Международный
|
Аль-Хиляль Абдулла Альдоссри - 55', Adnan Orahovac - 57', Khalid Al Kabi - 61', Khalid Al Kabi - 78' |
AFC. Лига чемпионов Азии. Группа C . 2-тур 02/03/2016, 22:30 1
:
4
Тугади
|
Пахтакор Игорь Сергеев - 31' |
45'
90'
-
90+3'ЎЙИН ТУГАДИ. "Ал Ҳилол" - "Пахтакор" 4:1
-
90+3'ЗАРБААА! Носир Ал Шамрони бирга бир вазиятга чиқиб борди ва зарба берди, Рибкин жамоасини голдан қутқариб қолди
-
90'3 дақиқа қўшиб берилди
-
89'Носир Ал Шамрони ўнг қанотдан дарвозага зарба берди, ўта ноаниқ чиқди зарба
-
86'Жамшид Искандеров огоҳлантирилди
-
85'Учрашув тугашига 5 дақиқа вақт қолди
-
80'ЗАРБА! Жалолиддин Машариповнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди
-
79'ГОЛ! Холид Кааби Шлҳубнинг пасидан сўнг дублга эришди - 4:1.
-
75'Карлос Эдуардо ўрнига Муҳаммад Ал Қарни тушди
-
72'ЗАРБАААААААА! Аилтоннинг кучли зарбаси дарвоза узоқ юқори бурчаги ёнгинасидан ўтиб кетди!
-
71'Станислав Андреев ўрнига Владимир Козак тушди
-
72'"Ал Ҳилол" яна гол уриши мумкин эди, Ораховац бугун кетма кет хатоларга йўл қўймоқда. Яхшики ҳозир рақиб ҳужумчилари аниқ зарба бера олишмади, Рибкин бир вазиятда тўпни қайтарди
-
70'Ал Шлҳуб бурачак тўпини амалга оширди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди
-
69'Даврон Ҳошимов огоҳлантирилди
-
64'Суҳроб Бердиев ўрнига Жалолиддин Машарипов майдонга тушди
-
65'"Пахтакор" бурчак тўпига эга бўлди, дарвозабон тўпни эгаллаб олди
-
61'ГОЛ! Холид Кааби учинчи голни урди - 3:1.
-
58'Абдулазиз Ал Давсари ўрнига Носир Ал Шамрони тушди
-
58'Азимжон Аҳмедов ўрнига Акбар Исматуллаев тушди
-
57'АВТОГОЛ! Абдуллоҳ Ал Зори чап қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдонига тўп узатди, Аднан Ораховац боши билан тўпни ўз дарвозасига кириб юборди... 2:1
-
56'ГОЛ! Абдуллоҳ Ал Зори барибир гол урди. Рибкиннинг хатосидан сўнг боши билан тўп киритди - 1:1.
-
54'ЗАРБААААААА! Жуда хавфли вазият эди. Абдуллоҳ Ал Зори жарима майдони ичидан туриб дарвозага зарба берди, 3 метрлардан берилган зарба осмонга қараб кетди
-
53'Мезбонлар бурчак тўпини амалга оширишди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди
-
48'Хавфли вазият. Ўнг қанотдан узатилган тўпни Аилтон боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ
-
46'Файсал Дарвиш ўрнига Холид Кааби тушди
-
46'Иккинчи бўлим бошланди
-
45+2'Тугади. Биринчи бўлим ўз якунига етди. Ҳозирча "Пахтакор" 1:0 ҳисобида олдинда
-
45+1'Аднан Ораховацнинг зарбаси анча тепадан кетди
-
45'Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
-
42'ЗАРБА! Аилтоннинг зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди
-
40'Шерзод Каримовда қулай имконият пайдо бўлганди, аммо футболчи зарба бера олмади
-
36'Аилтон тўп учун курашда Рибкин билан тўқнашиб кетди, Никитага шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда
-
34'Гол ўтказиб юборгач "Ал Ҳилол" янада катта куч билан ҳужумга ўтмоқда
-
31'Ўнг қанотдан Шерзод Каримовнинг ҳаволатиб узатиб берган тўпини Игорь Сергеев боши билан дарвозага йўллади - 1:0
-
31'ГООООООООООООООООООООООООЛ! СЕРГЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕВ! 0:1
-
28'ЗАРБА! Карлос Эдуардонинг зарбаси анча ноаниқ кетди
-
27'Яна мезбонлар жарима тўпини тепишади. Тўп ёнида Ал Шлҳуб ва Карлос Эдуардо
-
26'Камолиддин Тожиев
-
23'Шерзод Каримов жарима тўпини амалга оширди, Шараҳили тўпни қўлидан чиқариб юборди, Ораховац зарба беришга кеч қолди
-
19'ЗАРБА! Ал Шлҳуб томонидан йўлланган зарба жонли деворга тегиб майдонни тарк этди.
-
18'Тожиев Карлос Эдуардони йиқитди деб топилди ва ҳакам жарима зарбаси белгилади. Дарвозагача 18 метр масофа бор
-
15'Эдуардонинг пасидан сўнг Ал Давсарининг зарбаси ноаниқ чиқди
-
14'Бугун Игорь Сергеев ҳужумда эмас, чап қанот ярим ҳимоясида ўйнамоқда. Ҳужумчи ўрнида Суҳроб Бердиев ҳаракат қилмоқда
-
12'Ҳозирча ташаббус мезбонларда, аммо голга тортадиган вазият содир этилгани йўқ
-
8'"Пахтакор"нинг тезкор ҳужуми. Чап қанотдан Суҳроб Бердиев тўпни жарима майдонига узатди, ҳимоячилар ўз ўрнида
-
5'Муҳаммад Ал Бурайкнинг зарбаси ноаниқ кетди!
-
3'Мезбонларнинг ҳужуми. Абдуллоҳ Ал Зори чап қанотдан жарима майдонига кириб борди, зарба анча ноаниқ кетди
-
1'УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
-
Жамоалар майдонга тушиб келишди
-
“ПАХТАКОР”: 1.Никита Рибкин, 4.Аднан Ораховац, 7.Азимжон Аҳмедов, 8.Шерзодбек Каримов, 10.Жамшид Искандеров, 11.Игорь Сергеев, 15.Жавоҳир Соҳибов, 19.Суҳроб Бердиев, 21.Камолиддин Тожиев, 24.Даврон Ҳошимов, 28.Станислав Андреев
-
"АЛ ҲИЛОЛ": 1.Холид Шарахили, 2.Муҳаммад Ал Бурайк, 3.Карлос Эдуардо, 4.Абдулла Ал Зори, 5.Аҳмад Шарахили, 9.Аилтон, 10.Муҳаммад Ал Шлҳуб, 11.Абдулазиз Ал Давсари, 14.Сауд Карири, 23.Квак Таэ Хви, 25.Файсал Дарвиш
-
Ҳакамлар: Наваф Шукрулло, Ёсир Абдуллоҳ, Муҳаммад Салмон, Аммар Маҳфуз (барчаси Баҳрайн). Назоратчи: Али Ҳамад Бадвави (БАА). Комиссар: Талал Ал Сваилмийин (Иордания).
-
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. "Ал Ҳилол" - "Пахтакор" ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"