UZ

Сўнгги янгиликлар

02:58ЛаЛига. Антони "Бетис"даги дебютидаёқ энг яхши футболчи бўлди  0 02:40А Серия. "Рома" 90+2-дақиқадаги гол эвазига "Наполи" билан муроса кўчасини танлади, Шомуродов 80 дақиқа ўйнади  33 00:33Пеп Гвардиола йирик мағлубиятдан сўнг: "Ҳимояда яхши ҳаракат қилдик"  9 00:05А Серия. "Интер" "Милан"га қарши ўйиннинг охирги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  12 23:46"Рома" – "Наполи". Шомуродов асосий таркибда!  37 23:22АПЛ. "Арсенал" ўз майдонида "Манчестер Сити"га 5та гол урди, Абдуқодир Ҳусанов майдонга тушмади  230 22:49МЮ бош мураббийи Мартинеснинг жароҳати жиддий эканини тасдиқлади  1 22:22Гавининг ҳолати бўйича маълумот берилди  2 21:50"Орзулар театри"? МЮ "Олд Траффорд"даги охирги олтита ўйиннинг бештасида мағлуб бўлди  17 20:58АПЛ. "Ман Юнайтед" бу сафар ўз уйида "Кристал Пэлас"га ютқазди. Лисандро Мартинес жароҳат олди  14 20:48Туркия. "Фенербахче" – "Ризеспор": Алиқулов сариқ карточкалари йиғилиб қолгани сабаб бу ўйинни ўтказиб юборади  0 20:16АПЛ. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов захирада  69 19:58Ла Лига. "Барселона" ўз уйида минимал ҳисобда "Алавес"ни таслим этди  63 19:33Гави жароҳат олди  5 18:55«Ал Насср» яна бир ТОП футболчи учун 100 миллион евро таклиф қилди  16

Международный

Аль-Джазира

Аль-Хаджери Ахмад Мабхут - 62'

AFC. Лига чемпионов Азии. Группа C . 5-тур

19/04/2016, 22:50

3
:
1
Тугади

Пахтакор

Шерзодбек Каримов - 9', Игорь Сергеев - 64', Игорь Сергеев - 83'

45'
90'
62'  Аль-Хаджери Ахмад Мабхут
67'  Ahmed Al Hashmi (Кенуайн Джонс)
76'  Ahmed Al Ghilani (Халфан Мубарак)
83'  Якуб Юсеф Аль-Хосани (Sultan Al Shamsi)
9'  Шерзодбек Каримов
64'  Игорь Сергеев
76'  Владимир Казак (Акбарьон Исматуллаев)
83'  Игорь Сергеев
88'  Jaloliddin Masharipov (Ойбек Киличев)
90'  Шерзодбек Каримов (Sukhrob Berdyev)
  • 90+3'
    ЎЙИН ТУГАДИ! "Ал Жазира" - "Пахтакор" 1:3
  • 90'
    Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди
  • 88'
    Жалолиддин Машарипов ўрнига Ойбек Қиличев тушди
  • 82'
    ГООООООООООООООООООООООЛ! ИГОРЬ СЕРГЕЕЕЕЕЕЕЕЕВ! 1:3
  • 82'
    ПЕНАЛЬТИ! Игорь Сергеев пенальти ишлади!
  • 79'
    ЗАРБА! Али Мабхут жарима тўпини амалга оширди, тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб ўтди
  • 75'
    Геилани ўрнига Халфан Муборак тушди
  • 74'
    Владимир Козак ўрнига Акбар Исматуллаев тушди
  • 72'
    Мезбонлар қўпол ўйин намойиш этишмоқда. Уларга натижа у қадар ҳам муҳим эмасдек
  • 65'
    Мезбонлар сафида ўзгариш. Ал Ҳашми ўрнига Кенвайн Жонс тушди
  • 63'
    ГООООООООООООООООООООЛ! ИГООООООООООООРЬ! СЕРГЕЕЕЕЕЕЕЕЕВ! Рақиб ҳимоячиларини хато қилишга мажбур қилган Сергеев жарима майдони ичига кириб бориб кучли зарба билан гол урди - 1:2
  • 61'
    ГОЛ! Али Мабхут пенальтидан гол урди - 1:1.
  • 61'
    ПЕНАЛЬТИ! Жарима тўпидан сўнг Рибкин тўпни ушлаб қола олмади ва рақиб ҳужумчисини йиқитди. Ҳакам пенальти белгилади
  • 60'
    Мезбонлар хавфли жарима тўпига эга бўлишди
  • 57'
    ЗАРБАААААА! Игорь Сергеев жарима майдони ёнидан кучли зарба берди, тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди!
  • 54'
    "Ал Жазира" гол уриб ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилмоқда, бироқ ҳужумлар охирига етмай қолмоқда
  • 52'
    Али Мабхут огоҳлантирилди
  • 48'
    Бўлимни "шерлар" ҳужумкор тарзда бошлашди. Икки бор бурчак тўпи амалга оширилди
  • 46'
    Иккинчи бўлим бошланди
  • 45+1'
    Биринчи бўлим якунланди. "Ал Жазира" - "Пахтакор" 0:1
  • 44'
    ЗАРБА! Сергеевнинг зарбаси ҳимоячига тегиб ноаниқ кетди
  • 44'
    Энди "Пахтакор" гуруҳдан чиқиши учун бугун ҳам, Тошкентда ҳам "Ал Жазира"ни мағлуб этиши керак. Шу билан бирга "Тракторсози" ўз уйида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этиши шарт.
  • 43'
    Ҳозиргина гуруҳдаги иккинчи ўйин тугади. "Ал Ҳилол" - "Тракторсози" 0:2
  • 42'
    Саиф Халфан огоҳлантирилди
  • 40'
    Таъкидлаш лозимки "Ал Жазира" бош мураббийи Хен Тен Катега "Арсенал" клуби собиқ дарвозабони Мануэль Алмуния ёрдам бермоқда.
  • 39'
    ЗАРБАААААААААААААААААА! "Пахтакор"нинг ажойиб тезкор қарши ҳужуми. Шерзод Каримов ўнг қанотдан тўпни Соҳибовга узатди, Жавоҳир ортидан келаётган шерикларига тўпни ташлаб кетди, Машарипов икки рақибни чалғитиб зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди!
  • 35'
    "Пахтакор" ҳимоячилари жуда ҳам пала партиш ўйнашмоқда. Ўзимизга келишимиз керак йигитлар!
  • 33'
    Тиаго Невес яна бир жарима тўпини амалга оширди, Рибкин яна ўз ўрнида!
  • 30'
    Мезбонлар жарима тўпига эга бўлишди. Абдулла Мусанинг кучли зарбасидан сўнг тўпни Никита Рибкин қайтарди!
  • 27'
    Хавфли вазият. Геилани икки ҳимоячидан қочиб кетиб дарвозага зарба берди, Рибкин тўпни қайтарди, ундан олдинроқ ҳакам ҳуштагини чалиб ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди
  • 26'
    ЗАРБА! Жавоҳир Соҳибовнинг кучли зарбаси хавфли лекин ноаниқ чиқди
  • 22'
    Мезбонлар катта куч билан ҳужумга ўтишмоқда, ҳозирча Рибкин ишончли ўйнамоқда. Ҳимоячилар ҳақида бундай дея олмаймиз
  • 20'
    Жавоҳир Соҳибов огоҳлантирилди
  • 19'
    Аднан Ораховац мезбонларга совға тайёрлади... Бироқ Мабхут бирга бир вазиятдан Рибкинни доғда қолдира олмади
  • 16'
    ЗАРБА! Шерзод Каримов ўнг қанотдан жарима майдонига яқинлашиб келди ва марказда турган Машариповга тўп узатди, Жалолиддиннинг ерлатиб берган зарбасини посбон ушлаб қолди
  • 15'
    Тиаго Невеснинг пасидан сўнг Муса зарба берди, ноаниқ!
  • 9'
    Машарипов жарима тўпини ишлади. Чамаси 25 метрлардан белгиланган жарима тўпини Шерзод Каримов дарвозага йўллади ва ажойиб гол урди - 0:1.
  • 9'
    ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! ШЕРЗООООООООООООД! КАРИМОООООООООООВ! 0:1
  • 8'
    "Пахтакор" бурчак тўпига эга бўлди. Жарима майдонига узатилган тўпни дарвозабон Холид Ал Сенани қайтариб юборди
  • 4'
    Нўъмон Ҳасанов онаси бетоблиги туфайли БААга бормаган. Шу боис "Пахтакор"ни ёрдамчи мураббий Григорий Колосовский бошқармоқда
  • 3'
    "Пахтакор"нинг илк дақиқалардаги икки ҳужуми ўнг қанотдан ташкил этилди. Бироқ Даврон Ҳошимовнинг узатган тўплари ноаниқ кетди.
  • 1'
    ЎЙИН БОШЛАНДИ!
  • Жамоалар 1 дақиқа сукут сақлашди
  • Куни кеча ОФК собиқ бош котиби Дато Сри Пол Мони Самуэль 71 ёшида вафот этди. Шу боис ОФК 19 ва 20 апрель кунлари бўлиб ўтадиган ўйинлар бир дақиқалик сукут билан бошланадиган бўлди.
  • Иккала жамоа майдонга тушиб келди
  • "Пахтакор": 1.Никита Рибкин, 4.Аднан Ораховац, 7.Азим Аҳмедов, 8.Шерзод Каримов, 9.Жалолиддин Машарипов, 11.Игорь Сергеев, 14.Жамшид Болтабоев, 15.Жавоҳир Соҳибов, 21.Камолиддин Тожиев, 24.Даврон Ҳошимов, 29.Владимир Козак.
  • "Ал Жазира": 36.Ал Сенани, 6.Халфан, 7.Мабхут, 8.Парк Жонг Ву, 10.Тиаго Невес, 11.Геилани, 12.Рашид, 18.Муса, 21.Юсуф, 70.Ал Ҳашми, 82.Абдулазиз.
  • Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! ОЧЛ 5-туридан ўрин олган "Ал Жазира" - "Пахтакор" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг
Яндекс.Метрика