UZ

Сўнгги янгиликлар

09:00Про лига. Бугун иккинчи давра баҳсларига старт берилади  0 08:31«Барселона» футболчисини «Жирона»га ижарага берди  0 08:02Суперлига. Бугун 14-турнинг марказий учрашуви Андижонда бўлиб ўтади  2 07:00Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  4 05:20Футзал. Футбол бўйича Европа чемпионлари иштирок этган илк жаҳон чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  0 02:11Олимпиада ярим финалида Африка Европага қарши  13 02:03Олимпиада. Франция ярим финалда!  4 00:59Олимпиада. Миср - Парагвай учрашувида ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди  12 00:37"Арсенал" "Наполи"нинг шартларига рози бўлди  2 00:16"Байер" футболчисини "Бавария"га сотмоқда  1 23:50Илёс Зейтуллаев: "Бугун ютқазишга ҳақли эмасдик"  7 23:41Жамшид Саидов: "Ғалаба ҳар доим ёқимли"  1 23:16Тен Хаг Санчо билан мунозараси ҳақида: "Барчаси ортда қолди"  1 22:54Ибрагимович "Милан"даги фаолияти ҳақида: "Босим жуда катта. Нонуштага ҳам босимни еймиз"  3 22:37Расман: Довбик - "Рома" футболчиси  4

Международный

Ливерпуль

Дэниел Старридж - 35'

Лига Европы . final-тур

18/05/2016, 23:45

3
:
1
Тугади

Севилья

Кевин Гамейро - 46', Коке - 64', Коке - 70'

Стадион: St. Jakob Park, 34429 томошабин

Бош ҳакам: Йонас Эрикссон

45'
90'
30'  Деян Ловрен
35'  Дэниел Старридж
35'  Филиппе Коутиньо
69'  Роберто Фирмино (Дивок Ориги)
72'  Дивок Ориги
73'  Адам Лаллана (Джо Аллен)
82'  Коло Туре (Кристиан Бентеке)
90'  Натаниэль Клайн
46'  Кевин Гамейро
46'  Мариано
56'  Витоло
57'  Эвер Банега
64'  Коке
64'  Витоло
70'  Коке
77'  Адиль Рами
78'  Адиль Рами (Тимоте Колодзейчак)
84'  Мариано
89'  Кевин Гамейро (Висенте Иборра)
90'  Эвер Банега (Себастьян Кристофоро)
  • ФИНАЛ ТУГАДИ! "СЕВИЛЬЯ" ЕВРОПА ЛИГАСИНИНГ КЕТМА-КЕТ УЧИНЧИ БОР СОҲИБИГА АЙЛАНДИ! Бу рекорд! Унаи Эмери ва "Севилья"га қойил! Улар ўз қўллари билан янги тарих яратишмоқда.
  • 90+4'
    Клайн қўпол ҳаракати учун огоҳлантириш олди.
  • 90+3'
    "Севилья"да охирги ўзгариш. Банега ўрнига Кристофоро майдонга туширилди. Шунчаки вақтни олиш учун
  • 90'
    Финалга бош ҳакам 4 дақиқа вақт қўшиб берди.
  • 88'
    "Севилья": Гамейро ўрнига Иборра тушди.
  • 86'
    "Ливерпуль" ҳужумга ўта олмаяпти. "Севилья" уларга бу имконни бермаяпти.
  • 85'
    Даниэль Старрижнинг узоқдан йўллаган кучли зарбасини Сория ушлаб олди.
  • 84'
    Мариано вақтни чўзгани учун сариқ карточка билан сийланди.
  • 83'
    "Ливерпуль": Коло Туре ўрнига ҳужумчи Бентеке майдонга чиқди.
  • 81'
    Захирадан майдонга тушган Ориги кутилган ўйинни намойиш этиб беролмаяпти...
  • 80'
    "Ливерпуль" ҳужумга ўтмоқда. Коутиньонинг кучли зарбасига бирозгина аниқлик етишмади...
  • 78'
    "Севилья": Рами ўрнига Колодзейчак майдонга чиқди.
  • 77'
    Адиль Рами майдонни тарк этаётганда вақтни чўзгани учун огоҳлантирилди.
  • 77'
    Исталган нейтрал мухлис финалда кўп голларни ва якунда пенальтилар сериясини кўришни истайди. Ҳозир етарлича голларни томоша қилдик, энди "Ливерпуль" ўйинни пенальтилар сериясига қадар олиб бора оладими? Кўпчилик шуни кутмоқда...
  • 76'
    "Ливерпуль" жуда қийин ҳолатга тушиб қолди. Ҳозир барчани бир савол қизиқтирмоқда: "Ливерпуль" яна ушбу ҳолатдан чиқиб кета оладими? "Камбэк" кўрамизми?
  • 75'
    Юрген Клоппнинг кучли энергияси ҳозир майдонда ҳаракат қилаётган футболчиларга жуда зарур!!!!!
  • 73'
    "Ливерпуль": Лаллана ўрнига Аллен майдонга тушди.
  • 72'
    Ҳозиргина майдонга тушган Ориги қизиққонлиги туфайли огоҳлантирилди
  • 71'
    Нималар бўлиб кетди? "Ливерпуль"нинг ҳимояси панд берди... Вазият жуда ўзгариб кетди...
  • 70'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! КОКЕ! Ҳакамлар узоқ муросадан сўнг голни ҳисоблашди. Кокега тўп "Ливерпуль" футболчисига тегиб келгани учун ҳакам ҳеч қандай ўйиндан ташқари ҳолат йўқ деб ҳисоблади. Коке эса яқин масофадан осонлик билан Миньоле қўриқлаётган дарвозани яна ишғол этди - 1:3.
  • 70'
    "Ливерпуль" ҳимояси анча бўшашиб қолди. "Севилья" ҳужумларни канда қилаётгани йўқ...
  • 69'
    "Ливерпуль"да ўзгариш. Фирмино ўрнига Ориги майдонга тушди.
  • 66'
    Энди "Ливерпуль" барчасини бошқаттан бошлаши лозим. Бу уларнинг қўлидан келадиган иш. "Энфильд"даги Дортмундга қарши ўйинни ҳеч ким ёдидан чиқармаган бўлса керак. "Ливерпуль" юксак иродали жамоа. "Камбэк"ларни қандай амалга оширишни уларга ўргатишни ёки эслатишни кераги йўқ... Айниқса финалларда...
  • 64'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! КОКЕЕЕЕЕ! Ҳааа, Клопп айтганидек футболни хатосиз ўйнаб бўлмайди. "Севилья"нинг ажойиб ҳужуми олдида "Ливерпуль" ҳимоячилари чорасиз қолишди. Витолонинг рақиб футболчиларидан бирин-кетин ўтиб кетиши ва Коке керакли пайтда зарур жойда пайдо бўлиб, дарвозани аниқ "ўққа" тутгани испанияликларнинг катта хурсандчилигига сабаб бўлди. Кокенинг зарбаси олдида бу сафар Миньоле ҳам ҳеч нарса қила олмади....
  • 62'
    Жамоалар шиддаткор, тажовузкор футбол кўрсатишмоқда. Клопп айтганидек, футболни хатоларсиз ўйнашни имкони йўқ. Ҳозир ҳар иккала жамоа ҳам баъзи хатоларга йўл қўйишмоқда. Чунки босим ва ўйин тезлиги анча юқори. Муҳими, кейинги вазиятда тўғри қарор қабул қилишни билиш лозим.
  • 60'
    "Ливерпуль" ҳимоячилари Гамейрони ёлғиз қолдиришгани учун ҳозир гол билан сийланишлари мумкин эди. Аммо Миньоле фантастик тарзда ҳаракат қилди ва ажойиб "сейв"ни намойиш этиб, жамоасини голдан қутқариб қолди.
  • 59'
    Унаи Эмери жамоаси тўп назоратини яна ўз қўлига олишга интилмоқда. Ўйин тизгини яна "Севилья" томонга ўтди. Лекин "Ливерпуль" қарши ҳужумда анча хавфли...
  • 57'
    Банега Коло Турега нисбатан қоида бузгани учун сариқ карточка билан сийланди.
  • 56'
    Витоло Лаллалани катта тезликда ҳужумга ўтаётганда қоидага зид равишда тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.
  • 54'
    Жамоалар бироз ўйин темпини туширишга ва енгил нафас олишга "келишиб" олишди...
  • 52'
    "Ливерпуль" танаффусдан кейинги "шок" ҳолатидан чиқиб кетиш пайида...
  • 50'
    Базелда чинакамига финал бўлмоқда. Жамоалар очиқ, жозибадор футбол намойиш этишмоқда...
  • 48'
    Мана бу "Севилья" бўлади! Ҳа, айнан шу жамоа кетма-кет икки марта Европа лигасида зафар қучган ва мана учинчи йилдирки финалда ўйнаётган Эмерининг "Севилья"си бу! Гамейро бу сафар ҳимоячилардан қочиб кетди ва Миньоле билан яккама-якка вазиятга чиқиб борганди. Гамейронинг дарвоза томон тепган зарбаси йўлига Коло Туре ўз "подкати" билан ғов бўлди... Туре "Ливерпуль" жонига оро кирмоқда...
  • 46'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ГАМЕЙРО!!! Уҳҳҳҳҳҳ! Қандоқ "қайноқ" старт! "Севилья" иккинчи бўлим бошланиши биланоқ олдинга ўтди ва Марианонинг қанотдан уюштирган "рейди" муваффақиятли чиқди. Қанотдан узатиб берилган тўпни Гамейро осонлик билан дарвозага йўллади - 1:1. Финал финалдек ўтяпти, ўртоқлар!
  • 46'
    Иккинчи тайм бошланди! Финал давом этади...
  • Биринчи тайм тугади. Танаффус! Финални ярми ортда қолди, ҳозирча Клопп шогирдлари олдинда! Яна 15 дақиқадан сўнг шу ерда кўришамиз, кетиб қолиш йўғ-а? Ухлаб қолишни ҳаёлизга ҳам келтирманг лекин...
  • 45'
    Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
  • 44'
    Хавфли вазият!!!!! Ўзингни бос, "Ливерпуль"! "Севилья"ни ўз холига қўй, бу нимаси? Клайннинг қанотдан узатган тўпини Старриж дарвозага йўллаши мумкин эди. Аммо оёғини тўпни қўйишга улгурган Старриж дарвозани аниқ мўлжалга олишга улгурмади.
  • 43'
    Голдан кейин олдинга бориши керак бўлган "Севилья" анча ўйинини йўқотиб қўйди. Ўйин тизгини тўлиқ мерсисайдликлар тарафига ўтди.
  • 42'
    "Ливерпуль" жуда катта тезликда ҳужумга ўтмоқда. "Севилья" ушбу босимни кутмаган шекилли, анча шошилиб қолишди...
  • 39'
    Уҳҳҳҳҳҳҳ! Қандоқ гол! Деян Ловрен боши билан дарвозани ишғол этмоқда. Аммо кераксиз жойда Старрижнинг тўпга оёқ қўйиши оқибатида ўйиндан ташқари ҳолат юзага келди ва гол инобатга олинмади. Даниэль, шу керакмиди сенга?
  • 37'
    "Ливерпуль" қутурди... Ҳужумлар кетма-кетлиги "Севилья"ни анча шошириб қўймоқда...
  • 35'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! СТАРРИЖ!!!!!! Уҳҳҳҳ! Бўларкан-у, шоввоз! "Ливерпуль"нинг "учбурчак" кўринишидаги Фирмино-Коутиньо-Старриж комбинациясини Даниэль Старриж жуда ва жуда чиройли тарзда якунлади. Якунлаганда ҳам самарали тарзда нуқта қўйди. Старриж ўнгоёғини қарама-қарши тарафи билан дарвозани узоқ бурчагини "ўққа" тутди. Финал ўйинига мос ва хос гол! Раҳмат сенга, Старриж!
  • 34'
    "Ливерпуль" бурчак тўпини амалга оширди. Лекин иккинчи қаватда масалани ҳал этадиган футболчи ҳозирча топилмаяпти.
  • 33'
    Ана холос! Ажойиб ҳужум! Чиройли зарба! Гамейродан "чалқанча" услубдаги зарбага бирозгина аниқлик етишмади. "Севилья"нинг ҳужумлари хавфли кўриниш олишни бошлади...
  • 31'
    Испанияликлар аста-секин босимни кучайтиришмоқда.
  • 30'
    Деян Ловрен рақибига нисбатан қўпол ҳаракат қилгани учун огоҳлантирилди.
  • 28'
    "Севилья"нинг ўнг қанот орқали ташкил этган ҳужумини ҳимоячилар бартараф этишди. Бурчак зарбасидан эса Банега ошириб берган тўпни дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади.
  • 25'
    Хавфли вазият!!! Лаллана Старрижни қулай вазиятга олиб чиқди. Ҳужумчи Сорияни доғда қолдира олмади. Бу вазиятда "Севилья" дарвозабони жамоаси жонига оро кирди.
  • 22'
    Ўйин темпи юқори даражада дея олмаймиз.
  • 20'
    Ҳозирча тўп билан ҳаракат қилаётган "Севилья"дан кўра, тўпсиз ўйнаётган "Ливерпуль" ёмон таассурот қолдирмаяпти. "Ливерпуль" ҳозирга қадар иккита голга тортадиган вазият яратди. "Севилья" гарчи тўпни назорат қилиб ўйнаётган бўлсада, Миньоле дарвозаси олдида ҳеч қандай эътиборга молик вазият юзага келтира олгани йўқ.
  • 17'
    Ўнг қанотдан ривожланаётган ҳужумни Нзонзи ноаниқ тўп узатиши орқали узиб қўйди.
  • 15'
    "Севилья" яна тўп назоратини ўз қўлига олди. "Ливерпуль" деярли тўп билан муомалада бўлмаяпти. Улар тўпни эгаллашлари билан тезлик билан олдинга ўтиб, ҳужум ташкил этишмоқда. Унаи Эмери шогирдлари эса асосан позицион ҳужумларга эътибор қаратишмоқда.
  • 13'
    "Ливерпуль" кам ҳужум қилмоқда, аммо уларнинг ҳар бир олдинга бориши анча хавфли чиқмоқда.
  • 11'
    "Ливерпуль"!!! Яна ҳужум ва яна хавфли! Клайн яна ўз қанотидан жамоаси ҳужумини ривожлантирди ва тўпни жарима майдончаси ичига оширди. Даниэль Старриж ҳаводан келган тўпни боши билан дарвозага йўллади, бу ерда дарвозабон ожиз эди, аммо Каррису дарвозага кириб кетаётган тўпни деярли чизиғ устидан қайтариб қолди ва жамоасини муқаррар голдан сақлади!
  • 10'
    Эскудеронининг жарима зарбасидан ошириб берган тўпига Миньоле биринчи бўлиб эгалик қилди ва хавфни бартараф этди. Ташаббус "Севилья" томонида.
  • 8'
    Уҳҳҳҳҳҳ! Хавфли зарба! Ўйиндаги дастабки хавфли вазиятни "Ливерпуль" амалга оширди. Клайн узатган тўпни Эмре Жан тўхтатмасдан узоқдан дарвозага йўллади. Сориа бу вазиятда ўз ўрнида ишончли ҳаракат қилди.
  • 6'
    Европа лигаси финалида ўйнаш бобида "Севилья" анча тажрибали саналади. Бу футболчилар кетма-кет учинчи йили финалда ўйнашмоқда. Шу боис улар ҳозирча ўзларини анча эркин ҳис этишмоқда. "Ливерпуль" мана 6 дақиқадан ўтди ҳали тўпни ўз назоратига олишга улгургани йўқ...
  • 4'
    "Севилья" тўп билан муомалада бўлмоқда. "Ливерпуль" ҳозирча ҳимояланиш билан банд.
  • 2'
    Илк ҳужумни "Севилья" ташкил қилди. Майдон маркази олдидан белгиланган жарима зарбасини Рами амалга оширди. Аммо жарима майдончаси ичида "Севилья" футболчиси қоидани бузди ва ҳужум узилиб қолди.
  • Финал бошланди! Жамоалардан қизиқарли ва финалга хос ўйин кутиб қоламиз!
  • Жамоалар Европа лигаси мадҳияси садолари остида майдонга тушиб келишмоқда...
  • Финал олдидан стадионга йиғилган мухлислар учун концерт дастури қўйиб берилмоқда.
  • Финал олдидан "юзер"ларимизнинг фикрлари қандай? Бугун кимнинг имкониятларини юқори баҳолаяпмиз? Учрашув қайси ҳисобда, кимнинг фойдасига якунланиши ҳақида ўз тахминингизни "ЧАТ"да ёзиб қолдиришингиз мумкин.
  • Базель шаҳрида бугун катта футбол ҳавоси кезиб юрибди. "Санкт Парк Якоб" стадиони футбол байрамига мезбонлик қилмоқда. Ушбу стадионда бугун "Ливерпуль" ёки "Севилья" жамоаларидан бири чинакамига байрам уюштиради...
  • Бу икки клуб расмий мусобақаларда умуман тўқнаш келишмаган. Бугун улар илк бор қарама-қарши дуч келишмоқда.
  • Таркиблар маълум!
  • Севилья – Сория, Коке, Рами, Эскудеро, Каррису, Банега, Нзонзи, Витоло, Крыховяк, Мариано, Гамейро.
  • Ливерпуль – Миньоле, Туре, Морено, Клайн, Ловрен, Милнер, Эмре Жан, Коутиньо, Лаллана, Фирмино, Старриж.
  • Европа лигаси финал беллашуви "Ливерпуль" - "Севилья" учрашувини ушбу саҳифа орқали ҳам кузатиб боришингиз мумкин.
Яндекс.Метрика