    Канадаликлар яна бурчак зарбасига эга бўлишди. Аммо футболчиларимиз тезлик билан бу стандартни йўққа чиқаришди
  • 57'
    Элдор Шомуродов Азар каби ўнг қанотдан марказга интилиб жарима майдончаси ичига кирмай дарвозани ишғол қилишга уринди, аммо тўп рақиб футболчисига тегди ва ҳужум йўққа чиқди
  • 56'
    Шерзод Аъзамов соппа-соғ. Канаданинг бурчак зарбаси эса хавфли кўриниш олгани йўқ, аммо тўп билан кўпроқ улар муомала қилишяпти.
  • 54'
    Канадаликлар чап қанотдан ҳужумга ўтишди. Жарима майдончаси ичига етказиб берилган тўп бурчак зарбаси билан якунланди. Терма жамоамиз аъзоси жароҳат олган кўринади. Шифокорлар Аъзамовга тиббий ёрдам кўрсатишмоқда
  • 53'
    Гейнрих тўпни олиб қўйишда фаол иштирок этди ва ўз мақсадига эришди
  • 52'
    Энди бизникилар қоида бузишди. Канадаликларда стандарт. Шимолий америкаликлар ҳакам хуштагидан олдин тўпни ўйинга киритди. Ҳаммаси бошидан амалга оширилди, узатма жуда ноаниқ. Лобанов эркин зарбага эга бўлди
  • 51'
    Жепаровга нисбатан қоида бузилди. Сервернинг ўзи стандартни амалга оширди. У яқин бурчакни эмас дарвозабон қўриқлаб турган узоқ бурчакка зарба берди. Посбон шошиб қолди, аммо бироз ноаниқ
  • 49'
    Шукуров рақиб жарима майдончаси ичида туриб тўпни Шомуродовга оширди, Элдор эса яқин масофадан тўпни дарвозага жойлаб қўя олмади.
  • 49'
    Шукуров рақиб жарима майдончаси ичида туриб тўпни Шомуродовга оширди, Элдор эса яқин масофадан тўпни дарвозага жойлаб қўя олмади.
  • 47'
    Иккинчи бўлимдаги илк хавфли вазият канадаликлар томонидан амалга оширилди. Ўнг қанотдан етказиб берилган тўпни футболчиларимиз бир амаллаб ўз майдончасидан узоқлаштиришди
  • 46'
    Ўзбекистон терма жамоаси сафида ўзгариш. Егор Кримец ўрнига Шерзод Аъзамов майдонга тушди.
  • 46'
    Иккинчи бўлимга старт берилди
  • Жамоалар майдонга қайтишмоқда
  • БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ! Ўзбекистон - Канада 0:1
  • 45'
    ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Канадаликлардан яна бир узатма. Бу сафар ҳимоячимиз доғда қолди ва рақиб Лобанов билан бирга бир чиқди, аммо у тўпни дарвозабонимиз устидан ташлашга уринди. Тўп тезлиги секин бўлгани туфайли ҳимоячимиз вазиятни бартараф этди
  • 44'
    Элдор Шомуродов ўнг қанотдан марказ томон интилди ва тўпни чап қанотдаги Жепаровга ташлади. Сервер тўпни Гейнрихга қолдирди, аммо Саша рақибни алдаймман деб тўпни ўзида жуда кўп ушлаб қолди ва бурчак зарбаси ишлаб олди. Бурчак зарбаси ҳам рақиблар томонидан қайтарилди
  • 43'
    Ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди! Футболчимиз офсайдда!
  • 42'
    Канада терма жамоаси футболчисининг берган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди ва хавф бартараф этилди
  • 41'
    Канадаликлар дарвозамиздан тахминан 26-28 метр узоқликда стандартга эга бўлишди
  • 40'
    Гейнрих тўпни қабул қилиб чап қанотга ҳаракатланди ва рақибни алдашга киришиб кетди. Жойидан қимирламаган ҳимоячини кўрган Саша тўпни орқароқда турган Акромга ташлади. Комилов жарима майдончасига узатма тайёрлади, аммо берилган зарба жуда ва жуда ноаниқ
  • 38'
    Яна бир зарба! Жепаров ўнг қанотдан ҳаволатиб тўпни рақиб жарима майдончасига ташлади, Шомуродовнинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди. Йигитларимиз ўзига келяпти
  • 37'
    ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТ! Сервер Жепаров рақибнинг нотўғри пасларидан фойдаланиб тўпни эгаллаб олди. Унинг қаршисида фақат битта ҳимоячи бор эди. Сервер рақибни алдамади ва тўпни Шомуродовга оширди, Элдор эса "прострел" қилди, аммо тўпга ҳеч ким чиқмади.
  • 36'
    Гейнрих майдон марказида қоида бузди. Марказдан ҳаволатиб етказилган тўпни канадалик боши билан жамоадошига ташлади, аммо ҳимоячимиз бир амаллаб хавфни бартара этди. Бурчак зарбаси ҳам шу тарзда бесамар якунланди
  • 34'
    ЗАРБАААА! Футболчимиз Канада дарвозаси томон узоқдан зарба беришга ҳаракат қилди, аммо анча ноаниқ
  • 33'
    Элдор Шомуродов жарима зарбаси ишлаб олди. Саша Гейнрих тўп қаршисида. У дарвозага зарба берди, аммо рақиб посбони тўпни қайтарди. Бурчак зарбаси...
  • 32'
    Канадаликлар тўп узатишда қийинчиликка дуч келишмаяпти
  • 30'
    Канада терма жамоаси футболчиларининг техникасига қойил қолмасдан илож йўқ.
  • 39'
    Футболчиларимиз кўпроқ Лобанов билан ўйнашмоқда. Александр эса тўпни узоқроққа тепиб юборишга интиляпти
  • 29'
    Бу сафар стандарт гол билан якунланмади, аммо терма жамоамиз тўпни жуда кўп йўқотяпти.
  • 28'
    Канадаликлар чап қанотдан ҳужумга ўтишди. Улар яна ўша қанотда жарима зарбаси ишлаб олишди. Даврон Ҳошимов қоида бузди
  • 24'
    ГЕЙРНИХХ! Саша бир футболчидан қочиб кетди ва тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. Александр тўпга етиб олишга улгурмади, акс ҳолда футболчимиз рақиб дарвозабони билан бирга-бир чиқиб кетиши мумкин эди
  • 22'
    Голдан сўнг Канада терма жамоасининг ўзига бўлган ишончи ортди ва улар яна ҳужумга интилишмоқда
  • 20'
    Канадаликлар ўнг қанотда жарима зарбаси ишлаб олишди. Стандартдан етказилган тўп жарима майдончамиз ичидаги рақиб футболчисининг зарбасидан Лобанов дарвозасига кириб кетди.
  • 20'
    Гол! Канада ҳисобни очди
  • 18'
    Ўйин темпини юқори деб бўлмайди. Ҳужумлар сони ҳам кўп эмас.
  • 15'
    Канада терма жамоасининг бурчак зарбаси бесамар якунланди. Лобанов эркин зарба билан тўпни ўйинга киритди.
  • 13'
    Канада ҳимоячиси жароҳат олган кўринади. Шифокорлар унга ёрдам кўрсатишяпти
  • 11'
    Александр Лобанов зарбани ушлаб олди ва футболчиларимизни ҳужумга чорлади...
  • 10'
    Ҳакам дарвозамиздан 30 метр узоқликда қоидабузарлик қайд этди. Лобанов дарвозаси томон жарима зарбаси
  • 9'
    Ўзбекистон терма жамоаси бугун қанотларга кўпроқ эътибор беряпти. Қанот ҳимоячилар ҳужумга қўшилиб, ҳужумчиларга узатма беряпти
  • 4'
    Игорь Сергеев Ўзбекистон терма жамоасининг илк зарбасига муаллифлик қилди, аммо ноаниқ
  • 2'
    Илк узатма, Даврон Ҳошимов ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси ичига ташлади, аммо ҳужумчимизнинг зарбаси ўхшамади. Рақиб дарвозабони эркин зарба билан тўпни ўйинга киритяпти
  • 2'
    Иккала жамоа ҳам ҳозирча тўпни ўзида кўпроқ ушлаб туришга ҳаракат қиляпти
  • 1'
    УЧРАШУВ БОШЛАНДИ
  • Канада мадҳияси...
  • Иккала жамоа ҳам майдонга чиқиб келишди. Бугун Сервер Жепаров жамоамизга сардорлик қилади. Ўзбекистон мадҳияси янграяпти...
  • Стадион суҳандони ҳозиргина Ўзбекистон терма жамоасининг асосий таркибида ўйнайдиганларни айтиб ўтди. Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов, 2.Егор Кримец, 8.Сервер Жепаров, 9.Отабек Шукуров, 11.Игорь Сергеев, 13.Даврон Ҳошимов, 14.Жавоҳир Соҳибов, 15.Александр Гейнрих, 16.Акром Комилов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Элдор Шомуродов.
  • Баҳс бўлиб ўтадиган майдонга тўхталадиган бўлсак, ҳозир майсанинг турли томонларига сув сепиб чиқиляпти
  • Ассалому алайкум ҳурматли футболсевар мухлислар. Бир неча дақиқадан сўнг Ўзбекистон ҳамда Канада ўртасидаги учрашув бошланади. Стадион суҳандони ҳам айни дамда ушбу маълумот билан мухлисларни таништириб ўтмоқда.
  • Захира: 1.Элдорбек Суюнов, 12.Игнатий Нестеров, 3.Шерзод Аъзамов, 4.Марат Бикмаев, 5.Шуҳрат Муҳаммадиев, 6.Жасур Ҳасанов, 7.Александр Мерзляков, 10.Жамшид Искандеров, 17.Достон Ҳамдамов, 18.Саламат Қутибоев, 19.Жамшид Болтабоев, 22.Санжар Шоаҳмедов.
  • Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов, 2.Егор Кримец, 8.Сервер Жепаров, 9.Отабек Шукуров, 11.Игорь Сергеев, 13.Даврон Ҳошимов, 14.Жавоҳир Соҳибов, 15.Александр Гейнрих, 16.Акром Комилов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Элдор Шомуродов.
  • Ўзбекистон ва Канада ўртасидаги ўртоқлик учрашуви соат 19:00да бошланади.
  • Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!
Яндекс.Метрика