UZ

Сўнгги янгиликлар

17:07"Лейпциг" "Барселона"нинг Дани Ольмо бўйича таклифини рад этди  0 16:39"Хави "Барселона"га келгач, ҳаммасини ўзгартирди" — Левандовски  0 16:13Суперлига. "Металлург"да 3, ОКМК ва "Андижон"да 1 нафардан. 14-турни ўтказиб юборадиган футболчилар  1 15:53Расман: "Осасуна" сардори фаолиятини Қатарда давом эттиради  1 15:262030 йилги Жаҳон чемпионати саналари маълум  1 14:59"Ливерпуль" янги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  2 14:33Ўзбекистон футзал МТЖ етакчиси мундиални ўтказиб юборадиган бўлди  5 14:19"Милан" собиқ устози "Ренн"да иш бошлаши мумкин  1 13:52"Тоттенхэм" "Ливерпуль" собиқ ҳужумчисига қизиқмоқда  1 13:25"Астон Вилла" Лукакуни қўлга киритишни режалаштирмоқда  3 12:58"Боруссия Д" форварди фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 12:32Про лига. 15-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  2 12:04"Манчестер Сити" "Реал" дарвозабонига қизиқмоқда  3 11:38Расман: Нани Португалияга қайтди  2 11:17"Фулхэм" МЮ тарбияланувчисини сотиб олишга уринмоқда  1

Международный

Реал Мадрид

Серхио Рамос - 15', Лукас Васкес - 121', Марсело - 121', Гарет Бэйл - 121', Серхио Рамос - 121', Криштиану Роналду - 121'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . final-тур

28/05/2016, 23:45

4
:
6
Тугади

Атлетико Мадрид

Янник Феррейра-Карраско - 79', Антуан Гризманн - 121', Габи Фернандес - 121', Сауль Ньигес - 121'

Стадион: San Siro, 71942 томошабин

Бош ҳакам: Марк Клаттенбург

45'
90'
120'
11'  Даниэль Карвахаль
15'  Серхио Рамос
15'  Гарет Бэйл
47'  Кейлор Навас
52'  Даниэль Карвахаль (Данило)
72'  Тони Кроос (Иcкo)
77'  Карим Бензема (Лукас Васкес)
79'  Каземиро
90'  Серхио Рамос
93'  Данило
112'  Пепе
46'  Аугусто Фернандес (Янник Феррейра-Карраско)
48'  Антуан Гризманн
61'  Фернандо Торрес
79'  Янник Феррейра-Карраско
79'  Хуанфран
90'  Габи Фернандес
109'  Филипе Луис (Люка Эрнандес)
116'  Коке (Томас Партей)
  • Демак ЕЧЛ финалида олиб борган матнли онлайн трансляциямизни якунлаймиз. Доимо соғ ва саломат бўлинг, азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча! Эътиборингиз учун ташаккур!
  • Пенальтилар серияси бу лоторея. Хуанфран мўлжалда адашди. Бу уни ёмон футболчи қилиб қўймайди. Омад бугун "Реал"га кулиб боқди. Мадриднинг "Реал" жамоаси ўз тарихида ЕЧЛдаги 11-ғолибликни қўлга киритмоқда. Бу муваффақият билан "Реал" жамоаси мухлисларини табриклаймиз!
  • "РЕАЛ" - ЕВРОПА ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ ҒОЛИБИ!
  • 9'
    "Реал": Роналду - Гол!
  • 8'
    "Атлетико": Хуанфран - Ноаниқ!
  • 7'
    "Реал": Серхио Рамос - Гол!
  • 6'
    "Атлетико": Сауль - Гол!
  • 5'
    "Реал": Бэйл - Гол!
  • 4'
    "Атлетико": Габи - Гол!
  • 3'
    "Реал": Марсело - Гол!
  • 2'
    "Атлетико": Гризманн - Гол!
  • 1'
    "Реал": Лукас Вазкез - Гол!
  • Ким омадлироқ? "Реал" ёки "Атлетико"? "Лоторея"дан ютуқ кимга чиқишини яқин дақиқалар ичида билиб оламиз.
  • Буёғига футболчилар руҳан тинчланиб олишлари, ўзларини эркинроқ ҳис этишлари муҳим. Симеоне ва Зидан ҳозир уларни руҳлантириб, пенальти тепадиган дастлабки "бешталик"ни аниқлаб олади.
  • Демак ҳаммаси пенальтилар сериясида ҳал бўлади!
  • 120'
    Экстра-таймнинг иккинчи бўлимига 2 дақиқа қўшиб берилди.
  • 118'
    Ҳаммаси пенальтилар сериясига қараб кетмоқда...
  • 116'
    "Атлетико": Коке ўрнига Томас Партей майдонга тушди.
  • 114'
    Кокенинг оёқларининг томири тортишиб қолган. Коке майдонда ётибди...
  • 112'
    Пепе Габининг оёғига очиқчасига тепгани учун огоҳлантириш олди.
  • 111'
    "Реал" бурчак зарбасини амалга оширди. Аммо "Атлетико" футболчилари ушбу хавфни бартараф этишди. Габи бу борада жонбозлик кўрсатди.
  • 109'
    "Атлетико": Луис Фелипе ўрнига Эрнандез майдонга тушди.
  • 108'
    Луис Фелипе жароҳат олганиданми ёки чарчаганиданми билмадим, аммо ҳозир у майдонда ётибди. Балки Фелипе ўйинни давом эттира олмас, уни алмаштириш лозим.
  • 107'
    Яна Каземиро экстра-тайм бошида зарба йўллади ва бу сафар ноаниқ.
  • 106'
    Иккинчи экстра-тайм бошланди! Яна 15 дақиқа футбол ўйналади, агарда шунда ҳам тенглик сақланиб қолинса, унда ғолиб номи пенальтилар серияси, яъни "лоторея" орқали аниқланади.
  • 105'
    Биринчи экстра-тайм тугади! Ҳисоб 1:1.
  • 103'
    "Реал" олдинга ўтишга интилмоқда. Аммо "Атлетико" бунга йўл қўймаяпти.
  • 101'
    "Реал" ҳужумга ўтганди. Роналдунинг ташаббуси билан ташкил этилган ҳужумни Бэйл ўзининг кучли зарбаси билан якунламоқчи бўлганди. Аммо Савичнинг тўп йўлига ташланиши жуда қўл келди...
  • 100'
    Учрашувнинг дастлабки 15 дақиқасини инобатга олмаса, қолган дақиқаларда "Атлетико" рақибига нисбатан яхши ўйнамоқда.
  • 98'
    Ташаббус тўлиқлигича "Атлетико" тарафида.
  • 96'
    Қизиғи, Симеоне туширган ҳозирча ягона бўлиб турган Карраско нафақат гол урди, балки айни пайтда майдондаги энг фаол футболчи бўлиб турибди. Зидан амалга оширган учта ўзгаришнинг бирортаси ҳали эффект бергани йўқ.
  • 95'
    Роналдунинг боши билан берган зарбаси йўл-йўлакай рақиб футболчисига тегиб Облакнинг қўлига келиб тушди.
  • 94'
    Диего Симеоне яна иккита ўзгаришни амалга ошириши мумкин. Зидан эса барча ўзгаришларни қилиб бўлган. Шу ерда Зидан мураббий сифатида сал "ёшлик" қилиб қўйди чоғи...
  • 93'
    Данило Карраскони қоида бузган ҳолда тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирди.
  • 92'
    Каземиронинг узоқдан тепган зарбаси Облакка ортиқча қийинчилик туғдиргани йўқ.
  • 91'
    Диего Симеоне ва Зинедин Зидан шогирдларига керакли кўрсатмаларни беришди ва қўшимча бўлимнинг дастлабкиси старт олди.
  • Учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқалар ҳам тугади. Марк Клаттенбург хуштагини чалди. Энди финал ғолиби номи қўшимча таймларда ёки пенальтилар серияси орқали аниқланади. Демак бизни яна камида 30 дақиқа кутиб турибди. Кетиб қолиш, ухлаб қолиш йўқ. Энди охиригача ўтирасиз, ҳа, шунақа!
  • 90'
    Серхио Рамос олдинга катта тезлик билан ўтиб кетаётган Карраскони йиқитгани учун сариқ карточка билан сийланди. Габи эса орқадан йиқитдику, нега сариқ, балки қизил берарсан демадида, қани қизил, қип-қизил қизил карточка бу қоида бузиш деб эътироз билдирди ва кейин Клаттенбург томонидан огоҳлантирилди!
  • 90'
    Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
  • 89'
    Жамоалар буёғига янада эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишади. Чунки охирги дақиқаларда қарши ҳужумда гол ўтиказиб юборишни истамайди ҳеч ким
  • 88'
    Агарда асосий вақтда ҳисоб шу кўринишида қоладиган бўлса, унда қўшимча таймлар бўлишини сизларга эслатишни ҳожати йўқ...
  • 87'
    Миландаги финалнинг иккинчи бўлими ҳақиқий финалга айланди десак тўғрироқ бўлади. Пенальти билан бошланган тайм, кейинчалик ҳам қизиқарли воқеаларга уланиб кетмоқда...
  • 86'
    Бурчак зарбасидан сўнг Пепе жуда яқин масофадан тўпга боши билан зарба берди. Аммо гол йўқ, ҳимоячи мўлжалда адашди...
  • 85'
    "Реал" ҳужумга ўтмоқда. Ян Облак рақиб хамласини бартараф этмоқда. "Реал" бурчак зарбасини амалга оширади.
  • 83'
    Торрес сал қолса ҳисобни "Атлетико" фойдасига ўзгартириши мумкин эди. Яна ўша Хуанфраннинг паси голга айланиши мумкин эди.
  • 81'
    "Атлетико" ҳужумларни оширмоқда....
  • 80'
    Бугун майдонда жуда кам кўриниш берган Роналду голга қадар иккита жуда яхши имкониятга эга бўлганди. Аммо Криштиану юзага келган вазиятларидан фойдалана олмади. Жавобан эса "Атлетико" "Реал"га жавоб тўпини киритганини айтиб ўтдик...
  • 79'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! КАРРАСКО!!!!!!!!!!!!!! "АТЛЕТИКО" ҚОЙИЛ! "Атлетико" "Реал"нинг қўрқинчли ҳужумидан сўнг тезкор қарши ҳужумга ўтди ва ҳамшаҳарликларига ўша машҳур мақолни эслатиб қўйишди. "Сен урмасанг, сенга уришади..." Хуанфраннинг қанотдан узатган тўпини Карраско голга айлантирди - 1:1!
  • 79'
    Каземирога Марк Клаттенбург сариқ карточка кўрсатди.
  • 79'
    Хавфли вазият!!!!!!!!!! Ян Облак!!!!!!!!!!!!!! Роналдуда ажойиб имконият бўлганди! Бироқ Облак ўз ўрнида!! Кейинги вазиятда Бэйлнинг бўш қолган дарвозага тепган зарбаси йўлига ҳимоячи ғов бўлди....
  • 78'
    Криштиану Роналду майдонда эканлигини эслатиб қўйди. Унинг зарбасини Облак ушлаб олди!
  • 77'
    "Реал": Карим Бензема ўрнига Лукас Вазкез майдонга тушди.
  • 75'
    Луис Фелипенинг тўп оширишидан сўнг Торрес боши билан зарба берганди. Ноаниқ.
  • 72'
    "Реал": Тони Кроос ўрнига Иско майдонга чиқди.
  • 71'
    Хавфли вазият!!!! Карим Бензема! Ян Облак!!!!! Бензема деярли яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва дарвозага зарба йўллади. Ян Облак сейв намойиш этиб жамоасини қутқариб қолмоқда! Қойил!
  • 70'
    Годин ҳимояда ишончли ўйнади ва олдинга ўтаётган Роналдудан жарима майдончаси ичида тўпни олиб қўйди.
  • 68'
    Тони Крооснинг бурчакдан ошириб берган тўпини дарвозага йўллаш чоғида Рамос қоидани бузди.
  • 67'
    Годин Роналдуни йиқитди ва огоҳлантирилди. Гарет Бэйлнинг жарима зарбасидан тепган тўпи жонли-деворга тегиб майдонни тарк этди.
  • 65'
    "Реал" эса аста-секин ўйинни ўз майдончаси олдидан рақиб жарима майдончаси тарафга қўчирмоқчи.
  • 63'
    "Атлетико" футболчилари финалда ким кўп ноаниқ зарба бериш бўйича мусобақалашишмоқда шекилли? Яна зарба, яна ноаниқ. Қачон улар тўғри зарба беришаркин?
  • 61'
    Фернандо Торресга сариқ карточка кўрсатилди.
  • 60'
    "Реал" ташаббусни тўлиқ "Атлетико"га бериб қўйган. Диего Симеоне шогирдлари эса босимни оширишмоқда, ҳужумларни кучайтиришмоқда. Бу охир-оқибат голга олиб келиши мумкин.
  • 59'
    Ҳужум ва ҳужум! Сауль ҳозир ўзининг чиройли зарбаси билан мувозанатни тиклаши мумкин эди. Зарбага бирозгина аниқлик етишмади!
  • 58'
    Кокенинг жарима майдончаси атрофидан тепган зарбаси хавфли, аммо ноаниқ чиқди...
  • 56'
    "Атлетико" бор эътиборини ҳужумга қаратмоқда.
  • 54'
    "Атлетико" гол уришга яқин келганди. Савич тўпга кучлироқ зарба бера олганидами...
  • 55'
    "Атлетико" ҳужумни оширмоқда, "Реал" ҳимояда ҳаракат қилишга мажбур...
  • 53'
    "Реал": Карвахаль ўрнига Данило майдонга тушди.
  • 52'
    Карвахаль жароҳати туфайли ўйинни давом эттира олмайдиган бўлди. Карвахаль йиғламоқда. Финалда ўйин охирига қадар жамоасига ёрдам бера олмаслигидан ранжимоқда...
  • 51'
    Такрорий лавҳаларни намойиш этишмоқда. "Атлетико" мухлисларининг ва мухлисаларининг пенальтини голга айланмаганидан кейинги юзларини кўриш... Уларни тушунса бўлади....
  • 50'
    Бу пенальтидан фойдалана олмаслик "Атлетико"нинг руҳиятига таъсир қилмаса бўлгани
  • 48'
    Кейлор Навас эса бу орада сариқ карточка ишлаб олди
  • 48'
    Антуан Гризманн! "Атлетико" пенальтидан унумли фойдалана олмади!!!!!!!!!!! Тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.... Ана холос, пишди гилоску буёғи...
  • 47'
    Уҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳ! Қайноқ иккинчи бўлим!! Пепе Торресни жарима майдончаси ичида йиқитди ва пенальти! Тўп олдида Гризманн!
  • 46'
    "Атлетико"да дастлабки ўзгариш: Фернандес ўрнига Карраско майдонга туширилди.
  • Иккинчи тайм бошланди!
  • Диего Симеоне шогирдлари билан яхшигина гаплашиб олиши лозим. Қаттиқ урушмаслиги керак. Футболчиларни руҳиятини синдириб қўйиш мумкин. Ўзи шундоқ ҳам тузук ўйнай олмаётган футболчиларни баттар кўнглигини чўктирадиган гаплар билан эмас, балки керакли иккита ёки учта сўз билан уларнинг "уйғотиши" лозим! Зидан эса, қироллик клубига финалда ўйнаётганини, голга қадар бўлган футболни давом эттириш мақсадга мувофиқ бўлишини эслатса ёмон бўлмасди. Яна ҳам ўзи билади. Иккинчи таймда "Сан Сиро"да ҳақиқий футбол, финалга мос финал ўйинини кўришни истаймиз холос. Демак кутамиз!
  • Биринчи тайм тугади. Танаффус! 15 дақиқа дам оламиз ва кейин яна Мадрид дербисини томоша қилишни давом эттирамиз....
  • 45'
    Марк Клаттенбург дастлабки бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берди. Умуман вақт қўшиб бермаса ҳам майлийди. Тўғрисида...
  • 44'
    "Реал" гол урганидан сўнг "жимгина" футбол ўйнашни бошлаб юборганди. "Атлетико" эса Клаттенбургнинг хуштаги чалинганидан буён шовқинсиз футбол ўйнаяпти. Финал ҳозирча ҳақиқий финалдек эмас, балки ростакамига Мадрид дербисига монанд кечмоқда. Ёрқинроқ, чиройлироқ, курашларга бой футбол керак! Уйғонинглар!
  • 43'
    "Атлетико" позицион ҳужум ташкил қилди. Гризманн жарима майдончаси олдида тўпни қабул қилиб олиши билан дарвоза томон ўгирилди ва зарба берди. Ноаниқ.
  • 41'
    Дарвозалар олдида хавфли ҳужум юзага келмаяпти. Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда.
  • 39'
    Гризманн олдинга ўта олмаётганликларини билди ва узоқдан дарвозага зарба йўллади. Лекин тўпни янада кучлироқ, хавфлироқ қилиб йўллаганида мақсадга мувофиқ бўларди. Навас ортиқча қийинчиликка дуч келгани йўқ.
  • 37'
    "Реал" ҳужумга ўтмай, "Атлетико" эса "Реал"га тўпни бермай қўйди...
  • 35'
    "Атлетико" ниҳоят комбинацион, чиройли ҳужум ташкил этганди. Луис Фелипенинг саъйи ҳаракатлари эвазига юзага келган вазиятдан Гризманн фойдаланмоқчи бўлди. Бироқ франциялик футболчи оффсайдда қолиб кетганди.
  • 34'
    "Атлетико"нинг юқори иштиёқи уларнинг ҳозирги кўрсатаётган ўйинида акс этмаётгандек. Қани уларнинг шижоати, аскарлардек жанг қилиши? Бу жамоада етакчи етишмаяпти. Ўйинни ўз қўлига оладиган футболчи ҳозирча кўринмаяпти. Сауль ҳам жим, Гризманн ҳам "шовқин" кўтараётгани йўқ. Торресга эса вазият керак....
  • 32'
    Ян Облак "Реал"нинг навбатдаги ҳужумини бартараф этди.
  • 31'
    Гризманн олдинга ўтаётганда Рамос тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди. Кокенинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпига эса "Атлетико"дан зарба берадиган футболчи топилмади.
  • 29'
    "Атлетико" тўп билан муомала қилишни бошлади. Аммо Симеоне шогирдлари ҳужумга ўтишда бироз муаммоларга дуч келишмоқда.
  • 27'
    Бензема-Карвахаль-Роналду учлиги ташкил этган ҳужумни Облак бартараф этиб қолди.
  • 25'
    "Атлетико"нинг ҳужуми. Чап қанотдан уюштирилган ҳужум ўнг қанотдаги Хуанфранга қадар етиб келди. Хуанфран тўпни узоқ масофадан дарвозага тўхтатмасдан йўлламоқчи бўлди. Аммо у тепган тўп дарвозанинг яқинигача ҳам боргани йўқ.
  • 23'
    Роналду майдон мраказида тўпни қабул қилиб олди ва ўзи олдинга интилди. Тўпни шерикларига етказиб беришни истамаган Роналду жарима майдончаси олдидан дарвозани "ўққа" тутмоқчи бўлганди. Бироқ унинг ўйлаган режаси иш бермади.
  • 21'
    "Атлетико" тўпсиз ҳаракат қилмоқда, "Реал" уларни айнан шундай чарчатиб қўймоқчи. Диего Симеоне эса тик турганча шогирдларига тинимсиз керакли кўрсатмаларни бериб бормоқда.
  • 20'
    Торрес ва Гризманннинг елкасида энди янада катта "юк" турибди. Айнан улар "Атлетико"нинг олдиндаги ишларига масъул саналишади.
  • 19'
    Тўп назорати тўлиқлигича "Реал"нинг қўлида.
  • 17'
    Финал янада жонланиши керак. Диего Симеоне энди иккинчи режасини ишга солишга мажбур. "Атлетико", ҳужумга ўт! Бошқа чоранг йўқ!
  • 15'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! СЕРХИО РАМОС!!!!!!!!! Яна ўша, ҳа ўша Рамос гол урмоқда!!!! Тони Крооснинг жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпини Бэйл боши билан Рамосга "скидка" қилди, Рамос эса Облакни 2 метр масофадан доғда қолдира олди - 1:0!
  • 14'
    Гризманн ва Торрес "Реал"га қарши уларнинг майдончалари олдида прессинг уюштиришмоқда. Бу эса Зидан жамоасига ҳужумга ўтиб кетишига катта тўсиқ бўлмоқда.
  • 12'
    "Атлетико" ҳозирча ўйинни ўз жарима майдончаси олдидан узоқлаштиришга муваффақ бўлди. Аммо улар ҳужумга ўтишга у қадар шошилаётишгани йўқ.
  • 11'
    Финалдаги дастлабки огоҳлантиришни "Реал" ҳимоячиси Карвахаль ишлаб олди.
  • 10'
    "Реал" босимни оширмоқда. Бурчак зарбаси ишлаб олингандан сўнг Зидан шогирдлари стандарт вазиятини голга айлантиришмоқчи эди. Аммо "Атлетико" футболчилари иккинчи қаватда жуда яхши ўйнашларини барча билса керак... Ҳозир ҳам шундай бўлди.
  • 9'
    Дастлабки хавфли ва голли вазиятни "Реал" яратди. Облакни қаҳрамонга айлангантирган вазиятда Каземиро ўз мақсадига эриша олмади.
  • 8'
    Майдон марказидаги ҳаводаги курашда Рамос Торрес билан тўқнашиб кетди. Ҳеч ким жароҳат олмагани яхши. Ўйин давом этади.
  • 6'
    Хавфли вазият!!!!!!!!!!!! ЯН ОБЛАК!!!!!!!!!!!!!!!! "Реал" жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бэйлнинг дарвоза томон йўллаган кучли зарбасини Каземиро яқин масофадан дарвозага янада кучлироқ тарзида тепди! Лекин, аммо бироқ Облак тўпни қайтарди! Ҳа, Облак фантастик тарзда сейв намойиш этиб, жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди! Қоп-қойил сенга, Ян Облак!
  • 5'
    Хуанфран ўнг қанотдан ҳужумни ташкил этди ва тўпни жарима майдончаси ичида турган Кокега оширди. Кокенинг дарвоза томон тепган зарбаси кўнгилдагидек чиқмади. Аммо дастлабки тўғри зарба йўлланди. Навас ўз ўрнида!
  • 4'
    "Атлетико" ўзининг дастлабки ҳужумини ташкил этмоқчи бўлди. Аммо бу амалга ошмади.
  • 2'
    "Атлетико" биласиз, кўпроқ курашчан, кези келганда қўполроқ футбол ўйнайди Дастлабки дақиқаданоқ майдон маркази олдида қоида бузилди. Тўп асосан "Реал" жамоасида.
  • Мадрид дербиси, ЕЧЛ финал баҳси, Чемпионлар Ла Лигаси финал ўйинига старт берилди! Қисқаси, #HalaMadrid!
  • ДИҚҚАТ! Жамоалар ЕЧЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда...
  • "Сан Сиро" стадионига ЕЧЛ кубоги олиб чиқилмоқда.
  • Қизиқ факт: ЕЧЛнинг жорий мавсумида Роналдунинг киритгани голлари сони "Атлетико"нинг киритган голлари билан тенг экан. Яъни, уларда 16тадан гол мавжуд.
  • Финалда ким ғалаба қозонишини олдиндан тахмин қилиш қийин масала. Шуниси аниқки, бош соврин бугун барибир Мадридга кетади. Испаниянинг Мадрид шаҳри ҳокими ҳаммадан кўра хурсандроқ бўлса керак, а?
  • Ҳа айтганча, ТВни "UzReport" каналига олинг. У ерда финал бошланганига деярли икки соатча бўлиб қолди... Эксклюзив лавҳалар, жамоаларнинг келиши ва бошқа қизиқарли кадрларни намойиш этмоқда. Қойил!
  • "Сан Сиро" тобора мухлислар билан тўлиб-тошмоқда. Стадионда эса финал олдидан концерт дастурлари, рақслар ва кўнгил-очар дастурлар давом этмоқда.
  • Яна бир қизиқ факт: Европа чемпионлар лигасида шу кунга қадар ҳали бирор маротаба франциялик мутахассис бошқарувидаги жамоа зафар қучмаган. Зидан бу борада ҳам Франциядаги биринчи мураббий бўла оладими? Кузатамиз...
  • ЕЧЛ финалида сўнгги икки йилдан буён испанияликлар зафар қучишмоқда. Икки йил аввал ҳам худди шу жамоаларнинг финалдаги тўқнашувида "Реал"нинг қўли баланд келганди. Ўтган йили эса "Барселона" "Ювентус"ни финалда мағлуб этиб, ЕЧЛ кубогини Каталонияга олиб кетганди. Бу йили ҳам бош соврин яна Испанияга, янада қизиғи, Каталониядан Мадридга йўл олиши аниқ. Фақат битта савол бор. Бу ҳам бўлса "Атлетико"гами ёки "Реал"га? Каталониялар бир овозда жўр бўлиб, яхшиси кубокни "Атлетико"га бера қолайлик, дейишган бўлса не ажаб?
  • "Атлетико" ва "Реал" футболчилари ниҳоят чигалёзди машғулотларни бажариш учун майдонга чиқиб келишди.
  • Диего Симеони ўзининг мураббийлик фаолиятидаги ЕЧЛдаги иккинчи финалини футболчилик пайтидаги жона-жон стадиони бўлмиш "Сан Сиро" (Жузеппе Меацца)да ўтказмоқда. Зидан эса бугун "Реал" бош мураббийи сифатида ўзининг дебют мавсумидаёқ ЕЧЛда финалгача етиб келди. Зидан эса "Сан Сиро"га Италияда "Ювентус" сафида ўйнаб юрган кезларида кўп маротаба рақиб сифатида ташриф буюрган. Қисқаси, ҳар иккала мутахассис учун бу стадион бегона эмас. Улардан қайси биридир яна чамаси уч соатдан сўнг шу стадионда ЕЧЛ бош совринини боши узра баланд кўтаришга муваффақ бўлади.
  • "Атлетико" ҳамда "Реал" жамоалари дарвозабонлари Навас ҳамда Облак чигалёзди машғулотларини ўтказиш учун майдонга чиқиб келишди.
  • Жамоалар "Сан Сиро" стадионига етиб келишган.
  • Таркиблар маълум!
  • "Атлетико" - Облак, Савич, Филипе Луис, Хуанфран, Годин, Фернандес, Габи, Коке, Сауль, Гризманн, Торрес.
  • "Реал" - Кейлор Навас, Пепе, Серхио Рамос, Роналду, Кроос, Бензема, Бэйл, Марсело, Каземиро, Карвахаль, Модрич.
  • Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Европа чемпионлар лигасининг 2015/2016 йилги мавсуми финал учрашуви! Ҳааа, ФИНАЛ! Финалда эса сизга маълумки, яна икки йил аввалгидек Мадриднинг икки ажойиб жамоалари "Реал" ҳамда "Атлетико" бош соврин учун кураш олиб боради. Ушбу қизиқарли кечиши кутилаётган мавсумнинг ҳал қилувчи баҳсини шу ерда матнли онлайн тарзида кузатиб боришингиз мумкин. Хизматингизда камина Шаҳбоз Беғамов бўлади.
Яндекс.Метрика