UZ

Сўнгги янгиликлар

01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  0 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  5 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:23ЖЧ-2026 саралаши. Болгария - Испания, Словакия - Германия ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  6 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  4 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Международный

Насаф Карши

Бобур Абухаликов - 47', Makhsud Karimov - 60'

AFC. Лига чемпионов Азии. Группа D . 5-тур

02/03/2016, 18:00

1
:
2
Тугади

Аль-Ахли

Mohanad Asiri - 71'

45'
90'
47'  Бобур Абухаликов
60'  Makhsud Karimov
90'  Бобур Абухаликов (Sharof Mukhiddinov)
65'  Islam Hassan Seraj (Mustafa Al-Bassas)
65'  Hussain Al Mogahwi (Валид Рашед Бахшвин)
71'  Mohanad Asiri
  • "НАСАФ" ҒАЛАБА ҚОЗОНДИ! "Насаф" - "Ал Аҳли" 2:1
  • 90+4'
    Сўнгги қўшиб берилган дақиқа бошланди ва ҳозир ҳам тўп "Насаф" футболчиларида
  • 90+3'
    Қаршиликлар шошилмай ҳаракат қилишмоқда, улар кетма-кет бурчак тўплари ишлаб олишди
  • 90+1'
    Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди
  • 90'
    Ўйин асосий вақтининг сўнгги дақиқаси ўтиб боряпти, ўзгариш. Бобир Абдирахимов ўрнига Шароф Муҳитдинов майдонга тушяпти
  • 88'
    Қаршиликлар бироз фаоллашишмаса ғалаба қўлдан чиқади, "Ал Аҳли" тинимсиз ҳужум уюштиряпти
  • 87'
    Хавфли вазият! "Ал Аҳли" футболчиси Суюнов қўриқлаётган дарвозага зарба берди, бахтимизга бироз ноаниқ!
  • 86'
    Ҳакам бироз иккиланиб "Ал Аҳли" фойдасига жарима зарбаси қўйди
  • 84'
    Майдон марказида "Насаф" футболчиси ётибди, рақиб ўйинчилари эса бундан норози
  • 82'
    "Насаф" ажойиб қарши ҳужум уюштирган эди, аммо сўнгги оширма аниқ бўлмади
  • 80'
    Элдор Суюнов рақиб берган зарбани ушлаб ололмади, ҳимоячи уни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бўшашмаслик лозим, учрашув якунланишига бор-йўғи 10 дақиқадан кўпроқ вақт қолди
  • 76'
    Голми? Йўқ, ўйиндан ташқари ҳолат! "Ал Аҳли" футболчилари гол уришди, аммо ҳакам байроқчисини кўтариб бўлган эди
  • 75'
    Учрашувни стадиондан 16221 мухлис томоша қилмоқда!
  • 73'
    Волид Баҳшин ҳужумга қочиб кетаётган қаршилик футболчини тўхтатиб қолди! Сариқ карточка
  • 70'
    "Насаф" чап бурчак олдидан жарима тўпини ўйинга киритди, натижада бурчак тўпи ишлаб олинди
  • 69'
    ГОЛ! Муҳаннад АБу Радия
  • Қаршиликларнинг икки футболчиси зарбани тўсиш учун ўзини ташлади, аммо тўп уларнинг бирига тегди, қўлига!
  • 68'
    "Насаф" дарвозаси томон пенальти!
  • 67'
    ЗАРБААА! АБдураҳимов "Насаф"ни голдан сақлаб қолди,
  • 63'
    Волиш Бахшин Ҳусайн Мугаҳви ўрнига, Ислом Сераж Мустаа Албассас ўринга майдонга тушди
  • 62'
    Бобир яна ҳужумга ўтиб кетди, аммо у тўпни ўзидан бироз узоқлаштириб юборгани учун ажойиб имконият қўлдан бой берилди
  • Бунинг устига бугун Мақсуд Каримовнинг таваллуд айёми экан! Байрам устига байрам!
  • Шуҳрат Муҳаммадиев яна ўнг қанотдан ҳужумга ўтди, у тўпни ошириб ўтирмасдан дарвозага зарба берди, посбон бир амаллаб тўпни қайтарди, Мақсуд Каримов эса қулай вазиятдан дарвозага гол урди! 2:0
  • 59'
    ГООООЛЛЛ!!!!
  • 57'
    Зарбааааа! Баҳром Абдураҳимовнинг зарбаси бироз кучсиз чиқди, аммо аниқ!
  • 56'
    Ҳакам Фаҳад Аҳмадни кечирди. Фаҳадда сариқ карточка бор эди ва у майдон марказида рақибининг қарши ҳужумини қўполлик билан тўхтатди
  • 55'
    Артур!!! У қаршисидаги ҳимоячини ҳар тарафга силтаб ташлади ва тўпни жарима майдончаси ичига ташлаб берди, у ерда "Ал Аҳли" футболчиси ҳужумни бартараф этди
  • 54'
    "Ал Аҳли" энди эътиборни кўпроқ ҳужумга қаратяпти
  • 51'
    Бобир яна рақиб ҳимоячиларини дам олишга қўймаяпти
  • 49'
    Дилшод Раҳматуллаев ҳакам томонидан огоҳлантирилди
  • 48'
    "Ал Аҳли" футболчиси Дилшод Раҳматуллаевга нисбатан қўполлик қилди
  • Шуҳрат Муҳаммадиев ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни оҳиста Бобирга ташлаб берди, Абдихолиқов эса бўш дарвозани нишонга олди
  • 47'
    ГООООЛЛЛЛЛЛ! БОБИРРР!!!
  • 46'
    Иккинчи бўлим бошланди
  • Жамоалар майдонга қайтишмоқда
  • ТАНАФФУС! "Насаф" - "Ал Аҳли" 0:0
  • 46'
    Қаршиликлар биринчи бўлим охирида стандарт ишлаб олишди. Ҳар доимгидек жарима тўпи қаршисида Артур, аммо унинг етказиб берган тўпи рақиб ҳимоячилари томонидан бартараф этилди
  • 44'
    ЗАРБАААА! АБДИХОЛИҚОВ!!! Артур Геворкян унга тўпни ташлаб берди, Бобирнинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди
  • 42'
    Жарима зарбаси бурчак тўпи билан якунланди. Бурчак зарбаси амалга оширилганда "Ал Аҳли" футболчиси қоида бузди ва хавф бартараф этилди
  • 40'
    Шерзод Аъзамов сариқ карточка олди! У тўпга қайчи услубида зарба бераётганида рақиб бошини суқди ва ҳакам буни қўполлик деб ҳисоблади
  • 39'
    Зарбааааа! Яна бир зарбааа!!! Бобир Абдихолиқов бироз шошди, унинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди
  • 34'
    Энди Илҳом Шомуродов ўйиндан ташқари холатда
  • 32'
    Ўйиндан ташқари ҳолат! "Ал Аҳли" футболчиларининг комбинацияси гол билан якунланиши мумкин эди, аммо сўнгги лаҳзада ҳакам байроқчасини кўтарди
  • 31'
    Фаҳад Ҳамад қаршиликлар дарвозаси томон зарба берди, аммо жуда ноаниқ!
  • 29'
    Фаҳад Ҳамад қаршиликларнинг қарши ҳужумини тўхтатиб қолди, албатта қўполлик билан ва сариқ карточка!
  • 27'
    "Насаф" футболчиларида ноаниқ паслар сони кўпайиб кетди
  • 23'
    Геврокяннинг оширмасини "Ал Аҳли" ҳимоячиси бартараф этди
  • 20'
    Баҳром Абдураҳимов рақиб жарима майдончаси олдида жарима зарбаси ишлаб олди, рақиб ҳимоячисига эса сариқ карточка!
  • 19'
    Суюновввв! У рақиб футболчисидан олдинроқ тўпга чиқиб келди ва "Насаф" дарвозасига келаётган хавфни бартараф этди
  • 18'
    Илҳом Шомуродов тўпни бироз ўзидан узоқлаштириб юборди ва шу билан имкониятни қўлдан чиқарди.
  • 13'
    Артур рақиб жарима майдончаси олдида тўпга эга бўлди, аммо у нима қилишни билмай тўхтаб қолди, натижада рақиб футболчиси ундан тўпни олиб қўйди
  • 10'
    ГЕВОРКЯН! Артур рақиб дарвозабонининг хатосидан фойдаланиб тўпни эгаллаб олди, у жарима майдончаси ичига кириб тўпни ерлатиб Бобирга ташлаб берди, Абдихолиқов тўпга бироз ета олмади ва дарвозабон билан тўқнашиб кетди. Шифокорлар ҳар икки футболчига ёрдам кўрсатишмоқда
  • 7'
    Бобир Абдихолиқов рақиб ҳимоячиларини тинч қўймаяпти
  • 5'
    "Ал Аҳли"га қарши биринчи ўйинда ўз ҳисобига гол ёзиб қўйган Абдихолиқов илк дақиқалардан жуда фаол!
  • 4'
    ЗАРБАААА!!! АРТУРРРРР!!!! Унинг зарбаси устунга тегиб қайтди. Илк голга тортувчи вазият!
  • 3'
    Бобир Абдихолиқов рақиб жарима майдончаси чизиғи устида стандарт ишлаб олди! Тўп олдида Геворкян
  • 1'
    Учрашув бошланди! Олға "Насаф"!
  • Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
  • “Насаф”: 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 6.Азиз Ғаниев, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 9.Илҳом Шомуродов, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 17.Артур Геворкян, 18.Баҳром Абдурахимов, 23.Шерзод Аъзамов, 31.Сайдулло Раҳматов, 45.Бобир Абдухолиқов.
  • “Ал Аҳли”: 22. Абдуллоҳ Маёуф, 5. Фаҳад Ҳамад, 6. Муҳаммад Фатил, 11. Ҳусайн Мугаҳви, 14.Муҳаннад Асири, 15. Солиҳ Амри, 20. Ислом Сераж, 26. Муҳаммад Аман, 70.Маркиньо, 77. Амири Курди, 99. Комил Муса.
  • Жамоалар таркиби маълум!
  • Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Қарши шаҳридаги "Марказий" стадиондан "гапирамиз"! Бугун Қаршида футбол баҳори старт олади. Қаршининг "Насаф" жамоаси ОЧЛ доирасида ўз майдонида "Ал Аҳли" жамоаси билан куч синашади. Ушбу жамоалар дастлабки турда Жиддада тўқнаш келишганди. Ўшанда саудияликлар 2:1 ҳисобида ғалабани тантана қилишганди. Бу сафар эса омад вакилларимиз томонида бўлади деб ишониб қоламиз. Демак ушбу беллашувнинг матнли онлайн репортажини шу ерда кузатиб боришингиз мумкин.
Яндекс.Метрика