UZ

Сўнгги янгиликлар

09:45Биринчи лигада мавсумнинг энг йирик ҳисобдаги ғалабаси қайд этилди   1 09:40Ўзбекистон терма жамоаси Бишкекдаги машғулотини қандай ўтказди? ФОТОМАҚОЛА  3 09:10Футзал. Абдулла Бўриев: "Ўзбекистон терма жамоаси аввалги натижасини яхшилашига умид қиламан"   1 08:40 Мундиал-2026. Рустам Ашурматов: Менда "Рубин"дан ташқари ўша вақтнинг ўзида Қатардан ҳам шартнома бор эди"   1 08:10Ўзбекистон сўнгги бор меҳмонда Қирғиз Республикасига қарши қандай натижа қайд этган?   8 07:35ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон бугун Қирғиз Республикаси меҳмони бўлади   8 01:55Миллатлар лигаси. Франция ғалаба қозонди, Италия Исроилни таслим қилди, Қозоғистонда мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:31"Олимпик" - "Металлург" учрашуви "Жар"да ўтказилмайди  2 00:34"Реал" мухлислари учун хушхабар  0 00:15Франция Бельгияга имкон қолдирмади  3 23:28Флик энг яхши мураббий деб топилди  3 22:10Жамшид Искандеров: "Мақсадимиз - уч очко билан уйга қайтиш"  5 21:51Кўпчиликни ҳавотирга солаётган стадионда Ўзбекистон терма жамоаси машғулот ўтказди  8 21:36Назорат учрашуви. ОКМК ва "Динамо" иштирокидаги голлар шоусида ғолиб аниқланмади  1 21:35Жалолиддин Машарипов: "Қирғизистон Эронга қарши учрашувда дуранг қайд этиши учун яхши имкониятга эга эди"  7

Международный

Пахтакор

Sukhrob Berdyev - 13', Timur Talipov - 24', Jaloliddin Masharipov - 81'

AFC. Лига чемпионов Азии. Группа C . 6-тур

03/05/2016, 19:30

0
:
3
Тугади

Аль-Джазира

45'
90'
13'  Sukhrob Berdyev
24'  Timur Talipov
46'  Комолоддин Таджийев (Jaloliddin Masharipov)
63'  Шерзодбек Каримов (Ойбек Киличев)
81'  Jaloliddin Masharipov
85'  Sukhrob Berdyev (Akobir Turaev)
90'  Ойбек Киличев
41'  Saeed Hizam
46'  Ahmed Al Hashmi (Мохамед Джамал)
68'  Тиаго Невес (Ahmed Al Ghilani)
76'  Salim Ali (Салех Аль-Менхали)
  • Ўйин тугади! "Пахтакор" "Ал Жазира" дарвозасига жавобсиз учта тўп киритди ва йирик ғалабага эришди.
  • 90'
    Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
  • 90'
    "Пахтакор" футболчиси Ойбек Қиличев рақибнинг оёғини босиб олгани учун майдондан четлатилди.
  • 89'
    "Тракторсози", наҳотки ҳисобни тенглаштира олмайсан, а? Ҳамма ўзбекистонлик мухлислар сендан гол кутишмоқда...
  • 86'
    "Пахтакор": Суҳроб Бердиев ўрнига Акобир Тўраев майдонга тушди.
  • 83'
    Бугун "Пахтакор" жуда яхши ва чиройли ўйин кўрсатмоқда.
  • 81'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Жуда чиройли ҳаракатлар ва ҳаракатга лойиқ жуда чиройли, заргарона гол! Машарипов голга лойиқ ўйнади ва мана ўз мақсадига эришди! Ҳисоб йириклашди - 3:0.
  • 79'
    Рашид жуда қўпол ҳаракати учун огоҳлантирди.
  • 77'
    "Ал Жазира": Салим Али ўрнига Баргаш майдонга чиқди.
  • 76'
    "Тракторсози" бугун мағлубиятга учрайдиган бўлса, унда ғалаба ҳам "Пахтакор"ни гуруҳдан олиб чиқмайди. Буёғига "Тракторсози"дан гол кутамиз...
  • 74'
    "Тракторсози" - "Ал Ҳилол" учрашувида ҳисоб ўзгарди. "Ал Ҳилол" иккинчи голни киритди - 1:2.
  • 72'
    Жамоалар жисмоний ҳижатдан бироз чарчаб қолишгани ўйин тезлиги пасайишига сабаб бўлмоқда.
  • 70'
    "Ал Жазира" жамоаси мураббийлар штабининг кайфияти анча чоғ кўринади. Улар анча кулиб, гаплашиб ўтиришибди...
  • 68'
    "Ал Жазира": Невес ўз ўрнини Аҳмад Рабиага бўшатиб берди.
  • 67'
    "Пахтакор" бурчак зарбасини амалга оширди. Жамоасига ҳимояда кўмаклашиш мақсадида жарима майдончасига келган Жонс тўпни қайтарди. Қайтган тўпга эса Ҳошимов жуда кучли зарба йўллади. Бирозгина ноаниқ...
  • 65'
    Жалолиддин Машариповнинг фаоллиги эвазига ташкил этилган ҳужумни Жалол ўзи якунламоқчи бўлди. Бироқ Машариповнинг тепган зарбаси дарвозагача боргани йўқ.
  • 64'
    Али Иброҳимни ҳозир ҳимоячилар бўш қолдиришди. "Ал Жазира" футболчисининг дарвоза томон тепган зарбаси мўлжалга аниқ бормади...
  • 63'
    "Пахтакор": Шерзод Каримов ўрнига Ойбек Қиличев майдонга тушди.
  • 62'
    "Ал Жазира" ташаббусни ўз томонига оғдириб олишга уринмоқда.
  • 61'
    Шерзод Каримов жароҳат олган кўринади. Уни алмаштиришса керак...
  • 59'
    Уҳҳҳҳҳҳҳ! Темур Толиповнинг жарима зарбасидан тепган кучли зарбасига бирозгина аниқлик етишмади....
  • 57'
    Тўғрисини тан олайлик, кўпчилик Тошкентдаги ўйинни кўраётган бўлсада, фикр-у ҳаёли "Тракторсози" - "Ал Ҳилол" учрашувида...
  • 55'
    "Пахтакор" рақибга ҳужум қилишга деярли имкон бермаяпти. Тўпни қабул қилиб олишгач эса, тезда ҳужумга ўтишмоқда. Бу жуда яхши.
  • 53'
    Нега "Тракторсози"ни молодец деганимга келсак, ҳозиргина улар ҳисобни тенглаштиришди - 1:1. "Ал Ҳилол"нинг эса жавобан тезда киритган голи ҳисобга олинмади. Бу ҳам яхши)
  • 51'
    Игорь Сергеев нима қиляпти? Машарипов яна Игорни қулай вазиятга чиқарди. Лекин Сергеев тўпни дарвозага эмас., осмонга тепиб юборди... Жалол молодец, "Тракторсози" ҳам молодец! Лекин сардорлик боғичини тақиб олган Сергеев нисбатан бугун бу гапни ҳозирча ишлата олмаймиз....
  • 49'
    "Пахтакор" ўйин тизгинини ўз қўлига олган ва кетма-кет ҳужумларни ташкил этмоқда.
  • 47'
    Хавфли вазият! Гол, гол қани? Игорь Сергеев нима қилди ҳозир? Кўрмадингизми? Кўрмаганингиз маъқул... Ҳозиргина майдонга тушган Машариповнинг фаоллиги эвазига ташкил этилган ҳужум жуда хавфли тус олди. Сергеев дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва дарвозабонни алдаб ўтиб, дарвозага зарба берди. Лекин бўш қолган дарвозани терма жамоамиз ҳужумчиси нишонга ола билмади!
  • 46'
    "Ал Жазира": Ал Ҳашми ўрнига Муҳаммад Жамол майдонга чиқди.
  • 46'
    "Пахтакор": Камолиддин Тожиев ўрнига Жалолиддин Машарипов майдонга тушди.
  • Иккинчи бўлимга старт берилди.
  • Биринчи тайм тугади. Танаффус. Бир оз дам оламиз.
  • 44'
    Биринчи бўлимга ҳакам томонидан 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
  • 43'
    Тўп назорати "Пахтакор" футболчилари қўлида.
  • 41'
    "Ал Жазира" футболчиси Саид Хизам иккинчи сариқ карточкасини ишлаб олди ва майдонни тарк этди. Хизам Даврон Ҳошимовга нисбатан жуда кўпол ўйнаганди.
  • 41'
    "Тракторсози" - "Ал Ҳилол" ўйинида ҳисоб 0:1. У ерда ҳам биринчи тайм якунига етиб бормоқда.
  • 39'
    "Пахтакор" ўйин темпини бироз тушириб, танаффусга қадар шу ҳисобни сақлаб қолишни ўйласа бўларди.
  • 37'
    Кенвайн Жонс Рибкинга нисбатан анча кескин ўйнади. "Пахтакор" киперига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
  • 36'
    Чап қанот орқали меҳмонлар ҳужумга ўтишди. Жарима майдончаси ичига ошириб берилган тўпни эса Рибкин ушлаб олди.
  • 34'
    "Ал Жазира" ҳимоячиси қўли билан Суҳроб Бердиевнинг юзига уриб кетди. "Пахтакор" аъзосига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
  • 32'
    "Ал Жазира" сафида бир қатор юқори даражали легионер футболчилар ҳаракат қилишмоқда. "Пахтакор" эса уларни олдида довдираб қолаётгани йўқ. Исталган жамоа, умуман футболчиларга қарши ўйнаса бўлишини исботлашмоқда. Ўйин жиҳатидан, иштиёқ кучлилиги борасида "шерлар" рақибларидан устунликка эришишмоқда. Ҳақли тарзда албатта.
  • 31'
    Қойил, Темур Толипов! Жуда эркин ва ўзига катта ишочн билан футбол ўйнамоқда. Ҳозирги вазиятда Толипов майдон маркази олдида рақиб футболчисини ўзининг юқори техникаси орқали доғда қолдирди.
  • 30'
    "Ал Жазира" катта эҳтимол билан гуруҳни бир очко билан якунлайдиган кўринади.
  • 28'
    Камолиддин Тожиев оддий вазиятларда тўп узатишда хатоликларга йўл қўймоқда.
  • 26'
    Бугун асосий таркибда кўриниш берган Суҳроб Бердиев ва Темур Толипов ишончни оқлашди. Ҳар иккаласи ҳам рақиб дарвозасини аниқ "ўққа" тутишди.
  • 24'
    ГООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! АЖОЙИБ ГОЛ!!!!! Яша, э яшавор Темур Толипов! Қойил! Чамаси 30 метрлардан белгиланган жарима зарбасидан Темур Толипов тўғри дарвозани узоқ бурчагини нишонлади ва ўз мақсадига етди. Тўп ҳеч кимга тегмаган ҳолда дарвоза тўридан ўрин олди - 2:0!
  • 21'
    "Пахтакор" рақибига босимни оширмоқда. Сенани дарвозаси олдида юзага келган хавфни қайтариб қолди. Жамоалар очиқ футбол ўйнашга интилишмоқда.
  • 18'
    Никита Рибкин рақиб ҳужумини бартараф этди.
  • 17'
    Ҳали иккала ўйинда ҳам ўйнаш учун вақт етарли. "Пахтакор" имкон қадар янада олдинга ўтиб, голлар киритиш учун ҳаракат қилмоғи лозим. Ўйин тизгинини рақиб қўлига топшириб қўймаслик зарур. "Тракторсози" эса бир амаллашишига ишонамиз. Ҳар ҳолда у ерда ҳам принципиаль ўйин кечмоқда...
  • 15'
    "Пахтакор" ҳисобни очгани бизни жуда хурсанд қилди. Аммо гуруҳдаги нариги ўйинда "Ал Ҳилол" ҳам гол уришга муваффақ бўлди. Шу ёқмаяпти ҳозирча. "Тракторсози" бўшашма, ўйнагин...
  • 13'
    ГОООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! СУҲРОБ БЕРДИЕВ! Яшавор! Бўларкан-у, шоввозлар! Каримов белгиланган жарима зарбасидан тўпни тўғри дарвозага йўллади. Зарбани аввалига дарвозабон қайтарди, аммо Бердиев қайтган тўпни дарвозага киритди - 1:0!
  • 12'
    Шерзод Каримовга нисбатан қўполлик. Каримов жарима зарбаси тепади. Тўғри дарвозани кўзлаш керакмикан, а?
  • 11'
    "Пахтакор" олдинга интилганди. Суҳроб Бердиев жарима майдончаси ичида рақиб ҳимоячиларни алдашга ўтиб кетди. Аммо бу ишни Бердиев ўзи ўйлаганичалик уддалай олмади...
  • 9'
    "Ал Жазира"нинг илк хавфли ҳужуми. Рибкин жарима майдончаси ичида тўпга чиқишда бироз ишончсизроқ ўйнади. Ҳакам эса бу вазиятда рақиб футболчиси дарвозабонга нисбатан қоида бузилди деб топди.
  • 8'
    Шерзод Каримовнинг тўп оширишидан сўнг Отахонов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
  • 7'
    Болтабоевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жарима зарбаси. "Пахтакор" учун стандарт вазиятлари анча қўл келиши мумкин.
  • 5'
    "Ал Жазира" бугун дарвозабони Сенани орқали ўйин қуришни режалаштирган шекилли. Охирги икки дақиқа меҳмонлар уч маротаба дарвозабонларига тўпни узатишди.
  • 4'
    "Ал Жазира" дарвозабони жуда хушчақчақ бола экан. Ҳимоячининг тўп узатишидан сўнг акробатик услубда қандай ҳаракатлана олишини барчага кўз-кўз қилди.
  • 3'
    "Ал Жазира" тўпни ўз назоратида ушлаб туришга интилаётганини илк дақиқаларданоқ сезиш қийин эмас. "Пахтакор" эса аста-секин ўйинга киришиб олмоқчи.
  • ЎЙИН БОШЛАНДИ! ОЛҒА "ПАХТАКОР"!
  • Диққат қиламиз! Жамоалар ОЧЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда...
  • Бугун "Пахтакор" ғалаба қозониши ва гуруҳдаги нариги ўйинда "Тракторсози" "Ал Ҳилол"га мағлуб бўлмаслиги лозим. Шундагина "шерлар" кейинги босқичга йўл олишади.
  • Дисквалификация туфайли "Пахтакор"дан Азим Аҳмедов, Жавоҳир Соҳибов сингари футболчилар ўйинни ўтказиб юборишади. Жамшид Искандеров ва Станислав Андреев жароҳатлари сабаб "Пахтакор"га бугун ёрдам бера олишмайди.
  • "Пахтакор": 1.Никита Рибкин, 6.Аббос Отахонов, 8.Шерзод Каримов, 19.Суҳроб Бердиев, 11.Игорь Сергеев, 14.Жамшид Болтабоев, 21.Камолиддин Тожиев, 24.Даврон Ҳошимов, 29.Владимир Козак, 5.Акбар Исматуллаев, 48.Темур Толипов.
  • "Ал Жазира": 36.Ал Сенани, 8.Парк Жонг Ву, 10.Тиаго Невес, 12.Рашид, 21.Юсуф, 70.Ал Ҳашми, 99.Кенвайн Жонс, 44.Фарис Жума, 5.Мусаллам Фаёз, 45.Саид Хизам, 21.Ёқуб Юсуф, 88.Салим Али Иброҳим.
  • Бугун Осиё чемпионлар лигасининг бир қатор гуруҳларида сўнгги тур ўйинлари ўтказилади. "C" гуруҳи, 6-тур учрашуви "Пахтакор" - "Ал Жазира" ўйинидан матнли онлайн трансляциясини ушбу саҳифа орқали ўқиб боришингиз мумкин.
Яндекс.Метрика